Маҳсулотлар:
Ёғ (зиғир ёғи) – 300 гр
Гўшт – 1 кг
Гуруч – 1 кг
Сабзи – 1 кг
Пиёз – 4-5 дона
Майиз – 200 гр
Тайёрланиши:
Гўшт бўлакларга бўлиниб, сувда яхшилаб ювиб олинади ҳамда қайнатиш учун қозонга солинади. Қайнаш жараёнида кўпиклари олиб турилади. Кейин тўғралган пиёз солиниб, тузи ростланади.
Гуруч алоҳида идишда қайнатилади. Кавлаб турилиб, гуруч нимпишганда олинади. Докага солиб суви сирқитилади ҳамда шундайлигича қолдирилади.
Майизни илиқ сувда ивитиб қўямиз.
Қайнаётган гўштга сабзи ва майиз қаватма-қават солинади – бир қават сабзи, бир қават майиз. Сўнгра сабзи пишгани текширилади. Пишгач унга гуруч солинади (қайнаётган гўштдан гуруч миқдорига қараб суви олинади. Кейинчалик гуруч солинганда суви кўп бўлса, ош ланж бўлиб қолиши мумкин).
Сковородкада ёғ доғланади.
Гуруч солингач, 5 дақиқа димланиб, ёғни гуруч устидан соламиз (1 кг гуручга тахминан 300 гр ёғ етади). 2 дақиқадан сўнг ҳаммага машҳур Бухоронинг софи оши тайёр.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 9