кайтдим.
- Келяпсизми дадаси? - негадир
ғамгин аёлим.
- Ҳа, тинчликми, кайфиятинг
йўқроқ? - Йўқ, ўзим шунчаки, - деди-ю,
юзларидан ниманидир
яшираётгандай кўринди
кўзимга.
Қизларим билан кўришиб,
овқатланиш учун дастурхон атрофига йиғилдик.
Ҳотиним икки қошиқ ҳам
овқатланмадида, катта қизимга
"дастурхонни йигиштириб
олгин" дея ётоқҳонага кириб
кетди... Овкатланиб булгач, ортидан
мен ҳам унинг ёнига кирдим...
Ёстиқни қучоқлаганча йиғлаб
утирарди, мени кўриб дархол
қўллари билан ёшларини артиб,
менга юзланди… - Тинчликми? Нега йиглаябсан?-
савол назари билар қарайман.
- Йўқ, ўзим шунчаки, бошим
оғрияпти.
- Сенга бир нима бўлган,
бошинг оғриса йигламасдинг ҳеч качон, ростини айт нима
бўлди аҳир?
- Бугун докторга боргандим...
- Хўш хўш.
- Аппаратда яна қиз дейишди.
- Нима?! Қиз? Эх аттанг, яна қизми?
Ҳотинимнинг бу ҳабаридан
кайфиятим тушиб кетди
рости...Бошқа ҳеч нима
деёлмадим, ёнига утирдимда,
ҳаёлга чўмдим. Наҳотки яна қиз булса, шунча
даволаниб, қилган тоат-
ибодатим қаёққа кетди, наҳот
Оллоҳ менга уғил ато
этмаса,давомчим, зурриётим,
меросхурим булмайдими энди... Тўртта кизим бор ахир энди
бешинчиси ҳам киз бўладими?
Йўқ бу туғилмаслиги керак!!!
Буни олдини олишим шарт.
- Онаси мени тўғри тушун,
лекин хомилангни олдирмасанг бўлмайди.
- Нима? Дадаси, аҳир бу
гунохку!
- Оллоҳ ўзи кечирсин, ҳамма
гунохни ўз бўйнимга оламан,
буни ҳечам иложи йўқ, тушун, ривожланиб катта бўлиб
кетмасидан эртагаёқ олдир!
Бир амаллаб уни кўндирдим.
Анчагача тўғри қилаяпманми
ёки йўқ дея, кўзимга уйқу
келмай шифтга қараб ётдим. Тонгга яқин кўзим илинибди...
******
Қабристонда эканман, хаммаёқ
қоп-қоронгу, сокинлик ҳукмрон.
Узоқдан тушиб турган озгина
ой шуласигина қабристондаги мархумлар сағанасини хиёл
ёритиб турибди.
Лекин, бошқа қабристонлардан
фарқли ўлароқ, хеч кандай қабр
тоши ўрнатилмаган, дарахт ҳам
гул ҳам кўкламаган, худди чўлдагидек...
Фақатгина ҳар-ҳар жойда бир
хилда кичик-кичик сағаналар
бор ҳолос...
Қўрқиб кетдим.
Орқамга қараб чикиб кетмоқчи бўлиб турганимда, ортимдан
чакалоқ йигиси эшитилди.
Қўрқа-писа, овоз чиқаётган
томонга аста юрдим.
Яқинлашганим сари, қўрқувдан
вужудимни қалтироқ босарди, дир-дир қалтирайман.
Бир амаллаб қабр ёнига
келдим.
Қабрнинг бер четидаги кичик
бир туйнукка кўзим тушди, йиғи
овози ҳам айнан шу туйнукдан келаётган эди. Ичкарига
қарадим...
Яқиндагина туғилган чакалок,
чинкириб йиғламоқда.
Шошилганча қабр устидаги
тупроқни қўлларим билан кавлаб, уни олиб чиқмоқчи
бўлдим...
Тупроққа тегинишим билан.
«Тўхтанг!!!» - деган овоз
эшитилди.
Қўрқиб кетганимдан ерга ўтириб колдим...
Оёқ-қўлларимда қувват
қолмаганди, ўрнимдан туришга
эса мадор йўқ, овоз қаёқдан
келаётганини аниқлаш учун у
ёқ-бу ёққа аланглаб қараб ҳам кўраман.
Ҳеч ким йўқку:
- Кимсан? Мени қўрқитма..-
дедим ниҳоят.
- Мен, ўша сиз дунёга
келишимни истамаган фарзандингиз…
- Ё Алхазар...
- Лекин нега? Нима учун?
Опаларим қатори мен ҳам
дадажон, ойижон деб, улардай
бу оламда яшашга ҳакким йўқмиди? Туйнукдан караганда
кўрмадингизми? "Бу дунедан
махрум килган котил мана шу
киши" дегандек жажжи
қўлларим билан сизни кўрсатиб
турганимни... Сиз мени туғилишимни
қанчалик хоҳламаганингиз
каби, мен ҳам бу дунёга
келишни шунчалик хоҳлаган
эдим.
Нима сабабдан мендан воз кечдингиз, қиз бола эканлигим
учунми? ҚИЗ БОЛА
фарзандлигим учунми???
Жимсиз! Ҳа жим!
Қанча-қанча оилалар эса
тирноққа зор... Сиз назарингизга олмай, нобуд
килаётган жажжи юракни,
фарзандга мухтож инсонлар
учун қанчалик бебаҳо қийматга
эга эканлигини
билмасмидингиз??? Онамга "Ҳомилангни олдириб
ташла" деб бемалол айтдингиз-
а, бу ишдан ҳечам
афсусланмадингиз ҳам...
Ўзингизча келиши мумкин
булган хавфдан осонгина кутулдингизда энди...
Йўқ адашасиз, ҳали сиз ўйлаган
хавфданда каттароқ хавф
кутаётганини билмайсиз,
билолмайсиз ҳам...
Бугун бўлмаса, эртага бутун дунёни Яртагувчиси Улуғ
Зотнинг хузурларида саволга
тутишса, нима деб жавоб
берасиз?
У ерда ҳам елкангизни қисиб
жим тураверасизми ёки ул Зотга менга “Қиз фарзанд ато
этганинг учун шундай
қилдимда” дейсизми?
Тасаввур қилинг, кечагина
жажжи одамча шаклида онам
қорнида Оллохга шукуроналар айтиб, дунёни кўришга муштоқ
бўлиб турган юракчамни эртага
вахшийларча майда-майда
бўлакчаларга бўлиб суғуриб
оладилар...
Бу гаплардан, сесканиб кетдим, танамдаги қўрқув ўрнини
нафрат эгаллади, ўзимга бўлган
нафрат...
Бор кучимни тўплаб, ўрнимдан
турдим...
- Тўҳта болам, мени кечир, мунофик отангни кечир, - дея
елвора кетдим...
******
- Дадаси туринг, мени
қўрқитманг, сизга нима бўлди?
Ҳотимнинг овозидан уйғониб кетдим...Кўрган кечирганларим
тушим экан...
Лекин, қилмоқчи булган
хатоимни тўғрилаш учун менга
берилган нишонадай эди бу
туш... - Онаси, мен хато қилибман,
фарзандимиз туғилади, майли
ҳатто қиз бўла қолсин.
Оллоҳнинг берганига шукур, сал
бўлмаса катта хато қилиб
қўйган бўлардим, - хотинимга бўлган воқеани сўзлаб бердим..
Бечорани кўзларидан ёш
тинмас эди.
Ўша куни, хотиним билан
Оллоҳга чин юракдан тавба-
тазарру қилдик. Вақти соати етиб, кўз ёрадиган
вақт ҳам келди..
Туғруқхона эшиги олдида, минг
ҳаяжон билан, фарзандимни
туғилишини кутиб турибман.
Тўғриси аввалги қизларимда бунчалик ҳаяжон билан
кутмаган эдим, балки буниси
билан гарчи тушимда бўлса ҳам
сухбатлашгим сабаблидир.
Эшик очилиб, хамшира хурсанд
кайфиятда йўлакка чиқди... - Дадаси, суюнчини каттасини
берингчи энди, чақалоқ
туғилди, онаси хам чақалоқ ҳам
соғ омонлар...
Хамширанинг гапини эшитиб,
эҳтиётдан хамёнимга солиб олган пулларни оларканман,
унинг охирги сўзларидан
карахт ахволга тушаёздим...
- Ўғилли бўлдингиз...
- Нима ўғил??? Ростанми???..........
Оллохимга шукур, меҳрибон ва раҳмдил Оллоҳимга шукур!!!
Бақирганча ёнимдаги мен каби
фарзанди туғилишини кутиб
турган, ака-укаларни, уларни
танимасамда, қучоқлаб, бир
айлантириб ерга қўя кетдим... - Кўрсам бўладими??? –
сўрадим хамширадан
қўлларига бир даста суюнчини
тутказаётиб.
- Ҳа бўлади, ҳозир палатага
олиб чикишди, бир марта кўришга рухсат, фақат тинчлик
сақланг.
- Ҳоп бўлади, деганча, худди ёш
болалардай айтилган палатага
югурдим.
Ҳаяжондан, сал йўқса хотинимдан ҳол аҳвол сўраш
ҳам эсдан чиқиб кетибди. Тўғри
чақалоқ ётган кроватчага
қарадим.
Ётишини қаранг, жуда ширин,
худди ўзим- а? "Дадажон, мен ўша сиз
тушингизда кўрган
фарзандингизман" дегандай,
қўлларини мен тамонга,
жилмайганча чўзиб турарди.
"Алхамдулиллах" дея аста пичирладим…
Кўзимдан эса тинимсиз қувонч
ёшлари оқар эди…
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 64