Ёмонлардан авайлайди жон болангни.
Зўр дўстингдан вафолироқ тилсиз хайвон.
Сўз демасдан тушунгайдир дил нолангни.
Сирларингни сотмас асло душманингга.
Дардларингни тўкма яқин инсонингга.
Зўр дўстингдан вафолироқ тилсиз хайвон.
Оро кирар гохо шу ширин жонингга.
Ха бу хайвон нимани ҳам билар дема.
Йўлдан чиқса хайдамагин уриб қувма.
Зўр дўстингдан вафолироқ тилсиз хайвон.
Хайвон феълли инсонларга кўнггил қўйма.
Дўстинг арслон бўлса асло вахший дема.
Бўриман деб чия бўри бўлиб юрма.
Зўр дўстингдан вафолироқ тилсиз хайвон.
Жонин берган дўстинг қонин сўриб тўйма.
Хайратланма Умиданинг бу шеъридан.
Нари кетгин чиқаверма хеч йўлидан.
Зўр дўстингдан вафолироқ тилсиз хайвон.
Жабр кўрдиган зўр дўстининг ҳам зўридан.
Умида Ахмад
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 3