Муаллиф: ГУЛИНУР
Қалбимизга санчган тиканингиздан.
Гул униб чиқадиган даражада. Сабрлимиз.
Кузнинг сокин ҳавоси. Ҳаммаёқ жим жит ярим тун майин шаббода. Ой шуласи тушиб турган катта дераза ойнасида қизнинг кўз ёшлари мавжланиб унсиз йиғламоқда.
1 соат аввал
-Менга қара исминг Нигорамиди. Аслида менга исмингниям ўзингниям бир тийинли аҳамиятинг йўқ. Йиғлаб кўнглимни эритишга уринма фойдаси ёқ...... йигит шу сўзларни айтиш баробарида қизни сочларини чангаллаб ўзига қаратиб гапирарди.
-Айбим нима нега менга бунде муомила қиляпсиз..... қиз кўзларда ёш бн йигитга илтижоли боқиб гапирди
-Нафратланаман аёл зотидан нафратланаман ҳамманг бирсан фоҳишасан
-Мен фоҳиша эмасман мени бунде дейишга ҳаққин ..... қиз алам бн шу гапни айтди давом эттира олмади юзига тушган тарсаки сабаб гапи чала қолди.
-Асло асло менга гап қайтарма овозингни кўтарма кўзимга тик қарама. Менга ёқишгаям урунма..... йигит шу сўзларни айтиш баробарида ушлаб турган сочларини янада қаттиқ тортиб сўнг силтаб қўйиб юборди.
Қиз ерга юзи бн йиқилди
-Жаҳаннамга ҳуш келибсан.....дея йигит ётоқга бориб жойлашди ва уйқуга кетди.
-Мени айбим нима Я Аллоҳим. Аҳир мен ҳам бу тўйга қарши эдимку мени ҳам ҳикоҳга мажбурлашдику. Ўзинг сабр бер бу азобларга ёлғиз сенга ишонаман мадад бер Роббим....
Тўйнинг биринчи кечасида эшитган ҳақоратлари сабаб тинмай йиғлаётган бу қиз тунни бедор ўтказди бобдод намозига азон айтилгач туриб ювиниш ҳонасига кириб чиқди ибодат қилиб узундан узун дуо қилди Аллоҳдан ўзига сабр ўзи қатори барча бандаларга инсоф сўради.
Чиройли кийиниб кўзгу қаршисида тураркан -мен шунга лоёқмидим мени ҳаққим йўқмиди бахтли бўлишга севиб севилишга. Яна мени танлашди яна мени қурбон қилишди....
Қизни ҳаёлларини эшик таққиллаши тумандек тарқатиб юборди. Эшикни очиб янгасини кўриб истамайгина табассум қилди
- Тайёрмисан Нигора сени пастда кутяпти ҳамма юрақол энди..... деб пастга олиб тушди.
Янгаси қизни пастга олиб тушиб у ердаги 4 та аёл бн таништирди.
- Мен Шоҳруҳни аммаси бўламан. Шоҳруҳ бироз ҳарактери оғир йигит сал қўполроқ лекин ёмон йигит эмас. Бу икки аёл укамларни аёллари сизга келин ойи болади. Буниси қайнонангиз бу ерда яшамайди. Шоҳруҳни ҳақиқий онаси вафот этган. Бу укамни иккинчи аёли
Қисқа таништирувдан сўнг улар нонушта қилишди. Қизни қайнонаси ҳехҳ нарса бн иши йўқ ҳиссиз инсонга ўхшаб кўринди ёки ўгай ўғлини аёлига қизиқмади
Меҳмонлар кетар пайт аммаси сўз бошлади. Бу уйда Марям ҳоним бн яшайсиз у хўжалик бекаси. Шу ерда қолиб ишледи. Қолган ҳизматчилар иш вақтида келиб кетишади. Сизни уй бн Марям ҳоним таништиради.
-Хўп бўлади аммажон сиз ҳам шу ерда яшасангиз бўларкан...... деди келинчак
-Йўқ қизим мениям уйда икки келиним бор уларни назорат қилмасам бўлмайди. Тез тез келиб тураман дея кетди
Ҳамма бн ҳайрлашгач Марям ҳоним бн биргаликда уй бн танишиб чиқди танишиш давомида мароқли суҳбат ҳам қуришди.
-Келин ҳоним неча ёшсиз
-19 яқинда 20га кираман. Марям ҳоним сизни ёшингиз неччида
-Яқинда 30га кирдим. Мени ҳоним эмас Марям опа десангиз илтимос
- Майли фақат сиз ҳам мени келин ҳоним эмас Ҳигора деб чақирасиз келишдикми Марям опа
- Лекин бу ноқулайда қанде қилиб аҳир сиз кимсан Хўжаевларни қизисиз. Энди эса Саидовларни келини бўлдингиз бу буроз ноқулай менга
- Шунга нима қилибди ким бўлсак ҳам энг аввало инсонмиз тўғрими
-Тўғри лекин қолганларни жаҳли чиқсачи бундан
-Ҳеч ким ҳеч нарса демайди менга ишонинг келинг опа сингил тутинамиз. Доим бирга эканмиз биздан яқин инсон бўмиди барибир нима дейсиз
-Майли сиз нима десангиз шу.
Улар уйни ҳамма ҳоналарини айланиб кўриб чиқишди
-Нигора бу Шоҳруҳни иш қиледигон ҳонаси руҳсациз кирганларни ёқтирмиди. Ҳонаниям фақат ўзи бор пайти тозалашга руҳсат беради.
-Нега сизларга ишонмидими
--Билмадим билганим бу ҳонага кирганларни ёқтирмиди сизга айтиб қўйиш вазифам.
-Ҳа майли кирмасак кирмабмизда. Марям опа бу ерда қанчадан буён ишлесиз.
- 1 йилдан ошди яқинда кетаман.
-Нега кетасиз.
-Биласизми Нигора мени 2 та фарзандим бор. 20 ёшимда турмушга чиқганман 22 ёшда фарзандли бўлдим эрим бн севишиб турмуш қурганмиз. Жуда бахтли яшардик қизимиз 4 ёшга тўлганда ўғлимиз туғилди. Турмуш ўртоғим дўстларини таклифи бн 2 йил олдин четга кетганди. 1йил яхши ишлади уйларимизни тўғирладик анча ўзгартирдик. 1йил аввал турмуш ўртоғим қандедур жанжалга аралашиб қамалиб қолди. Биз сал қийналиб қолдик шунга мен ишлаб ойлигимни қайнонамга юбораман.
ъ-Фарзандларингизч улар қаерда
-Улар бувиси бн қизим мактабда ўқийди. Ўғлим бувисига шерик боғчага берайлик десам қайнонам ёлғиз қоламанми деб рози бўлмади
-Бошқа яқинларингиз йўқми
--Ҳўжайиним ёлғиз фарзанд. Аслида вилоятдан. Мен эса меҳрибонлик уйида ўсганман
-Хали ҳаммаси яхши бўлади. Қачон озод қилишаркан поччани
- 2 ойдан кейин муддати тугайди
-Сиз ҳам 2 ойдан кейин кетасизми
-Ха шунақа сунглим
-Мен сизни соғиниб қоламану
-Келиб тураман......улар жудаям самимий неча йиллик қадрдонлардек суҳбат қуришарди
Орадан мана 2 ҳафта ўтди бу орада Нигора турли ҳақоратлар ерга уришлар. Ҳаттоки бир икки қўл кўтаришларниям қурбони бўлди.
Кеч тушиб Шоҳруҳ уйга қайтаркан
--Яна ўшани кўраманми. Нега дадам айнан ўша оила бн қуда бўлди. Нега опаси туриб синглисини узатишди нега. Бир балоси борда тезроқ қутилишмоқчи бўлган бошқа вариант йўқ........шуларни ўйлаб уйига етиб келди
---Жин урсин уйгаям киргим келмаяпти. Нега дада нега бунде қилдиз....... бақириб шу гапларни айтаркан рулни муштлаб аламини рулдан оларди
--Марям опа бу уйдан ташқаригаям чиқиб турасизми.
--Ҳа 2 ҳафтада бир марта уйимга бориб келаман 2 кунга эртага кетаман бошқа пайт куним фақат уйда ўтади.
--Ҳа зерикарлимасми 2 ҳафта давомида бир уйдан чиқме юриш.
