а.
Ҳодисани, ўз бошидан кечирган шахс Маҳмуд Аллоҳберди амаки ҳикоя қилиб берадилар:
"Мен Усмонийлар давлатининг пойтахти Истанбулда дунёга келдим. Отам расмий вазифаси туфайли Истанбулда ишлар эди. Бошимдан ўтган бир ҳасталик сабабли тилдан қолган эдим ва гапириш қобилиятимдан айрилдим. Умуман гаплаша олмас ва қўл ишоралари билангина мақсадимни тушунтиришга ҳаракат қилар эдим. Отам бу ҳолимдан кўп ҳафа бўлиб сиқилар эдилар...
Биз бормаган бирон бир доктор ва домла қолмади, бироқ буларнинг ҳеч бири фойда бермади.
Бир куни ёши улуғ бир қўшнимиз келиб отамга шундай деди: "Сени кўриб турибман, жудаям ҳафасан. Бир ота учун ўғлининг бу ҳолда бўлишидан кўра қайғулироқ ҳолат йўқ. Сенга бир чора айтаман ва сен айтганимни қил."
Отам умид билан кўзларини катта катта очиб, унга қулоқ солди. Қўшнимиз шундай деди: " Эртага мана шу йўлдан Султон II Абдулҳамидхон ўтади. Нима қилиб бўлса ҳам ўғлингни у билан кўриштир ва ундан ўғлингнинг ҳаққига дуо ол. Усмоний Султонларда етти Аллоҳ дўстининг қуввати бордир, шояд шифо топса."
Бу тавсия отамнинг ақлидан яхшигина жой олган бўлса керакки, айтилган вақтда йўл бўйига чиқдик ва умид билан кутишни бошладик. Бироз сўнгра подишоҳга оид "Ёйли Арава" кўринди. Бироқ, биз унга яқинлашишимиз имконсиз эди. Издиҳом жудаям катта эди. Аравага етиша олмайдиган даражада узоқда қолганимиз учун қаттиқ қайғурдик...
Подишоҳ Файтони бизнинг рўпарамизга етиб келганида кутилмаган бир ҳодиса рўй берди. Файтон тўсатдан тўхтаб, ичкаридан бошини чиқарган Султон биз тарафга қараб ҳайқирди:
- "Афанди! Болани бу ерга олиб кел, болани!"
Ҳайратга тушдик.. Отам ҳаяжон билан қўлимдан етаклаб мени араванинг олдига олиб борди, қўлимдан тутиб юқорига чиқарди. Султон ёноқларимни силади, нималарнидир ўқиётгандек эди...Бироз сўнгра мендан:
- "Мени танийсанми, мен кимман?" деб сўради.
Менинг тилим тутилганди ва бунга жавоб беришим имконсиз эди. Бироқ, нималарнидир ҳис қилгандек бўлдим. Бирдан тилим чиқди ва жавоб бердим:
- "Сиз бизнинг подишоҳимизсиз!"
Отам "Аллоҳ Аллоҳ" дея фарёд чекди. Мени пастга туширишди. Ана шундан сўнг булбул каби гапиришда давом этдим.
Ана шунақа гаплар болам! Бу бировдан эшитилган ва ҳоказо бир ҳодиса эмас, балки бир ҳаётий тажрибамдир. Шундай экан, ҳаргиз Усмоний подишоҳлар ҳақида ёмон гаплар гапирмагин. Чунки уларда ҳақиқатда етти Аллоҳ дўстининг мартабаси бордир.
Менинг тилимнинг қайта чиқишига сабаб бўлган нарса Султоннинг дуосидир!"
(Суратдаги ёши улуғ отахон мазкур қиссанинг қаҳрамони Маҳмуд Аллоҳберди бўлиб, у киши 1991 йилда вафот этганлар.)
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев