10-қисм.
Муаллиф: Музюрак.
Интиқом алангаси:
— Салом, Саид. — дедим.
— Сизга ҳам салом, Пари хоним. — ажабланиш ҳисси ҳали ҳам юзидан кетмабди.
— Бугун мен сизни бир жойга олиб бораман. Сизга у жой жудаям ёқади.
— Қаер?
— Сир.. Тайёр бўлсангиз юринг кетдик. — машинам томонга йўналдим. Саид ҳам мен билан машинамга ўтирди.
— Чиройли жойми?
— Жуда ҳам... — машинани ҳайдадим. Саид йўл бўйи жим кетди.
— Мана етиб ҳам келдик. Тушишингиз мумкин. — манзилга етиб келганимизда Саид ҳайратдан қотиб қолди. Чунки мен уни ўша машъум кундаги жарликга олиб келган эдим.
— Бу ер… бу… ер… — дея менга қаради.
— Агар эсингизда бўлса, сиз менга Орзу ўзини жарликдан ташлаб юборган деган эдингиз. Эсингиздами?
— Ҳа эсимда. Лекин бу ер…
— Тўғри, бу ер айнан Орзу ўзини ташлаган жарликга ўхшамайди-куя лекин бир амаллаб қидириб шу жойни топдим. — атрофга кўз югуртирдим. Бу ерлар ўша ўша. Ҳеч ўзгармаган.
— Биз нима учун бу ерга келдик?
— Мени ишим сизга Орзуни унуттириш. Бу охирги сеансимиз бўлади. Ишончим комилки, мана шу сеансдан кейин Орзуни унутишингиз аниқ. — дея жарлик томон юрдим.
— Пари, нега айнан бу ерни танладингиз? — у ҳам ортимдан юрди.
— Тарих такрорланиши ҳақида эшитганмисиз, гўё бу дежавю каби? — дедим, жарлик ёқасига худди аввалгидек ўтириб. У эса менга жиннига қарагандек қараб турарди.
— Сиз… сиз бу билан… нима демоқчисиз?
— Бу гапим билан тарих такрорланади демоқчиман… Келинг сиз ҳам ёнимга ўтиринг. — дея уни олдимга чорладим. У бироз жойида қотиб турди, кейин мени олдимга келиб жойлашди.
— Адашмасам, Орзу ўзини шу ердан ташлаб юборган-а? — унга қарадим. Юзида ҳайратланиш ҳисси икки баробарга ошган эди.
— Пари, сиз буларни қаердан биласиз?
— Шунчаки тахмин. Ўзингиз айтганингиздек, бу шунчаки тахмин.
— Бу шунчаки тахминга ўхшамаяпти. — дея менга шубҳали қаради.
— Ўша куни сизни айтган гапингиз ҳам тахминга ўхшамаган эди. Сиз уни ҳақиқат деган эдингиз.
— Қайсиниси?
— Севгилим мени тириклигимни билиши ҳақидагиси. Эсладингизми?
— Ҳа. Чунки у айни ҳақиқат эди. Сиз айтаётганлар эса…
— Ҳақиқатга ўхшайдими?
— Мутлақо ҳа, тўғри.
— Чунки бу ҳам айни ҳақиқат. Буни ҳақиқатлигини иккимиз ҳам яхши биламиз. Тўғрими гапим?
— Сиз буни қаердан биласиз?
— Орзу ўзини ташлаб юборган ўша кунда мен ҳам шу ерда бўлган бўлсам-чи?
— Сиз… сиз нималар деяпсиз?
— Ҳақиқатни айтаяпман, ҳақиқатни. — дея орқамга яшириб олган қуролни чиқардим. — Мана бунга ўхшагани ҳам бўлган ўша кунда. — унга қарата кўрсатиб қўлимда ўйнатдим.
— Пари сиз, сиз ҳақиқий эмассиз? — дея бир менга бир қўлимдаги қуролга қараб жазавага туша бошлади. — Сен ҳақиқий Пари эмассан.
— Балки шундайдир. Илтимос ўзингизни мен ҳақимда худди ҳеч нарсани билмайдигандек кўрсатманг. Мени тарихим ҳақида бутун маълумотга эга эканлигингизни жуда яхши биламан. Фақат битта нарсадан ташқари.
— Орзу, бу сенсан. Лекин хотиранг…
— Тўғри, айнан мана шу хотирам ҳақида билмас эдингиз. Ҳавотир олманг, сизга ўзим айта қоламан.
— Хотиранг тикландими?
— Аслида у аллақачон тикланиб бўлган эди. Тахминан беш йил олдин.
— Беш йил олдин?
— Ҳа, беш йил аввал.
— Нега ўзингни хотиранг йўқолгандек тутдинг унда?
— Нега сиз ўзингизни ҳеч нима бўлмагандек тутдингиз унда? — саволига савол билан жавоб бердим.
— Нима қилиб, ўзимни ҳеч нима бўлмагандек тутибман?
— Мени қутқарган одам сиз эканлигингизни. — дея ўрнимдан туриб, четроққа ўтдим. У ҳам ўрнидан туриб менга қарама қарши бўлган жойга бориб турди. — Кейин эса бу ишга умуман аралашмаган одамни ўлдирдингиз. — дедим тишлашиб.
— Кимни назарда тутаяпсан? — аҳмоқ, ўзини билмаганликка олди.
— Жиянимни. Мен ҳали бир маротаба ҳам кўрмаган, ҳатто кимлигини ҳам билмайдиган жиянимни назарда тутаяпман. Тушундингизми? — дея қуролни унга ўқталдим.
— Ким айтди буни сенга? — бир менга бир қуролга қаради.
— Малак.
— Бу хато маълумот.
— Тўғри маълумот. Сизни интиқом алангангиз бошқа инсонларни умрига зомин бўлаяпти.
— Орзу, бу нотўғри.
— Биласизми, ўшанда биринчи бўлиб жарликдан ўзимни ташлаб хато қилган эканман. — дея орқага яъни жарлик томон тисарилдим. — Аввал қурол билан ўзимни отишим керак эди. — қуролни ўзимга қаратдим.
— Орзу, илтимос ундай қилма. — дея менга яқинлашди.
— Яқинлашманг, бўлмаса ўйлаб ҳам ўтирмай тепкини босаман. — бармоғимни тепкига қўйдим.
— Ҳўп. Лекин Орзу ундай қилма.
— Ана энди, мени чиндан ҳам унутасиз. — кўзларимни юмдим.
— Жиянинг тирик. У ўлмаган. — деди бирдан.
— Алдаяпсиз. — кўзларимни очдим.
— Алдамаяпман. Орзу, жиянинг чиндан ҳам тирик. Уни ўлдирмаганман.
— Унда қани у? Нега Малак менга уни ўлганини айтди? Бундан беш йил аввал уни сиз ўлдирганингиз ҳақида айтди. Мени, ажал ёқасида турган одамни қутқарибсиз-у, бир бегуноҳ, ҳали ҳаёт қандайлигини тушуниб улгурмаган инсонни ўлдирибсиз! — дея бақирдим.
— Малак у ҳақида ҳеч нимани билмайди. Ҳатто у тириклигини оиласидагилар ҳам билмайди.
— Ким у? Қаерга яширгансиз? — дедим ўқрайиб.
— Ҳеч қаерга яширмаганман. Сен уни танийсан.
— Ким у деяпман сизга? — чуқур нафас олди ва:
— Иброҳим. — деди сокин овозда. Мен бу гапларни миямга сиғдиргунча жойимда қотиб турдим.
— Ним-малар деяпсиз? Иброҳим қандай қилиб мени жияним бўлиши мумкин?
— Бу рост. Иброҳим сени қондошинг.
— Саид, ёлғонингиз ўхшамаяпти. — яна бир қадам ортга тисарилдим. Саид ҳам менга бир қадам яқинлашди. Орамизда фақат бир қадам масофа бор.
— Ёлғон эмас, бу ҳақиқат.
— Хайр… — яна бир қадам ва мен қўлимдаги тепкини боссам, абадий бу оламдан кетаман деб ўйлаган эдим. Аммо жин ургур қўллар бунга йўл қўймади. Қўлимдаги тепкини босган заҳотим менга эмас, осмонга қарата ўқ отилди. Ўзим эса иссиқ қучоқни ҳис қилдим.
— Хайр дейишга ҳаққинг йўқ. — бу гапни буйруқ оҳангида эшитдим.
— Қўйиб юборинг мени.
— Ҳеч қачон!
— Қўйиб юборинг деяпман. — деган гапларим у учун бир тийиндек туюлиб, мени янада қаттиқроқ қучарди.
— Мен сенга ҳеч қачон деяпман. Тамом. Демак ҳеч қачон қўйиб юбормайман. Яна бир марта ўзингни шу жарликдан ташламоқчи бўлсанг, аяб ўтирмайман.
— Нима қиласиз?
— Мана шу жарликга цемент қуйиб, асфальтлаб ташлайман. Кўрамиз ўзингни қаердан ташлар экансан.
— Жинни. Сизни ёмон кўраман! Сиз қотилсиз!
— Мен эса сени жонимдан ҳам ортиқ севаман. Жиянингга келсак, уни мен ўлдирмаганман. У тирик ва у Иброҳим. Ҳеч қандай қотиллик қилганим йўқ. Қила олмадим ҳам. Сени севганим учун ҳам интиқом олмадим. Ҳатто у бунга тайёр эмасди. Уни учратганимда аҳволи яхши эмасди.
— Ишонмайман сизга.
— Ишонишга мажбурсан. Уни аҳволи яъни руҳияти ёмон эди. Ўлдира олмадим. Аммо уни даволатдим. Ҳеч кимга уни тириклиги ҳақида айтмадим. Малак ҳам билмайди. Уни кўрмаганлиги туфайли ўлган деб ўйлайди. Сенга ҳам шуни айтган.
— Мен ҳақимда биладими?
— Ҳали айтишга улгурмадим. Аммо у сени жуда яхши кўради. — бошқа гапларни эшитмадим. Кўз олдим қоронғулашиб, кўзимга узоқдан Иброҳимни қиёфаси кўринди. У ёғи эса зулмат…
* * *
Ухлаяпман, ухлаяпман. Лекин қулоғим тагидаги шивирлашлар уйқумни бузди. Секин кўзларимни очдим. Оппоқ рангдаги шифт. Ва кўзни қамаштирадиган ёруғлик. Кўзим ўргангунга қадар тинимсиз кўзларимни юмиб очдим. Фақат ўзимга қарата ўқталган қурол эсимда. Бундан олдин нима бўлгани эсимда йўқ. Мен тирикманми?
Атрофимга алангласам кўзим аввал қўлимга уланган осма укол. Жин урсин шуни, қарасам ҳалигача мазам қочади. Иккинчи қўлимда эса яна бир қўл бор. Демак, мен тирикман.
— Хайрли тонг, севгилим. — қўлимни ушлаб турган қўл соҳиби Саид экан.
— Мен қаердаман?
— Шифохонада
— Сабаб?
— Бир неча кундан бери ўзингга очлик ҳукм қилганингдан кейин шифохонада бўласан-да. — дейиши билан эшик очилиб Иброҳим қўлида бир дунё таомлар билан кириб келди.
— Салом, опажон. Ҳушингизга келган бўлсангиз мана бу таомларни еб oling.— дея стол устига қўлидагиларни қўйди. Ўзи эса олдимга келди.
Иброҳим мени жияним, ҳа бу рост. Унга бир муддат қараб турдимда ўзимни қучоғига отдим.
— Бу сенсан. Менинг жияним. Сенсан. — дедим бўйнидан қаттиқ қучиб.
— Биламан. Мен сизни жиянингизман. Сиз эса мени опажонимсиз. — дея у ҳам мени қучоқлади. Бундан келиб чиқадики Саид унга ҳамма ҳақиқатни айтган.
— Эее бўлди стоп-э! Индамасам эрталабгача шундай қучоқлашиб турасизлар. — мошхўрдага қатиқ ҳар доимгидек тайёр. Бир пасда рашк қилишга тушади ярамас Саид.
— Ака, жим туринг. Кеча ўзингиз ҳам опамни қучоғлаб турганингизда мен ҳеч нима демадим-ку. — деди Иброҳим Саидни гапига норози оҳангда.
— Севгилим бўлганидан кейин қучоқлайман-да.
— Ким сизга мени севгилингиз деди? Тушунмадим? — Иброҳимни қучоғимдан бўшатиб, Саидга бир қошимни кўтариб қарадим.
— Ўзинг.
_ Қачон айтибман. Эслатиб юборинг-чи?
— Ухлаётганингда, мени севишингни такрор такрор айтдинг. — кулди.
— Алдаманг, мен ухлаётганимда гапирмайман.
— Ҳўп, майли алдамайман. Лекин тан ол, мени севасан-ку. — яна кулади-я.
— Э тўхтанглар. — Иброҳим иккимизни орамизга тушди. — Агар турмуш қурсангиз қайси бирингиз мени поччам ёки акам, қайси бирингиз опам ёки келинойим бўласизлар? — деди Саид иккимизга сирли нигоҳлар билан қаради.
— Ким сенга бизни турмуш қуради деб айтди? — дедим қўлимни белимга қўйиб.
— Саид акам.
— Сиз, нега ўзингиздан ўзингиз мендан сўрамасдан қарорлар қабул қилаяпсиз? — энди Саидга қарадим.
— Нега ўзимдан ўзим бўларкан? Узук ва қўлинг билан маслаҳатлашган ҳолда қарор қабул қилдик.
— Тушунмадим.
— Қўлингга қара кўрасан. — деди қўлимга ишора қилиб. Мен ҳам қўлимга қарасам номсиз бармоғида олмос кўзли нафис ишланган узук турибди. Ҳайрон қолганча Саидга қарадим.
— Бу нима қилиқ?
— Никоҳ узуги сенга ёқди деб ўйлайман.
— Саид сиз жинни бўлаяпсизми?
— Йўқ. Икки ойдан сўнг турмуш қурамиз.
— Бу гап қаердан келди энди?
— Ойимлардан олдим.
— Ойингиз қаердан олибдилар?
— Сени ойинг ва даданглардан.
— Улар қаердан олишибди?
— Оббо, совчиликга борган ойим билан маслаҳатлашиб, шу гапни олишибди.
— Мени розилигим-чи?
—Сени ўрнингга Малак розилик берди.
— Ўҳ-ҳў, демак бу узукни ҳам Малакга тақишингиз керак экан унда. — қўлимдаги узукни ечиб стол устига қўйдим.
— Мен Малакни эмас, сени севаман.
— Нега унда мени ўрнимга Малак розилик бериши керак?
— Чунки сени телефонинг ўчиқ эди. Ойинг қўнғироқ қилганида сенга туша олмагач Малакга қилганлар. Нима бўлганини сўраганда Малак ҳақиқатни айтмай сени номингдан гаплашган. Ва ойинг айтган совчиларга розилик берган.
— Ажаб қилибди. Энди Малакга уйланасиз. Баттар бўлинг.
— Сенга ҳам ажаб қилибди.
— Нега?
— Чунки истасанг ҳам, истамасанг ҳам фақат менга турмушга чиқасан. Тамом. — дея стол устидаги узукни олиб қўлимга қайта тақиб қўйди.
— Ҳеч қачон. Эрким ўзимни қўлимда мени. Мажбурлай олмайсиз. Тушундингизми?
— Ҳали шунақами, энди ўзингдан кўр. Сени ўйлаб тўйни икки ойдан кейинга белгилатгандим. Энди эса тўй 15 кундан кейин бўлади. — қўлига телефонини олиб кимгадир қўнғироқ қилди ва тўйни 15 кундан кейинга белгилашларини айтди.
— Мен кетдим. Тўйни бир ўзингиз мазза қилиб ўтказаверинг. Хайр. — дея эшикдан энди чиқмоқчи эдим, ортимдан Саид келдида кўтариб олди. — Тушуринг мени ерга!
— Жим.
— Ўзингиз жим бўлингда, мени пастга туширинг дедим. — елкасига бир мушт туширдим.
— Орзу, калтак ейсан ҳозир. Жим тур.
— Аблаҳ, ярамас, эшак, ёмон одам.
— Менда ууу…
— Қачонгача мени ушлаб турмоқчисиз?
— Розилик бермагунингча кўтариб туравераман.
— Қаерга олиб кетяпсиз мени? — кўтарганча эшикдан ташқарига чиқиб кетяпти.
— Уйга.
— Ўзимни ҳам оёғим бор. Юра оламан. Туширинг мени пастга.
— Йўқ. Ерга туширадиган бўлсам, асабаримни эговлаяпсан. Яхшиси кўтариб олганим маъқул. — деди. Пастга тушар эканмиз, ҳамма бизга бошқача қарарди.
Ташқарига чиқиб, мени машинага ўтқазди ва ўзи ҳам ўтириб, қаергадир ҳайдади.
— Қаерга олиб кетяпсиз мени?
— Уйингга.
— Яхши…
— Эртага келин кўйлак танлашга борамиз.
— Бораверинг, ўзингиз.
— Бирга борамиз. Тамом. Энди жим ўтир. — ҳеч нима демадим. Уйга келгунча иккимиз ҳам жим кетдик. Шифохонадан доктор рухсатисиз кетиб қолганим энди хаёлимга келганди.
— Мен ўзи шифохонадан кетишим мумкинмиди? — дедим секингина.
— Ҳа, сенга докторлар жавоб беришганди. — ойнадан ортга қараб қўйди.
Етиб келганимизда эса машинадан тушаётганимда, тўхтатди.
— Шошма...
— Нима дейсиз? — дедим унга қараб.
— Уйга кирганингда телефонингни ёқиб қўй. Кейин Малак билан жанжаллашма. Тушундингми?
— Биринчисига: телефонимни ёқмайман. Иккинчисига: Малак билан гаплашмаяпман. Учинчисига: ўзингиз тушуниб олаверинг. Хайр. — дея эшикни қаттиқ ёпиб тушиб кетдим. Баттар бўлсин. Унга бу ҳам кам. Уйга келсам Малак мени кўриши билан олдимга югуриб келди.
— Орзу яхшимисан?
— Сенга кўзимга кўринма деган эдим. Шундай экан менга яқинлашма. — дея хонамга кўтарилдим. Хонамда ҳам тинч ўтиролмай пастга, бирон нима ейиш учун ошхонага тушдим. Музлатгичдан салат олиб еб олдим. Бироз бўлсада ўзимга келдим. Ойим билан дадам қандай қилиб 15 кундан кейин мени тўйимни қилишмоқчи? Нью-Йоркдан қачон келишар экан?
Эртаси куни қаршиликларимга ҳам қараб ўтирмасдан Саид мени салонга олиб борди. У ердаги бир биридан чиройли бўлган кўйлаклардан бирини: енглари узун тўрли, олдига дурлардан, нақшлардан ажойиб композиция қилинган, этаклари ерга ўн см чиқиб турадиган чиройли ва ажойиб кўйлакни танладик. Саид эса асабимни бузиб турди. Шундай қилиб салондан чиққач уйга бордим. Уйга келсам ойим билан дадам келган экан. Қандай ажойиб! Уларни жуда соғинган эдим. Бу ерга тўй ташвишлари билан келишган экан. Бир ҳафта мобайнида шу машмашалар билан шуғулланишди.
* * *
Бугун тўйим… Ажойиб кун. Иброҳим ҳақида барча билди. Энг ҳайратлангани Малак бўлди. У билан яна гаплашаяпман. Хафагарчиликлар ўз ниҳоясига етди. Барча хурсанд айниқса мен ва Малак.
— Жуда гўзалсан эгизагим! — тошойна олдида Малак мени ҳар кўйга соларди.
— Раҳмат. — дедим жилмайиб.
— Саид қачон келар экан?
— Келади, тез орада. Ҳа деб эшикга қарайверма. Одам ҳижолат бўлиб кетяпти сени кўриб.
— Бўпти қарамайман. — дея менга бир муддат синовчан тикилиб турди ва йиғлаб юборди.
— Нега йиғлайсан? — ўрнимдан туриб, уни бағримга босдим.
— Сен кетсанг, мен кейин нима қиламан?
— Сен ҳам турмушга чиқасан. — дедим кулиб.
— Тентак эгизагимсанда лекин. — у ҳам кулди.
Биз шу ҳолатда ойимнинг куёв келди деб олдимизга киргунларига қадар турдик. Саид хонага кириб, менга тошдек қотганча қараб турди. Ёнидаги Иброҳимнинг:
— Ака, мен гулни сиз учун эмас, опам учун шахсан ўзим олиб келдим. — деганидан сўнг, Саид менга қўлидаги мовий ва оловранг атиргулларни берди.
Тўйимиз биз орзу қилган даражада ажойиб ўтмоқда. Саид эса рақс тушаётган вақтимизда асабийлашганиданми ёки ҳаяжонланаётганиданми, билмадим-у оёғимни босиб ташлаб сабр косамни тўлдириб юборди.
— Саид, агар мана шу рақсимиздан сўнг, юра олмасам мендан яхшилик кутманг. — дедим шивирлаб.
— Қўрқма, агар шундай бўлган тақдирда ҳам ўзим сени кўтариб оламан.
— Бас қилинг, оёғимни босишни. Чарчаб кетдим ахир.
— Нега чарчайсан?
— Сиз ҳам мени кўйлагимдек ноқулай ва узун либосни кийинг, оёғингизга эса 10 смлик пошнали туфлини кийингда, 2 соатдан бери тугамайдиган мусиқага рақс тушинг. Ана ундан кейин кўраман, чарчайсизми ёки йўқ. —дедим зарда билан.
— Ундай ноқулай кийимларингни ўзинг киявер. Мени ўзимни кийимим яхши турибди. — жилмайди.
— Саид, жилмайишни бас қилинг.
— Нега?
— Чунки ҳамма қизлар фақат сизга қараяпти.
— Ҳоо, рашк қиляпсизми, Орзу хоним? — яна жилмайди.
— Саид, сизни ҳозирчи нима қиламан биласизми?
— Билмайман. — яна жилмайди.
— Сизни мана шу кулгичларингизни ҳозир тирноқларим билан юлиб оламан. Кейин жилмаймайдиган бўласиз.
— Мен шундоқ қараб турар эканманми? — энди эса кулди.
— Ҳа, сиз шундоқ қараб турасиз. Мен эса кулгичларингизни битта қўймай юлиб қонатиб ташлайман. Тушундингизми?
— Йўқ. Тушунмадим севгилим. — дея менга яқинлашди. — Яхши тушунтира олмаяпсан, чамамда.
— Нима қиляпсиз?
— Айтдим-ку, сен кулгичларимни юлаётганингда жим қараб турмайман деб. — янада яқинроқ келиб пешонасини пешонамга қўйди.
— Лекин мен сизни кулгичларингизни ҳозир юлмаяпман-ку.
— Менга фарқи йўқ. — дея пешонамдан ўпиб қўйди. — Сени севаман.
— Мен ҳам.
— Нима сен ҳам?
— Сизни ёмон кўраман. — дедим кулиб.
— Ялмоғиз қиз. Ҳали шунақами?
— Шунақа...
— Энди ўзингдан кўр. — дедида мени қаттиқ қучоқлаб олди.
— Саид жиннимисиз, қўйиб юборинг. Ҳамма бизга қараяпти. — дедим атрофимиздаги одамларнинг чироғи ёниқ турган телефонларига кўзим тушгач.
— Ана энди ҳамма бизга қараяпти. Фақат ҳамма қизлар менга эмас. — барибир ҳам қўйиб юбормади. Мен эса оёғини босиб олдим. Шунда ҳам таъсир қилмади. Тўй тугагунга қадар бир биримиздан қолишмай асабларимизни жиловладик. Мен бахтлиман, биз бахтлимиз. Интиқомни абадий муҳаббатга айлантира олганимиздан…
ТАМОМ
Ижод маҳсулим сизга ёқса мен бундан бағоятда хурсанд бўламан.
Ҳурмат билан муаллиф: МуЗЮРаК
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 3