19-қисм.
Муаллиф: Чарос Хайитова.
Қўлимни силтаб ташлаб, кетмоқчи, бўлди. Бироқ дарров йўлини тўсиб олдим.
-- Ундай эмас. Ҳозир мастсиз. Нима деяётганингизни билмаябсиз.
-- Мастсиз дегин. Йўқ, Алия. Нима деяётганимни жуда яхши биламан. Менга ачинишинг керак эмас. Ачинишингга зор эмасман. Бугун келишув амалга ошади. Ҳозироқ кет. Yoʻqol.Ket!!!
Кутилмаганда у билагимдан куч билан ўшлаб дарвоза тамонга юра бошлади. Мен бундай ҳолатни умуман кутмаган эдим. Довдираб ўзимни йўқотиб қўйдим, бирозга. Ҳаёлим жойига келганда, аллақачон дарвозани ёнига келиб қолган эдим. Мийямга чақмоқ ўргандек, унга ялинишга тушиб кетдим.
-- Азиз, ундай қилманг, илтимос. Кетмайман. Сиз билан қоламан. Мени ҳайдаманг. Ёлвораман Азиз...
-- Кетмайсанми?
Таққа жойида тўҳтади, у. Кўзлари алланечук боқаётгани, ичимга ҳадик оралатдирди. Шундай бўлса-да, оғир ютуниб, ҳа дедим. -- Яхши. Демак кетмайсан.
Деди, у бўғиқ овозда. Бундан танам титраб кетди. Бирор нима дейишга улгурмасимдан, унинг қучоғида пайдо бўлиб қолдим. Шу дам унинг, совуқда музлаган лабларини бўйнимда ҳис қилиб, қандай ўзимни ортга тортганимни сезмай қолдим. Уни нима қилмоқчи эканлигини қисман тушуниб, бўлиб йиғлаб юбордим. Ахир, бу бундай бўлмаслиги керак.
-- Ундай қилманг Азиз. Ундай қилманг. Илтимос....
Ютақиб ўпаётган Азизни қўлидан қанча чиқишга ҳаракат қилмай, бунинг ҳеч уддасидан чиқа олмаябман. Ундан келаётган ичкилик ҳиди кўнглимни айнитар, қаршилик қилганим беҳуда кетарди. Токи, ўзи ҳаракатдан тўхтаб, қулоғим остида гапирмагунча.
-- Танла.
Деди, у ҳансираб нафас олар экан. -- Ёки, ҳозир бу ердан кетасан. Ёки, бу тун, меники бўласан.
Ғазабдан қайнаётган, совуққон нигоҳларга қараб, тилим айланмай қолди.
Бизни умримиз шундай эканми? Турфа хил танловлар билан ўтса?
Азиз билан янги ҳаёт бошламоқчи бўлдим. Шунга қарор, қабул қилган эдим. Зеро, ҳаётимда Азизни ўрни катта эканлигини ҳис қилгандим. Лекин, бундай эмас. Мен бундай топталишни истамайман. Буни кўтара олмайман. Балки, у мени турмуш ўртоғимдир. Аммо, турмуш ўртоғим менга ғазаб, нафрат билан эга чиқишини истамайман. Асло.
-- Менга бундай қилманг. Илтимоос...
Зурға, тилимдан шу сўзлар чиқди.
-- Демак, кетишни танладинг.
Кинояли кулди у. -- Қара, ҳатто эрингга эрлик ҳуқуқини беришни ҳоҳламайсан. Опасини эрини севадиган, суюқсан сен. Қайтиб келмайдиган бўлиб кет. Бу ердан.
Азиз менга шу даражада нафратланиб қарадики. Юрагим ўришдан тўхтаб қолай деди. Мени қўйиб йўбориб, галдираклаганча онасини хонаси тамон кетаётган Азизни, ортидан қон йиғлаганча термулиб қолдим. Унга менсиз, яхшими?...
Йўқ, у маст. Ҳаёллари чалкаш. Ҳаётдан аламзада... Балки, мастлик ростликдир...
Тонггача мижжа қоқмадим. Бутун дунё аламлари мени ёнимга келиб жам бўлгандек. Азизни гаплари, ҳаракатлари, менга жуда оғир ботган эди. Биламан, қийналябди. Доим онаси ёнида бўлган. Уларсиз азобланябди. Лекин, мен нима қилдим? Нега ҳар сафар Шоҳруҳни севганимни, йўзимга солаверади. Ахир, инсон кимни севишини ўзи танламайдику. Мен ҳаётим бу тарзда ўзгариб кетишини билмаган эдим. Исён қилмадим. Тақдиримга кунмоқчи бўлдим. Янги ҳаёт бошламоқчи бўлдим. Бундан ортиқ яна нима қилишим мумкин, ахир?
Балки, хато қилгандирман? Аслида, Азиз мени сева олмаса керак. Ҳа, айнан шундай. Аммо, мен Азизни ташлаб кета олмайман. Негадир, кетиш ҳақида ўйласам, бутун вужудим ларзага келади.
Нонушта тайёрлаш учун ошхонага борар эканман, Азизни супага ўтириб олиб, ҳаёлга берилиб сигарет тутаётганини кўриб, жаҳлим чиқди. Шу зормандага ҳам ўргатиб олмаса бўлди. Шарт бориб қўлидагини олиб қўйиб, урушиб бермоқчи бўлдим. Бироқ, аразим бунга тўсқинлик қилди. Тишимни тишимга босиб, ошхонага кирдимда, ғазабимга қарамай, у ёқтирадиган қуймоқларни пишириш учун масаллиқларни ола бошладим.
-- Алия.
Ҳайратимни ошириб, Азиз ортимдан келдида, диққатимни тортиш учун мени ўзига қаратди. -- Сен билан гаплашиб олишимиз керак.
Гап нимада эканлигини аниқ билмадиму, лекин, унинг қийналиб гапираётганидан, мавзу ўзига ҳам ёқмаётганини сездим. Ёки, кеча мастликда қилган ишлари учун кечирим сўрамоқчимикан? Ҳаммасини эслаб, виждони қийналаётган бўлсая.
-- Яхши, гаплашамиз. Қайси мавзу ҳақида.
Муҳими, уни менга гапираётгани эди. Шунинг учун ҳам, гап бошлаганидан қувониб, унга жилмайиб қарадим. Ажабо, Азиз кўзларини мендан олиб қочди.
-- Кеча, ажрашишга ариза топшириб келдим, Алия.
-- Нима?
Менимча мен нотўғри эшитдим. Ҳа, ҳа, аниқ шундай.
-- Бола йўқлиги учун, узоқ вақт чузилмас экан...
Йўқ, у ақлдан озибди. Ахир, кечагина менга танла деганди... Шунчалик ҳафа қилдимми уни? Мендан шунчалик қутилишни истаябдими? Қандай қилиб менга, ажрашамиз, деб бемалол айтиши мумкун?
-- Азиз... ҳазилми бу?
Нафасим томоғимга тиқилиб, зурға ютундим. Йўк, унинг қарашлари жиддий. У ҳазиллашмаябди. -- Мен, мен... ажрашмайман...
Дедим, овозим титраб.
-- Мен эса, сен билан яшамайман.
Азиз яна совуққон бўлиб, олди.
-- Ажрашмайман дедимми, ажрашмайман!!!
Унга қандай бақириб юборганимни билмай қолдим. Шашқатор тизилиб келган, ёшларимни қўлимга артиб, алам билан хонамиз томон югурдим.
Ажрашар эмуш. Ҳатто ариза бердим, деди. Мендан бир оғиз сўрамай. Шунчалик мендан қутулишни ўйлаябдими? Наҳотки, бизни, биз бўлишимиз учун заррача имкон бўлмаса? Ахир, яхши эди-ку, қайнонам ҳаётлигида. Бошқача эди... Ёки, шунчаки онасини ёнида рол ўйнаганмиди?
Беихтиёр қўлим биринчи маротаба Азиз ўпган яноғимни силади. Кўзларимни юмиб, уша ҳолатга қайтгандек ҳаяжонландим. Йўқ, булар шунчаки актёрлик маҳорати бўлиши мумкин эмас...
Телифонимни тинмай жиринглаши сабаб, ҳаёлларим чалкашиб кетди. Қарасам, онам эканлар. Эҳтимол, бошқа кимдир бўлганида, жавоб бериш кўнглимга сиғмаётгани учун кутармасдим. Лекин, онамга бундай қила олмайман.
-- Ассалому алайкум, ойи...
-- Алия, қизим...
Қўнғироққa жавоб берган эдим ҳамки, уларни йиғи аралаш овозини эшитиб, ҳушим ўчди.
-- Нима, нимадир бўлдими?
Дедим, шошиб.
-- Ббиз... Биз касалхонадамиз... Опанг... Асал...
Ойим ҳеч сўзини оҳирлай олмаябди. Тинмай йиғлаётганини титроқ овози маълум қилиб турибди.
-- Ойи, Асалга бирор нима бўлдими?
Ўз саволимдан ўзим дахшатга тушдим. Минг қилса ҳам, жигарим ахир. Ва буни ҳеч нима ўзгартира олмайди.
-- У афтоҳалокатга ўчрабди, Алия...
Телефон қўлимдан қандай тушиб кетганини сезмай қолдим. Бутун вужудим, карахт бўлиб қолди, гўё. Телбадек эгнимга кийимимни шошиб кияр эканман, унга айтган гапларим бирин-кетин ҳаёлимдан ўтди. Нега биз одамзод шунақамиз? Кимдандир айрилиб қолишимиз мумкин бўлгандагина, қадрлаб қоламиз ўзимизча.
Опам эмассиз, дегандим. Сизни ёмон кўраман, ор қиламан сиздан, деган эдим. Энди, менга барибир. Ўлса ҳам, қолса ҳам, қизиқмайман дегандим....
Сумкамни қўлимга олиб ташқарига томон югурдим. Дарвозага етмасимдан эса, у ерда Азиз ва Шаҳлони кўриб, кўзимдан ўт чақнади. Мендан ажрашиб, у билан бўлмоқчими? Дарров, униси ҳам келиб олганини.
-- Сен бу ерда нима қиляпсан?
Ўзимни бошқара олмай, жаҳл билан уларни ёнига бориб қизга **** қўйгудек қарадим. Иккиси ҳам мени кутмаган чоғи, ўчиб тушишди. Ҳудди, қўлга тушиб қолган ошиқлардек. Йўғэ, тфу, яна қанақа ошиқ? Ўзингга кел, Алия. Ўзингга кел.
-- Жуда меҳмондўст экансизда, ўзи ҳам.
Келиб қолганимни ёқтирмай, йўзи буришди, Шаҳлонинг.
-- Мақсадга ўт. Нега, келдинг? Ё эр чиқмай, хотини бор эркакка осилгани келдингми?
Аслида, яхши бўлди. Аламимни кимдан олишни билмаётган эдим. Жуда вақтида келдида, ўзи ҳам.
-- Мен шунчаки тазия билдиргани келгандим. Тоғамларникига кетганим учун келолмаган эдим. Ҳолам...
-- Ҳозироқ бу ердан кет. Қайтиб келма ҳам. Кошки, сени мақсадингни билмасам. Азиз акамдан ҳам, умидингни уз. Бўлмаса, мен сени каллачангни узиб оламан. Уйдагиларинг, бунақа юришингдан хабари бомикан, қизиқ?
Шаҳло мендан бунақа гаплар кутмагани аниқ. Кўзлари олайиб, довдираб қолди.
-- Алия, жуда ошириб йўбординг. Аламингни бегуноҳ одамдан олишинг шартмиди?
Азизбей, йиғламоқдан бери бўлиб кетган, Шаҳлохонни изидан қараганча гапирди.
-- Сиз умуман гапирманг. Шундоқ ҳам асабларим жойида эмас...
Қизни тарафини олгани, ўлганни ўстига тепкандек бўлди, мен учун.
-- Рашқинг жуда кучли эканми?
-- Рашқ қилмадим. Рост гапни, гапирдим.
-- Ҳатто, мени Азиз акааам, деб айтдинг...
"Акам" сўзини чузиб айтди, атай.
-- Шаҳлони ёнида шунақа дедим. Азиз, демайманку.
Нимага чиққаним мийямга ўрилиб, шошиб қолдим. Анави, алвасти сабаб, унутай дебман. -- Азиз, опам афтоҳалокатга ўчрабди. Мени касалхонага олиб боринг.
*
Реанимация бўлимида уч соатдан буён операция тугашини кутиб ўтирибмиз. Ҳамманинг дарди ичида. Ёлғиз ўтинчимиз, опамни ва бўлажак фарзандини Аллоҳдан қайтиб беришини сураш.
Эрталаб, ишга деб чиққан Асал, ўз машинасида бахтсиз ҳодисага ўчрабди. Ҳудди, булар тушдек. Ҳуддики, ҳозир кулиб, чиқиб келадигандек...
Ичкаридан доктор чиққач, барчамиз сергак тортдик.
-- Нима бўлди, доктор? Қизим яхшими?
Юрак бағри қон бўлиб кетган онам, шошиб сўради.
-- Қизингизни сақлаб қолдик. Аммо...
Оғир тин олди, доктор. -- Ҳомласини асраб қола олмадик. Ҳомласига қўшиб, бачадонни ҳам олишга мажбур бўлдик. Афсуз...
Шундоқ ҳам сиқилиб кетган онамга, бу хабар оғирлик қилди. Ҳуши ўчиб полга йиқилаётганда, акам зурға уларни тутиб қолдилар. Тезда алоҳида хонага уларни ётқиздик. Ҳеч биримиздан бирор сўз чиқмас, эшитган ноҳуш хабаримиз ҳаммизни мулзам қилиб қўйган эди.
Асал икки кун деганда, ўзига келди. Шунда ҳам, фарзандидан айрилганини тушуниб етиб, ҳеч кимни ёнига киритмади. Кирганни ҳам қувиб солди.
Уни аҳволини тушунаман, дея олмайман. Лекин, жони жуда қаттиқ азобда қолганини, бунга ҳеч қандай таскин йўқлигини кўриб турибман. Инсонлар баъзан, бир умр ўз қоидаларим остида яшайман, деб ўйлайди. Ҳаёт унга атаб қўйган, совғаларни қандай эканлигини тасаввур ҳам қила олишмайди.
Онамни зурға уйга жунатдик. Ўзи шундоқ ҳам икки кунда анча ўзини олдириб қўйди. Бошида хабар олиб турган, қуда тарафни ҳам қадами бора-бора узилди. Фақат, Шоҳруҳни айтмаса.
Мен Асални ёнида қолар эканман, Азиз ҳам уйга бормай, ёнимга келадиган бўлди. Кундузи ишига боради. Кеч тушди, дегунча ёнимда бўлади. Аслида, бизнинг ўртамизда ҳам кўринмас жарлик пайдо бўлган, гапларимиз қовушмас, иложи бўлса, сухбатлашмасдик ҳам.
-- Алия, иссиққина ичиб ол.
Залда ўриндиқда ўтириб, кўзим уйқуга кетган экан. Ёнимга келган шарпани сезмай қолибман. Ўчиб тушдим, кутилмаган гапдан. Тепамда турган шахсга угурилиб, қўлида кофе кўтариб олган Шоҳруҳни кўрдим.
-- Шарт эмас.
Ўзимни тезда тартибга солиб, ғунғилладим.
Давоми бор
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 3