Бир марта собиқ ҳарбийнинг уйига ўғирликка тушишганида Рашиднинг эьтирозига қарамай ҳарбийнинг шахсий буюмлари орасидан ана шу тўппончани ўзи билан олиб кетганди.) Аёлнинг қўлидаги тўппончани кўриб қариянинг ранги оқариб кетиб икки қўлини тепага кўтарди. – Рашид ака, уни боғланг! - Л- лекин... – Тез бўлинг! Рашид чолнинг олдига бориб унинг бўйинбоғини ечди. Бўйинбоғ билан қарияни боғламоқчи бўлиб қўлларини орқага қайирди. Қария кутилмаганда силтаниб бир қўлини тортиб олди-да тезлик билан чўнтагидан пичоғини чиқариб Рашиднинг сонига санчди. – Аааах – деб жон аччиғидан бақирди Рашид. Шу пайт “пақ” этган товуш эшитилди ва қария “гурс” этиб полга қулади. – М – мен... А-атайлаб қилмадим... Сизни ҳимоя қилмоқчи эдим... – ҳиқиллади Самира. – Аҳмоқ хотин! Қарияни ўлдириб қўйдинг-ку! Қотил! – Ахир у сизни... Самира йиғлай бошлади. – Йиғи-сиғини бас қил! Бу ердан тезроқ қочишимиз керак! Самира учидан тутун чиқиб турган тўппончасини “тақ” этиб қўлидан тушириб юборди. – Юра оласизми? – деди ниҳоят ўзига келиб. – Ҳаракат қиламан – деди Рашид инграб. – Аввал қонни тўхтатиш керак ! Самира кофтасини йиртиб Рашиднинг қонаётган сонини маҳкам боғлади. – Менга суянинг – деб эрини турғазди.
Рашид хотинига суяниб ўрнидан турди. Иккиси эшикка қараб юрди. Рашид энгашиб тўппончани олди ва чўнтагига солди. Улар дўкондан чиқиб қоронғу тор кўчага қараб юришди. Уйга келишгач Самира эрининг жароҳатига йод суриб боғлаб қўйди. – Бу иш аввал бошидан менга ёқмаганди! Ланати Беҳруз! Қаёқдан ҳам сени гапинга кирдим-а! – деди Рашид. Самира ҳўнграб йиғлади. Шу пайт эшик қўнғироғи жиринглади. Эр-хотин қўрқув тўла нигоҳлари билан эшикка термилишди. Самира қоқилиб сурилиб эшик олдига борди ва – ким? – деди қалтираб. – Мен Беҳрузман эшикни оч! Самира эшикни очди. Беҳруз тез тез юриб ичкарига кирди. – Нега бошлиғимни ўлдирдиларинг? – деди қизишиб. – Бошқа иложимиз йўқ эди! Рашид акамнинг аҳволига қаранг! – дедиСамира бурнини тортиб. – Аҳмоқлар! Милиция ҳамма ёқни ағдар- тўнтар қиляпти.Қарияни ким отди? – Мен! Лекин сиз чолнинг дўкондалигидан бизни огоҳлантирмадингиз! – деди Рашид. – Буни ўзим ҳам билмагандим! Қариянинг уйқуси қочиб кетса ишхонасига боадиган одати бор. Бу кеча ҳам уйқуси қочиб кетган шекилли. Майли бўлар иш бўлибди. Мана бу ваъда қилганларим! Тезроқ менга маржонни беринглар. Агар бир гап бўлса мен сизларни, сизлар мени танимайсизлар! Тушунарлими! Беҳруз стол устига машина калити билан хужжатлари ва елим халтача тўла пулни қўйди. – Келишувимиз бекор қилинди! Биз одам ўлдирдик! Бу катта гуноҳ! Бунинг жазоси у дунёда ҳам бу дунёда ҳам жуда оғир! Шунинг учун ўн миллион сўм ва битта Нексия камлик қилади! Маржонни бермаймиз! – деди Самира. – Эй шаллақи! Мен билан ўйнашма! Маржонни бер! Беҳруз бақириб Самирани бўйнидан бўғиб олди. – Хотинимдан ифлос қўлинг торт! Акс ҳолда сен ҳам бошлиғингни ортидан жўнайсан! – деб Рашид Беҳрузга тўппончасини ўқтади. Рашиднинг қўлидаги қуролни кўриб Беҳрузнинг капалаги учди. – Ҳали жавоб берасанлар! – деб чиқиб кетди. Самира кўзлари юмиб чуқур ух тортди. – Энди нима қиламиз, Рашид ака? – Хотиржам бўл! Беҳруз бизни сотолмайди. Ахир бу ишларни унинг ўзи бошлади! Муҳими бизни ҳеч ким кўриб қолмади. Озгина кутайлик, ҳаммаси тинчигандан сўнг олмос маржонни сотиб бирор каттароқ иш бошлаймиз.
Орадан бир неча ой ўтди. Ҳаммаси Рашид айтганидек бўлди: Беҳруз бу ишга ўзи бош бўлгани учун жимиб кетди. Милиция ходимлари эса на бирорта далил, на бирорта гувоҳ топа олишди. Хуллас ҳаммаси бир оз тинчиди. – Самира, сен вақтинча қишлоқдаги бувимникида яшаб турасан. Мен эса маржонни айланма йўллар билан чегарадан олиб ўтиб Россияга бораман. Интернет орқали Россиялик бир бойвучча хонимга суратини юборгандим, маржонни айтган нархимга сотиб олишга рози бўлди. Ўша хонимга олмос маржонни сотибпулини Вестерн Юнион орқали сенга жўнатаман. Кейн ўзим қайтиб келаман. Пулларни қандай сарфлашни кейинроқ ўйлаб кўрамиз – деди Рашид. – Майли фақат ўзингизни эҳтиёт қилинг – деди Самира. Шу пайт эшик қўнғироғи жиринглади. Рашид бориб эшикни очди. Остонада эллик ёшлар атрофидаги бир эркак турарди.Унинг қўлида қора дипломат бор эди. – Ассалому алайкум – деди Рашид. – Валайкум ассалом. Самира Абдуллаеванинг уйими? - Ҳа. У менинг хотиним. Сиз кимсиз? – Мен Самиранинг отасининг дўстиман. – Ийе, шунақами? Мархамат ичкарига киринг, амаки. Улар ичкарига киришди. Эркак диванга ўтириб қўлидаги дипломатни тиззаларининг устига қўйди. – Кечарасиз, сизни танимайроқ турибман? – деди Самира. – Сиз мени танимайсиз, қизим. Мен отангизнинг дўстиман.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1