"Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи Сер Алекс Фергюсон 1998/99 мавсумда ўз жамоаси билан Чемпионлар лигаси финалида "Бавария"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этгани ҳақида эслади.
• • •
Инглизлар бутун ўйин давомида ҳисобда ортда бораётган эди, аммо учрашувга қўшиб берилган дақиқаларда Тедди Шерингем ва Уле-Гуннар Сульшарнинг урган голи "Қизил иблислар"га ғалабани тақдим этади.
"Бу тасодиф бўлмаган. Ўша мавсумда жамоам бу ишни жуда кўп марта такрорлаган. Бизда ғалабага бўлган чанқоқ жуда юқори эди ва жамоавий руҳ, кучли ирода бу муваффақиятга эришишимизга ёрдам берган. Биз кўпинча сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетар эдик.
99 йилдаги ғалабадан сўнг, ҳаммаси ўз жойига тушди. Бундан сўнг ҳеч нарсадан қўрқмас эдим. Сўнгги 3 дақиқа ичида 2та гол уришимиз, орзумнинг амалга ошишидир.
Агар сиз қандайдир буюк иш қилмоқчи бўлсангиз, бу жуда яхши вариант. Учрашув сўнгги дақиқаларида ғалабани илиб кетиш - бу фантастика!" - дейди Фергюсон.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2