😔 👆
(қабрга кирмасдан уйғониб олинг)
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм...
Ассалому алейкум дўстлар...
Соғ саломатмисизлар...
Дунё бормоқда ўтиб,
Қабр турмасдир кутиб.
Беш кунлик хор дунёда,
Қолманг тағин қон ютиб.
Вох ўлим фариштаси,
Келса ёқадан тутиб.
Хотиржам бўла олинг,
Топа олинг халоват.
Аллохга сано айтинг,
Расулига саловат...
Гулдек жанонлар қани,
Ер билан битта тани.
Жаннат эдику ахир,
Инсоният ватани.
Неки топса молидан,
Қолмиш бу кун кафани.
Борса агар қабрга,
Борар фақат тиловат.
Аллохга сано айтинг,
Расулига саловат...
Қасрлар бино топди,
Бўлиш учун хору хас.
Бир чўпон ҳам биларди,
Зийнат ҳақиқий орзумас.
Дунё асли Мусъамнинг,
Туфугига арзимас.
Охиратни безашга,
Қилаверингиз ғайрат.
Аллохга сано айтинг,
Расулига саловат...
Дунё бизга тинмасдан,
Суйкалар кулар экан.
Биз унга яқинлашсак,
Узоқроқ бўлар экан.
Талҳадан қолган дунё,
Биздан ҳам қолар экан.
Шу аниқ ҳақиқатни ,
Англасангиз бетоқат.
Аллохга сано айтинг,
Расулига саловат...
Дўстлар рости кулмакни,
Мағзи ёлғон дунё бу.
Кўряпмизку кўпни не,
Куйга солган дунё бу.
Умарнинг этагидан,
Тушиб қолган дунё бу.
Сизга кўп яқинлашса,
Итаринг бехижолат.
Аллохга сано айтинг,
Расулига саловат...
Эрта аҳволи хароб,
Ким бу кун кўкрак керур.
Аллохдан олган қарзин,
Бир кун қайтариб берур.
Шеърият бўстонида,
Сўнгги сўзим шу эрур.
Беш кунлик дунё ичра,
Истасангиз фароғат.
Аллохга сано айтинг,
Расулига саловат...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 4