Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан Анас розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар, у киши дедилар: "Қачонки Аллоҳ таоло ерни яратганида у (ўрнида турмай) ёйилиб кетди, бас тоғни яратиб унинг устига ташлади, (ер) ўрнида тек қарор топди. Шунда фаришталар тоғнинг яратилишидан ажабланиб, айтдилар:
- Ё Рабб! Тоғдан ҳам кучлироқ яратганинг борми? Аллоҳ таоло:
- Ҳа, темир, деди. Фаришталар:
- Ё Рабб! Темирдан ҳам кучлироқ яратганинг борми? Аллоҳ таоло:
- Ҳа, олов, деди. Фаришталар:
- Ё Рабб! Оловдан ҳам кучлироқ яратганинг борми? Аллоҳ таоло:
- Ҳа, сув, деди. Фаришталар:
- Ё Рабб! Сувдан ҳам кучлироқ яратганинг борми? Аллоҳ таоло:
- Ҳа, шамол, деди. Фаришталар:
- Ё Рабб! Шамолдан ҳам кучлироқ яратганинг борми? Аллоҳ таоло:
- Ҳа, ўнг қўлида садақа қилиб, чап қўлидан беркитадиган Одам боласи, деди".
Имом Аҳмад ривояти.
#Ҳадис
Оиша розияллоҳу анҳoдан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга «Сафийянинг ундай ёки бундайлиги (баъзи ривоятларда келтирилишича, паканалиги) мисол сифатида етарлидир», десам, у зот: «Сен бир калима айтдингки, агар у денгиз сувига аралаштириб юборилса, таъми ёки ҳиди ўзгариб кетарди», дедилар. Ва яна у зотга бир инсонни ҳикоя қилдим. Шунда у зот: «Менда у ёки бу нарса бўлатуриб, бошқа бировни гапиришни яхши кўрмайман», дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.
Бу ҳадис ғийбатчиларга энг катта дашном берувчи ҳадисдир.
#Хадис
Унутилган суннат (дуо қабул бўлади)
Мадиналик ансория аёллардан Умму Сулайм розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб:
يا رسولَ اللهِ علِّمْني كلماتٍ أَدْعو بهِنَّ
«Ё Аллоҳнинг Расули, менга шундай калималарни ўргатингки улар билан дуо қилай», деди.
У зот алайҳиссалом:
قال: تُسبِّحينَ اللهَ عَشْرًا وتَحمَدينَه عَشْرًا وتُكبِّرينَه عَشْرًا ثُم سَلي حاجَتَكِ
“Ўн марта тасбеҳ («Субҳаналлоҳ»), ўн марта таҳмийд («Алҳамдулиллаҳ») ва ўн марта такбир («Аллоҳу акбар») айтиб, сўнгра Аллоҳдан ҳожатингни сўрайсан, Шунда Аллоҳ таоло:
فإنَّه يقولُ: قد فعَلْتُ قد فعَلْتُ
«батаҳқиқ амалга оширдим», «батаҳқиқ амалга оширдим», деб айтади”, дедилар (Имом Термизий ва Насоий ривояти).
Ушбу ҳадисда саҳобия аёлларнинг илмга рағбати, дуо қилишдан олдин Аллоҳни зикр қилиш лозимлиги, дуонинг ижобат бўлиши каби бир қанча фойдалар мужассам.
Қолаверса, бошқа ҳадисларда бир марта «Алҳамдулиллаҳ» деб айтиш қиёмат куни амаллар тарозисини, «Субҳаналлоҳ» ва «Алҳамдулиллаҳ» дейишнинг савоби эса, ер ва осмон ўртасини тўлдириши баён этилган.
#Хадис
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи вассаллам: «Ҳали одамларга бир замон келурки, унда динида сабр қилувчи худди чўғни чангалловчига ўхшаш бўлур», дедилар». Термизий ривоят қилган.
Маъқил ибн Ясор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи вассаллам: «Фитна ва қатл кўпайгандаги ибодат худди менга ҳижрат қилган кабидир», дедилар». Муслим ва Термизий ривоят қилишган. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи вассаллам: «Сизлар ким ўзига амр қилинган нарсани ўндан бирини тарк қилса ҳалок бўладиган замондасиз. Сўнгра бир замон келурки, унда сизлардан ўзига амр қилинган нарсанинг ўндан бирига амал қилган одам нажот топадир», дедилар». Термизий ривоят қилган.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев