6-қисм.
Муаллиф_Нур
— Қай йўл билан?! - овозим бироз титраб чиққанини сезиб бироз табассум қилиб, гапида давом этди:
— Ҳам жисмоний ҳам руҳий. Мени кўрса, ўн метр наридан айланиб ўтадиган бўлди.
— Давлатга сотгандир.
— Мен ўзимни ҳимоя қила оламан опа. Лекин сиз...
Зафарни гапи шу ерга келганда бизга қарама-қарши, кетма-кет келаётган тўртта машинадан учтаси йўлимизни тўсди. Ичидан бирин-кетинлик билан ўрта ёшли йигитлар тушгач, бизга ҳам тушишимизни уқтириб имо қилди.
Қўлимдаги далилларни маҳкам сиқиб турар эканман, Зафарга қўрқув ичида назар ташладим.
— Мен тушаман, хавотир олманг. Кўрайлик-чи, буларнинг дарди нима экан.
— Йўқ тушма керакмас. Машинани орқага қайтар Зафар. Кўнглим нотинч. Кетайлик.
— Иложсиз бу опа. Шу ерда туринг. Машинадан тушманг.
Машинадан тушмаслигим кераклигини такрор уқтириб, ўзи барзанги йигитлар томон кетди. Вужудим титраб, нима қиларимни билмай қолдим. Дастлаб икки йигит билан Зафар музокара қилишди. Бироз ўтиб, биринчиси мен томонга қўлини бигиз қилиб илжайди. Кутилмаганда Зафар йигит билан муштлашиб кетди. Я Аллоҳ! Орқада олтитаси турибди, жами саккизта улар. Саккиз кишига Зафарни бир ўзи бас келолмайди. Нима қилсам бўлади нима?..
Орқадаги йигитлардан бири чўнтагидан нимадир чиқарди... У... у... бўлиши мумкин эмас қўлидаги пичоқ-ку!
— Зафааар! Ортингга қара Зафааар! - далиллар қўлимдан сирғалиб тушиб, машинадан отилиб тушдим. Уни олдига етиб борганимда пичоқланиб бўлган экан, барзангиларни итариб уни олдига чўккаладим. Бошидан тутдим.
— Аблаҳларрр! Сенларга нима керак ўзи?!
Зафар қон... - уни қорнидаги пичоқ кирган жойидан оқаётган қонни кўриб, йиғлаб юбордим.
— Мени кечиринг опа...
— Гапирма жим, ўзингни уринтир...
Гапим тугамасидан иккита барзанги икки қўлимдан тутиб ўзлари келган машина томон судрай бошлади. Ҳозир ўзимдан ҳам кўра, кўпроқ Зафарни аҳволи мени қўрқитаётганди. Шу ҳолда бу ерда қолса... Ўйлашни ўзи қўрқинчли! Мени деб бир инсон ҳалок бўлишини истамайман...
— Мақсадинг нима сенларнии? Торт қўлингни! - ўнг қўлимдан тутган йигитни оёғини босиб эзғиламоқчи бўлдим. Пошнали оёқ кийим киймаганим учун бу ишим фойда бермаслигини билиб туриб, бор кучимни ўнг оёғимга ташлаб, қўлидан чиқмоқчи бўлдим. Кошки бу кичик жуссамнинг оғирлиги унга таъсир қилса!
— Жимгина машинага ўтириб биз билан юр, акс ҳолда ўзингга ёмон бўлади.
Машина эшигина очган бошқа бири жиддий оҳангда гапириб, кетди. Тинмай Зафарга ёрдам керак десам ҳам ҳеч бири парво қилмади. Машина эшигини очиб берган йигитга кўзим тушиб, жойимда тўхтаб қолдим. Зафарнинг машинаси олдига бориб, ичидан мен учун муҳим бўлган ҳужжатларни териб олиб, яна ортига қайта бошлади. Зафар яна нимадирлар деган бўлди-ю, бирдан хушидан кетди.
— Аллоҳ жазойингни берсин сенларни! Ҳар биринг итдек хор бўлиб ўлмасанг розимасман! - ҳам жаҳл ҳам ғазаб қоришиқ бақириб йиғлар эканман, юзимга келиб тушган тарсаки зарбидан ерга чўккалаб қолдим. Чорасизман... чорасиз...
Ҳеч қачон бундай чорасизликка дуч келмагандим...
Иброҳим... яна бир бора. Кўп эмас бир марта. Кўришиш насиб этармикан бизга? Яна доим кўзим тушганда юзимга табассум югуришига сабаб бўладиган нурли юзингизни бир бор кўриш насиб қилармикан?... Сизни севаман... Ўзимдан-да қизғониб севаман...
★ ★
— Биласизми? Мен ҳаётни ўнқир-чўнқиридан юришга улгурмай туриб, тамом бўлган қизман... Номуссизман... Исмим ортидан қўшиб айтишадиган бу лаънати сўз устига яна бири қўшилди бу кун. Ота-онамни ҳазон қиладиган иснодман энди... Афзуна опам нега бундай қилди негаа?
Айтинг хоним. Нега келмади?!
“ Ўзим беминнат ёрдам бераман. Сендан тийин ҳам керак эмас, ҳимоямдасан” - деб энди келмадилар. Буни қандай тушунай?! Ахир, менга бир оғиз, пулсиз иш битмайди деганларида, бир амаллаб топардим! Жонимни гаровга тикиб бўлса ҳам сўраганларини берардим.
— Бас қил Нигора! Оғзингдан чиққанини қулоғинг эшитяптими?! Афзуна пулни деб виждонини сотиб юборадиганлардан эмас, билдингми?! Телефони ўчиқ. Сени билмадим-у аммо мен ундан хавотир оляпман. Судга келмаганини бошқа сабаби бордир. Билиб-билмай ортидан гапирма.
— Асила хоним. Бугунги судни қанчалар кутганимни билмайсиз... Сиз айтгандек, нима бўлганини билмаймиз. Бу тўғри. Лекин суд тугаб, у... у аблаҳни фойдасига тугаганига нақд уч соат бўлди. Афзуна опамдан дарак йўқ , нега?
— Қаердалигини билсам шу ерда ўтирармидим? - бу сафар қизнинг овози хиёл баланд чиқди, – кел Нигора ҳозир бундай қилайлик. Яхшиси ҳозир уйингга бор. Афзунани дараги чиққач, иккингизни учраштираман...
— Ота-онамни олдига қайси юз билан бораман Асила хоним? Отамни юзига қандай қарайман...
Қиз уни нималар кутаётганини тахмин қиларкан, алам билан йиғлай бошлади.
Фикр-у ҳаёли Афзунада бўлгани учун қизнинг йиғлаётганини бироз кечроқ пайқади Асила.
Икки қиз яна бироз баҳс-мунозара қилишгач, Нигорани тинчлантириб ўзи Афзунанинг уйига боришга қарор қилди Асила.
★ ★
— Бўлиши мумкин эмас қизим. Дугонангиз уйдан соат ўн бирларда чиқиб кетган ахир. Томдан тараша тушгандек “судга келмади” дедингиз, хавотирдаман. Келиним қаерда унда?! Балки қудамникидадир, ойисини соғингандир келиним. Бир қўнғироқ қилай-чи, қудамга - келинини ўз қизидек яхши кўрган Зуҳра хонимнинг кўзларидаги қўрқувни пайқаш қийин эмас эди айни дамда.
— Холажон... У ерда ҳам йўқ экан. Афзунани ойисига қўнғироқ қилдим, гап орасида сўраб билдим. Афзуна у ерда йўқ.
— Мени қўрқитманг Асилахон. Келиним қаерда? Пешинга яқин чиқиб кетгани уйдан. Ҳеч нарсага тушунмаяпман. Иброҳимимни омонати қаердаа?! Ўғлим келса нима дейман? - Зуҳра хонимни аҳволи ёмонлашаётганини кўриб, охирги гапини айтганига пушаймон бўлган қиз энди гапирмоқчи бўлиб оғиз жуфтлаган эди. Эшик томондан келган овоз соҳибига бироз қўрқув ичида қаради.
— Менга нимани айта олмайсиз ойи?
ஐღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღஐ:
📚Бу_оқшом
— Иброҳим... ўғлим...
Дард устига чипқондек. Келини йўқлигидан ҳаловати йўқолиб, жазавага тушиб қолган Зуҳра хонимнинг кўнглига. Ўғлини соғингани ҳам кўринмай қолди. Жойида қотиб қолган-ча, ўй-ҳаёлларга берилди. Бу пайтда ўзи майда қадамлар билан онасининг олдига юриб келгач, бағрига босиб кўришаётган Иброҳим. Зуҳра хонимга синчиклаб қарар экан, унинг нигоҳларидаги қўрқувни билдирмасликка тиришиб, кўзига тик қарамаётганини пайқади.
Бу ҳам етмагандек Зуҳра хоним ўғлини, туғилган кунини гўёки унутиб юборгандек, табрикламасдан оғзига талқон солгандек, Асилага қараб-қараб қўйди. Иброҳим Асила билан салом-аликдан сўнг, ойисига юзланди.
— Нимадир бўлдими ойи? Дадам қани? Афзуна-чи?
Айнан шундай саволдан қўрқиб турган Зуҳра хонимнинг юзи бирдан оқариб кетди.
— Холажон мен кетишим керак... Кеч бўлди. Бўлган ишларни ўғлингизга... тушунтирасиз деб ўйлайман, - кўзидаги томчи ёшни тезда сидириб ташларкан, сўнгги бор хонага кўрк бериб турган оилавий суратдаги дугонасининг чеҳрасига бироз ҳадик билан қараб туриб, уйни тарк этди.
— Иброҳим сенга бир гап айтаман. Фақат қизишма ўғлим.
— Хўп, айтинг.
★ ★
— Дадаси очиғи сиздан хавотир оляпман. Келганингиздан бери ювиниш хонасига қамалиб олгансиз. Нима бўлди айтинг менга.
— Ҳ.эч... ҳеч нарса бўлгани йўқ! Нега бунча менга ёпишиб олдинг хотин?
— Кечки овқат тайёр бўлди-да. Совиб қолмасидан еб олинг дейман. Болалар ҳам кутиб қолди сизни...
— Ҳозир чиқаман. Кетавер.
Келганидан буён қилган ишидан пушаймон бўлиб, бошини чангаллаган-ча, алам билан йиғлаётган Ҳусайн хотинига овози титроқ ичида чиққанлигини билдирмасликка ҳаракат қилди
— Йўқ мен тушунмайман... хотиним шу пайтгача уйга қайтмабди. Устига-устак судга бормаган. Нега йўқлигини милицияга билдирмадинглар ойи?..
Ахир мен қўнғироқ қилганимда яхши гаплашиб олдик-ку.
“Оқшомда тайёр бўлиб туринглар, туғилган кунимни нишонлашга борамиз” - дедим. Хурсанд бўлди. Хўп милицияга билдирмапсиз, ақалли менга йўқлигини нимага олдинроқ айтмадинглар?! Негаа?!
Ғазабдан бақир-чақири ўзига билинмаётган Иброҳим. Қўлига илинган нарсани олди-ю, деворга отиб юборди. Аввал девордан озор еб, сўнгра ерга чил-чил бўлиб тўкилиб тушган қанддонга қараб, ўғлига нима деярини билмай қолди Зуҳра хоним.
— Ўғлим...
— Дадам келса қайтганимни айтарсиз.
Боя кирганида эгнидан ечган устки кийимини қайта қўлига олиб кетишга чоғланди Иброҳим.
— Қаерга кетасан? Нима қилмоқчисан болам?.. Иккингиз ҳам мени куйдирманглар энди... Хотининг судга бормаганини мен. Ҳозиргина дугонасидан эшитдим. Олдинроқ билсам, жим турмасдим жон болам.
— Сизни куйдирмайман ойи. Хавотир олманг. Лекин ўзим куйиб бўлдим... Мана бу ер, - кўксини муштлади, – рафиқам тўққиз соатдан бери йўқлигини билиб, адо бўлди... Сиз милицияга хабар беринг. Мен кетдим.
— Қаерга кетаётганингни айтиб кет ҳеч бўлмаганда, ахир!
— Билмайман ойи... билмайман...
“— Ҳеч бир нарсани ўйлаб кўрганмисиз Иброҳим?
— Нимани?
— Яқинда турмуш қурамиз... Биласиз, биз истасак-истамасак-да, оилада ўзаро келишмовчиликлар бўлиб туради. Мендан айб ўтса кечирасизми шунда?
— Нега бирдан буни ўйлаб қолдинг?
— Менга қизиқ.
— Вазиятга қараб ҳаммаси ҳал бўлади. Биласан жаҳлим чиқса, ўзимда бўлмайман. Хафа қилиб қўйсам... ўзимни ҳам кўнглим нотинч бўлади.
— Яхши унда саволни ўзгартираман.
Одам бу дунёга қачон келиб, қачон кетишини билмайди. Кун келиб мен ҳам қайтиб келмас бўлиб кетсам. Кўнглингиз яна нотинч бўладими?..
— Кел бошқача айтамиз. Мен ўламан сен қутуласан.
— Ундай деманг...
— Қўрқдингми?! Қўрқдинг...
Яқинингни йўқотишдан қўрқар экансан. Нега ўлимдан гап очасан?!
— Мен...
— Менга қизиқ бу дема! Қайтиб менга ўлимдан ҳам гап очма! Шу узун тилингдан яна бир бор шундай бемаза гаплар чиқса, билиб қўй. Ўзим тилингни калталатиб қўяман!
— Ўлдирса ишқ ўлдирсин... Мен тайёрман, калталатинг.
— Кулма! Бизни ишқ ўлдирмайди... ёндиради Афзунам...”.
Йигит сўнгги сўзини айтиб, қизнинг дудоқларига лабини чуқур босар экан. Қиз унинг чангалидан чиқиб кетиш учун қанча типирчиламасин фойда бермаган эди.
“Қорангиз ўчсин, нари туринг мендан! Ўлимдан гап очган мен аҳмоқ! Қайтиб ўлимни тилимга олмаганим бўлсин!” - деганди қиз ваъда бериб, сўнгги чораси қолмай.
Ҳозир мана шу хотиралар худди касета тасмасидек бирма-бир Иброҳимнинг ҳаёлидан ўтди. Айнан шу гапларни айни дамда эслагани учун, ҳаёлига келган фикрлардан бир лаҳза кўзини чирт юмиб олган-ча, ўзидан нафратланиб кетди.
— Ҳеч нарса бўлмаган... ҳеч нима бўлмаган... - тинмай ичида сўнгги сўзларини такрорлаган-ча, машинани автотураргоҳга жойлаб ўзи салобатли бино ичига йўл олди.
Куни билан ҳаво айниб булутлар осмонни қоплаб олгач, кечга келиб ёмғир жала қуйиб юборди. Ҳар ҳар замонда деразадан ташқарини кузатиб, ҳовлиққанча эрига сўз қотди Зуҳра хоним.
— Қудам келса нима деймиз дадаси... Айтмай бекор қилдикмикан?!
— Бўлди-да Зуҳра! Боядан бери нима деймиз деб қулоқ миямни единг. Бор гапни айтамиз. Ҳа яқинда келинимиз топилиб қолар! Дараги чиқар. Ўғлинг кеч бўлган-да, бекорга кўчага чиқиб кетгани йўқ-ку.
— Ҳаловатим йўқ дадаси... Кўнглим нотинч. Қудамга қандай қилиб айтаман ахир. Қизингиз эрталабдан бери йўқ деб.
— Худо хоҳласа келинимиз топилади. Кўнглингни кенг тут. Ўғлинг уйга келин билан қайтади, мана кўрасан, - ич-ичидан хавотири ошиб борса ҳам, хотинига сездирмасликка уринди Исмоил амаки.
— Айтганиз келсин дадаси. Айтганиз келсин...
Ўртага тушган сукунатни бузиб дарвоза қўнғироғи чалингач, Зуҳра хоним эрига бир назар ташлаб, ташқарига чиқиб кетди.
★ ★
— Пичоқланган жойига инфекция тушган. Жасад ахлатлар орасида олти соатдан ошиқ қолиб кетган. Ундан ташқари кўп қон йўқотган кўринади.
— Экспертиза натижалари нима бўлди? - кўк-сарғиш юзи силлиққина, соқоли ўзига ярашиб турган, чамаси 22-23 лар атрофида бўлган ёш йигитчанинг жонсиз танасига хўрсиниб қараб қўйган-ча, сўради милиция ходими.
— Чиққанида хабар берамиз.
— Яхши, ота-онасига хабар берилдими?
— Ҳа. Уларга қийин бўлди.
— Тақдир экан-да!..
— Киринг қуда...
Зуҳра хоним салом-аликдан сўнг қудасини ичкарига бошлаб кирар экан, ҳаёллари тарқоқ эди. Ахир, Ҳанифа хоним куёвини туғилган куни билан табриклаш ниятида келган. Даб-дурустдан қизи йўқлигини билса, аҳволи нима кечаркан?..
Бир гап билан айтганда Зуҳра хоним икки ўт орасида ёниб аросатда қолганди шу дам.
— Куни билан булутлар осмонни тўлдириб, ахийри жала қуйди-да, қуда. Машинадан тушиб дарвозага етгун-ча, ивиб кетай дедим, - меҳмонхонага яқинлашишар экан аҳволидан бироз нолиган бўлди Ҳанифа хоним. Қудасининг наздида камгап бўлиб қолган Зуҳра хоним бир муддат нима деярини билмай талмовсираб қолди.
— Ҳа... Ёғингарчилик пайтида ҳозир қуда... Ҳар икки кунда ёмғир бир ёғиб олмаса ҳисобмас...
— Нимасини айтасиз. Ўтган кун...
Ассалому алайкум қуда, яхшимисиз.
Исмоилбейни меҳмонхонада бир ўзини турганини кўрган Ҳанифа хоним гапи бўлиниб, бироз ҳайрон бўлди. Учовлон у ёқ бу ёқдан сўрашиб, суҳбатлашиб туришгач, охири Ҳанифа хоним ўзини қийнаётган саволни берди.
— Куёвим билан қизим кўринмайди... Боя кирганимда ҳам, ошхонада кўринмади Афзуна... Қаёққадир кетишганми ё? Қуда?
— Ҳалиги...
— Сен жим тур. Мен ўзим тушунтираман қудамга.
— Дадаси...
Исмоил амаки хотинига “менга ишон, тўғри тушунтираман” дегандек нигоҳ ташлаб қўйиб, вазиятни Ҳанифа хонимга тушунтира бошлади.
★ ★
— Афзуна йўқ, сен қандай хотиржам ишлай оляпсан Асила?!
— Мен нима қила оламан ахир Мухтор. Мен ҳам сиздек адвокат бўлсам. Милиция ходими эмасман-ки, уни ҳар ёқдан қидирсам...- қўлидаги ручкасини алам билан сиқаркан, ҳиқиллаган-ча йиғлай бошлади.
— Хўп яхши. Уни қидириш сени ишинг эмас экан. Ҳеч бўлмаганда ёрдамчиси бор дегандинг. Ўша билан гаплашиб олсанг бўлмайдими ахир? Охирги пайтлар бир қалтис иш устида ишлашяпти дегандинг?
— Қандай қалтис и... Шошманг! Афзуна суд кунидан бери йўқ... Суд вақтигача телефони ҳам ёниқ эди... Кейин...
— Наимни иши демоқчимисан?..
— Асло. У қамоқда туриб нима ҳам қилоларди? Лекин отаси...
— Афзунани дом-дараксиз йўқолиши бежиз эмас демоқчимисан?
— Нафақат Афзунани, Мухтор. Зафар билан ҳам боғлана олмаяпман.
— Ўша Зафар деганинг ҳақида чуқурроқ маълумот биласанми? Масалан оиласи борми, яшаш манзили қаерда?..
— Биламан. Манзилини ҳам биламан. Ойиси билан яшарди адашмасам. У ҳақидаги ҳужжатларни Афзунага билдирмасдан нусхалаб олганман. Керак бўлиб қолар деб.
— Қаерда? Ойиси билан кўришаман.
— Мухтор яхшиси сиз бу ишга аралашманг. Афзунани эри, бирон бир далил топсам хабар беришимни тайинлаган. Бу ишни ўзи ҳал қилсин.
— Асила. Қўлингдаги ҳужжатлар нусхасини иккита қил. Бирини унга бирини менга берасан. Мени у билан ишим йўқ. Афзуна икки кундан бери йўқ ахир! Уни топишим
керак.
— Лекин...
— Айтганимни қиласанми ёки ҳужжатларни ўзим қидириб топайми?
— Бироз кутинг. Ҳужжатлар уйимда. Ойимга айтсам, расмга олиб жўнатади.
— Фақат тезроқ.
Қиз йигит хонадан чиқиб кетганидан фойдаланиб қўлига телефонини олди-да, ўзига таниш рақамларни терди. Бироздан сўнг нариги томон ҳам куттирмасдан жавоб берди.
— Эшитаман.
— Вақтим оз, сизга ёрдам бериши эҳтимоли бор бўлган ҳужжатлар расмини юбораман. Балки Афзунани дараги чиқиб қолар...
— Хўп раҳмат.
— Юбордим, Афзунани топсангиз... менгаям тезда хабар беринг илтимос. Жуда хавотирдаман.
— Яхши, телефонни ўчираман.
Йигит телефонни ўчириб, келган хабарларни кўриб чиқаркан, Зафар деган йигитни расмидан танигандай бўлди. Бир марта Афзунага зарур бўлиб қолган ҳужжатларни уйга келтириб берганда кўрган. Манзилини кўриб олгач, машинани қиздириб йўлга тушди Иброҳим. Икки кеча-кундуз бўлибди-ки, кўзлари уйқу нима, билмади. Зафарни манзили ёзилган ҳужжатдан рақами борлигига, кетма-кет тўққиз марта қўнғироқ қилди. Ўчирилган. Афзунаники ҳам худди шу аҳвол эди. Ҳар хил ўй-ҳаёллар билан бўлиб, кўзлаган манзилига етиб келганини ҳам сезмай қолди.
Атрофга бир қур назар ташлаб олар экан, топиб келган манзилида жаноза бўлаётганини билиш қийин эмасди...
★ ★
— Дадаси нима бўлди? Ўғлим билан гаплашиб олдингизми? Топибдими келинимни? Ўзи қаерда экан?
— Ҳовлиқмасдан ўтириб ол Зуҳра. Қўнғироқ қилдим. Келинни ҳали топмабди... Лекин келинни ишида ёрдамчиси бўлган экан. Ўшани... - ҳақиқатни айтса, хотини аниқ хушидан кетишини билиб бироз ўйланиб, - ўтиб қолибди. Шуни аниқлаган ҳозирча, - деди Исмоил амаки кўзларини олиб қочиб.
— Ие, неча ёш экан? - юзига дуо ўқиб фотиҳа тортиш асносида сўради Зуҳра хоним.
— Ёшини нима қиласан хотин. Ажал ёш-у қарилигига қараб келмайди-ку. Бу дунёда ризқи шу ергача экан-да.
— Дадаси ёрдамчи дедингиз. Ёш бўлса керак. Ёш жонига ўлим шарпаси қандай раҳна солди экан дейман-да...
— Буниси айтмади. Хуллас, келинимизни қидиряпти ўғлинг. Яқин орада дараги чиқар. Қудангга қидингми? Кеча бир аҳвол бўлиб кетиб қолганди...
— Минг истиҳола билан қилдим дадаси. Кечаси билан ухламай чиқибди, хабар кутиб. Аросатда қолдим дадаси... аросатда қолдим.
— Бўлди қил йиғлайверма. Ҳали ҳамма дилхираликлар ўтиб кетади. Афзуна қизим ҳам топилади. Ҳиқилламасдан тур менга чой дамла, - ич-ичидан хавотир олаётган бўлса ҳам, хотинини тинчлантириш учун ўзини сокин тутишга ҳаракат қилди Исмоилбей.
— Нима бўлди? Нега бошингни боғлаб олдинг? Тобинг бўлмаябдими?
— Қизимиз йўқ... Ўтган кун қудамларникига боргандим. Мана шу шумхабар билан келдим уйга дадаси. Қизимни топинг жон дадаси... - эридан буткул совиган бўлса-да, қизи учун унга ҳозир муҳтож эди.
— Тинчлан Ҳанифа. Ҳа тушунтириброқ гапир. Афзуна нега йўқ бўлар экан?
— Яна қандай тушунтирай?! Афзуна икки кундан бери келинлик уйига бормаган. Икки кун олдин суд иши бор эди. Мендан омад сўраб қўнғироқ қилганди. Узоқ гаплашолмадик. Ишимни битириб қиламан деганди... Ҳали ҳануз ундан дарак йўқ. Судга бормаган... Ўша судга қанча тайёрланганди. Қизим осонлик-ча бир ишни бошини тутиб охирига етказмай қўймайди. Буни биласиз. Бир гап бор бу ерда... бир гап бор...
— Бу гапларни энди менга айтяпсанми Ҳанифа?! Нега аввалроқ айтмадинг? Жин урсин! Милиция қаерга қараяпти?!..
— Турмуш қурганига деярли уч ой бўляпти. Шу вақт оралиғида бир маротаба Афзунадан хабар олдингизми? Кўнглига қарадингизми? Қизим аҳволинг яхшими, қийналмаяпсанми? - деб сўрадингизми?..
Мени ҳам ҳаёлим жойида эмас. Шу аҳволда ҳам сизга хабар берганимга шукур денг.
Собиқ хотинининг гапи тегиб кетганди Каримбейга. Ҳанифа хонимни гаплари рост. Ота бўлиб қизидан тузук-қуруқ хабар ҳам олмабди турмушидан сўнг. Охирги бор кичкина зиракларни қизининг қўлига тутқазиб бахт тилаганди. Тўй ўтиб, келинлик уйига кузатганидан сўнг на телефон қилди. На хабар олди.
Каримбей бевафо эр бўлиши мумкин. Аммо қизи учун ҳар нарсага тайёр меҳрибон ота эди. Лекин қандай қилиб сўнгги пайтлар лоқайдсизлик қилиб қизидан хабар олмади?.. Ҳанифа хоним тўғри айтди. Қизининг йўқлигини билдирганини ўзига ҳам шукур қилиш керак. Аммо ҳозир жанжаллашиб туришдан фойда йўқ. Афзунани топиш керак. Балки яхшироқ ҳаракат қилса, милициядан олдинроқ топишар?..
— Барибир менга олдинроқ айтишинг керак эди...
Қизини тезроқ топишга аҳд қилиб, Ҳанифа хонимга сўнгги сўзини айтгач, уйдан чиқиб кетди Каримбей.
Ерга чўккалаб қолган Ҳанифа хоним бағрида қизининг суратини маҳкам тутиб турар экан кўзидан бир томчи ёш сизиб, сурат солинган рамканинг устига беозоргина тушди...
Эрталабдан маҳкамага келиб, тинмай “айбимни бўйнимга оламан” деб ҳаммани безовта қилаётган йигитни тинчлантиришга уринди милиция ходими.
— Менга қаранг. Нима қилган бўлсангиз ҳаммасини айтиб берасиз, ташвишланманг. Лекин ҳали лейтенант Самир Султонов келганлари йўқ. Арзигизни уларга айтасиз. Кутиб туринг деб неча бор айтдим. Гапга тушунмасангиз, камерага тиқиб қўяйми ё?
— Мен...
— Эрталабдан нима шовқин? - эндигина бир жиноятчини тергов қилиб чиққан, ёши таҳминан ўттизлардан ошган йигит, бир офицер йигитга, бир олдида турган эркакка қараб жавоб кута бошлади.
— Мана бу одам боядан бери ҳоли жонимга қўймаябди Жавлон Рашидов. Қандайдур айби бор экан. “Каттангни чақир, айбимга иқрор бўламан” - дейдими-ей. Лейтенант ҳали бери келмайди. Нима қилишга ҳайронман, - терговчининг олдига келиб қулоғи остида шивирлаган бўлди йигит.
— Сиз уни тергов хонасига киргизиб юборинг. Қани айби нима экан. Самир келмаган экан, мен бўшадим ҳозир. Тергов қилиб кўраман.
— Хўп бўлади.
Терговчи кетгач, офицер йигит ҳам дарров ҳалиги эркакни олдига бориб, бўлган гапни айтди. Иккиси тергов хонасига боришгач, терговчи ҳозир келишини эркакка уқтириб кетди офицер йигит. Чамаси ўн беш дақиқаларда тергов хонаси эшиги очилиб, терговчи кирди.
— Нима айб қилдингиз. Эрталабдан ҳаммани ҳаловатини бузиб.
— Айб эмас жиноят... Жиноят қилдим!
— Очиқроқ гапиринг, - ўтирган стулига суяниб оларкан, пинагини ҳам бузмасдан эркакка тикилди Жавлон Рашидов.
— Ҳозир сизга ҳаммасини айтсам. Мен қамаламан. Аммо аввал оиламни назоратингизда бўлишини сўрайман сизлардан.
— Исмингиз нима?
— Ҳусайн.
— Айтинг-чи Ҳусайн. Жиноят қилибсиз. Шу ишни қилишдан аввал ўйламадингизми оилангизни? Ваҳоланки, сизни шарт қўйишга ҳаққингиз йўқ.
— Оиламни ўйламасам. Шу жиноятга қўл урармидим?
— Нима оилангиз мажбур қилдими сизни. Жиноят қилишга?
— Асло. Бундан бир ҳафта аввал...
“— Эсингдами Наимни қаматмоқчи бўлган адвокат қиз ҳақида маълумот изла дегандим.
— Эсимда хўжайин.
— Ўша қизда ўғлимга қарши далил бор. Шу далилларни деб Наим ками билан уч йилга кесилиб кетиши мумкин. Суд куни адвокат қизни судга боришига қўймайсан. Қўлидан далилларни оласан. Иложини қилолмасанг, қизни тинчит. У қиз олов билан ўйнашди. Кўрамиз кимни ким арбоб билан урар экан!...
— Хўжайин ўтинаман... менга бу вазифани топширманг. Биласиз оилам. 3 нафар фарзандим бор... гуноҳидан қўрқаман...
— Вақти келганда ундан баттарини қилгансан! Қўлинг уч тўрт сўмни кўриб, бошқача сайрайдиган бўлиб қолдингми?!...
"Қазисан, қартасан.
Асл зотингга тортасан" деб шуни айтишганда. Тўғрими?!...
— Хўжайин...
— Нима Ҳусайн нимааа? Нотўғрими? Етти ёшингдан бери олдимдасан. Етимлигинг эсингдан чиқиб қолдими? Олдимда ўсиб, ҳеч нарсадан зориқмадинг. Хуллас, гап битта!
Берган топшириғимни бажарасан!..
— Сизни тушундим хўжайин...“
— Хўжайинингиз берган топшириқ бўйича иш тутдингизми кейин?
— Суд куни... Саккиз киши бўлиб машинада қизни йўлини тўсдик. Олдида бир йигит ҳам бор эди. Бир ёшроқ йигитим уни пичоқлаб қўйди. Мен жарроҳликка ҳам ўқиганман. Хўжайинни кўмаги билан албатта... Пичоқ кирган жойини текширдим. Йигит ўлиши аниқ эди. Уни изини йўқотишни тўртта йигитимга айтиб, қолган учтаси билан қизни машинага жойладик.
— Ният уни ҳам тинчитиш эди. Шундайми?
— Йўқ. Йигитни ўлими менга етганди. Устига-устак қиз ҳомиладор экан. Зорқақшаб зиён етказмаслигимизни сўради. Эътибор бермадим. Аммо уни қўйиб юборишни ният қилгандим. Омборхонага олиб бордик. Устидан қулфлаб қўйдим, сўнгра уни йигитларга ишониб хўжайинни олдига бордим. Далилларни ёқиб юбордим. Лекин икки соат ўтар-ўтмас йигитларимдан қўнғироқ бўлди... Қизни ўлдириб қўйишибди...
— Бу қандай юз берибди?
— Қиз қочмоқчи бўлганда, табиийки йигитлар кескин норозилик билдирган. Шу орада қиз ҳам тинчимагач, йигитларимдан бири силтаб юборган. У ер ҳам омборхона эмасми, қиз учи ўткир тиғли темир устига йиқилиб тушган... тиғ қорин қисмини тешиб ўтган... Ўша ерни ўзида жони узилибди...
Худо мени жазойимни берсин! Хўжайинга қаршилик билдира олганимда эди... Икки жон тирик қолган бўларди...
— Уч жон денг. Йигит, қиз ва унинг вужудидаги боласи.
Ҳусайн на бир жавоб қайтара олди. На ўзини оқлай олди.
— Хўжайинингга “гуноҳидан қўрқаман” деб айтишга айтибсан-у, виждонингга қўшиб иймонингни ҳам сотиб юборганингни билмабсан-да эркак.
Ҳусайнни қилмишини тинглаб бўлиб, унга сиз деб мурожаат қилиши ортиқ жоиз эмаслигини тушунди терговчи. Гаплари айни нишонга теккан бўлса-да, Ҳусайн буни тан олгиси келмади.
— Мен оиламни ўйладим... Еган нон тузимни ўйладим! Кўрнамаклик қилолмасдим.
— Кўрнамаклик? Қотиллик қилибсан-ку. Кўрнамаклик нима бўлибди.
— Мен уларни ўлдирмадим.
— Боя жиноят қилдим, айб иш қилдим деб бақирган сен эдинг шекилли, - бир қоши беихтиёр юқорилаб, қўлини жипслаб олган-ча, Ҳусайнга ўткир нигоҳларини қадади.
— Ҳа қилдим... Жиноят қилдим. Буни тан оламан.
— Йигитни ва қизни жасадини нима қилдинглар?
— Йигитни изнимсиз ахлатхонага обориб ташлашибди.
— Қиз-чи? Уни жасадини “изнинг” билан қаергадур обориб ташлашгандир.
— Уни ўз қўлларим билан сувга оқизиб юбордим. Бунга икки кун бўлди...Мени қамашларига розиман. Фақат илтимос... оиламни давлат назоратга олсин. Уларга бир нарса бўлса мен ўзимни кечиролмайман...
— Ўзга оилаларга сен туфайли зиён етди-ку. Марҳумларни онаси бу қорахабарни эшитиб қанчалар қақшашини кўз олдингга келтирдингми?
— Пушаймонман.
— Эндими?
— Кеч бўлса-да англаб етдим.
— Нега қилган жиноятингни айтиб ўзингни сотяпсан? Ваҳоланки, хўжайинингни сени орқангни ёпишга қурби етарди-ку. Ёки гапим нотўғрими?
— Хўжайин менга бир жонга рухсат берганди. Уч жон қони билан қўлим булғанди. У менга ёрдам бера олмайди. Бермайди ҳам. Ишончини оқлай олмадим.
— Тушунарли. Оилангни хавфсизлиги таъминлашларига кафолат бермайман. Аммо ҳаракат қиламиз. Ўзингни эса камерага олиб боришади.
Қаюмоов!
— Лаббай Жавлон Рашидов.
— Камерага олиб боринг. Жиноятчи айбига иқрор бўлди. Тез орада суд иши очилади.
— Хўп бўлади.
Ўртанчам оғир касалга чалинган... Оилам менсиз қийналиши аниқ. Илтимос... давлат уларни назоратига олсин. Ўтинаман сиздан...
— Кўрамиз.
Олиб кетинг.
— Қачонгача бу аҳволда юрмоқчисан? - зинада ўтирган-ча, сассиз, паришон бир нуқтага тикилиб турган ўғлига ичи ачишди. Неча кундир-ки, ухламаганидан кўзлари қизариб, тузук-қуруқ овқатланмаётган ўғли. Кўзига озиб анча мадорсиз бўлиб қолгандек туйилди Зуҳра хонимга.
— Хотинимни топгунимча.
— Топилса шу пайтгача топиларди...
— Ойии!..
— Нима ойи?! Нима ойиии. Асиладан ҳаммасини эшитдим. Хотинингни ўзида ҳам бир қамчи бор экан. Нега ўша жиноятчиларни суд ишига аралашади!
— Қанақа суд иши?
Бир қоши кўтарилиб, ўзига ҳайратланган-ча, қараб турган ўғлини кўриб тилини тишлади. Ортиқ жим туриш самарасизлигини билиб, Иброҳим тенги ўтирди-да, билганларини ва гумонларини айтишга чоғланди Зуҳра хоним.
— Келиним суд ишида ютиб чиқиш учун, каттароқ одамларга қарши далил тўплаган. Далил топилди деган-да, судга бормаган. Мижозини оқламаган. Ўзинг ўйла. Қўлда далил бўлса-ю, судга бормай йўқолса. Буни қандай тушуниш мумкин? - аёлнинг кўзида ёш мавжланди
– икки жонга ичим куйябди... ҳеч бўлмаса набирамни ўйласа бўлмасмиди!..
Сўнгги сўзлардан сўнг чақмоқ чаққандек онасига ялт этиб қаради Иброҳим.
— Икки жон? Яна бир марта қайтаринг ойи?
— Ўғлим...
— Афзуна ҳомиладормиди?
— Мен...
— Жавоб беринг ойии!
— Ҳа хотининг ҳомиладор. Туғилган кунингда айтмоқчийди...
— Афзу... - нимадир демоқчи бўлган йигитни телефони жиринглаши тўхтатди.
— Эшитаман
— ...
— Ҳа мен...
— ...
— Нима?!.. Бўлиши мумкин эмас!
— ...
— Ҳозироқ етиб бораман!
— Қаерга?
Тезда ўрнидан туриб, эшик томон юриб балки югуриб кетаётган ўғлидан сўради ҳадиксираб.
— Моркдан қилишди...
Кетишим керак ойи!
— Вой шўрим!...
1 ойдан сўнг...
— Бу ердаги ишларни битиргач, ортимдан кетасан. Биласан-а?
Кўп қаватли бинонинг энг юқори қаватида, алоҳида ажралиб турган анчайин катта, шинам ва қулай хонасида, котиба келтириб қўйганига бир дақиқа ҳам бўлмаган қаҳвасидан бир ҳўплаб, қайта жойига қўяркан, йўғон ва қатъий овозда берилган саволидан, йигит ноутбукдан кўз узиб, унга қарашга мажбур бўлди.
— Кетаман дада. Кетаман. Фақат ортингизданмас. Сиз билан бирга кетаман.
— Москвага бориш қочиб кетмайди Наим. Аввал зиммангга топширган вазифаларимни бажар. Ёки бошқа ишни мўлжаллаб қўйдингми?
— Ҳаммасини ўрнига солдим. Иш пишди. Бу еридан хавотир олманг. Фақат, сиз билан кетмасам вақт йўқотишимиз мумкинлигини унутманг. Шартнома кутиб турмайди. Ё тузилади. Ёки бекор қилинади. Мободо бекор қилинса, зарарга ишлаган бўламиз.
— Гапингда жон бор... Аммо Ҳусайнни ўрнига одам қўймадим ҳалига-ча. Шу сабаб сен бу ерда маъсул бўлиб тур дегандим.
— Агар Ҳусайн ўлмаганда, яна қайта олдингизга олармидингиз?
Бу шунчаки мени кўп ўйлантирган.
Отасининг “нега буни сўраб қолдинг?” маъносида тикилганини англаб, бирданига оғиз очмасидан жавоб бериб қўя қолди йигит.
— Олмасдим. Кўнгли бўшдан тайинли иш чиқмайди. Қолаверса, Ҳусайн ўлмаган Наим. Ўлдиришган.
— Ким?
— Чемпион.
— Очиқроқ гапирсангиз-чи, дада!
— Шарт эмас. Яхшиси сен эҳтиётингни қилиб юр. Навбат бизга келиши мумкин.
— Сира бундай жумбоқли гапирмасдингиз.
— Сен ва сени қинғир ишларинг мажбур қилди мени шу аҳволга тушишимга. Хуллас гап битди. Бу мавзуда бошқа гап очилишини истамайман. Сен Ҳусайнни ўйлагандан кўра, бор. Тайёргарлигингни кўр. Бугун кечқурун учамиз.
— Хўп.
Ортиқ отасидан гап ололмаслигини билиб, жимгина кетишни афзал билди йигит.
★ ★
— Йўқ мен тушунмайман. Қизимни қирқи чиқмасдан, куёвни Москвага кетгани нимаси қуда?!..
— Тинчланиб олинг қуда...
— Мени ичим ёняпти, ичим... қандай тинчланай қуда?
Ҳанифа хоним қизининг жонсиз танаси сув тубидан топилгандан бери жуда асабий ва қўрс бўлиб қолганди. Қизи билан бирга яна бир жонни, яъни бу дунё юзини кўрмай нобуд бўлган набирасини хабарини эшитиб ақлдан озаёзганди. Каримбей ўн гулидан бир гули очилмаган қизини, умри хазон бўлганини эшитиб. Юрак хуружини бошидан ўтказди.Ёлғиз қизини асраб-авайлай олмагани учун ҳалигача ўзини кечирмайди. Аммо энди кеч...
— Афзуна қизимдан кейин... ўғлим жуда ўзгарган. Гапимга қулоқ солмайди. Жеркиб беради ҳар гап орасида. Ҳаловат нелигин сўнгги пайтларда билмай дунёдан кўз юмаман чоғи...
— Нафасингизни шамол учирсин. Нималар деяпсиз опа? Келиниз ўз бошини ўзи еди.
Ҳанифа хоним йиғлайвериб кўзларида ёш қолмаган бир алфозда турар экан. Ўртага қўйилган мавзуни икир-чикири унга ортиқча эди айни дам. Эшикдан кирасолиб кесатиқ қилган Зумрадга ўқрайиш ҳадя қилиб жим туролмади.
— Ўлган қизимни ташвиши... сизга тушдими Зумрадхон? Мени қизимни ортидан гап қилган-ча, аввал ўзингизни қизингизни юзига кўзгу тутсангиз бўларди!
Тўйи бўлганига бир ҳафта бўлмай эри юз кўзини кўкартириб уйига жўнатган қизини ўйлаб бир ютуниб қўйди Зумрад хоним. Эмишки, қизини тили бир қарич. “Онасиникидек”. Қайнонасига гап қайтарганмиш.
Эл оғзига элак тутиб бўлмайди. Бўлган воқеадан Ҳанифа хоним ҳам бехабар қолмаган албатта.
— Тўғри гап туққанингга ёқмайди...
— Зумраад. Синглим... сен бор. Бир ташқари чиқиб кел.
Икки томон ўртасида жанжал чиқмасин деб, астойдил куюниб гапирди синглисига.
— Майли. Лекин сиз мен билан юринг. Овқатга солишга тузни тополмай қолдим. Жойи ўзгарганми...
Сўзсиз тасдиқ маъносида бош силкиб, қудасига “ҳозир келаман” дегандек қараб қўйиб, ўрнидан турди Зуҳра. Опа-сингил меҳмонхонадан чиқиб, ошхонага киришаркан, зардали оҳангда сўз бошлади.
— Мана туз. Жойини билардинг-ку, Зумрад. Нега қудани олдида мени ҳа деб ноқулай аҳволга солаверасан.
— Войвуу. Намуунчаа. Шу қудангизни тарафини оласиз. “Ўзимдан чиққан балога
қайга борай давога, - деб. Жим юрса бўлмайдими. Ҳа деб Иброҳимни ишларига бурнини суқмасдан.
— Қудам ҳақ. Жиянинг ўзбошимча бўлиб қолган. Хотинини қирқи чиқмай, четга жўнади кетди. На мени эшитди, на поччангга қулоқ солди. Бир кунмас бир мени адо қилади бу бола...
— Майли опа. Индамадим. Нима десам ҳам барибир оғзимга урасиз.
— Унда сен ҳам бўлар-бўлмас гап қилма-да. Мени қудамни олдида изза қилиб.
— Яхши, яхши. Сиз бораверинг. “Қуда”нгизни олдига. Мен ҳам ишимни бўлиб бораман.
— Майли мен кетдим.
★ ★
Россия.... Москва..)
— Ўртага жуда ўйлантирадиган ишни ташлаб қўйдинг. Очиғи нима дейишга ҳам ҳайрон қолдим.
— Менга натижа керак.
— Жаҳл келганда ақл кетади. Шу ишга кўнглим чопмаяпти. Қасос олган билан қасос олмоққа сабаб бўлган қайтиб келмайди энди.
— Мен эмас сен менга шерикчилик таклиф қилдинг Мардон. Фикрингдан тез қайтдингми?
Истасанг ора очиқ. Бирга ишламаймиз. Қасосга келадиган бўлсак, бу мени шахсий масалам. Бу ортиқ сени ўйлантирмасин.
— Аммо...
— Аммоси йўқ Мардон. Мен йўлимни танлаб бўлганман. Қолгани бекор.
— Тушунарли. Фикрингда қатъий турар экансан. Мени ҳам унга атаганларим бор. Иккимизга бас келолмайди.
— Мен сен билан “иккимизга бас келолмайди” қабилида эмас. Сен илтимос қилганинг учун шерик бўлдим Мардон. Улар менга тириклайин керак.
— Ҳали ҳам кеч эмас. Қўлинг ифлос қонга белангани қолади. Бу йўлдан қайт...
— Бошқа гапинг бўлмаса, ёлғиз қолдир мени.
Йигит гап уқмас даражада ҳиссиз бўлиб қолганини ана энди англаб етди Мардон. Ҳиссиз инсондан... ҳар нарса кутиш мумкин... Айниқса у аламзада бўлса...
— Мен кутмаган иш бўлдии! Жин урсин... жин урсииннн!...
Дадамга нима дейман энди Юнус? Нима деймааан?
Бошини чангаллаб олган-ча, стол устида турган ҳужжатларни қайта-қайта кўздан кечирган Наим ахийри уларни йиртиб ташлади.
— Давлат ака сенга бу ишни ишониб топширганди. Нима бўлганда ҳам яхши иш бўлмади...
— Сен бу вазиятдан қандай чиқиб кетишимизни ўйлаш ўрнига мени мазах қиляпсанми?!..
— Мени бу ҳолатга алоқадор жойим йўқ. Нима бўлган бўлса, сени номингдан бўлди. Муаммони чиқарган сен, энди ҳал қилишни ҳам ўзинг бажар.
— Очиқчасига ёрдам беришдан бош тортяпсанми?
— Шундай бўлса нима қилибди? Сенга қўшиб ўзим ҳам ёнишни истамайман. Хуллас муаммо сеники. Бало сеники. Ҳаммасини ўзинг ҳал қил.
Йигит костюмини елкаси узра ташлаб олган-ча, хонани тарк этди.
— Бу ишинг жавобсиз қолмайдии ҳалиии! - йигитнинг ортидан бақириб қолди Наим.
★ ★
— Келсинлар, келсинлар.
Юз-кўзлари балки бутун танаси калтак зарбидан адойи тамом бўлган Давлат. Ўрмон ичидаги кўримсиз бир уйда уч кун стулга боғлиқлик бўлиб, ўлимини кутиб кун санади. Уч кун қултум сув ҳам ичмасдан бир уйда асирдек сақланган бўлса-да, бутун вужудидан ҳали-ча, мадори кетмаганди. Бироз эскирган эшик олдида кўриниш берган Иброҳимни кўриб ҳайратланмади.
Иброҳимни қўлида сув, Давлат томон қадам-ма қадам яқинлашиб келаркан, сўради.
— Уч кундан бери сув ҳам ичмадинг. Тинканг қуригандир-а?
Ичишни истайсанми? - ўзига нотаниш бўлган сокинликда қараб турган Иброҳимга бироз таажжубланиб тикилиб турди.
— Хотинининг қотилига меҳрибончилик қилган илк ғамхор чемпион ўзинг бўлмоқчисан шекилли?!
Иброҳим бир муддат Давлатга узоқ тешиб юборгудек бўлган нигоҳлари билан тикилиб турди-да, лаб учида табассум қилиб. Ғайритабиий тезликда сувни унинг юзига сепиб юборди.
Юзига теккан тафтдан Давлат сезди-ки, бу оддий сув эмас. Ёндирувчи модда... Шубҳасиз бу кислота! Жон ҳолатда анча пайт бақирди, типирчилади. Ёрдам сўради...
Бунга жавобан Иброҳим уни аҳволини мароқ ила томоша қилиш учун хона четидаги диванга ястаниб ўтириб олди. Эркакнинг қулоқни қоматга келтирувчи бақириғидан хонага учиб кирган икки барзанги. Иброҳимни ишораси билан яна қайта ташқарига чиқиб кетишди.
— Роҳатланяпсанми? Лекин ташвишланма. Бундан-да, яхшироқ роҳатларни сен учун атаб қўйганман. Айтганча, сенга бир янгилигим бор. Ўғлингга отасидан олдин қора тупроққа қоришиб, гўрга кириш насиб қилди... Мен сабаб!
Юздаги кучли оғриқдан ҳушидан кетишга тайёр бўлган Давлат, сўнгги гапларни эшитиб яна типирчилашга тушди, на гапира олади... на ўрнидан тура олади... Ҳар сонияда кучайиб бораётган оғриқ дастидан ҳозирни ўзида ҳам ўлимига рози эди...
— Ортиқ гапни чўзиб ўтирмай-а? Яна бир роҳатни тамини тортиб кўргин. Талъат, Эркин!..
— Лаббай хўжайин, - икки йигит хонага тезликда кириб, бирга жавоб берди.
— Терисини шилинг. Ўлиб қолса ҳам майлига.
— Бу ортиқ азобга чидолмайди хўжайин. Ўзи ўларман аҳволда-ку...
Эркакнинг ҳолсиз танасига қараб ачинди биринчи кирган йигит.
— Эркин олдингдаги латтани қаттиқроқ туртиб қўй. Кимга қарши чиқаётганини билсин.
— Хўжайин кечиринг... ҳали ёшда.
— Айтганимни қилинг.
Йигитлар ишни бошлаб юборган-да, эркакнинг овози бутун уйни ларзага солди. Бу овоз бир неча дақиқалик “роҳатга” дош беролмай бутунлайга ўчди...
Лекин қани эди... қани эди шу билан Иброҳимнинг кўкси остида уриб турган жони... таскин топса...
Ҳеч бир ҳиссиз, эркакка шу тақдирни раво кўрди. Бундан ортиғига ҳам лойиқ кўрганди. Аммо насибаси шу экан...
Ўзбекистон...)
“— Нега ҳалигача қайси гулларни ёқтиришингни айтмагансан Афзун?
— Сўрамаганиздан кейин айтмайман-да.
— Неча марта сўраганман-ку. Ёдингда йўқми?
— Мен ҳам бир бора айтганман. Ўзингиз эсланг
— Бодом гулини дегандинг... Мен буни ҳазилга олганман. Бодом гули билан бошқа гулларни фарқи бор.
— Кулманг мен ростдан бодом гуллашини ёқтираман. Қолган гуллар билан ҳеч қизиқмаган эканман. Тўғри гул ажратмайман. Лекин бодом гули бошқа-ча...
— Ажойибсан-да Афзун”
— Бодом гуллабди Афзунам...
Сен тўғри айтгандинг. Бодом гули ҳақиқатан жуда ўзга-ча... Сени менга доим эслатиб туради.
Бир қаторда тизилиб жой қолмасдан гуллаган бодом новдасини йигит аста ўзи учун қадрли бўлган қабр устига оҳиста қўйди.
— Сен учун, туғилмаган фарзандимиз учун... барибир қасосимни олдим Афзун...
Биламан бандасини жазолаш бандасига эмас... Аммо мен мақсадимга етмасам қалбимдаги олов ўти ўчмасди...
Ўзимдан ҳам қизғониб севган ёрим учун қасос олмасам... мен асло ўзимни кечира олмасдим... Қилган ишимдан на таскин топдим. На ҳаловат. Аммо қалбимдаги оташни ҳовури бирозга бўлса-да босилди Афзунам...
Марҳумнинг ҳаққига тиловат қилиб яна бироз дардлашган бўлди-да, кўзидаги бир томчи ёшни юзага чиқара олмай, яна келишини айтиб кетди Иброҳим...
ТАМОМ.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 9