У қилдан ингичка, қиличдан кескир бўлади. Унинг усти ниҳоятда сирғанчиқ бўлиб, оловдан тутқичлари, чангаклари бўлади.
Оловдан бўлган бу тутқичлар кимга тегса, у дўзахга йиқилиб, ҳалок бўлади. Баъзи бандалар сиротдан чақмоқ каби тез ўтади, баъзилар шамол каби, баъзилар чопқир от каби ўтади, баъзилар югуриб, баъзилар юриб ўтади. Сиротдан ўтганлар нажот топганлар бўлади.
Бир кун Оиша онамиз 🤎 дўзахни эслаб йиғладилар. Расулуллоҳ ▫️: «Нима учун Йиғлаяпсан?» деб сўраган эдилар, Оиша 🤎: «Дўзахни эслаб йиғладим. Инсон Қиёмат куни оиласини танийдими?» деди. Расулуллоҳ ▫️: «Уч ўринда бирон киши бирон кишини эсламайди: тарозиси оғир ёки енгил келишини билгунича тарозининг олдида; амаллар китоби ўнг ёки орқа томонидан берилишини билгунича саҳифалар очилган вақтда; сирот кўприги жаҳаннам узра тортилганда ундан ўтиб олгунича», дедилар. Анас ▫️ Расулуллоҳ ▫️дан «Мени
шафоат қилинг», деб сўради. Расулуллоҳ ▫️: «Иншааллох, шундай қиламан», дедилар. Анас ▫️: «У кунда сизни қаердан топаман?» деди. Расулуллоҳ ▫️: «Мени энг биринчи излайдиган жойинг Сиротдир», дедилар. Анас ▫️: «Агар сизни Сиротда учратмасам-чи?» деди. Расулуллоҳ ▫️: «Унда тарозининг олдида», дедилар. Анас ▫️: «Тарозининг олдида ҳам топа олмасам-чи?» деб сўради. Расулуллоҳ ▫️: «Ҳовузнинг олдидан изла. Мен мана шу уч жойдан бошқа ерга кетмайман», дедилар.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев