Ушбу мактуб Мусулмонлар билан Макка мушриклари ўртасида 10 йил урушмаслик тўғрисидаги Ҳудайбия сулҳидан сўнг юборилган.
Мактубни улуғ саҳобалардан Диҳятул Калбий розияллоҳу анҳу императорга олиб борганлар. Бу саҳобий гўзал юзли бўлганлари учун одатда Жаброил алайҳиссалом шу саҳобий суратида келардилар.
Мактубнинг арабча матни қуйидагича:
"بسم الله الرحمن الرحيم، من محمد رسول الله إلى هرقل عظيم الروم، سلام على من اتبع الهدى، أما بعد، فإني أدعوك بدعاية الإسلام أسلم تسلم، وأسلم يؤتك الله أجرك مرتين، وإن توليت فإن عليك إثم الأريسيين، و﴿ يَا أَهْلَ الْكِتَابِ تَعَالَوْا إِلَى كَلِمَةٍ سَوَاءٍ بَيْنَنَا وَبَيْنَكُمْ أَلَّا نَعْبُدَ إِلَّا اللَّهَ وَلَا نُشْرِكَ بِهِ شَيْئًا وَلَا يَتَّخِذَ بَعْضُنَا بَعْضًا أَرْبَابًا مِنْ دُونِ اللَّهِ فَإِنْ تَوَلَّوْا فَقُولُوا اشْهَدُوا بِأَنَّا مُسْلِمُونَ ﴾
Мактубнинг таржимаси:
"Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳнинг Расули Муҳаммаддан Румнинг каттаси Ҳирақлга.
Тўғри Йўлга эргашганларга салом. Аммо баъд. Мен сени Ислом динига даъват этаман. Исломга кирсанг, жонинг омонда. Мусулмон бўл, Аллоҳ сенга икки ҳисса ажр беради. Ва агар Ислом динини қабул қилишдан бош тортсанг, арийсийлар (халқинг)нинг гуноҳи сенинг гарданингга тушади. «Эй аҳли китоблар! Бизга ҳам, сизга ҳам баробар сўзга келинг: Аллоҳдан ўзгага ибодат қилмайлик, Унга ҳеч нарсани шерик қилмайлик ва Аллоҳни қўйиб, баъзимиз баъзимизни Робб қилиб олмайлик», дегин. Бас, агар юз ўгирсалар: «Гувоҳ бўлинглар, биз, албатта, мусулмонлармиз», деб айтинглар" (Оли Имрон сураси, 64-оят). http://t.me/nozimjonuz
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 6
bu kuladigan gap emas