--Марям опадек аёллар зерикмиди сендакаларга чиқарган кўча санғишни.......Марям опа энди жавоб бермоқчи бўлганда кириб келган йигит Нигорани гап бн чақиб олишга киришди ----ахир сен уйда ўтирмагансан КЎЧАда ишлагансан тўғрими. Йигит кўча сўзини бошқача талаффуз қилди. Нигора гапирмоқчи бўлдию яна индамади. Ўрнидан туриб ошхонадан чиқаётганда йигит айтган гаплари тўхташига ва жавоб қайтаришга мажбур қилди
-Сени иш вақтинг кеч соат тўққиздан кейин бошланадими. Шу пайтгача нечтасини қўйнига киргансан. Мижозларингни ёшига қараб танлейсанми ёки пул.......... Шоҳруҳ ортиқ гапиролмади юзига келиб тушган тарсаки сабаб гапи охирига етмай қолди
--Яна бир марта яна бир марта менга фоҳишага қилгандек муомила қилсангиз мендан яхшилик кутманг. Мен сизни кўчадаги суюқ аёқ ойнашлариздан эмасман. Шунча ҳақоратларизга чидадим сабрниям косаси бор буниси ошиб тушди. Асло менга бунде муомила қила кўрменг индамаганимга ҳаддингиздан ошиб кетдингиз. Ҳурматизи билинг Шоҳруҳ Саидов........Нигора шу сўзларни айтиб ошхонадан чиқиб кетти. Марям опа оғзини ёполмай қолди.
Шоҳруҳ эса ҳозиргина ўзига қилимган муомилада карахт ҳолда эди "" бу ўша Нигорами тўйдан бери калтакласам ҳам индамей юрганди 2дақиқада нима ўзгарди қайдан шунча жасорат""". Йигит ҳаёлидан шу сўзларни ўтказарди. Ҳали ҳеч ким унга бундай тик қараб гапирмаганди ҳеч ким унга тарсаки туширмаганди. ъ"""Энг асосийси у менга таҳдид қилдими менгая""""". Йигит ҳаёллардан чалғиб асабийлашганча юқори қаватга йўл олди.
Марям опа қизни гапларидан бир ҳайратланса бир унга ачинарди. Ахир кимсан Шоҳруҳ Саидовни жаҳлини чиқарди.
--Ўзини кимман деб ўйлаяпти ахмоқ...... хонада Нигора асабийлашиб у ёқда бу ёқга бориб келаркан эшик зарб бн очилиб хонага Шоҳруҳ кириб келди
--Менга қара сен нима қилганингни биласанми сен менга қўл кўтардинг сен менга кўзларимга тик қараб таҳдид қилдинг қаердан шунча жасорат.....Шоҳруҳ ғазаб бн бақириб қизни қўлини синдиргудек ушлаб турарди Нигора гап бошлади
--Ҳееей етар ўзингизни босиб олинг. Мени ким деб ўйладингиз аа нима мендан қўрқади деб ўйладизми. Асло асло мен сиздан қўрқмиман. Индамаганимга ҳаддингиздан ошдингиз. Мени ғурурим ва номусимга тил текказа кўрманг тушундизми. Ғурурим номусим ҳақида гап кетса жон жигарларимниям аяб ўтирмиман улар олдида сиз ким бўлибсиз ҳеч ким ҳеч ким эмассиз тушунарлими........қизнинг гапларида йигит шок ҳолатга тушди қанча жаҳли чиқсаям ҳайрати устунлик қилаверди. У Нигорани бунде оҳангда гапиришин ярим соат олдин биров айтса ишонмасди. Аммо қаршисида юзида ҳеч қанде қўрқувсиз унга айтаётган сўзлари йигитни лол қолдираётганди
-Сен қайси ақлинг бн менга бу оҳангда гапиряпсан
-Ўзимни бошимдеги ўзимга тегишли ақл бн гапиряпман
-Энди мендан яхшилик кутма
-Мен сиздан ҳеч нарса кутмиман чунки бунга эҳтиёжим ҳам йўқ..... Нигора гапини тугатиб қўлини силтаб Шоҳруҳни қўлидан озод қилиб менсимаганде уни елкасини бир туртиб ўтиб мағрур юрганча хонадан чиқиб кетди.
Давоми бор.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев