78 ёшли Дэйв Уилан "Уиган" президенти лавозимини тарк этиб уни 23 ёшли набирасига топширди.
• • •
Уилан 1995 йилда "латикслар" учинчи дивизионда иштирок этаётганида сотиб олганди. Дэйв бошчилигида "Уиган" 8 йил давомида Премьер-Лигада иштирок этди, 2013 йилда Англия Кубогини қўлга киритди. Бундан ташқари 1999 йил қуриб битказилган 25 минглик стадион ҳам айнан шу президент даврида ишга тушган. Стадион қурилишига 30 миллион фунтов сарфланган.
Энди Уилан ёши ўтиб қолгани туфайли ўз набираси Дэвид Шарпга президентликни топширди. Шарп шу пайтгача стадион яқинидаги ресторанлардан бирини юритиб келаётганди. Дэйв ўзининг хайрлашув нутқида "Уиган" сотилмаслигини айтиб ўтди.
Айни пайтда "Уиган" Чемпионшипда сўнгги ўринларда бормоқда. Клуб мухлислар яқин орада ўз суюклиларини Англия премьер лигасида кўришмаса керак.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев