Нозиккина нимжонгина бўлса ҳам.
Учмоқ учун қанотинг бор хой эркам.
Бир кунгина умринг тугаб қолмасдан.
Ғунчага қўн сеникидир шу кўклам.
Эркагинам сендан ёлғиз ўтинчим.
Фақат ўзинг оқлагайсан ишончим.
Мусофирда яқинларим хабар ол.
Соғинч ўртаб бузмоқда менинг тинчим.
Капалакжон дадам қабрин йўқлаб кел.
Тинчмикин бир холу ахвол сўраб кел.
Ер остида қахшаб қолса жасади.
Кафанлигин қанотингда ўраб кел.
Онам юзин шўр ёшлари ювмоқда.
Фарзанд учун жони ачиб куймоқда.
Дардларига шифо сўра Оллохдан.
Маюс боқиб мийиғида кулмоқда.
Жигарларим жонимнинг бир парчаси.
Кўнглимга йўл топа олар ҳаммаси.
Мен учун бир бағирчангга босиб қўй.
Қадрлигим қадрдондир барчаси.
Мен ғарибнинг илтимосин унутма.
Ёмонлардан мехр ва шавқат кутма.
Оз бўлса ҳам шу умринг яша мағрур.
Умидадай мехрга ташна ўтма.
Умида Ахмад
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2