Бу дунё ўткинчи,бу дунё бир кам,
Бир куни ўтади яхши-ёмон ҳам,
Бўлайлик биз «Чин дўст», интифоқ шу дам,
Сиз менга дўст бўлинг, ҳаммадан яхши.
Кўнглимни олдингиз,ҳеч ким олмади,
Олдимда дўст бўлиб ҳеч ким қолмади,
Дилимга рўшнолик ҳеч ким солмади,
Сиз менга дўст бўлинг, ҳаммадан яхши.
Дўст деган бу номга кўп бўлганман зор,
Лек ғолиб чиққандир душманлар бисёр,
Баъзи бир,нодон дўст, қилган мени хор,
Сиз менга дўст бўлинг, ҳаммадан яхши.
Бўлсангиз «Чин дўстим» бошларим кўкдай,
Ортимда турсангиз бу кўнглим тўқдай,
Юраман дунёда ташвишим йўқдай,
Сиз менга дўст бўлинг, ҳаммадан яхши.
Пул учун «Чин дўстман» деган дўстлар кўп,
Ортидан душманга сотар дўстлар кўп,
Бўхтондан сўз тўқиб отар дўстлар кўп,
Сиз менга дўст бўлинг,ҳаммадан яхши.
Яшагим келади даврлар суриб,
Кундайин кулиб-у ойдайин тўлиб,
Ҳаётда яшайин бахтиёр бўлиб,
Сиз менга дўст бўлинг,ҳаммадан яхши.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев