12-қисм.
Муаллиф: Чарос Хайитова.
-- Лекин сен кеча...
-- Жаҳл устида нима деганимни билмайман, ака. Илтимос кечаги кунни эсламайлик.
Умид билан мўлтираб қарашларим ўз кучини кўрсатиб, акам қисқагина ҳўп деб қўйди. Аммо суҳбатимиз якунланмаганини сезиб турар эдим.
-- Кеча Азизни уйни яқинида кўрган эдим. Бу ёқда Шоҳруҳ ҳам юрибди.
Асабийлашиб гапирдилар.
-- Ҳа, шунақами? Эрта ётгандим. Хабарим йўқ эди. Нимадир бўлдими?
Тезда ўзимни гулликка солдим.
-- Нимадир бўлиш керакми Алия? Асалга ҳам айтаман. Сен ҳам билиб қўй. Унаштирилган бўлсаларинг ҳам, кечаси учрашувга чиққанларингни кўрсам, оёғингизни ўриб синдираман.
-- Ҳозиргина кечир деяётган эдизку.
-- Гап қайтарма.
Таҳдид қилиб ўқрайиб қўйдилар. -- Қани энди, нонуштага чиқ.
Осон қутулдим, жуда осон. Қани эди, ҳамма нарса шунақа осон бўлса... Нима бўлганидан қатъий назар, акамни ўзимга қайтиб берган Аллоҳимга минг шукур.
***
Заҳрони жуда соғиндим. Унга қўнғироқ қилмоқчи бўлдиму, аммо ишдалигини ўйлаб ҳалал бергим келмади. Лекин бу уйда яна бироз шу аҳволда қолсам, ё ақлдан озиб қоламан, ёки биронта касалликка чалинаман.
Ўйлаб-ўйлаб, Заҳрони ёнига ўзим боришга аҳд қилдим. Уйдан чиқаётганимда эса онам.
-- Сенга ҳам сарполар олиб келган эдим. Бир кўр, ёқармикан?
Деб, қолдилар. Лекин мени аразим тарқамаган эди. Қолаверса, улар нима олгани мени умуман қизиқтирмади.
-- Тоза ҳавода айланиб келмоқчиман. Уйда сиқилиб кетдим.
Дедим, ортиқча гапларсиз.
-- Ҳа, майли. Айланиб-айланиб қол. Тўйдан кейин вақтинг бўладими, йўқми?
Ичимда кўп нарсалар ўтди. Бироқ тилимга чиқармадим. Индамай йўлимда давом этдим.
Катта йўлга чиқиб такси тўхтатгунимгача, кеча Азиз айтган гаплар ҳаёлимда айланди. Онасига бўлган меҳри сабаб, ҳурматим ошди, унга. Ҳар ким ҳам, бошқасини севган қизга билиб туриб уйланиб кетавермайди ахир.
Машина светафорнинг қизил чироғига тўхтаганда, узоқроқда қад ростлаб турган, таниш бинога кўзим тушдию, юрагимни уриши ўзимга аниқ ва равон эшитилди. Қандай қилиб, таксичига йўл четига тўхтатишини айтганимни ўзим ҳам сезмай қолдим.
Бу ерга илк бор келганим ёдимда. Бахтдан сармаст бўлиб юрган эдим. Шоҳруҳни менга аталган совғасини йўққа чиқариб қочиб қолгандим ушанда. Қани энди вақтни ортга қайтара олсам...
Бино тепасига кўтарилгунимча кўз олдимдан бахтиёр онларим бирма-бир ўта бошлади. Улар оз бўлса-да, бор эди ҳаётимда.
Томга чиқиш эшиги ёнига етганимда, уни негадир қулф бўлса керак деб ўйладим. Аммо омадимми, ёки йўқ у очиқ экан. Фақат мен чиққан томнинг биринчи кўринишидан асар ҳам йўқ эди. У шунчаки, бошқаларидан фарқ қилмасди.
-- Нега ҳаммаси бундай бўлиб кетди? Пешонангга ёзилмаса, бекор деб шуни айтишадимикан?...
Ҳаёлга чўмиб қанча ўтирдим билмайман. Кун совуқ бўлса ҳам, бу ердан атрофни томоша қилиш менга ёқаётган эди.
-- Алия?...
Исмимни эшитгандек бўлдим. Аммо ким ҳам бу ерда мени бундай чақириши мумкин? Қолаверса, мен ёлғиз ўзим бўлсам... Ҳей, тўхтачи. Балки, ёлғиз эмасдирман.
Шошиб ортимга қарадим. Шоҳруҳни менга қараб турганини кўриб, кўзларим катта катта бўлиб кетди. У билан учрашиб қолишни ўйлаганмидим, йўқ умуман. Қизиғи, унинг юзида ҳам кукариш излари бор. Ҳеч иккиланмай айта оламанки, Азизда ҳам энг камида шу ҳолат. -- Алия, Алиям. Сен ҳам келибсанда.
Шоҳруҳни кўзлари бахтдан ёнганини кўрдим. Бир дақиқа ҳам ўйланмай, келиб мени қучиб олди. Қаршилик қилишга улгурмадим ҳам.
Бирок, сочларимдан силай бошлаганда, ўзимни ток ўргандек ҳис қилдим. Ундан ўткир спирт ҳиди анқиб турганидан, кайфи борлиги ма'лум еди. Тезда ундан ҳалос бўлишга ўриниб уни ўзимдан узоқлаштирдим. Ажабланарлиси, мен негадир энди унинг ёнида олдингидек ҳаяжон ҳис қилмаябман. Қувонмаябман...
Йўқ, аслида мен уни кечиролмаябман. Опамга текган қўллари менга тегишини истамаябман. Айни дамда, мен иккига ажратиб қолгандек. Бири, Шоҳруҳ деб ҳайқирса, иккинчиси уни рад этар эди.
Ўзимни тушунарсиз бу ҳолимдан унинг кўзларига қаролмаябман. Аслида, у менга қаролмаслиги керак эмасми?
-- Мендан жирканябсанми?
Азоби уфуриб турган, овозидан танам титраб кетти.
-- Йўқ.
Инкор қилдим, тезда.
-- Энди, мени севмайсанми?
-- Шоҳруҳ ака...
-- Кетайлик, кетайлик узоқларга. Ҳаммасини ташлаб кетайлик
Қайта қўлимдан тутиб кўзлари ёнди. Ундан таклифни кутмаганим учун карахт бўлиб қолдим.
-- Буу, нима деганингиз? Мастсиз билмай гапирябсиз...
-- Ҳаммасини жуда яхши билиб турибман, Алиям. Сени кеча анави билан кўриб, қанчалар ғазабланганимни билсанг эди... Мен сени ўзгага бериб қўймайман. Агар онанг бориб шантажлик қилмаганда, ҳеч қачон Асалга уйланишга рози бўлмасдим, ҳам.
-- Нима?
Бу яна қанақа гап бўлди? Булар мени ақилдан оздирмоқчими?
-- Қара, сен ҳатто уйингда нима бўлаётганини билмайсан. Ўз қобиғингга ўраниб олдинг. Тўғри, сенга осон эмас. Аммо, мен биргина хатойимни деб, бутун умр азобланиб ўтишни ҳоҳламайман... Биз бир-биримизни севамизку гулим.
Қўлимдан қўйиб юзимни кафтлари орасига олди. Мен бўлса ёшларимни тия олмай қолдим. -- Жонинг ёнаябди, тўғрими? Мен ҳам безор бўлдим, сенсизликдан. Лекин бизда имконият бор, бўлардан озод бўлиш учун. Гулим, яна бир бор қўлимдан тут. Сўз бераман. Бошқа уни қўйиб йўбормайман. Кетайлик... Азоблардан қутилайлик.
Қанчалар чиройли сўзлар. Оҳанграбодек ўзига тортади. Наҳотки, буларни барчасига якун ясаш шунчалик осон бўлса?...
-- Ота- онангизчи?
Дедим, ҳиқиллаганча.
-- Улар кун келиб мени тушунади.
Умидданми, чеҳраси ёришди Шоҳруҳнинг. -- Кетамизми? Қўлимдан тутасанми, Алиям?
-- Мени оиламчи?
-- Қўйсангчи, сени борлигинг билан ҳам қизиқмайдиган, оиламни ўйлаябман, дема фақат.
Шоҳруҳни қўлларидан оҳиста ўшладим. У буни ўзича тушуниб, астойдил гапиришда давом этди. -- Бизни ҳам бахтли бўлишга ҳаққимиз бор, тўғрими? Кел, энди ўзимиз учун яшаймиз...
Ўзимиз учун яшаш. Ҳеч нимани ўйламасдан. Ростдан биз шундай қила оламизми? Мен бундай қила оламанми?... Лекин ҳозир бу қўлларни қўйиб йўборсам бошқа ҳеч қачон тутолмайман. Севганимни опамга ёр бўлишига замин яратган бўламан. Сўнг ўлсам тугаса керак бу азоб. Мен эса бошқа азоблангим келмаябди. Бахтли бўлишни истайман. Жуда ҳам...
Ҳаммасидан воз кечиб кетиш... Ҳуддики бу жуда ёқимли нарсадек туюлябди. Лекин...
Лекин, мени фикримча бу дунёда жамики, инсонни ҳаётида, қалбида бир лекини бор. Ҳудди мендек.
Эрталабки, акамни чиройли табассумини, кўзларидаги менга бўлган чексиз меҳрни, ишончларини... Энг асосийси, номусини битта қилиб кета оламанми? Йиллар йўқотган одамимни энди топдим. Илк бор меҳрларидан баҳраманд бўлдим. Мендан ҳатто кечирим сўрадилар... Энди бўлса, уларни мен сабаб бошларини эгишига йўл қўйиб беришим керакми шунда? Ўз оиламни одамларга нишон қилиб, кетаманми? Ҳўп, яхши кўришмаса нима қилибди? Бу уларни юзига ҳоҳлаганча оёқ қўйишим мумкин эканлигини англатадими?
Бизни, биз бўла олмаган оилага битта номуссиз етмайдими?
Мени қўлимдан бу ишлар келадими?...
Ундан кўра бахтсиз ўтганим яхшимасми?
Қўлимни Шоҳруҳни қўлидан озод қилдим. Умид билан қароримни кутаётганини биламан. Аммо, ўзингни бахтингдан ҳам муҳимроқ нарсалар бор экан ҳаётда.
-- Мени кечиринг...
Йиғи аралаш зурға гапирдим. Аммо нима деб давом этишни билмайман. У бўлса... у бўлса, менга бироз тикилиб турдида сўнг баралла кулиб юборди. Аламли, азобли кулгу эди бу.
-- Буни қарая.
Деди, кулгудан ўзини зўрға тийиб. -- Сал қолса мен кимга ошиқлигимни унутибман. Биласанми гулим. Сени қалбинг шундай гўзалки... Мен унга лойиқ эмасман.
-- Ундай деманг...
-- Умид қиламан. Бир кун қарорингдан афсузланмайсан. Фақат шуни унутма. Нима бўлган тақдирда
ҳам, мен сени севаман ва севишдан тўхтамайман. Бахтли бўл, тўрткўзвой. Авлидо...
Эей тақтир. Нега мени синовим бунчалик ўғир? Нега қийин танловлар берасан менга? Қара бугун севгимни кўзини ёшлатдим. Йигит кишини мени сабаб кўзидан ёш оқишига мажбур қилдим. Нега туғилдим ўзи? Ҳеч кимга бахт олиб келмасам, нима керагим бор мени?
У кетябди. Пешонамга лаб босиб, менга бахт тилаб, бахтсизликларга кумиб кетябди. Ёлвораман Аллоҳим. Мени қароримдан афсузланишимга мажбур қилма...
Аслида уйдан дугонамни ёнига бориш учун чиққан эдим. Аммо, сафарим Шоҳруҳни кўргач қариди.
Қай алфозда, қачон уйга қайтганимни билмайман. Фақат, Асални тўй кунигача хонамдан чиқмаганим касал одамдек, ётоқдан турмаганим аён. Мени тўй куни ҳам ҳеч ким у ердан олиб чиқа олишмади. Онам ҳам, ҳатто, акам ҳам.
Синган қалбимга мотам тутиб ўтиравердим. Тўй якунигача шундай бўлар эди, бироқ...
Ҳамма тўйхонага кетган деб ўйлаган бир вақтда эшигим тақиллаб қолди. Ҳудди, асабимни чертаётгандек. Ўғирлашиб кетган кўзларимни амаллаб очиб эшигим ёнига боргунимча, қандайдир сабрсиз одам қайта-қайта тақиллатаверди.
Қизиқ а? Нега кимгадир муҳтож вақтим ҳеч ким келмайди-да, ёлғиз қолишни истаган пайт эса тинчимни бузаверишади.
Ҳафсаласиз очган эшигим ортида турган кимсани кўриб, жоним чиқай деди. Қандай қилиб бақириб юборганимни ўзим ҳам сезмай қолдим.
-- Жин урсин, сенга нима бор бу ерда?.
-- Сенга ҳам салом. Кўриниши дахшатли бўлган, бўлажак хотинжон.
Минг йил ўйласам ҳам, ҳаёлимни ўчига келмайдиган, яъни Азиз жаноблари қаршимда турар эди, шу чоғ. Яна кўринишимни гапирганига ўлайми? Кўринишимга нима, қилибди? Мен оддий пижамадаман... Нима?! Тўҳта, пижамада...
Бошимга гурси билан ўргандек бўлди, рости. Тезда бир қўлим билан олдимни ёпдим. Иккинчиси билан эшикни ёпмоқчи бўлган эдим, Азиз темирдек оғир оёғини, тираб қўйиб олди. -- Эшитишимча жонажон опангни, кетаётганига чидолмай хонангдан чиқмай ўтирганмушсан.
Ярамас кесатишиничи буни. Ҳамма нарсани билиб туриб, атай асабимга тегаябди.
-- Ҳозироқ келган жойингга кет. Кўришни ҳоҳламайман сени. Оёғингни ҳам нари ол.
-- Сенласанг нима деб тушунишимни айтганмидим?
Йўқ, бу одам эмас. Эгов бу эгов. Мени асабларим эгови.
-- Ҳуш нега келди...нгиз. Бало борми, бу ерда?
-- Йиғлоқи, йиғлайверганингдан қовоғинг шишиб ҳуник бўлиб кетибсан. Ўзи унча чиройли ҳам эмасдинг.
-- Шуни айтгани келдинг...гизми?
Уф, бошқа вақт билинмайдию, асабим чиққанда сизлаш ҳам қийинлик қилар экан.
-- Икки кун йиғламай тур.
Деди, пинагини бузмай. Менимча у ақлдан озиб қолган.
-- Нега?
-- Тўйимизда ҳунук кўринишни истамассан.
-- Ким айтди, тўй бўлади деб?
-- Ҳозироқ кийиниб опангни тўйига бор.
Ҳозир мен деворга гапирмадим чоғи. Нега эшитмаганликка олади? Қовоқ уйишига бало бор эками? Ҳуддики, мен унинг шу қарашларидан қўрқиб қоладигандек.
Давоми бор.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 3