Муаллиф: ГУЛИНУР.
--Умида биласанми? Мен жудаям бахтлиман. Сендек қизни учратганим учун Роббимга шукрлар қиламан. Сени севамам Умидам.
--мен ҳам бахтлиман Шаҳруз ака. Ҳеч қачон афсусланмайман тез қарор қабул қилиб сизни танлаганимга.
Икки кўнгил бахт осмонида энг бахтли жуфтликлардек ҳис этишарди ўзларини. Севги инсонни не кўйларга солмайди. Бир бирига талпинган ошиқ юраклар таскин топар шу кун .
Валс қўшиғи қўйилди. Шаҳруз Умидани қўлларидан тутиб саҳнага олиб чиқди. Атрофни унитишиб фақат ўзларидан бошқа ҳеч ким йўқдек бир бирига термулиб рақс тушишарди.
--бугун ҳар доимгидан гўзалсан севгилим. Васлинга етказганига шукур.....дея пешонасидан ўпиб қўйди.
--Аллоҳга шукур сиздек йигитни тақдиримга ёзгани учун.....икки ёшимиз бир бирларини мақташ бн оввора.
--Ғозал нега хўжайинга куёвни ўзингиз танланг дединг......бошқа жуфтлигимизни рақс тушиш бн бир қаторда қураётган суҳбатлари.
--аканг бўлиб ўзим узатаман дедилар бу мен учун бахтку. Шунга уларни суюнтирай дедимда.
--бошқасини танласа бошқасига тегиб кетасанми?
--бошқасини танламайди. Сизни танлайди.
--сен қаердан биласан?
--фақат сизни мақтадиларда яна ихтиёр ўзингда дедилар. Агар бошқаси деганда рози бўлмасдим.
-ъ-менга розисана? Сени бахтли қиламан. Хўжайинни розилигини олдим. Гап сенда қолди шунга нима дейсан.
--акам нима деса шу. Барибир фикримиз бир экан......дея кулди қиз
Йигит бир сўз демай қизни маҳкам бағрига босди. Одамлар нигоҳини сезиб яна рақсни давом эттиришди.
--бу бизни уруш жанжалларсиз, меҳр бн тушаётган биринчи валсимиз экан ўйлаб қарасам.
--тўғри
--Нигор нимага Акбархўжани олдидаги йигит сенга қараяпти?
--мен қаердан биламан. Балки бошқа ёққа қараётгандур.
--аниқ сенга қараяпти. Ҳозир шу кўзларини ўйиб оламан.....деб қизни қўйиб юбориб кетмоқчи эди қиз тўхтатиб қолди.
--укангизни тўйини расвосини чиқарасизку. .....дея секин бир четга олиб ўтди.
--мени кўзларимга боқингчи. Ундан ўзингиздан ўзгага жой кўраяпсизми? Нима кераги бор биз учун аҳамияциз инсонлар деб асабларимизни бузишни.
Мен сиз бн жудаям бахтлиман. Борингизга шукур.....дея йигитни юзидан ўпиб қўйди.
--сени жудаям яхши кўраман... деб бағрига босди.
Тўй тугаб ҳамма ўз уйларига тарқалди. Оппоқ либосда маликалардек бўлиб ўтирган қизни олдига Шаҳзодаси кириб келди. Секингина қизнинг ёнига келиб ўтирди.
--сенга нима бўлди? Тўй охирига келиб кайфиятинг тушиб кетди.....деди йигит
--ёнимга бир қиз келиб Шаҳруз мени йигитим мен бн уришиб қолгани учун жаҳл устида сенга уйланди.
Ярашиб олсак уйинга бормай қўйса қаерда қолди деб ўйламагин яна. Мени ёнимда бўлади ўша пайт деди.....деб йиғлаб юборди. Йигит кулиб юборди ва.
--агар у росдан севган қизим бўлганида. Ҳозир бу ерда сен эмас у ўтирган бўларди. Мен юрагим танлаганига уйланиб бўлдим.....деди
--росдан уни севмайсиза? Мени ташлаб кетмайсиза?.....кўзларида ёш бн йигитга мўлтиллаб турарди
--асло! Сени ташлаб кетиш учун носоғлом инсон бўлишим керак.....дея қизни жавобини кутмасдан қизнинг лабларидан бўса олди.
Бу тун икки ёшнинг висол онларига гувоҳ бўлди. Улар Аллоҳни каломи ила ўқилган никоҳ риштаси орқали муҳаббатларини мустаҳкамлаб катта ҳаёт сари қадам ташлашди. Бахт уфуриб турган юзларини кўрган яқинлари уларга давомли бахт тилаб дуода бўлишарди.
Кунлар кунларни қувлаб вақт ўтиб борарди. Тўйга ҳам яқинда бир ой бўлади. Ҳар ҳил тортишишлар ҳазил ҳузуллар бн ёш оиламиз еттинчи осмонда учиб бахтдан сармаст ҳолда яшашда давом этишарди.
Шаҳрузни иши аслида чет элда эди. Отасини соғлиғидаги муаммолар сабабли ёнида бўлиш учун ўз ишини Ўзбекистонга кўчириб келиб шу ерда ишлашни бошлаганди.
Тўйдан бир ҳафта ўтиб Туркияга келган жуфтлигимиз бугун Ўзбекистонга қайтишмоқда.
Сал кам уч ҳафта давомида Туркияни анча жойларини айланишди. Шоҳруҳ онаси бн кўришишди. Бошқаларга ишониб онасини қидириб кўрмагани учун кечирим сўради. Синглиси бн танишди.
Ўгай укаси бн ҳам учрашиб танишиб ака ука тутунишди.
Нигора аввал ҳам 1 йил яшаб кетгани учун анчагина танишлари бор эди. Албатта йигит дўстлари ҳам. Дўстлари Нигорани кўргани келишганда уларни орасида ўғил болалар ҳам борлиги Шаҳруҳни асабларини таранглаштурарди.
Туркия саёҳати шундай рашкли онлар бн ўтди. Жуфтлигимиз манзилга етиб келгач уйлари томон йўл олишди. Бугун дам олишиб эртасига ота оналарини кўришга боришни келишиб олишди.
Эрта тонгда уйғонган Нигора бошида кучли оғриқни ҳис қилди. Ўрнидан тураман дедию яна боши айланиб ётоқ четига ўтириб қолди.
Бу вақтда ювиниш хонасидан чиқган Шоҳруҳ суюклисини кўриб қўрқиб кетди.
Чунки Нигорани ранги докадек оқариб кетганди.
--яхшимисан? Сенга нима бўлди ягонам. Нега бу аҳволдасан?....деди ҳавотир ва меҳр бн
--билмадим кеча самалётдаям мазам бўлмаганди. Шунга кечлик ҳам қилмадимку балки қорним очлигигадур. Бошим қаттиқ оғрияпти......дея турмоқчи эди яна боши айланди. Шунда йигит.
--шошма...деб ўзи кўтариб ювиниш хонасига олиб кириб юзларини ювишига ёрдамлашди. Кейин кийинишига ҳам ёрдам бериб. Қизнинг қаршилигига қарамай уни кўтариб олиб чиқиб машинасига ўтказди.
Тўғри шифохонага олиб борди.
Навбатлари келгач ичкарига кириб кетишди.
Дўктирга шикоятларини айтгач бир нечта анализ топширишди. Охирги хона УЗИ хонасига киришди. Яхшилаб текширган шифокор уларни ҳурсанд қиладигон янгилик айтди.
--табриклайман Шоҳруҳбей аёлингиз ҳомиладор.
--росданми? Мен ота бўламанми? Бу бахтку. Нигорамни аҳволичи у яхшими?.
--Нигорахон яхши. Фақат қони кам менимча. Уларга яхшилаб эътибор беринг. Кучли таомлар ейиши қувватга кириши керак.
--унга ўзим этиборли бўламан. Айтганини муҳайё қиламан.....Шоҳруҳ жудаям ҳурсанд эди Нигорани қўлларидан маҳкам тутиб турарди. Уни бағрига босишдан ўзини зўрға тийиб турарди.
Нигора ҳам ёрини қувончдан порлаётган кўзларига қараб. Ичида Аллоҳга шукурлар айтарди.
--энди бошингизда кўтариб. Айтганини муҳайё қилмасангиз ҳам бўлмайдида. Ахир бир эмас икки фарзандингизни кўтариб юрибтида....доктирни гапларидан Шоҳруҳни қувончи икки ҳисса ошди.
--росданми? Улар эгизакларми?
--ҳа эгизаклар. 3 ҳафталик ҳали жинси аниқланмайди. Лекин улар иккита.
--жинсини қизиғи йўқ аёлим бн фарзандларим соғ бўлса бўлди.
Шоҳруҳ ҳурсандчиликдан ўзига сиғмасди. Нигора бн аввал кафеда нонушта қилишди. Кейин уйга бориб Туркиядан яқинларига олган совғаларини олишиб Саидовлар қўрғонига боришди.
Шоҳруҳ ҳурсандчилиги ичига сиғмай ҳаммага янгиликни етказди. Нигора бироз уялди. Секингина ошхона томон кетди.
Уни ортидан келган Умида.
--табриклеман опа эсон омон бағризга босиб олинг......деди
--раҳмат сизларга ҳам насиб қилсин. Умида мени опа дейишингиз шарт эмас Нигора деяверинг.
--Ахир сиз катта келинсизку.
--Ҳеч нарса қилмайди. Сиздан атига 5 ойлик каттаман ҳолос шунга опа дейишингиз шарт эмас келишдикми? Дугоналар бўлиб юрамиз.
--хўп Нигора бўлса Нигорада дугонажон......ошхонадан икки қизни шодон кулгуси янгради
Кечгача Саидовлар хонадонида кулгу овозлари тинмади. Ҳамма ҳурсанд. Султонбей ҳам дардлари анча енгиллагандек бўлди. Кечга ёш оиламиз ўз уйларига қайтишди. Эртага Хўжаевлар хонадонига боришга келишиб олишди. Ва ширингина уйқу салтанатига равона бўлишди.
Эртасига Нигорани ота онасини кўриб келишди. Улар ҳам янгиликдан ҳурсанд бўлишди.
Ва ниҳоят Нигорани танноз опаси ўзига ўхшаган кеккайган йигит бн танишиб оила қуришга рози бўлганлиги. Амирхон эса тўйдан кейин чет элга кетмоқчилигини билишди.
Яна ўз уйларига қайтиб келишди.
--Нигор ягонам опанг бунча танноз.....деди йигит
--ҳа у шунақа....деб кулиб юборди.
--нега куляпсан.....деди йигит қизни ўзини тўхтатолмай кулаётганига қизиқиб.
--биласизми? Опамни маҳалламизда биттаям дугонаси йўқ. Мактабдаям ўқишидаям 2тадан дугонаси бор ҳолос. Нима эмиш хўжалар фақат хўжалар бн дўст тутуниши мумкин экан.
Яна бу ҳаёт қонуни эмиш.....дея роса кулди. Кейин.
--яна биласизми? Аслида сизга опам турмушга чиқиши керак эди. У рози бўлмагани учун мени беришган.
У сиз ҳақингизда жудда келишган каландимоғлигиям менга ёқади. Аммо у аниқ мени ўлдириб қўяди. Амакимни севгисини деб бўлмаса шартда тегволардим. Деганди....деб қиз гапини якунлади. Йигит секин қизни бағрига босиб.
--Яхшиям рози бўлмагани. Агар унга уйланганимда аниқ ўлдириб қўярдим. 3 соат у бн битта уйда ўтиришга базўр чидадим. Мен уни ўлдирсам икки оилани душманлиги янаям кучаярди.
Буям майли мен ягонамга етишмаган бўлардим яни сенга ёлғизим ўзимни. Улар яхши танлов қилишган. Ўзимни КАКТУСИМ энг зўр ва ақлли танлов бўлган..... дея қизни бағрига босиб.
--энди уҳлаймиз сенга алоҳида парвариш керак....дея жойига ёткизиб ўзи ҳам уни маҳкам бағрига босганча кўзларини юмди.
Кунлар шу зайлда ўтарди. Шоҳруҳ Нигорани доим авайлаб кўнглига қарарди. Нигора унчалик инжиқликлар қилмасди. У фақат Шоҳруҳ ёнида кўпроқ бўлишини ҳоҳларди.
Кунлар ойлар ўтиб Нигорани ҳомиласи 5 ойлик бўлди. Унга ҳомиладорлик жудаям ярашганди. Шоҳруҳ уни батта қизғонарди кўзланади деб ортиқча кўчага чиқармай қўйди. Нигора Ишларини ёрдамчиси Севарага топширди. Ҳар ҳафта ҳисобот бериб турарди. Ишхонани ўзи бошқарарди.
Бу орада Умидада ҳам янгилик бўлди. Умида 3 ойлик ҳомиладор. У Нигорадан фарқли ўлароқ жудаям инжиқ бўлган. Шаҳрузни додини ҳудога айткизяпти.
Укасини ҳолатини кўрган Шоҳруҳ
--мени Нигорам ҳақиқий фаришта. Мени қийнамайдиям фақат сизни кўпроқ кўргим келаяпти дейди ҳолос.....деб укасига мақтади ва росдан ҳам у фаришта деб қўйди ичида.
--ҳа ўзи сизни Нигора 360 градусга ўзгартирган. У жуда ажойиб қиз уни қадрига етинг. Мен борай мажлисим бор кеча яхши ухлолмагандим мажлисда ухлаб қолмасам бўлди.....дея акаси бн ҳайрлашиб чиқиб кетди.
Укаси кетгач ёрини ой руҳсорини ўйлаб.
--укам ҳотинини шунча тантиқликларига чидаяпти экан. Мен фариштамни битта тилагини амалга оширолмиманми?.....дея хонасидан чиқиб кетди. Уйига бориб.
--Нигорам нарсаларингни йиғ кетамиз.....деди
--қаерга ....дея табассум бн кутиб олди Нигора
--сен бн йўғиз қолмоқчиман.....деб қиздан бўса олди ва.
--бир ҳафта дам олиб келамиз.....деди. Нигорани кўзлари севинчдан порлаб кетди.
--Ишларингизчи? ...деди
--сизлардан муҳим ишим йўқ дея ёрини бағрига босди.
Улар бир ҳафта дам олиб қайтишди. Қайтгач Марям опа эри келаётгани ва энди бу уйдан кетишини айтди. Бироз ҳафа бўлишди ва яна табассум бн ҳайрлашишди. Тўғрида Марям опани эри 2 ярим йилда келади ва ниҳоят фарзандларини дадам қани қачон келади дейдигон саволларидан қутулади.
ФИНАЛ
Нигорани фарзандлари бири қиз бири ўғил эканини УЗИ шифокори айтди. Улар ҳурсанд ҳам ўғли ҳам қизлари болишидан. Бу жуда катта бахт. Умиданики эса ўғил экан.
(Албатта бу апаратни гапи ҳали туғилишмади)
Гўзал ва Аҳад унаштирилди. Гўзални ўқишига Аҳадни ўзи олиб бориб келади. Бироз қизғончиқ фақат меъёрида. Гўзални кўнглига қарайди доим. Гўзал ҳам бунга жавобан ортиқча инжиқлик қимайди ҳамма ҳавас қилгулик жуфтлик бўлишган.
Султонбей қанча умри қолганини билмайди. Фақат гуноҳларига тавба қилиб набираларимни кўриб ўлсам армониим йўқ эди дея доим дуода.
Ҳамма қаҳрамонларимиз бахтли Нигора сабри ортидан келган бахтига шукроналар келтиради доим. У Шоҳруҳни бари камчиликлари бн сева олди. Қалбига қулоқ тутиб унинг ёнида қолди. Ва ҳеч қачон бундан афсусланмайди. Чунки Шоҳруҳ ҳам унга муносиб меҳр кўрсатиб келади доим.
Шунча берган азорларига қарамай доим ёнида бўлгани учун. Нигорага маликалардек муносабатда бўлади.
Мана ҳикоямиз ўз ниҳоясига етди.
Қаҳрамонларимиз фарзандларни соғ саломат бағриларига босиб олишсин😁😁
Ҳато ва камчиликлари учун узр.
Сизлар бн Gulinur бўлди
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 24