11-қисм.
Муаллиф: Чарос Хайитова.
Мени эса бу сўзлардан кейин уни таниб баттар кòзим олайиб кетди. Шошиб ўрнимдан тураман деб деразани токчасига бошимни ўриб олдим камига. Полга думалаб тушганимни айтмайсизми. Бунча палакат бўлмасам. Уф белим зирқираб оғриябди.
-- Сен бу ерда нима қилябсан?
Оғриётган белимни уқалаб, қайта деразадан қараб, асабий бақирдим.
-- Бошимни қотирмай пастга туш. Бўлмаса ҳозир ҳаммани уйғотиб йўборасан.
Ҳих, ҳозир у буйруқ бераябдими, менга? Ким бўлибди, менга буйруқ берадиган. Йўқ, ўзи унга бу ерда нима бор?
-- Ҳозироқ кетсанг ҳечким уйғонмайди.
Зарда қилдим.
-- Шу узун тилингни озроқ тийда, пастга туш. Сенда гапим бор. Шу ҳолатда бир-биримизга бақириб гаплашмасак керак.
Кесатди. Оҳангидан эса жаҳли чиқаётгани сезилиб турибди. Лекин менга нима? Жаҳли чиқса бурнини тишласин.
-- Гаплашгани ярим кечаси келадими? Яна огоҳлантирмасдан.
-- Қарангга. Нима капутарни оёғига хат ёзиб, жунатишимни кутганмидинг? Сен эмасми, мени рақамимни блоклаб қўйган.
Шу пайт мийям ишлаб кетиб, уни блоклаганим ёдимга тушди. Умуман ҳаёлимдан кўтарилган экан. -- Яхши, гап таъсир қилмайди, дегин. Ҳим, унда нима ҳам дердим. Ўзим чиқаман.
-- Бўлди, тўхта.
Шошиб қолдим ҳаракатидан. -- Ҳозир тушаман.
Шу билан суҳбатимиз мен оёқ ўчида юриб пастга тушгунимча якунланди. Бошқа вақт бўлганда, нима дейишидан қатъий назар ундай қилмасдим. Аммо Азиз билан очиқчасига гаплашиб олишим керак эди ва бу қулай фурсатга ўхшайди.
-- Сизнинг ҳам тўрткўз кўзларингизни кўрадиган кун бор эканку.
Қорамни кўриши билан чақиб олди ва мен энг нафратланадиган сўзни айтиб.
-- Гапни бурмай, мақсадга ут. Нима керак сенга?
-- Ҳой, ҳой тилингга жуда эрк бериб йўбормаябсанми?
Ҳатто шу ҳолатда ҳам унинг қалин қошлари бир жойга йиғилгани сезилди. Чуқур нафас олдим. Жаҳл қилади ўзича. Пишириб е, уша асабларингни.
-- Нега келдинг?
-- Нима мумкин эмасми?
Орамизда уч қадамлик масофа бор эди. У бўлса икки қадамга қисқартирди. -- Ахир яқинда эринг бўламан.
-- Ҳа ўзинг ҳам эътибор бердингми? Бўламан, деябсан. Бўлдим, эмас. Шундай экан, орзуга айб йўқ дейманда, сен билан хайрлашаман. Чунки ҳеч қанақа тўй бўлмайди. Мен буни истамайман. Сиз ҳам, сизни ёмон кўрадиган қизга уйланишни истамасангиз, мени ҳаёлингиздан чиқариб ташланг...
Қанчалик кулгули гап айтдим, билмадиму. Азиз сўзларимни тинглаб мириқиб кулиб олди. Мен қовоғимни уйганча кузатиб туравердим.
-- Ҳали ҳам поччангни ишқида юрибсанми, дейман.
Ва ниҳоят кулгудан тўхтаб чақиб олди. Ҳатто бошқасини севишим ҳақида билар экан, нега менга уйланмоқчи?
-- Ҳа поччамни ишқида ўлиб, тирилиб , юрибман. Гапинг борми?
Бу фойдамга ишлашига умид қилиб, ҳақиқатни тан олиб қўя қолдим.
-- Етарлича сенладинг. Энди бас қил. Сенсирама мени.
-- Сизлашим учун сабаб борми?.
-- Албатта бор, пакана.
Мазахлаб яна кулиб юборди. Биринчи учрашувда қовоғидан қор ёғар эди. Қойил, ҳозир куйдирилган калладек, оғзи қулоғида.
-- Сен мирза текар бўлсанг, айб мендами?
-- Тилингга эрк берма, дедим.
-- Бераман. Ҳоҳлаганимча гапираман. Тилимга ҳужайин эмассан.
-- Нега бунча бетарбиясан?
-- Тарбиялайдиган отам бўлмаган, чунки.
Гапиришга гапирдиму, сўнг жим бўлиб қолдим. Негаки беихтиёр оғриқли нуқтамни титкилаб қўйган эдим.
-- Кечир. Лекин менда ҳам шунақа.
Вазиятимни тушунгандек ҳомуш жилмайди. Мени эса аҳмақдек шу он кулгим қистади.
-- Ҳечқиси йўқ. Шунчаки, асабий вақтим келдинг. Бу сенинг айбинг.
Товба, ўзимга ҳам тушунмай қолдим. Буқаламун каби ўзгариб мулойим бўлиб, қолдимми?
-- Мени сенлашинг ёқмаябди.
-- Эътиборинг учун Европада яқин инсонларини сенлашади.
Мот қилмоқчи бўлдим ўзимча. Аммо сўзимни мағзини чақиб, қовун тушириб қўйганимни билдим. Аммо кеч бўлган эди.
-- Демак сенинг яқин инсонинг эканманда?
Мана сенга сўз ўйини Алия. Ўстингдан кулишига замин яратиб бердинг. Аслида бугун уни анча кайфияти яхшидек. Сал нарсага кулиб туришини ўзим кўрмаганимда, ўла қолсам ҳам ишонмасдим.
-- Ҳечда. Унақа эмас. У Европа, бу ерга алоқаси йўқ. Бизда ёмон кўрганларни сенлашади.
-- Яхши. Мени сизласанг, ундай эмаслигига ишонаман. Бўлмаса, Европача ҳаёл суриб юравераман.
Бунча ёмон бўлмаса бу. Мени сизлашга мажбур қилябдими?
-- Яхши...
Баҳслашмадим. Негаки, бошида жаҳл қилиб айтдиму, энди ўзимга ҳам ғалати тутилаётган эди. Бир гал айтганини қилсам қилибман. -- Нега келдингиз?
Тезроқ ичкарига кириш учун мақсадга ўтдим.
-- Онам йўборди...
-- Нима?
Жавобидан жинни бўлиб қолай дедим. Уни эса парвойи фалак.
-- Ҳа нима, мени соғингани учун келган, деб ўйладингми?
Очиқчасига ўстимдан кулди. Бу даражага борган деб ўйламаган эдиму, аммо келишига онаси сабаблиги ҳаёлимга ҳам келмаган эди. -- Биринчи учрашувда айтганимдек, сенга кўзим учиб тургани йўқ. Қолаверса, сен мени дидимга умуман тўғри келмайсан. Камига, бўлачак поччанг билан, ўлдим, куйдим, қилиб юрганинг ортиқча.
-- Мақсад?
Йўзига тарсаки тортиб юборишдан ўзимни тийиб, тишимни тишимга босиб сўрадим.
-- Онам саратонга чалинган.
У ҳам жавобни куттирмай айта бошлади. -- Қанча умри қолганини билмайман. Шундоқ ҳам умри касалхонада утаябди... Тасуфки, онамни танлаган қизи сен бўлдинг. Бу менга ёқмасада сенга уйланишга мажбурман. Уни ҳурсанд бўлиши учун қўлимдан келган ҳамма ишни қиламан. Ҳатто, бу сендек бошқасига ошиқ қизга уйланиш бўлса ҳам. Сендан илтимос қаршилик қилиб тўйни чузма. Уларни ортиқча вақтлари йўқ.
Оҳирги сўзларини жуда секин, аммо дартли айтганини сездим. Мана энди уни тушунгандек бўлаябман. У шунчаки, касалманд онасини ҳурсанд қилишни истайди.
-- Онангиз учун афсуздаман...
Энди оғиз очган эдим ҳам гапим Азизни йўзига келиб тушган мушт сабаб чала қолди. Хира ой нурида бу Шоҳруҳ эканлигини англаб, эсим оғиб қолай деди.
-- Шоҳрух бўлди қилинг.
Аҳмоқ ошиғимни тўхтатмоқчи бўлганимда, Азиз ҳам унга жавоб қайтарди. Иккисини айира олмай, бир муддат ҳалак бўлдим. Сўнг фойдасиз ўринишлардан воз кечиб, -- Баттар бўлларинг.
Дея, уйим тамон югурдим.
Товба мен қачон бунчалик разил булишга улгурдимаа... уларни муштлашаётганини куриб ҳурсанд булганимничи....хих улар мен улардан ололмаган аламларимни бир- биридан олиб беришаётгандек эди гуё...
Ҳонамда утирибман деразадан қарашга юзим чидамаябди....бир- бирини улдириб қуйсая...ҳаёлимга келган фикрдан қурқиб тезда дераза тамон ошиқдим...не кòз билан курайки ёнларида учинчи одам пайдо булибди. У икки тентакни айириш билан овора, юзи яхши кòринмаябди. Ким булдийкан бу...юқ юқ ахир бу акамку...албаттада бошқа ким ҳам буларди тентак...асабий пешонамга шаппатладим. Бир зум қайтиб чиқиш ҳаёлимга келди...аммо бир зумгина ва тезда фикримдан қайтдим. Ҳудди ҳонамга бостириб келадигандек эшик деразамни қулфлаб, деразамни пардасигача ёпиб қуйдим.
***
Тонгни, қандай отганини ҳам билмайман. Асрга татигулик тонг отди, ўзи ҳам. Вақт тўхтаб қолгандек эди мен учун. Оёғи куйган товуққа ўхшаб, хонамни гир айланиб юрдим эрталабгача. Уй қамоғига ҳукм қилингандек хонамдан чиқолмаётганимни, айтмаса ҳам бўлар а?
Акамга ҳақиқатларни айтиб бергим келябди. Лекин бундан кўплар азоб чекишини ўйласам. Айтганим билан нима ўзгаради? Акам, Шоҳруҳни опамдан тортиб олиб, менга бериб қўядими? Ҳеч қачон, ундай қилмайди. Ё Шоҳруҳни ўлдириб қўяди. Ё умрини қамоқда чиритади. Гарчи, Асални қурбонига айланган бўлса ҳам, Шоҳруҳ у билан бирга бўлган ва энди буни ҳеч ким ўзгартира олмайди.
Акром акамни ўзи ҳам бир умр номуссиз синглисига куйиб ўтадими? Йўқ, мен бундай қилолмайман. Балки Шоҳруҳ ҳам қачондир қамоқдан чиқар. Аммо оиламизга Асални иши бир умрга тамға бўлиб қолади. Ҳаммани бахтсиз қилгандан кўра, ўзим бахтсиз бўлганим яхши. Айтмайман, билмагани ҳамма учун яхши. Баъзи сирлар, сирлилигича қолгани авзал. Қолаверса, Шоҳруҳ ҳам, Асалга уйланишга рози. Йўқса, қўлига узук тақиб ўтирмасди.
Эшигим тақиллади. Чамамда, мен кутган ҳисоб бериш вақти келди, шекилли. Вей, нимага бунча қўрқаман? Оёқ қўлим қалтираб кетаябди. Яхшиси, мен ҳеч нимани билмайман деб туриб оламан. Ахир акам чиққанда мен у ерда эмасдим.
-- Алия гаплашиб олсак бўладими?
Акамни кўриб, кўзларим катта катта бўлиб кетди. Йўқ, йўқ уларни кутгандим. Фақат юзидаги кукариш мени ажаблантирябди. Нима, анови иккиси жинни бўлиб қолганми? Акамни нега уришади?
-- Нимани гаплашамиз ака?
Ҳаёлимни йиғиб, атай кўзларимни олиб қочдим, улардан.
-- Лабингга нима қилди?
Акам мен кутмаган саволни берди. Кеча ўзлари ўриб, энди, эслолмаябдими? Ўйлаб қарасам кечаги кун, ҳар биримизни калтак ейдиган кунимиз экан.
-- Кечаги тарсакингиз зарбидан.
Чақиб олдим, тумтайиб. Азиз рост айтди. Тилим узунлашиб кетябди.
-- Кечир...
-- Гапирсам оғриябди...
Акамни узр сўраши мойдек ёқиб, лабим олдидаги кичкина жароҳатни ушлаб баҳона қилдим.
-- Дори қўйдингми?
Ўзлари мендан баттар аҳволдаю, яна менга меҳрибонлик қилябди. Менга ичи ачиб, юзлари бужмайиб кетябди. Тан оламан. Бу менга айни дам жуда жуда ёқди.
-- Йўқ, дори қўймадим, ааай.
Оғриётгандек лабим четини ушлаб олдим. Аслида ҳам оғриябди. Аммо унчалик эмас. Қилиғимга кулгим келябди. Мен ҳеч қачон уларга эркалик қилмаганман. Аммо бу жуда ёқимли бўлар экан. Минг қилса ҳам, Асални синглисиманда.
-- Қани келчи.
Акам мендан кўз узмай, кулиб юборди ва кенг бағрини очди. -- Ака- сингил бир яраш- яраш қилайликчи.
-- Нима?
Бундай гапни, ҳаракатни кутмаганим учун довдираб қолдим. Эшитганларимга ишона олмай кўзларимни пирпиратдим. Туш кўрмаябманми ўзи? Оҳири, юзимни чимчиб кўрдим ҳам. Оғриди, демак туш эмас. Акам бўлса қилиғимга кулябдилар. Кўзларим ёшланди. Аммо бу ёш қувонч ёшлари эди. Уларни ўзим учун бошқатдан кашф қилябман. Иккиланмай мен ҳам уларни қучиб, ўзи эшитиларди қилиб пичирладим.
-- Акажон, борлигингизга шукур.
-- Сени ҳам борлигингга шукур Алиям. Сенга эътибор қилмаганим учун кечир.
-- Ака қуйсангизчи. Ҳозир йиғлаб бераман, йўқса.
-- Шундоқ ҳам қачон қараса, йиғлаб юрасанку. Лекин энди, ундай қилма.
Акром акам аллақачон ёшларим юваётган юзимни кафтлари орасига олди. Нигоҳларидан мен доим орзу қилиб келган меҳр мужассам бўлиб турар эди. -- Сен менга дадамдан қолган омонат эдинг. Фақат ўзини ўйлаган акангни кечира олсанг кечир.
-- Битта музқаймоқ олиб берсангиз кечираман. Чин сўзим.
-- Шу совуқдами? Мумкин эмас, томоғинг оғриб қолади.
-- Унда кечирмайман.
Иккимиз ҳам кулиб юбордик. Айни дамда, ака ва сингил бўлиб, бир-биримизни қайта топган эдик. Айнан бугунги кунда менга керак бўлган елкадошни, ортиғи билан топгандек эдим.
-- Мен билмаган бирон нима борми, Алия?
Ва ниҳоят мен кутган, сўроқни ҳам бошлаб йўборди, акам.
-- Йўқ. Нега ундай деябсиз?
-- Кеча...
-- Кеча, жаҳл устида нималар деганимни билмайман. Ҳафа қилган бўлсам кечиринг.
-- Шоҳруҳ...
-- У яхши йигит, опамга мос. Кабинетига ишим юзасидан борган эдим. Ҳамма нотўғри тушунишибди. Менимча Асални кўра олмайдиганлар бор. Ахир, машҳур бўлса...
Эҳ, шу гапни айтгунча тилимни кесиб олсам бўлмасмиди? Лекин, ортиқ уларни ҳаётига аралашгим йўқ. Кўнглим шу қадар қолдики, мендан узоқроқ бўлишса бўлгани. Билганини қилишмайдими.
Давоми бор.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 4