8-қисм.
Муаллиф: Музюрак.
Аввал Иброҳимни уйига бордик. Биринчи мени ташлаб қўйишмоқчилигини айтганида рад этдим. Сабаби улар билан уйга бора олмасдим. Ундан кейин эса аэропортга Иброҳимни машинасида борганим учун ўзимни машинамни Иброҳимникида қолдиргандим. Машинадан тушаётганимда Иброҳим эшикларни қулфлаб қўйди. Унга ҳайрат тўла кўзларим билан қараганимни кўриб:
— Пари, сиз билан келишиб олайлик. — деди мен томон ўгирилиб.
— Хўш...
— Энди бугундан бошлаб аҳволи оғир беморларингиз иккита бўлди. — Саидга ишора қилди.
— Нега энди аҳволи оғир?
— Чунки, биз билан кўпроқ шуғулланишингиз керак. Шунда биз ҳам аҳволи оғир беморлар сафидан чиқамиз... — яна Саидга ишора қилди. Нима деяётганини қисман бўлса ҳам англаб турардим. Иброҳим ҳали ҳам мендан умид қилаяпти. «Яхшилаб шуғулланишингиз керак» дегани бу мени назаримда: «Ҳар доим бизни олдимизда бўлишингиз шарт» деган маънода эди. «Шунда биз ҳам аҳволи оғир беморлар сафидан чиқамиз.. » дегани эса «Таклифга рози бўлмагунингизча сизни тинч qo'ymayman.» дегани деб тушундим.
Чуқур нафас олдимда кейин Иброҳимга қараб:
— Иложи борича ҳаракат қиламан сизларни аҳволи оғир беморлар сафидан чиқаришга. — аҳволи оғир сўзига ўзгача урғу бердим.
— Аҳа, ана энди тушишингиз мумкин. — эшикларни очди.
— Ташаккурлар... — деб машинадан тушдим. Сўнг ўзимни машинамга ўтириб клиникам томон йўл олдим.
* * *
Клиникамда бугун беморларим унчалик ҳам кўп эмас экан. Қандай яхши уларнинг аҳволи яхшиланганини билиш мен учун олам олам завқ бағишлайди.
Қизиқ, Саид ростан ҳам мени ўлганимни эшитиб томи кетиб қолганмикан, ёки ўзини томи кетгандек қилиб кўрсатаяптими? Буларни билишни фақат бир йўли бор. У ҳам бўлса барчасини ўзидан сўраш.
Клиникадан чиқиб, Малакнинг олдига бордим. У эрталаб 09 : 30 дан кечки соат 18 : 00 гача меҳрибонлик уйида бўлади. Ҳозир соат 17 : 00 . Бир соатдан сўнг иш вақти тугайди. Мен эса болалар билан бироз вақтимни ўтказаман. У ерда Малак деярли бир йилдан бери ишлайди. Мен ҳам уни ёнига бораверганимдан болалар билан анча чиқишиб қолдим. Улар билан вақтим мароқли ўтади. Уларнинг беғубор табассуми, мунгли нигоҳлари мени қандайдир ғалати аҳволга солиб қўяди. Ота онасиз яшаш улар учун қанчалик қийин бўлса мен учун ҳам қийин эди. Мен ҳатто ҳақиқий ойим билан дадами эслай олмайман ҳам. Эслай олмаслик жуда оғир эканлигини айнан уларга қараб билдим. Чунки ҳар гал менга ойингизни дадангизни кўргансизлар уларни тасвирлаб беринг деганимда бошларини қуйи эгканча эсимизда йўқ дейишар эди.
Шулар ҳақида ўйлаб беихтиёр кўзимга ёш келади ҳар доим. Айнан мана шундай ҳаётимни тубдан ўзгариб кетишига ярамас аблаҳ Саид айбдор. Агар ундаги кўзини кўр қилиб қўйган интиқом алангаси бўлмаганида ҳозир мен қандайдир ҳужжатлар туфайли бу ерларда бўлмасдим. Оилам даврасида бирга ширин ва мароқли суҳбат қураётган бўлардик....
— Орзу! — меҳрибонлик уйининг дарвозасидан киришим билан Малак олдимга югуриб келди.
— Нима бўлди, тинчликми?
— Сенга ҳеч нима қилмадими? — деди менга синчковлик билан қараб.
— Йўқ, яхшиман.
— Ҳайрият... Менга жўнатган хабарингни олгач юрагим товонимга тушиб кетай дедия.
— Нима қилдинг? Хулосаларни йўқ қилдингми?
— Хабарингдаги Саидни исмини ўқиган заҳотим барча хулосаларни ёқиб юбордим.
— Даволанган шифохонадаги докторларданчи?
— Ҳавотир олма. Уларни ҳам жим қилдим. Ҳеч нима дейишмайди Саидга улар.
— Уҳҳҳ... — чуқур нафас олиб чиқардим. — Бўлди, энди ҳеч нимадан ҳавотир олмасам ҳам бўлади.
— Келганини қаердан билдинг? — ичкари томон юрар эканмиз, Малак биринчи бўлиб ўзини қизиқтирган саволини берди.
— Агар эсингда бўлса сенга Иброҳим исмли бир йигит ҳақида айтган эдим.
— Ҳа ҳа эсимда. Хўш...
— Хуллас бугунги муолажамиз ҳар доимгидек ўтмади.
— Яъни?
— Яъни, у бироз лирик чекиниш қилишимизни айтди. Мен рози бўлдим. Ундан кейин эса....айёрона сирлилик билан мени қўлимни сўради, — дедим йўл четидаги ўриндиқлардан бирига ўтириб.
— Вооойй! Ахир, у сендан кичкина-ку! — Малак буларни эшитиб томи кетиб қолишига сал қолди.
— Мен ҳам шуни айтдим. Лекин у ўзига эмас, акасига сўраган экан.
— Воой, Худойим! Бу бола ҳақиқатан ҳам аҳволи оғир экан-ку. — қўлини чаккасига олиб борди. — Сен нима дединг?
— Рад этдим....
— Ия, буни Саидга қандай алоқаси бор?
— Ҳамма гап ҳам шунда. Аслида ўша акаси бугун чет элдан келиши керак экан. Иброҳим эса мени ҳам боришимни истади. Қанча йўқ дейишимга қарамай, барибир ҳам олиб борди. Аэропортга келганимизда анча кутдик. Кейин Иброҳим ана келаяпти деганидан сўнг, ўша ёққа қарасам... Не кўз билан кўрайки, у Саид экан...
— Ё Худойииимммм! — энди аниқ томи кетди бу қизни. — Ҳеч ишонгим келмаяпти. — ўрнидан туриб у ёқдан бу ёққа чуқур чуқур нафас олиб, қўли билан шамол қилишни бошлади. Уни четдан кузатган одам қотиб куларди. Мен ҳам чидолмай кулиб юбордим. Малак менга терс ўгирилдида кейин:
— Шу кулгулими-а, кулгулими шу? — дея менга қараб ўқрайди. Ўқрайишни ҳам қотиради-да. Озгина жим турдимда кейин яна кулиб юбордим. — Орзу, мен жиддий гапираяпман. Мен сени у топмаслиги учун тириклигингни яширдим. Аммо сен бўлса уни олдига ўз оёқларинг билан борибсан!
— Малак тинчлан, ҳозир сени ваҳимангга болалар ҳам чиқиб келишади, — дедим очиқ турган эшикка қараб. — Лекин бир нарсани айтишим керак.
— Яна нима?
— Мен ўзимни унга Пари деб таништирдим. Орзу эканлигимни билмайди.
— Пари деб таништирдинг?
— Ҳа, Пари дедим. Агар сени олдингга келса, исмимни ўзгартирганим, агар ўзгартирмасам бу исм тарихи мени ёмон аҳволга солиб қўйишини айтгин. У барибир ҳам мен ҳақимда барчасини билмоқчи бўлади. Ҳеч нима топа олмагач сендан сўраши мумкин.
— Яхши. Шундай дейман. Энди нима бўлади?
— Эҳҳҳ, Иброҳим ҳали ҳеч нимани билмайди. Тўғрироғи, Орзу яъни, мен эканлигимни билмайди. Аммо жарликдан тушиб кетганим ҳақида билар экан. Саид ўлганлигимни эшитгач сал анақароқ бўлиб қолибди. Уни айтиши бўйича. Кейин Саидни кўзига ҳар доим мен кўринаверар эканман. Аэропортда ҳам мени кўриб, Орзу деб қучоқлаб олди жинни.
— Нега келибди?
— Тентак Иброҳим мен ҳақимда айтган эмиш яхши психолог деб. Шунга даволаниш учун келдингизми десам, ..уни соғинганим учун келдим дейди. Мени Саидга шифокор қилиб тайинламоқчи, Иброҳим. Ҳатто тайинлаб бўлди ҳам. Энди иккита жиннини олдида кун бўйи юришим керак.
— Вооой, бу дахшат. Орзу, агар у сен ҳақингда билиб қолса-чи?
— Бир кун келиб ўзим ҳам айтмоқчиман. Аввал даволайман кейин эса яна жинни қиламан, — дедим кулиб. Ана шунда ҳисоб тенг бўлади. Интиқом алангаси қандай ёндиришини билганида эди, ҳаётимга кириб келмаган бўларди, — дедим лабимга сохта табассум югуртириб.
— Сенга омад тилайман, эгизагим, — деди мени қучиб. Шундан сўнг иккимиз бироз болалар билан вақтичоғлик қилдик. Улар жуда хурсанд бўлишди. Кейин уйга қайтдик. Бугунги кун ҳам тугади. Олдинда эса ҳали кўп саргузаштлар кутяпти бизни....
* * *
Эрта тонгда туриб, аввал ҳамма ерни йиғиштирдим. Сўнг нонушта қилдим. Кейин Иброҳимникига шошилдим.
Уйга келганимда ҳамма ёқ жимжит эди. Аста қўнғироқни босдим. Кутдим, кутдим... Ҳеч ким чиқмади. Энди кетмоқчи бўлганимда ичкаридан уйқусираб айтилган овоз келди. Демак, булар ҳали ҳам ухлашяпти.
— Ким ууу? — эшикни очиб ичкаридан Иброҳим кўзларини юмганча чиқиб келди. Уни кўриб кулдим. Секин бошдан оёқ назар ташласам, устида тунгги пижама, бир оёғида оёқ кийими бор, иккинчисида йўқ. Сочлари худди ток ургандек тўзғиб кетган. Зўрға ўзимни кулгудан тийиб тургандим. Афсуски, ўхшамади. Пиқ этиб кулиб юбордим. Овозимни эшитган Иброҳимнинг кўзлари мошдек очилиб кетди.
— Па-рииии сииизззз? — деди ҳайратланиб.
— Ҳааааа меееееннн. — дедим, унга тақлид қилган ҳолда. Аввал бироз довдираб турдида кейин миясига бир нарса қаттиқ тепкандек бўлиб йиқилиб тушай деди. Мен эса яна кулиб юбордим. Ичкаридан
— Ибооо, ким экан, лўлилар бўлса ҳайдаб юбор. — деганча Саид чиқиб келди. Унга ҳам бошдан оёқ назар солдим. Устига футболка ва шим кийиб олган. Шимининг бир тарафи тиззагача кўтарилган, иккинчиси эса пастда. Оёғида умуман ҳеч нима йўқ. Сочи Иброҳимникидан ҳам баттар аҳволга тушган. Уларга қараб турар эканман, беихтиёр кулиб юбордим. Биринчи бўлиб Иброҳим ўзига келди. Сўнг мен унга:
— Ҳей, уйқучи ойпарастлар, каллангиз пишдими? — дедим кулиб.
— А, ҳа Пари, пишди. Узр, ухлаб қолибмиз. — деди қизариб.
— Кеча ўзи нима қилгандингиз, мабодо сизларни ток урмадими? — дедим ичкарига кириб.
— А, қанақа ток? — иккиси ҳам тушунқирамай менга қаради.
— Ойнага қарадингизми ўзи?
— Ойна.... — деганча иккиси ҳам югуриб кетишди. Кейин бирдан: — ЖАҲОНАААА!!! — деган бақириқ эшитилди. Секин уй томон одимладим. Яна бақириқ овози: — ЎЛДИРАМАН СEН ҚИЗНИ, ҚАЕРДАСАН?? — деди иккиси ҳам. Мен эса кимни ўлдиришмоқчи эканлигини тушунмай уларга қараб турардим.
Қаердандир шитирлаган овоз келди. Атрофимга алангласам, дарахтларнинг орасида таҳминан ёши 19 20 ларда бўлган бир қиз беркиниб турибди. Унга қараб турарканман, уни ҳам менга кўзи тушиб бармоғини лабига қўйиб, « жим » ишорасини қилди. Битта жойга жимгина қараб турганимни кўрган Иброҳим билан Саид, мен қараб турган жойга улар ҳам қарашди.
— Ҳа сеними ярамас қиз, бу ёққа чиқ! — деди Саид.
— Тадам! Қалай, ташқи кўринишингиз ёқдими? — дарахтларнинг ортидан қиқирлаб кулганча чиқиб келди.
— Жаҳона, ҳаддингдан жуда ошиб кетаяпсан лекин, — бизларга орада 3 метрча қолганда ҳалиги қиз тўхтади.
— Ака, ўзингиз айбдорсиз. Шунинг учун гаровда ютқазмаслигингиз керак эди. Мен эса шартга кўра хоҳлаган ишимни қилдим.
— Сочимга нима қилдинг? — деди Иброҳим қизга ўқрайиб.
— Хавотир олманг, ювсангиз кетади, бу шунчаки «гафри» , — дея энсасини қотирди.
— Гафри? — дедим ҳайрон бўлиб. Йигитларни сочини ҳам гафри қилишганини энди кўришим эди.
— Ҳа, акаларимни сочини турмаклаб қўйдим. Қаранг, қандай ярашган. — менга қараб яна кулди. Саид билан Иброҳим эса уйга кириб кетишди. Менимча соч турмаклари уларга ёқмаган кўринади. Орадан 10 дақиқа ўтгач қизга қарадим.
— Сизни илгари бу ерда кўрмаган эдим. — дедим унга.
— Ҳа, чунки мен бу ерда яшамайман. Саид акам Англиядан келгани учун меҳмонга келдим. — мен томон яқинлашди, —Сизчи?
— Мен акаларингизни психологи бўламан. Исмим Пари... — кулиб қўлимни узатдим.
— Жаҳона, — у ҳам қўлини узатди.
— Сиз уларни туғишган синглисимисиз?
— Йўқ. Иккаласининг ҳам ҳақиқий синглиси эмасман. Саид акам холамни ўғиллари бўлади. Иброҳим эса... — давом эттиришга улгурмади. Чунки, Саид билан Иброҳим ҳўл сочларини қўли билан силкитганча чиқиб келишди.
— Нонушта қилмагансиз биламан. Шунинг учун юринг, нонушта қиламиз. — Жаҳона Саид ва Иброҳим иккисига юзланди. — Пари, юринг сиз ҳам, — дея ошхона томон йўналди.
— Йўқ. Раҳмат. Нонушта қилганман. — дедим жилмайиб.
Жаҳона ошхонага кирмоқчи бўлиб турганида шартта орқасига ўгирилиб, мен томонга юрди.
— Йўқ, Пари хоним. Раддияларни мен қабул қилмайман. Юринг дедимми, мен билан боришга маж-бур-сиз. — қўлимдан ушлаб ўзи билан олиб кетди. Мен унга ҳайрон қолганча эргашдим.
— Пари, Жаҳона ўзи шунақа, айтганини қилдирмагунча қўймайди. Ҳайрон қолишнинг кераги йўқ. — деди Саид, бизга эргашиб. Начора, жимгина боришга мажбур бўлдим.
Жаҳона бир пастни ичида дастурхонни ноз-неъматлар билан тўлдириб ташлади. Улар билан бирга дастурхон атрофида ўтирар эканман, Саид мендан кўзини узмасдан термулиб ўтирарди. Бу нигоҳлар албатта Жаҳонани эътиборидан четда қолмади.
— Ҳа, Саид акаси юрагингиздан урдими дейман-а? — дея Саидни туртиб қўйди. Кейин менга қараб, — Акам ўзи шунақа севган инсонларидан кўз узмай қараб ўтиришни яхши кўради. — дея кулди. Саидни нигоҳлари энди Жаҳонага тешиб юборгудек бўлиб қадалди. Шу лаҳзада Жаҳона ҳам Саид ҳам жим бўлди. Бундай сукунатни ёқтирмаган Иброҳим эса:
— Нонушта қилиб бўлдим. Пари энди юринг, бугунги муолажаларни бошлаймиз, — дея бу ноқулай вазиятга нуқта қўйди. Мен ҳам бажонудил ўрнимдан туриб Иброҳимга эргашдим.
Тепа қаватга чиқиб мен ҳам Иброҳим ҳам ҳеч нима демасдан сукут сақлаганча таҳминан ярим соат жим ўтирдик. Ундан кейин Иброҳим тилга кирди.
— Хафа бўлманг, Жаҳона ўзи шунақа қиз. Дилидаги тилида. Оилада ёлғиз фарзанд бўлгани учун эркаланиб кетган.
— Ҳечқиси йўқ. Хафа эмасман. Кеча нима қилдингиз ўзи?
— Жаҳона акам Англиядан келишини эшитиб уйга учиб келибди. Анчадан бери кўришмаганди. Шунга кеча сал ҳаддидан ошди. Кайфият кўтариш учун ўйин ўйнагандик. Бу қиз эса бизни ютиб, хоҳлаган ишимни қиламан дея шарт қўйди. Кутдик, кутдик ҳеч нима қилмади, охири ухладик. Эрталаб эса аҳволимизни ўзингиз кўрдингиз.
— Ҳа, сизларни кўрган одам ток урганми, дейди.
— Ўзимиз ҳам ойнада аксимизни кўриб, қўрқиб кетдик. Айниқса акам..
— Ҳаа.. Унда биз муолажани бошлаймиз. — дедим. Унга руҳиятини яхшилайдиган бир иккита машқларни бажартирдим. Сўнг саволлар. Саволларга жавобларни тўғри ва аниқ қилиб берди.
Кун тушлик вақтига борганда Иброҳим билан муолажаларни тугатдик. Орадан ярим соат ўтгач Саид келди. Келиши билан олдимизга кириб менга бошқача нигоҳлар билан қаради. Худди анчадан бери мени танийдигандек.
— Орзу.. — дедида тўхтаб қолди.
— Пари исмим. — сўзини тўғирладим. У эса мендан кўзини узмай фақат сўзсиз термуларди. Нигоҳларидан ҳижолат бўлиб, гапиришни маъқул кўрдим.
— Саид, сиз билан эртага муолажаларни бошлаймиз. — гапимга Иброҳим қарши чиқди.
— Ҳеч қанақа. Эртага эмас, бугундан бошлайсиз, Пари хоним.
— Лекин ҳозир вақтим йўқ. Клиникага боришим керак.
— Алдашга уринманг. Бугун дам олиш кунингиз. — айёрона жилмайди.
— Тўғри, дам олиш куним. Шунинг учун ҳам бугун опамни олдига бормоқчиман. — нарсаларимни йиғиштиришга тушдим.
Иброҳим қанча кўндиришга ҳаракат қилди. Лекин ҳарчанд урунмасин барибир ҳам қолмадим.
Уларнинг ёнидан чиқиб меҳрибонлик уйига йўл олдим. Саид қандай қилиб ўзгариб қолиши мумкин. Ҳаёлимда эса бир нарса... Малакдан сўрашим керак.
— Малак, Саид сени ёнингга келмадими? — уни ёнига боришим билан шу саволни бердим.
— Келди....
— Ростанми? Сен нима дединг? — кўзларига қараб жавоб кутардим.
— Аввал сен ётган шифохонага борибди. Тайинлаганимдек улар ҳеч нима дейишмапти. Кейин эса бу ерга келиб мени қистовга олди. Охири ҳақиқатни айтдим. Хотиранг йўқолгани ва қайтиб тикланмаганини айтдим. Исмингни ўзгартирганингни ҳам билди.
— Кейинчи?
— Кейин эса мени олдимдан хурсанд бўлиб, ўзига ўзи
«Орзу тирик» деганча чиқиб кетди.
— Ҳммм ...уйга келганида ҳам мени Орзу деди. Кейин қанақадир бошқача ҳисли нигоҳлари билан термулди.. Гап бу ёқда эканда...
— Ўзингни билдириб қўймайсанми?
— Қўрқма, ҳали бор. Унгача эса у мени унутадиган ажойиб режаларим бор. — кулдим.
— Майли, лекин эҳтиёт бўлгин ҳўпми, Орзу.
— Тшшшш, — бармоғимни лабига босдим, — Жим, мени бу ерларда Орзу дема. Уни айғоқчилари шу атрофда юрган бўлиши мумкин.
— Майли, Пари хоним, — жилмайди.
— Ишинг тугадими, бугун дарсинг кам эди шекилли?
— Ҳа тўғри тугади. Аммо Саид келгани учун кетмагандим.
— Унда кетдик. — секингина юриб, меҳрибонлик уйидан чиқдик.
Тақдир тақазоси дейманми, ёки ҳаётда ҳамма нарса бўлади дейманми, билмадим. Ташқарига чиқишимиз билан машинага суяниб, кўзига қора кўзойнак тақиб олганча Иброҳим билан Саид турарди. Уларни кўришим билан жойимда таққа тўхтадим. Малак уларни кўрмадими, дейман менга қараб:
— Нима бўлди, нега тўхтадинг? — деди. Мен секин унга:
— Тўғрингга қара, — дедим. У секин мендаги нигоҳларини Саид билан Иброҳимга қаратди. У ҳам менга ўхшаб турган жойида қотди.
Саид эса биз туриб қолганимиз учун ёнимизга ўзи келишга мажбур бўлиб, оҳиста қадамлар билан самимий жилмайганча кела бошлади. Ёнимизга келганда кўзойнагини ечиб, кийимининг ёқасига қистириб қўйди. Ва бизга қараб:
— Яна бир марта салом қизлар.. — деди. Гапини эшитиб, англаб турсамда ҳеч нина демасдан унга анқайганча туравердим. Жим турганим учун қўлини юзим узра олиб келиб бармоқларини қарсиллатди. Шу заҳотиёқ ўзимга келиб учиб тушдим. У эса кулиб юборди.
— Саид, сиз бу ерда нима қилаяпсиз? — кўзимни катта очиб унга қарадим.
— Нима қилардим, бугун сизни ҳам бизни ҳам бўш вақтимиз кўп.
— Хўш....
— Шунинг учун балки тўртталамиз шаҳар айланармиз? — «шаҳар айланармиз» дегани Малакга ёмон таъсир кўрсатди. Чунки, ўша мудҳиш кунда ҳам Малакга шаҳар айланамиз деган эди.
— Ҳалиги биз уйга кетаётган эдик. — Малакни ҳолатини кўриб, рад этдим.
— Уйингизда нима қиласиз, илтимос, Пари рози бўлинг. Барибир ҳам уйда зерикиб ўтирасизлар, — энди ёнимизга Иброҳим ҳам келиб олди.
— Йўқ, бошқа сафар. Ҳозир вақтим йўқ, — дея энди бир қадам ташлаганимни биламан, Саид қўлимдан қаттиқ ушлаб ўзига қаратди.
— Орз... Пари, илтимос йўқ деманг. Бошқа сафар сизда вақт бўлса, менда бўлмаслиги мумкин. — деди кўзларимга яна ўша бошқача нигоҳларини қаратиб. Иброҳим эса бир менга бир Малакга қараб бақириб юборди.
— Пари, сизлар эгизакмисиз?! — кўзлари ҳайратдан катта катта очилиб порлаб турарди.
— Ҳа биз эгизаклармиз. Танишинг, бу мени опам яъни, эгизагим Малак. — Саиддан кўзларимни ва қўлимни тортиб олиб, Иброҳимга Малакни таништирдим.
— Вооой, қандоқ яхши! Пари, Малак, илтимос боринг. Қаранг, атай сизлар учун акам ҳам қандай ясаниб олдилар. — асабимга тегишни бошлади. Яна ўша мавзу. Унга қараб ўқрайдим. Малакдан ташқари бу гапини ҳеч ким тушунмади. Яъни Саид. — Ундай қараманг, одамни еб қўяй деяпсиз. Ҳазиллашдимда энди. Шунга шунчами? — тезда ҳазилга буриб юборди, ярамас.
— Пари, яна қанча ялинтирасиз? — яна қайта қўлимдан ушлаб олди Саид.
— Ялинтиришимни истамасангиз, бизни тинч қўйинг. — қўлимни ушлаб олганига жаҳлим чиқиб бақириб юбордим.
— Психолог хоним, илтимос ҳўп денг. Акам чарчаб кетдилар сизни деб. — яна гапга аралашди Иброҳим.
— Бормайсизми? — айёрлик ва ўзгача сирлилик билан Саид қайта сўради.
— Йўқ, — терс жавоб бердим.
— Унда уйингизга ҳам бормайсиз. — деди дона дона қилиб.
— Нималар деяпсиз, нега уйга кета олмайман?
— Мана бусиз қандай қилиб кетасиз? — машинамни калитини қўлига олиб ўйнатди.
— Қаердан олдингиз буни? — ҳайратим икки баробарга кўпайди.
— Эътиборлироқ бўлиш кифоя, — жилмайди. — Хўш, энди ҳам уйингизга кетасизми, ёки бошқа нарсаларингиздан ҳам айрилишни истамай, биз билан айланишга борасизларми? — деди Малак иккимизга қараб.
— Сизларга қачон йўқ деб бўлади ўзи? — зарда билан машинасига ўтириб олдим. Малак ҳам мени олдимга келиб жойлашди. Саид билан Иброҳим эса хурсанд бўлганча жойларини эгаллашди.
— Машинамчи? — дедим ташқарида турган қоп-қора «Лехус» машинасига қараб.
— Хавотир олманг. Қайтганимизда шахсан ўзим машинангизни уйингизга олиб бориб бераман. — Саид орқасига қараб яна менга термулди.
— Нимадир бўлдими? — унга ғалати тикилдим.
— Ҳеч нима.... — деди ва олдига қараб олди. Сўнг ҳаммамиз жимгина ўтириб манзилга йўл олдик.
Аввал паркга борадиган бўлдик. Манзилга келганимизда Малак машинадан тушмай ўтираверди. Зўрға уни кўндириб туширдим.
— Қайси аттраксионда учасизлар, қизлар? — дея сўради Иброҳим.
— Чархпалакга чиқамизми, Пари? — Малакга чархпалакга чиқиш жуда ёқади.
— Йўқ, мен унга чиқмайман. Ўзинг чиқиб келавер. Биласан-ку, баландликга чиқсам бошим айланади. — дедим юзимни буриштириб.
— Бир ўзим чиқаманми? — кайфияти тушиб кетди.
— Хоҳласангиз мен ҳам сиз билан чиқишим мумкин.. — таклиф билдирди Иброҳим.
— Майли. Сиз чиқмайсизми, Саид?
— Йўқ. Мен Пари билан қола қоламан, — ҳали ҳам ўша ҳолатда жавоб берди, мендан кўз узмай.
— Мажбурламаймиз, чиқмасангиз майли, — кесатди Малак, — Юринг, Иброҳим. — Иброҳим иккиси чархпалак томон кетишди.
Мен ўша ерга яқинроқ бўлган ўриндиқлардан бирига ўтирдим. Хаёллар оламимда кезиб юрар эканман, ёнимга Саид ҳам келиб ўтирди.
— Нега чиқмадингиз? — дедим унга қараб.
— Усиз чиққим келмади... — шивирлади.
— Усиз қийналяпсиз-а?
— Жудаям...
— Келинг, улар келгунларича биз сиз билан ажойиб бир сеанс ўтказамиз, майлими?
— Ҳўп, қандай сеанс?
— Орзуни унутишингиз учун аввал у ҳақида бироз гаплашсак. Уни менга бироз таништиринг. — дея унга қараб ўтирдим. Саид жавоб беришдан аввал бироз ўйланиб турди. Кейин эса мендан кўзини узмай:
— Қандайдир бошқача қиз эди у. Ҳеч нимадан қўрқмасди. Доим хуш кайфиятда бўларди. Яна шўх-шаддод қиз эди. — деди.
— Ажойиб! — чиндан ажойиб, ўзингиз ҳақингизда бегона одамдан эшитиш.
— Ҳа жуда ажойиб қиз.
— Уни севармидингиз?
— Ҳали ҳам севаман. — бу гапни шундай айтдики, этим жимирлаб кетди.
— У-чи?
— У ҳам севарди. Ҳатто ҳозир ҳам мени севишига ишонаман.
— Қойил. Уни менга тасвирлаб беринг.
— Худди сизга ўхшайди. Иккингиз бир томчи сувдексиз. — яна ўша нигоҳлар ва севги тўла кўзлар.
— Дунёда ҳамма бир бирига ўхшайди. — ундан кўзларимни олиб қочдим.
— Билмадим. Аммо сиз менга уни эслатиб турасиз. Худди ёнимда тургандек бўлади сизни кўрсам. Тириклигига ишонч ҳосил қиламан.
— Мана шунинг учун ҳам сизга психолог бўлишни истамаган эдим.
— Мен жуда истайман. Ҳар доим ёнимда бўлишингизни.
— Кечирасиз-у, биз Орзу ҳақида гаплашаяпмиз. Мен ҳақимда эмас. — жиддий оҳангда айтдим.
— Биласизми, унга нима қилган? — тўғрига қараб хаёл сурганча гапирди.
— Хўш...
— Жарликдан ўзини ташлаб юборган эди. — жуда паст овозда айтди.
— Сабаб?
— Менга осон бўлиши учун.
— Нега?
— Чунки мен ўшанда у учун жуда ёмон одам эдим.
— Қанчалик ёмон?
— Уни қотилига айланадиган даражада.
— Қотили? Уни ўлими сизга нега керак эди?
— Интиқом учун...
— Қандай интиқом?
— Оиламиздаги ўзаро низо сабаб дадам ва унинг дадаси вафот этишган.
— У айтганидек сизга ҳозир осонми? — гапларига эътибор бермадим.
— Жуда қийин....
— Нега уни қутқармадингиз, тирик қолиши мумкин эди-ку?
— Улгурмадим. Жудаям тез ҳаракат қилди. Ҳатто илғай олмадим. Ташлаб юборганида жарлик туби жуда қоронғу эди. Уни қаерга тушганини ҳам билмасдим.
— Билганингизда нима қилардингиз?
— Қутқарган бўлардим. Ҳатто ўзим ўлсам ҳам. Уни қутқарган бўлардим. _ чуқур ҳўрсинди.
— Тушунарли.... — иккимиз ҳам жим бўлдик.
— Бир нарса илтимос қилсам майлими? — бироздан сўнг менга яна аввалги нигоҳлар билан қаради.
— Майли...
— Мен билан бирор бир аттраксионга чиқинг, илтимос.
— Йўқ дея оламанми? — кулдим.
— Асло. Чиқмасангиз мажбурлаб олиб чиқаман... — у ҳам кулиб юборди. — Шундай экан жимгина рози бўлишга мажбурсиз.
— Майли розиман. Қайсинисига чиқмоқчисиз? — дедим аттраксионларга қараб.
— Фарқи йўқ. Мени ёнимда бўлсангиз кифоя, — қўлимдан қаттиқ ушлаб аттраксионлар томон олиб кетди.
Ҳатто аттраксионга чиққанимизда ҳам қўлимни қўйиб юбормади. Бу қилиғига жаҳлим чиқиб қўлимни тортиб олдим.
— Майлими, қўлим ўзимга ҳам керак. — дедим қошларимни чимириб.
— Узр. Мен ҳалиги билмасдан....
— Ҳечқиси йўқ. Муҳими вақтида қўлимни қайтарганингиз бўлмаса
аҳвол жиддий тус олиши мумкин эди.
— Узр сўрайман, Орзу.
—Пари исмим. Ёдлаб олиш шунчалик қийинми, бор йўғи тўртта ҳарф бўлса.
— Ёдлаб ололмаяпман.
— Чунки сиз менда фақат Орзуни кўраяпсиз. Бу туришда сизни даволай олмайман.
— Даволанишни истамайман.
— Яхши, унда мен ҳам сизни психологингиз бўлмайман. — дедим унга тескари қараб.
— Пари, илтимос хафа бўлманг.
— Биз танишмизми? — ортимга ўгирилмасдан жавоб бердим.
— Ҳа танишмиз, чунки сиз менинг психологим Пари Нуралиевасиз. — деди икки елкамдан ушлаб ўзига қаратиб.
— Фамилиямни қаердан билақолдингиз?
— Иброҳим айтган эди.
— Мен ҳақимда сизга жуда кўп гапириб юборяптими дейманда шу Иброҳим. — чархпалакга қараб ўқрайдим.
— Сиз ўйлаганингиздан ҳам кўп. — жилмайди. Жуда чиройли жилмаядида. Худди ҳеч кимга зарари тегмайдигандек ҳис қиламан ўзимни жилмайиб кулганида.
— Иброҳим жазоланишни истаяптими дейман.
— Сир бўлмаса сиздан бир нарсани сўрасам майлими?
— Хўш...
— Севгилингиз борми?
— Буни ҳам Иброҳимдан сўрамадингизми? — кесатдим.
— Эсимдан чиқибди. Айтинг илтимос Пари, борми?
— Сир...
— Нега сир? Айта қолинг энди...
— Вой ана тўхтадик. — аттраксион тўхтаганига хурсанд бўлиб, Саидни эшитмасдан кетиб қолдим. У эса мени ортимдан илтимос қилганча келарди.
Биз тушгунимизча чархпалак тўхтаб, Малак билан Иброҳим ҳам тушиб, бизни кутиб туришган экан. Уларга ҳам эътибор бермай, музқаймоқ сотиладиган бир жойга бордимда, битта ўзимга музқаймоқ буюртириб мазза қилиб еб ўтирдим.
Хаёл суриб ўтирганимда олдимга Малак, Иброҳим ва Саид келди.
- Кечирасиз хоним, олдингиз бўш бўлса ва мумкин бўлса шу ерга ўтирсак қарши эмасмисиз? — деди Саид расмий мурожаат қилиб.
— Йўқ бемалол, — дедим туришга уруниб, — Мен шундоқ ҳам кетмоқчи бўлиб турган эдим. — энди ўрнимдан турган эдим, Саид орқа тарафдан келиб икки елкамдан ушладида яна қайта жойимга ўтқазиб қўйди.
— Пари хоним, машинангизни калити ҳали ҳам менда, агар эсингиздан чиқмаган бўлса. — дея қаршимга жойлашди.
— Эсимда. Шунчаки сизларни ташқарида кутмоқчи эдим. — дедим ташқарига қараб. Иброҳим эса ҳайрон:
— Сизларни нима жин урди, боягина яхши эдингиз-ку. — деди Саид иккимизга бир бир қараб.
— Боя эди у ҳолат. — кесатдим.
— Ака, Парига нима қилдингиз? — Иброҳимни нигоҳлари энди фақат Саидга қаратилди.
— Ҳеч нима қилмадим, шунчаки севгилингиз борми десам, қовоқ тумшуқ қилаяпти. — деди менга ўқрайиб.
— Эҳҳ акаей, нега ундай дейсиз-а? — дакки берди.
— Нима қилибди?
— Ака Парининг... — менга қараб қолди. Юзимда ҳеч қандай ифодани кўрмагандан кейин давом этди, — Унинг яхши кўргани бор... — бу гапни эшитиб Саидни кайфияти тушиб, хомуш бўлиб қолди, — эди... Лекин ҳозир йўқ. — Иброҳим буни паст овозда айтди. Аммо Саид буни аниқ ва тиниқ эшитди. Шу заҳотиёқ менга қараб термулди. Мен эса:
— Узр кечирасизлар, мен сизларни ташқарида кутаман, — деб нарсаларимни олиб у ердан чиқиб кетдим.
Ташқарига чиқиб чуқур чуқур нафас олдим. Ортимдан Саид ҳам чиқиб келди.
— Узр, мен билмагандим. _деди бошини қуйи эгиб.
— Хафа эмасман. Узр сўраманг. — унга қарамай жавоб бердим.
— Нима бўлган ўзи?
— Шунчаки, мен у учун ўлганман. — жилмайдим. Саидни эса аниқ томи кетди. Чунки менга худди жиннига қарагандек қараб қотиб қолди.
— Аҳволингиз яхшими, Саид? — дедим юзимга сохта хавотир ҳиссини қўшиб.
— Пари, уни исми нима эди?
— Билмадим, эсимда йўқ. Ҳушимга келганимда менга у ҳақида шунақа дейишган.
— Ҳушингизга келганингизда?
— Ҳа, мени баъзи сабабларга кўра хотирам йўқолган. Сўнг қайтиб тикланмаган.
— Ҳеч нимани эслай олмайсизми, яъни яқинларингизни? — билиб турса ҳам атай қайта сўради аблах.
— Уйғонганимда ҳеч кимни танимас эдим. Ҳатто яқинларимни ҳам. Исмим нима эканлиги ҳам ёдимда йўқ эди. Кейинчалик яқинларим ўзларини менга таништирди. Шундан бери уларни фақат бугунини биламан. Ўтмишини эса йўқ.
Давоми бор.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2