Олий ўқув юртларида кўплаб қимматли маълумотлар берилади, лекин қуйидаги сабоқлар берилса ҳам ёмон бўлмасди.
Фикрни лўнда баён этиш.
Талаба эссе ёзади, ўқитувчи эсседаги кераксиз сўзларни олиб ташлайди ва ўз фикрини қандай қилиб қисқа тарзда баён этиш мумкинлигини кўрсатади.
Ёшлик хатолари.
Профессорлар ёшликда йўл қўйган хатолари мисолида талабаларга ҳаётий сабоқ беришади.
Ўзаро ҳурмат сабоқлари.
Бир масала борасида ҳар бир инсон ўз фикрига эга бўлиши мумкинлиги ва ҳар бир кишининг фикри ҳурматга лойиқлиги, ўз фикрини маъқуллаш мақсадида чегарадан чиқиб кетмаслик ўргатилади.
Олинган билимларни унутиш маҳорати.
Бизнесменлар университетда нималарни ўқишгани ва қайси назарий билимлар ҳаётда уларга умуман керак бўлмаганлиги ҳақида ҳикоя қилиб беришади.
Товламачилардан эҳтиёт бўлиш курси.
Бу борада сабоқни товламачилик қилиб тавбасига таянган шахс берса яхши бўлади.
Ҳақиқий ҳаётдан олинган статистика.
Бу нарса мутахассислигидан қатъи назар, ҳаммага керак. Бунда мазкур статистика ҳар бир инсон ҳаётда дуч келиши мумкин бўлган муаммолар акс этган ҳақиқий статистика бўлиши ва олинган сабоқ бу муаммоларни ҳал қилишга ёрдам бериши даркор.
Қандай қилиб касодга учрамаслик мумкин.
Касодга учраган бизнесменлар талабаларга ўз ҳаётий тажрибаларини ҳикоя қилиб беришади.
Омма олдида сўзга чиқиш курслари.
Истайдими-йўқми, ҳар бир инсон ҳаёти давомида ҳеч бўлмаса бир марта омма олдида сўзлашига тўғри келади. Ана шунда мазкур сабоқ асқотади.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1