Предыдущая публикация
Ҳарар гал ота-онамни кўришга борганимда, бир олам таассурот билан қайтаман....
Уларнинг тобора кексайиб боришаётгани, юзларига из солаётган ажинлар, кичиклашиб бораётган жуссаларига қараб, ушбу ўзгаришларда менинг ҳам ҳиссам борлигини ўйлаб эзилиб кетаман....
Лекин, нурли чеҳралари ила ёришиб кетган болалик ҳовлим, кўнглимга ҳаловат бахш этган самимий дуоларидан қалбим ҳузурланади.
Ҳар гал юзларига тикилиб: - Дадажон, сизни яхши кўраман! Аяжон, сизни яхши кўраман! Меҳрибонларим! - дегим келади, аммо шу пайт бўғзимга нимадир тиқилиб, тўхтайман ва айта олмай қолавераман....
Ота-онасига муҳаббатини тилида изҳор қила оладиган фарзандларга ҳавасим келади....
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев