Предыдущая публикация
Замон ўткинчи.
Кетдим демай хайр, алвидо.
Жим, бошини эгиб кетди у,
Сўз чиқмади, чиқмади нидо.
Майли эди.
Кечиб интиҳо
Ибтидога қайтолганимда.
Майли эди...
Сўнгги бор,
Илк бор
«Севаман» деб айтолганимда.
Қайтолмасдим.
Айта олмасдим.
Бу шунчаки орзу.
Йўқ...
Хавас.
Армон эмас, ширин хотира:
Ўша ондан сўнгги бир нафас.
Мен тирикман.
У ҳам балки бор.
Севгим ҳам бор:
Қайда?
Билмайман.
Бахт?!
Оёғим остида тупроқ,
То қиёмат умид қилмайман.
Мен севганман.
Билиб севганман.
У ҳам севган.
Билдирмай севган.
Қисматига бош эгиб, кўниб,
Менга армон қилдирмай севган.
Синовмиди севгим севгимга?
Кечсам армон, кечмасам гумон.
Чин севгимнинг тўлови шундай:
Бошқа севмай яшайман ҳамон.
Али Ал Меҳр
24 Март, 2016 йил
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 7