Хар доимгидек навбатчилик учун ишга келдим. Касбдошларим менга омад тилашиб хайрлашиб кетдилар. Навбатчилигим тинч осуда ўтар эди. Бироқ қўл телефоним жиринглади.
Бекам.- "Ассалому алейкум, яхши етиб олдингизми? ".
Мен, алик олдимда гапни қисқа қилдим.
Вақт алламахал бўлгач, бекам яна қўнғироқ қилди. Бу сафар мен таажубланиб, жавоб бердим.
"Нима гап? Уйда тинчликми? Болалар яхшими?".
Бекам:- "Аллохга шукр тинч ўзим шундек сиз билан гаплашмоқчи эдим."- деди.
Мен: " Уйда бафуржа гаплашамиз"- дедимда телефон тугмасини босиб ўчирдим.
Мен мутлақо бекорчи эдим хисоб. Гаплашсам бўларди аммо нега? билмадим.
Вақт алламахал бўлди. Яна қўнғироқ яна бекам эди. Бу сафар мен ғазабга эрк бердим. Телефонни олдиму
"Сан аёл тонггача сабр қилоласанми? нима гап гапир?"- дедим.
Бекам: " Тайинли хеч гап йўқ. Бугун сиз билан қандекдур сухбатлашгим келди,да "- деди, ялиниш охангида. Мен: "Навбатчиликдан чиқиб уйга бораман, ўшанда гаплашамиз"- дедиму, яна телефонни ўчирдим.
Бу сафар кечаси соат 2 лар чамаси қшнғироқ қилди. Мен телефонга " алло" - дедиму, жим туравердим.
Бекам: " Узр яна мен, безовта қилдим, айтишни унутибман. ЎЗИНГИЗНИ ЭХТИЁТ ҚИЛИНГ. АЛЛОХГА ОМОНАТСИЗ. АЛЛОҲ ДОИМ АСРАСИН СИЗНИ. СИЗНИ СОҒИНДИМ! " -деди.
Мен "яхши, шуни ярим кечаси айтиш керак" дедимда тугмачани босиб қўйдим.
Эрта тонг, навбатчиликни топшириб, уйга томон йўл олдим. Махалламизга кириб борар эканман уйимиз ёнида тез ёрдам машинаси турганини кўрдим. Мен тез - тез юриб уйга шошилиб кириб бордим. Остонадан кирар эканман қизалоғимни "Адажон, ойижонимдан айрилиб қолдик"- деган овозини элас эслайман.
Бир умр АРМОНда қолдим. Ўша кеча бекамни айтган сўзлари хамон қулоқларим остида янграйди.
"ЎЗИНГИЗНИ ЭХТИЁТ ҚИЛИНГ. АЛЛОХГА ОМОНАТСИЗ. СИЗНИ СОҒИНДИМ".
Эй вох! Бу алам бу азоб билан қандай яшайман? Ўша кеча аёлим менга қалбида яшириб юрган дардини айтмоқчи эдими? Мен билан қалбдан сухбат қуриб нималар демоқчи эди. нима? Бу армон исканжаси мени адо қилмоқда.
Азизларим! Хар кунги вақтимиз ғанимат. Одам ғанимат. Сизни эхтиёт қилаётган инсонларни сиз хам эхтиётланг. Мехрибонингиз бир кунда йшқ бўлиб қолиши Аллоҳ амридадур! Бугун улар бор, эртага йшқ қаердан биласиз?
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев