3-қисм.
Муаллиф: Музюрак.
— Қароргоҳ нима бўлди? — бирдан эсимга ўша ер тушиб кетди.
— У ерни ишончли одамлар ўраб олишган. Кун-у тун назоратда. Фақат у ерда қизлар кам. Дадангни бу ишда айблаш учун булар камлик қилади. Шунинг учун яна оз муддат кутсак, менимча қароргоҳдагилар кўпайишиб қолса керак. Ўшанда ҳам уларни озод қиламиз, ҳам жиноятчи жазосини олади. — негадир аччиқ жилмайди.
— Ҳмм.... Кейин ҳаммаси тугайдими?
— Қисман шундай.
— Нега энди қисман?
— Вақти келганда билиб оласан.
— Майли, вақти келаверсинчи. — дедим жилмайиб.
Уникидан чиқиб тўғри уйимга бордим. Уйда фақат ойим бор экан. Мана шу машмашаларни деб ўқишим ҳам қолиб кетаяпти. Эҳ, булар қачон тугар экан-а? Шу хаёллар билан хонамга чиқиб, менга ишониб топширилган вазифаларни бажаришга киришдим. Соат кечки 23 : 00 да дарсларимни битирдим. Уйқим келиб кўзларим юмилиб кетай деганда телефоним жиринглади. Қарасам бегона рақам. Уффф... Жонга тегди шу бегона махфий рақамлар. Телефонни кўтариб уйқусираганча гапирдим.
— Алооо. — дедим чўзиб.
— Салом.
— Кимсиз?
— Кимлигимни билишингиз шарт эмас.
— Унда нега қўнғироқ қилаяпсиз?
— Кеч бўлганда безовта қилганим учун узр сўрайман. Аммо мен ҳозир сизга айтадиган гаплар сизни қизиқтириши мумкин.
— Яна қандай эртак тўқимоқчисиз?
— Бу ҳеч қандай эртак эмас. Гапларимни диққат билан тингланг. Хуллас сиз билган Саид Назаров аслида умуман бошқа одам. — бу гапидан кейин уйқум ҳам ўчиб кетди.
— Бу нима деганингиз?
— Менимча сизни шу гапларимни ўзи қизиқтирди. Қолганини эса эртага гаплашамиз — деб телефонни қўйиб қўйди аблаҳ. Унинг гапларига ортиқча эътибор бермай чироқни ўчирдимда жойимга ётиб ухладим.
Ўқишдан чиқиб, овқатланиш учун кафега кетаётсам, ортимдан кимдир мени кузатиб келаётганини сезиб қолдим. Аксига олиб бугун машинамни уйда қолдирган эдим. Энди ортимга ўгириламан десам бир одам оғзимга ҳуш кетқазувчи рўмолчани тутди. Ва мен ҳушимдан кетдим. Мана яна бир ўғрилик! Қандай ажойиб!
Кўзимни қанақадир эски темир терсаклар билан тўлдирилган жойда очдим. Қаршимда менга бақрайганча бир кимса ўтирарди. У гапирмасидан олдин ўзим бошладим.
— Хуллас сиз кеча менга телефон қилиб, Саид ҳақида чўпчак тўқиган одамсиз. Ва қолганини бугун гаплашиш учун мени ўғирладингиз. Шундайми?
— Офарин, браво! Мен ўйлагандан ҳам ақлли қиз экансиз, Орзу хоним. — деди ўрнидан туриб. Қўлларимга эътибор берсам, арқон билан боғлаб ташлашган.
— Қўлимни нега боғладингиз? — жаҳл қилдим.
— Қочиб кетмаслигингиз учун. — кулгим келиб кетди бу гапидан кейин.
— Нима шунчалик ҳам ўзингизга ишонмайсизми?
— Ишонаман. Аммо сизга ишонч йўқ.
— Э хуллас кўп бидирламай мақсадга ўтинг. — дедим асабларим бузулиб.
— Яхши. Сиз билган Саид Назаров аслида умуман бошқа шахс.
— Давом этинг. — гапираётган гаплари мени бир тийинчалик қизиқтирмасди. Чунки, кимдан фойдаланиб бўлса ҳам ота-онам қотилидан қасос олиш эди мақсдим. Шунинг учун унинг гапларига парво қилмай тинглашда давом этдим.
— Сизга ўзини ким деб таништирди?
— Жосус.
— Ҳмм... Уни ёнида яна бошқа махфий хизмат агентлигидаги одамларни ҳам кўрдингизми ёки улар билан телефонда гаплашганини бирор марта эшитдингизми?
— Йўқ.
— Унда қандай қилиб унга ишонган ҳолда иш тутаяпсиз?
— Буни шунчаки оилам учун интиқом деб ҳисобланг. Тамом.
— Оилангиз учун?
— Уффф.. Ҳеч нарсани тушунмайдиган ғалча экансиз. Қўлимни ечинг тез. Оғриб кетди. Шунчалик ҳам қаттиқ боғлайдими одам деган. — арқон қаттиқ сиқиб боғлангани туфайли қўлларим оғриб кетди.
Бир амаллаб у ердан чиқдим. Лекин шунда ҳам асаб толаларимни жойидан қўзғатиб, Саид ҳақидаги чўпчакларини айтаверди. Мен эса уни гапларини тасдиқлаб, охири озод этилдим. Уйга бориб иссиқ ўрнимга бориб ётдим. Яқинда қиш келади. Қандай мазза! Мактаб вақтлари дарслардан қочиб, кўчада қорбўрон ўйнардик. Ўша пайтларни жуда соғинаман. Беғубор болалигим! Ҳозир эса чигалликлар марказида ота онамни қотилидан интиқом олиш учун ҳаракат қилаяпман. Бир тарафда эса ҳалиги одам айтганидек Саид ҳақидаги баъзи бир миш-мишлар. Буларга шунчаки кўз юмиб кета олмайман. Аввал мана шу қотилни панжара ортига тиқиб, кейин Саид билан шуғулланаман.
* * *
Орадан кун кун ўтиб, менга Саид қўнғироқ қилди. Телефонни кўтаришим билан бақиришни бошлади.
— Орзу, бу сенмисан?
— Ўзим бўлмай катта холам бўлсинми? Ўзимман албатта. Нега бақираяпсиз тушунмадим.
— Уйингда эмасмисан мабодо?
— Кўчадаман. Айланишга чиққандим.
— Янгиликдан хабаринг борми?
— Қанақа янгилик?
— Бугун ички ишлар ходимлари уйингизни тинтув қилиш учун келишибди. Маълумотга кўра дадангни устидан кимдир шикоят қилган кўринади. Дадангни яна душманлари борми дейман.
— Э ҳа, шикоятни айтаяпсизми? — кулдим. — Яна ички ишлар ходимларини ҳам айтдингиз-а?
— Орзу, аҳволинг жойидами?
— Супер! Аҳволим супер. Бундан зўри бўлмаган ҳеч қачон!
— Ҳей, ичиб олганмисан?
— Мен ҳеч қачон ичмайман. Хўш энди айтинг-чи, ўша ходимлар уйимиздан нима топишибди? Яна сўраб кўринг-чи, қароргоҳга ҳам боришиб текширув ўтказишганмикан?
— Нима? Сен булар ҳақида билармидинг? — деди ҳайрон қолиб.
— Қизиқмисиз, шикоятни ўзим ёзаман-у, уйимга келган тинтувчилар ҳақида билмайманми? — яна кулдим.
— Сен ...сен нималар деяпсан?
— Ҳаммасини тўғри эшитдингиз. Шикоятни мен ёздим.
— Орзу нима қилиб қўйдинг, режага кўра яна озгина вақт бор эдику! — бақирди.
— Режангиз амалга ошгунча мен бу ерда бўлмасдим.
— Нима?
— Ўша вахший қотил мени ҳам сотиб юбормоқчи бўлди, эшитаяпсизми? — аччиқ жилмайдим. — Агар вақтида унинг режасидан хабар топмаганимда мени ҳам сотиб юборар эди. — энди эса кўзимдан ёшлар тинмай оқарди.
— Нима? Бўлиши мумкин эмас. Сен қаердан билдинг?
— Икки кун олдин телефонда ким биландир жанжаллашаётганини эшитиб қолдим....
Икки кун олдин...
Дадамни хонасининг ёнидан ўтиб кетаётганимда тасодифан ким биландир тортишаётганини эшитиб, уларни гапларига қулоқ тутдим.
— Басс! Мен икки кундан кейин Россияга учиб кетишим керак тушунаяпсанми?!... Менга фарқи йўқ. Ўладими тирик қоладими, ўзингиз ҳал қилинг... Жин урсин! Ўшанда ота-онаси билан қизини ҳам отиб ташласам бўлар экан... Унда унинг қизини ҳам сотиб юборинглар!... Мен кетганимдан сўнг Орзуни ўғирлаб кетиб, қароргоҳга қамаб қўйинглар. Уни йўқолганини ҳеч ким билмаслиги керак. Кимдир сўраса чет элга кетди дейсизлар. Тушунарлими?... Яхши... Менга икки кундан кейинга Россияга учиш учун чипта тайёрлаб қўй... Майли хайр... — телефонни ўчирди-ю, деворга қараб отиб юборди. Мен эса... Шок ҳолатида эдим. Мана ҳақиқий асл башара. Ниҳоят юзидаги ниқобини ечди. Агар вақтида бу ниқоб остидаги ҳақиқий башарани кўрмаганимда бутун дунёйим остун-устун бўларди. Ўзимни қўлга олиб хонамга югурдим. Ичкаридан қулфланиб олиб нима қилишни ўйладим... Қолсам бошимга бало бўлади... Қолмасам Саид бу ерда муаммо. Уффф... Тарқаб кетган ҳаёлларимни йиғиб олдимда, нарсаларимни жамадонга йиғиштирдим. Айтган гапларини ўйласам баданим музлаб кетарди. Керакли нарсаларимни олиб хонамдан чиқмай кеч тушишини кутиб турдим.
Ҳамма ухлаганидан кейин пастга тушиб жамадонимни машинамни юкхонасига жойлаштирдим ва ҳеч нима бўлмагандек яна қйтиб хонамга кирдим. Интернет орқали Нью-Йоркга учиш учун чипта ҳарид қилдим. Кейин жойимга ётиб келажакда мени кутиб турган ишлар ҳақида ўйлаб чиқдим. Нью-Йоркга борганимдан сўнг эгизагим Малакни топаман ва унга синглиси борлиги ҳақида айтаман. Мен ҳақимда билганидан сўнг қанчалар хурсанд бўлишини ўйлаб ухлаб қолдим.
Эртанги кунни ҳам бир нима қилиб ўтказиб олдим. Олдимда яна бир кун бор. Ундан кейин ҳаммаси тугайди... Қисман...
Иккинчи кун ўқишимга бориб ҳужжатларимни
Нью-Йоркдаги университетлардан бирига кўчиртирдим. Албатта бунга қотил дадамни имзоларини сохталаштиришимга тўғри келди. Бўлмаса унинг имзосисиз ҳатто қўшни давлатларга ҳам чиқа олмайман, ўқишим у ёқда турсин.
Кунимни кўчада ўтказиб, кечки олтиларга уйга қайтдим.
Эрталаб вақтли туриб ўқишимни баҳона қилдим-да уйдан чиқиб кетдим. Машинамга ўтириб тўғри милиция маҳкамаси томон ҳайдадим. У ерга кириб дадамни номига шикоят ёздим-да қайтиб чиқиб болалигим ўтган Саиднинг ҳозирги уйига бордим. Охирги марта тўйиб қараб олдим.
Парвозга ҳали анча вақт бор. Унгача эса мени топа олишмайдиган жойга бориб бироз ўтирдим. Кетаётганимда эса Саид қўнғироқ қилди.....
Ҳозирги вақт.....
— Уфф... Орзу ҳаммаси биз ўйлагандан ҳам баттар чигаллашиб кетди.
— Биласизми, мен нимани ўйлаган эдим?
— Нимани?
— Ўша қотил бугун Россияга учиб кетиши керак эди. Аммо шикоятим сабаб бошқа жойга учади. — кулдим. — Ходимлар келишганида у худди қочиб кетаётганга ўхшаб кўринади. Ва у ҳам қочиб кетаётганликда, ҳам ўз уйида гиёҳванд моддаларни сақлаётганликда, ҳам одам савдоси билан шуғулланганликда айбланиб, бу ёруғ дунёни анча муддатга кўролмай қамалади. — дедим қиқирлаб. — Энг ёмони биласизми нима, у шикоятни мен ёзганимни умуман билмайди. Афсус, мен ёзганимни билганида эди, уни қандай ғазабланишини томоша қилиб ўтирган бўлардим. — овозимга сохта афсусланиш ҳиссини қўшдим. — Қалай, режам сизга ёқдими?
— Самолётинг қачон учади? — деди гапларимга эътибор бермай.
— Нима қиласиз?
— Двигателини ишдан чиқариб, қанотларини синдирмоқчиман.
— Сабаб?
— Кетмаслигинг учун...
— Нега кетишимни хоҳламаяпсиз? — дедим жиддий оҳангда. У жавоб беришдан олдин чуқур нафас олди, кейин бир нафасда:
— Чунки, сени севаман! Мени ташлаб ҳеч қаерга кета олмайсан. — деди. Бу гаплари мен учун ҳазилдек туюлиб кулиб юбордим.
— Саид, сиз чиндан ҳам ўзингизни руҳшуносга кўрсатинг. Миянгиз кирди чиқди бўлиб қолибди.
— Орзу, мен сени чиндан ҳам севаман. Илтимос кетма.
— Сиз мени шу ерда ушлаб туриш учун шунқа деяпсиз. Аммо мен кетишим керак. Мени бу ерда ушлаб турадиган ҳеч нима йўқ. Фақат аламли ва интиқомли хотиралар бор. Бу ерда қолиш менга ёмон таъсир кўрсатиши мумкин. Қола олмайман. Яхшиси кетганим маъқул. Сизга эса бахт тилайман хайр. Соғ бўлинг. — уни гапини эшитмасдан алоқани уздим. Телефонни ичидан СИМ картамни суғуриб, синдириб ташладим. Телефонни эса сувга улоқтирдим.
Машинага ўтириб аэропортга қараб ҳайдадим. Юзимни тинмай кўз ёшларим юварди. Нега йиғлаяпман ўзи? Қотил учун эмаслиги аниқ. Наҳотки.... Саид учун бўлса? Э йўқ, йўқ Орзу, ҳаёлларни йиғиштир. У сендан яхшисига муносиб. Аммо менчи? Мен ҳам уни ...севаманми? Йўқ, йўқ! Бу ҳақда ўйлашни ўзи нотўғри. Орамизда ҳеч қандай илиқ муносабат бўлмаган. Бўлмайди ҳам.
Ўзимни шу ҳаёллар билан тинчлантириб, аэропортга ҳам етиб келдим. Машинадан тушиб, жамадонларимни олдим. Ичкарига кириб, рўйхатдан ўтдим.
Э йўқ!... Фақат бу эмас... Кўзим ҳамма ердан мени қидириб келаётган Саидга тушди. Уни кўзига тушмаслик учун одамларни орасига кириб кетдим. Навбатим келиб, самолётга тезда чиқиб олдим. Бир оз бўлсада кўнглим ҳотиржам тортди. Стюардесса қиз парвоз қилишимизни айтиб, камарларни тақиш ҳақида огоҳлантирди.
Парвоз бошланиши билан бошимни орқага ташлаб кўзларимни юмганча уйқуга кетдим.
* * *
Кўзимни очганимда аллақачон қўнган эканмиз. Самолётдан тушиб, аэропортдан чиқдим. Нью-Йоркдаги меҳмонхоналардан бирига жойлашдим. Ҳозирча аҳволим яхши. Аммо барибир ҳам ўзимга иш топишим керак. Яна ўқишим ҳам бор. Малакни қандай қилиб топсам экан-а? Нью-Йорк катта шаҳар бўлса.
Майли бир амаллайман. Шуларни ўйлаб, дераза олдида шаҳарни чиройлилигини томоша қилиб ўтирибман.
* * *
— Арзу, охирги қатордаги столга иккита шоколадли тўрт олиб бор. — Нью-Йоркга келганимнинг иккинчи ҳафтасида, ўзимга унча катта бўлмаган аммо мижозлари етарлича бўлган ресторандан иш топдим. Мана икки ойдирки, шу ерда ишлаб келаяпман. Малакни эса ҳали топганимча йўқ.
— Ҳозир, Линда, кетаяпман! — Линда ажойиб қиз, ҳамда дугона! У менга иш топишимга ёрдамлашди. Университетга ҳам бирга қатнаймиз. Лекин, шу қизга исмимни тўғри айтишни ҳеч ўргата олмадимда. Буюртмаларни олиб охирги столдаги мижозларни олдига қўйдим. Улар билан иложи борича мулойим гаплашишга ҳаракат қиламан. Баъзида феълим туфайли, иш жойимда жанжаллар чиқиб туради. Устимдан ҳам жуда кўп шикоятлар тушган. Аммо мендек ўз ишига содиқ ҳамда сидқи дилдан хизмат қиладиган официянткани ҳеч ким ишдан бўшата олмайди. Шунинг учунми охирги пайтларда қайсарлигим ошиб кетаяпти.
Ўзбекистондаги шоу-шувга айланган хабарларни ҳам эшитдим. Оиламни қотили ўз жазосини олибди. Ўзини ойим деб кўрсатган аёл ҳам бу ёвузликларга жим қараб тургани ҳамда шерик бўлгани туфайли у ҳам жазосини олаётган экан. Саид ҳақида ҳеч нимани билмайман. Охирги марта уни аэропортда кўрганимдан бери бир маротаба ҳам гаплашмадим...
— Арзу, кеча сени бир йигит сўраб келганди. — деди Линда. Бир четда туриб, ресторанни кузатаётганимни кўриб олдимга келди.
— Ким экан? — дедим улардан кўз узмай.
— Исмини айтмади. Лекин Узбек экан. Яна келаман деган эди. Менимча бугун ҳам келса керак. — деди ҳаёл суриб.
— Ўзбек дедингми? — беихтиёр ҳаёлимга Саид келди. Уни жуда соғинаётган эдим.
— Ҳа.
— Қачон келди, мен йўқлигимдами?
— Кеча кечқурун. Мен бу ерларни йиғиштираётгандим. Сен эса ётоқхонада эдинг.
— Агар яна келса мени айтма илтимос. — агар ростан ҳам Саид бўлса у мени топишини истамасдим.
— Майли, сен нима десанг шу азизам. — дея мени қучоқлаб қўйди. — Айтганча, у йигит ким? Кўришишни истамаётганингга қараганда жиддий муаммо борми? — деди мени бағридан бўшатиб.
— Йўғэ, ҳеч қандай жиддий муаммо йўқ. Шунчаки хоҳламаяпман. Тушунасан-ку, ўзинг. — Линда мени ҳамма дўстларимдан ҳам кўпроқ тушунар эди. Нима исташим ва нимани истамаслигимни.
— Албатта! Сен хоҳламаяпсанми, демак мен ҳам хоҳламайман. У йигит келганида нима деб қўяй?
— Билмадим, бу ерда ортиқ ишламас экан деб қўй. Ёлғон тўқишга устасан-ку.
— Ес қиламиз, юр энди буюртмаларни олиб борайлик. — қўлимдан ушлаб ошхона томон судради.
* * *
— Бу нима қилганингиз?! Устимни расвосини чиқардингиз-ку! — ташқарига чиқсам, Линдани бир одам урушаяпти. Қўлимдаги патнисни столга қўйдим-да уларни олдига бордим.
— Линда, шириним, нималар бўлаяпти? — дедим. Линда бошини эгиб турган ҳолда унга тинимсиз бақираётган одамдан узр сўрарди.
— Ҳаммаси жойида, шунчаки эътиборсизлигим туфайли.. — қаршисидаги одамнинг ҳўл бўлган кийимига ишора қилди.
— Эътиборли бўлиш керак. Ким сизни ишга олган ўзи? — шаллақи бақиришда давом этарди.
- Ўзингизчи, дугонам эътиборсиз бўлса сиз эътиборли бўлсангиз бўлмайдими? — сабрим чидамай, ўртага аралашдим.
— Сиз кимсиз ўзи? — деди менга бир қараб. Кейин эътибор берсам бу сўтак менга ўзбек тилида гапираётган экан.
— Ўзбекмисиз? — дедим унга қараб.
— Инглизга ўхшайманми?
— Йўқ. Шунчаки ўзбек тилида гапирганингизга ҳайрон бўлдим. — Линда эса бизни суҳбатимизни қисман бўлса ҳам тушуниб турарди.
— Ҳайрон бўлиши керак бўлган одам бу менман. Қандай ишлайсизлар ўзи, эътиборсиз одамларни ишга нега олишади ҳайронман? — деди кийимини қуруқ салфетка билан артиб. Бу сафар инглиз тилида Линдага қараб гапирди.
— Узр сўрайман.... Айб мендан ўтди кечирасиз, жаноб. — деди Линда бошини эгиб.
— Линда узр сўрайверма энди, уни ўзида ҳам айб бор. У ҳам узр сўрасин. — Линдани бошини кўтариб сўтакга қаратдим. Кейин ўзим ҳам унга қарадимда, — Марҳамат қилинг жаноб. Дугонам сиздан узр сўради. Энди сизни навбатингиз. — дедим мағрур. У эса бир менга, бир кўзларини олиб қочаётган Линдага қарадида,
— Узр сўрайман хонимлар. Кейинги сафар эътиборли бўласизлар деган умиддаман. — деди зўрға. Мен ҳам тилимни тийиб турмасдан чақиб олдим.
— Кейинги сафари бўлмайди, чунки сиз ва сизга ўхшаган эътиборсиз ҳамда кўзи ожизлар бу ерга ташриф буюришмайди. — дедим тегиштириб. У эса бир оғиз сўз демасдан ресторандан чиқиб кетди. Мен у кетган тарафга қараб ҳақоратлаб турган пайтим, Линда мени койиш билан банд эди.
Эртаси куни ишдан вақтлироқ қайтдим. Линда айтганидек сирли таъқибчим мени Линдадан сўрашда давом этарди. Гарчи у мен айтганимдек ёлғон тўқиган бўлса ҳам ҳар куни кечқурун ресторанга келишдан чарчамасди. Шунинг учун ундан қочиб юрардим. Кеч тушди дегунча ётоқхонага қараб чопардим.
Яна ўша кунги сўтак ҳам асабимни ҳар куни бузарди. Ўша куннинг эртасигаёқ
Линдадан узр сўраш учун қўлига бир даста пушти атиргуллар кўтариб иш жойимизга келибди. Аввалига одамга ўхшаб кўринди-куя лекин, кун ўтган сари ресторандан қадами узилмай қолди. Етмаганига менга ҳар куни бир даста мовий ва яшил атиргуллар, Линдага эса пушти атиргуллар олиб келарди. Лекин мен биттасини ҳам олмасдим.
* * *
— Линда, бўла қолсангчи ўқишга кеч қоламиз! — Линдани бир ёмон одати бор, жуда ҳам уйқучи. Уни турғизгунимча дарсга ҳам кеч қоламиз.
— Арзу, бунча шошилмасанг, борамизда бемалол. — деди оёғига этигини кийиб.
— Ҳей, қишни кунида агар шошилиб, музда сирпаниб, йиқилиб тушсам, мени қўлингда кўтариб, ўқишга олиб бориб келасан. Тушундингми? — дедим елкасига бир уриб.
— Ниятингни иссиқ қил. Ўзи шундоқ ҳам ҳаво совуқ. Сени ниятинг эса ундан ҳам баттар совуқ. — деди юзини буриштириб.
— Майли, жуда кўп совуқ бўлса музлаб қолишинг мумкин. Сенга раҳм қиламан. Линда хоним. Энди эса марҳамат қилиб ўқишга йўл олсак. — эшикни очиб унга йўл бердим.
— Жуда илтифотлисиз, мисс Арзу.
— Исмимни қачон тўғри талаффуз қиласан-а? Бу кетишда ҳақиқий исмимни ҳам унутиб қўяман шекилли.
— Ҳавотир олма ҳали анча бор. — ўқишимиз ётоқхонанинг яқинида жойлашгани сабаб тезда етиб келамиз.
— Линда...
— Нима бўлди?
— Анавини қара, энди ўқишимизга ҳам келиб олибди. — узоқдан қўлида икки даста гул кўтарганча ўша кунги сўтак турарди.
— Ҳа нимасини айтасан, сиз ўзбекларда шунақа ортидан пойлаб юриш модами дейман. Қачон қутуламиз-а? Жонга тегиб кетди ўзиям. — менга қанчалик ёқмаса Линдага ҳам шунчалик ёқмасди. Уни кўрса тепа сочи тикка бўларди.
— Битта зўр фикр бор. — дедим кулиб.
— Қандай?
— Кел бугунча асосий дарвозадан эмас орқа тарафдаги кичик дарвозадан кирамиз, нима дединг. — бинога яқинлашиб қолганимизда тўхтадим.
— Майли, розиман. Кетдик. — деди қўлимдан ушлаб. Бинонинг орқа тарафига ўтдик-да кичик дарвозадан ичкарига кирдик.
Дарсимиз ажойиб ва қизиқарли ўтарди. Айниқса психология дарси. Худди ўзимни бошқа оламга тушиб қолгандек ҳис қиламан. Шунинг учун ҳам келажакда психолог бўлмоқчиман. Орзуларим ҳали жуда кўп. Тўғрироғи мени ғалатироқ орзуйимни олдига яна бир қанча орзулар қўшилди. Бунга сабаб эса Линда! Уни жуда яхши кўраман. Қанийди, Малакни ҳам тезроқ топсам. Уни ҳамма ердан излаяпман. Лекин топа олмаяпман. Опамни кўрмасамда жуда соғинаман. Саидни ҳам....
* * *
Нимагадир бугун ҳам хурсанд бўлаяпман. Ҳам хафа... Йиғлагиларим келиб кетяпти. Иш қилишга ҳам ҳолим йўқ. Кун кеч бўлаяпти мен эса совуқ қотганча рестораннинг ташқарисида зинага ўтириб олганча йиғлаб ўтирибман. Қанча йиғласам ҳам шунча кам. Ҳаттоки мени қидириб юрган одамни ҳам унутдим. Токи Линда мени туртиб, ётоқхонага қайтишимизни айтмагунича қалтираб ўтирдим.
Ётоқхонага келганимизда эса эшигимиз тагида яна гуллар турарди. Линда уларни кўрди-ю қўллари мушт бўлиб тугилди. Гулларни қўлига олдида хонага кириб, дабдаласини чиқарди. Кейин эса деразадан отиб юборди. Қандай яхши қиз а, менга иш ҳам қолдирмади. Иш қилишга ҳолим ҳам йўқ эди ўзи. Жойимга ётдимда қотиб ухладим.
Эрталаб турғазиш гали Линдага келди. Бечора қиз мени турғазаман деб ҳатто кўзларига ёш ҳам келиб кетди-я. Ўзи уйқучи эмасман-куя лекин кечаси яхши ухлай олмадим. Тонгга яқин кўзим илинибди. Қанча кеч ётсам туришим шунчалик қийин бўлади. Мана шу уйқуга ҳам ҳайронман. Кечқурун келиши керак бўлган уйқу эрталаб шошилаётган пайтимда келади-я тавба тавба.
Ўрнимдан зўрға турдимда ҳаммомга кириб юз қўлимни ювиб чиққач, кийиндим. Нонушта қилмасдан ўқишга йўл олдик.
Дарсдан чиқиб тўғри ресторан томон бордик. У ерга келганимизда одам анча кўпайишиб қолибди. Тезда кийимларимизни алмаштириб хизмат кўрсатишга ошиқдик. Ресторанга бир кўз югуртириб чиқсам, энг охирги қаторда бир йигит орқачалаб ўтириб олиб, газета ўқиётган экан. Менюни қўлимга олдимда уни олдига бордим. Менюни олдига қўйиб, чўнтагимдан қоғоз қалам чиқариб:
— Нима буюрасиз жаноб? — дедим. У эса газетадан бошини кўтармай бепарволарча:
— Ўзбек тилида гапирсанг бўлармиди. Мен сенга инглиз эмасман-ку. Ёки шу ерда яшаб ўзбекчани ҳам унутиб қўйдингми-а? — деди ўзбек тилида. Мен эса таниш овозни эшитиб, жойимда қотиб қолгандим.
— Тураверасанми шу ерда энди қотиб? — охири менга қаради.
— Саид...сиз...сиз бу...ерда... — тамом. Ҳеч нима дея олмай унга анқайганча қараб турардим. У секин ўрнидан турдида бармоқларини юзим тагига олиб келиб қарсиллатди.
— Ҳа мен. Худога шукр эсингдан чиқариб юбормапсан.
— Бу ерда нима қилаяпсиз?
— Ҳммм..... Нима қилишим мумкин, бир ўйлаб кўрчи? Балки Линда хоним айтганидек ортиқ бу ерда ишламайдиган бир қизни қидириб юргандирман-а? Нима деб ўйлайсан, балки ўша қиз сендирсан. Мендан нега қочиб юрибсан-а ? Марҳамат Орзу хоним. — деди стулга ишора қилиб, — Ўтиринг ва менга нега қочиб юрганингизни бир бошидан гапириб берингчи? — бир қошини кўтариб, қўлларини қовуштириб олди.
— Айбга буюрмайсиз, жаноб. Бизга мижозлар билан бирга ўтиришга руҳсат этилмаган узр. — дедим унга расмий мурожаат қилиб.
— Ўўў, ҳали шунақа дегин... Майли бу ер бўлмаса бошқа ерда тушунтирасан менга. — деб қўлимдан ушлаб ташқарига олиб чиқиб кетди. Қанча «қўлимни қўйиб юборинг мени ҳозир иш вақтим» десам ҳам гапларимни эшитмай машинасига ўтқазиб, бизнинг ресторандан унча узоқ бўлмаган бир кафега олиб келди. Машинанинг эшигини ўзи очиб, қўлимдан ушлаб тушурдида ичкарига қараб судраб кетди.
— Мана энди айт. Сени ҳеч ким урушмайди. — кафедаги дуч келган жойга бориб ўтиргач мени сўроққа тутди. Мен эса нима дейишимни билмай ҳаёл суриб ўтирардим. Тахминан 15 дақиқа ҳаёл суриб қолганимни кўриб, секин мен томон яқинлашдида аста шивирлади.
— Севгилинг ҳақида кейин ўйлайсан. Ҳозир эса менга нега қочиб юрганингни айт. — деди жилмайиб.
— Мени ҳеч қандай севгилим йўқ ва у ҳақида ўйламаяпман. — бу гапидан кейин бирдан жонландим.
— Ростанми? Унда ҳар доим сенга мовий ва яшил атиргуллар олиб келадиган йигит ким унда? — деди жаҳли чиқиб.
— Оддиг йигит. Аммо мени севгилим эмас. — дедим мен ҳам унга ҳамоҳанг қилиб.
— Ишондим. — кўз қири билан менга қаради.
— Билганингизни қилинг. Лекин у мени ҳеч кимим эмас. — дедим лабимни буриб.
— Бўлди, бўлди ишондим. Жаҳлинг чиқмасин. — қувноқ оҳангда гапириб жилмайди. — Бир нарса айтайми? — деди кулиб.
— Нима экан?
— Ўшанда менга бахт тилаб тўғри қилган экансан.
— А? — наҳотки бошқасини севиб қолган бўлса...
— У ажойиб қиз. Сени у билан таништирайми ? — кайфияти менимча икки юз фоизга кўтарилди.
— ......... — ҳеч нима демадим.
— Таништираман. Кимлигини билишга сени ҳам ҳаққинг бор ахир. — деди ва телефонини олиб кимгадир қўнғироқ қилди. Ўн дақиқага бормасдан эшикдан бир қиз майда қадамлар билан кириб, биз томонга юриб келаяпти. Нигоҳимни ердан бошлаб у қиз томон қаратдим. Оёғида пошнали этик. Тўқ кўк рангдаги жинси шим, эгнида қизил белдан сал пастроққа тушиб турадиган куртка. Белидан бир қарич тепада бўлган сочлари эса ёйилган ҳолда бошига қизил рангдаги шапка кийиб олган, менга ўхшайдиган қиз экан..... Шошма, шошма менга ўхшайдиган қиз..... Ахир бу...бу эгизагим Малак! Ҳа аниқ у мени эгизак опам Малак. Қуйиб қуйгандек менга ўхшар экан. Я Роббим, ва ниҳоят уни топдим! Бу қандай бахт! Демак, Саид менга таништирмоқчи бўлган қиз Малак эканда! Бунча зўр! Иккиси бир бирига жуда мос!
Саид унга қараб жилмайди.
Мен эса қўлимни стол устига қўйдим. Қўлимни қўйган заҳотим Саид қўлимдан ушладида бармоқларини бармоқларим орасидан ўтказиб қаттиқ сиқиб ушлаб олди. Мен эса уни бу ҳаракатига тушунмай қўлимни олмоқчи бўлаяпман-у, лекин у қўйиб юборай демаяпти. Малак эса бизга яқинлашиб келмоқда. Агар ҳозир Саид мени қўлимни ушлаб олганини кўрса, жаҳли чиқиши мумкин. Шу сабабли ҳам қўлимни олишга тинимсиз уринаяпман. Аммо Саид қўлимни яна ҳам қаттиқроқ сиқарди.
Малак олдимизга келганда тўхтади ва Саидга қараб ўзбек тилида гапирди:
— Сиз, Саид бўлсангиз керак-а? Мен эса Малакман. — деди. Гапирган гапидан ҳаратим юз чандон ошиб оғзим ланг очилди.
— Худди ўзи. Марҳамат, Малак — деди стулга ишора қилиб, — таклифимга йўқ демай келганингиз учун ташаккур.
— Арзимайди. Менда қандай муҳим гапингиз бор эди? — деди стулга ўтираркан. Саид ва мен ҳам у қатори ўтирдик. Малак негадир менга эътибор бермаётган эди.
— Сизни бу ерга чақиришимдан мақсад, сизга бир муҳим гапни айтишим лозим. — деди тутилиб.
— Марҳамат қулоғим сизда.
— Малак, сиз ҳақингизда озми кўпми маълумотга эгаман. Фақат мени тўғри тушунинг. Билишимча оилада ёлғиз фарзандсиз ва энг катта орзуларингиздан бири бу опангиз ёки синглингиз бўлишини жуда хоҳлайсиз. Янглишмадимми? — деди Малакга қараб.
— Ҳа тўғри, янглишмадингиз.
— Хуллас, агар орзуйингиз амалга ошганида нима қилар эдингиз?
— Бу билан нима демоқчи бўлаяпсиз. Тушунмаяпман, илтимос очиқроқ гапирсангиз.
— Ҳўп. Фақат ҳаяжонланиб кетманг. Майлими?
— Ма-айлии.
— Малак, сизни эгизак синглингиз бор. — бу гапни шу қадар тез айтдики, Малакни миясига етиб келгунча орадан озгина вақт ўтди. Миясига етиб келганида қўли билан оғзини ёпиб:
— Бўлиши мумкин эмас! — дея бақириб юборишига оз қолди.
— Бу ҳақиқат. У билан танишишни истайсизми?
— Нима у шу ердами?
— Албатта. У ҳозир қаршингизда ўтирибди. Сизни эгизак синглингиз ҳамда мени севгилим Орзу. — деди қўлимни янада қаттиқроқ сиқиб. Малакнинг эса нигоҳлари мен томонга қаратилди ва кўзлари чақнаб кетди. Мен эса Саид айтган охирги жумлани эшитиб жинни бўлиб қолай дедим. Ахир у Малакга қараб: «Сизни эгизак синглингиз ҳамда мени севгилим Орзу» ....деди. Мени «севгилим» деди. Қанақасига бундай бўлиши мумкин? Ахир у менга сени ўша қиз билан таништираман деган эди. Саид адашиб кетган чоғи. Ўзим билан ўзимни қандай таништиради ҳайронман. Саволимга жавоб топиш учун Саидга кескин бурилиб қарадим ва оҳиста:
Давоми бор.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 4