10-қисм.
Муаллиф: Нодира Қосимова.
__Ха ака, тарафини оляпсиз? Ўзингиз хам ааа
Севара кинояли кулди.
__Гапингни ўйлаб гапир.
Бор Сакийна хонанг ўшандай турибди, кириб дамингни ол.
Сакийна хонаси томон шошди.
__Бу шумқадамни, уйга қўймайман хали кўрасиз.
__Айби нима?
__Айби шу уйга келгани, мени дадамга эга чиқгани.
Мана шу келди дадам нима бўлди.
__Сакийнани алоқаси йўқ, бу нарсаларга.
Сакийна билан ўралашма, бор ишингни қил.
Билол шифохонага кетди.
__Хали бу уйга келганингга пушаймон бўласан.
Севара Сакийнани хонаси томон юрди
Эшик таққиллаганидан Сакийна чўчиб ўтириб олди
__Оч эшикни қанжиқ, ўлдираман. Сен сабабчисан дадамни шу ахволга тушишига. Оч деяпман.
Сакийна унсиз йиғлар эди.
Севара оғзига келган сўзлар билан Сакийнани яхшилаб сийлади
__Онанг хам сендек фохиша бўлган шекилида, айтишадику қиз бола онасига тортади деб.
Сакийна сабчиб ўрнидан туриб, шахдам қадамлар билан эшикка югурди.
Эшик олдида турган Севарани, бир қўли билан бўғиб деворга тиради.
__Сен нима дединг? Мени онамни фохиша дедингми?
__Қўйиб юбор ахмоқ, онам билса сени ўлдиради.
__Хеч кимдан қўрқмайман, сендан хам онангдан хам.
Мени онамни фохиша дедингми? Аслида сени онанг фохиша, ўз эрини уйида бегона билан оғиз бурун бўлган ойинг фохишами? Ёки хокисоргина бўлиб, ўлиб кетган мени онамми?
Сакийна қўллари қалтираб Севарани қўйиб юборди.
Иккиси хам ерга ўтириб қолди
Севара бойнини силаб йиғлаб юборди
☘☘☘☘☘☘
__Жаноб терговчи, дадамга суиқасд қилган одам билан кўришмоқчиман.
Билол қатъий гапирди
__Майли фақат куч ишлатиш йўқ, беш дақиқа вақт бераман.
Камерага кирган Билол, ўзидан уч-тўрт ёш атрофида катта, ёшгина йигитга кўзи тушди.
__Сени ким йўллади?
__Сен етмай тургандинг.
__Сен биласанми? Етимлик нима эканини биласанми? Ўгай онани қўлида катта бўлиш нима эканини биласанми? Онадан, отадан айрилиш нима эканини биласанми? Йўқотилган болалик нима эканини биласанми ? Мехрга зор бўлганингда, хеч кимдан мехр топа олмаслик нима эканини биласанми? Севиб туриб имконсиз севгига дучор бўлиш нима эканини биласанми? Якка ягона укани хам йўқотиш нима эканини биласанми?
Йўқ билмайсан, сен хеч бир туйғуни хис этмагансан.
Сакийна кўзларида ёш билан қаради.
Севара хам пушаймонлик хусси билан Сакийнага қаради.
Сакийна хонага кириб эшикни қулфлаб ўзини диванга отди. Кўз ёшларига эрк берди.
☘☘☘☘☘☘☘
__Қайси ит йўллади сени.
Билол столга қаттиқ урди.
__Сен кимсан? Фарходга ким бўласан?
__Ўғлиман.
__Нима? Ўғли?
Кулди йигит.
__Ха ўғли, нима хусуматинг бор дадамда?
__Мени севгимни тортиб олгани учун қилдим бу ишни.
Сакийнани неча ойдан бери қидираман. Даданг уни бирор жойга сотиб юборган шуни қасдини олдим.
Билолни бошига осмон қулади.
__Сакийна?
__Ха Сакийна биз бир биримизни севардик. Сени даданг бой бўлгани учун мендан кечиб кетди.
Билол бир сўз дея олмади.
__У хам сени севганми?
__Ха севишганмиз, кейин мени ташлаб кетди.
Сакийна хозир қаерда?
Билол индамай ташқарига чиқиб кетди.
☘☘☘☘☘☘
__Давойингиз борми? У иккинчи аёлингизни севган йигити экан. Аёлингизни қидириб топа олмаган, ва сиз уни бирор жойга сотиб юборган деган хаёлга келган, ва сизга суиқасд қилган.
__Нима? Сакийнани севарканми?
Фарход ўйланиб қолди.
Давойим йўқ, ишни ёпинг ўртиқ терговчи
__Уни шундоққина, кечириб юборамизми?
__Ха йигит ёшлик қилган. Унга имконият бериш керак.
__Майли ўзингиз биласиз. Манабу хужжатларга имзо чекиб беринг.
Фарход ишни ёптириб қоғозбозликка хам бархам берди
__Эринг, шифохонада эканидан фойдаланиб қолмаймизми?
Шабнамни уйига олиб келган Зокир Шабнамга суйкалди
__Бас қилинг, муносабатларимизни тўхтатмоқчиман.
Шабнам Зокирни ўзидан итарди
__Энди бу имконсиз.
Зокир кулиб яна ёпишмоқчи бўлди
__Энди мени унутинг, бу юришимиз бировни қулоғига тушса, яхши иш бўлмайди..
Сакийна қайтди, энди хар дақиқа хавотирда юраман.
Шабнам тезда уйга кирди.
Деразадан уларга қараб турган, нигоҳларни сезмади.
__Ойи, сиз билан гаплашиб олайлик
Севара Шабнамни шифохонадан қайтишини ухламай кутиб турганди
__Ухламадингми хали?
__Сизни кутяпман.
__Нега тинчликми? Сакийна бирор нима дедими?
Шабнамни кўзи ўйнади.
__Ташқарида, бир бирингизга суйкалганингизни кўрдим.
__Бўлмаган нарсаларни гапирма. Қайтиб эшитмай.
Шабнам сир бой бермай ёнидан ўтиб икки қадам юрди.
__Қандай, кўнглингизга сиғяпти? Дадамга хиёнат қилгани, виждонингиз қийналмайдими?
Шабнамни кўзидан икки томчи ёш оқди, қўлида сидириб Севарага қаради.
__Сен нотўғри тушундинг гўзалим.
Шабнам Севарани икки елкасидан тутди
__Мени алдашга уринманг мен ёш бола эмасман.
☘☘☘☘☘☘☘
__Билол, кетяпсизми?
Сакийна тонг сахардан кўчага чиқиб кетаётган Билолни ортидан келди
__Ха кетяпман.
Билол совуқ охангда гапириб, кўчага чиқиб кетди.
Билолдан бу муомилани кутмаган Сакийна ғалати бўлиб қолди.
__Кайфияти йўқми? Нима бўлди экан?
Сакийна кун ботиб, Билол уйга келгунча шу хаёллар билан юрди.
Кунлар ўтар Билол Сакийна билан деярли гаплашмай қўйди. Ахамият хам бермай қўйди.
__Дада, сиз Сакийнани жавобини беринг. Эртага унга совчилар келади.
Билол кечки овқат маҳали сўз бошлади.
Сакийна ичаётган жойига тиқилиб, Билолга қаради
Хамма Билолга хайрон қаради.
__Билол сен бу қизни топгунча..
__Дада хато қилган эканман. Билол Фарходни гапини бўлди.
__Нима бўлди ўзи?
__Сакийнани севгани бор экан, исми Абдуллоҳ
Сакийна кўзларида ёш билан Билолга қаради.
__Сизни пичоқлаган эсинггиздадир.
Сакийна Билолни нега ўзгариб қолганини энди билди.
__Ўғлим мени жавоб беришим шарт эмас, мен Сакийнани ўз қизимдай кўраман. Қолаверса никоҳ ўқилаётган пайтда хам, Сакийна розилик бермаган экан.
Шундай экан қизим кимни хохласа ўша инсонга турмушга бераман.
__Дада мен чет элга ўқишимни кўчирмоқчиман
Билол Сакийнага алам билан қаради.
Сакийна йиғлаб, ўрнидан туриб ичкарига кириб кетди.
__Ўғлим, кейин афсус қилиб юрмагин, яхшилаб ўйлаб иш қил.
☘☘☘☘☘☘☘
__Ярим тунгача Сакийна йиғлаб, ухлай олмай ташқарига чиқди.
Яна ўша қадрдон, скамейкада ўтирди.
Мана неча ойларки, шу скамейка кўз ёшларига гувох бўлган.
__Сакийна, уйқунгиз келмаяптими?
Орқадан келган овоз томон қаради.
__Ха ўзингизчи.
Фарход келиб Сакийнани олдига жойлашди
__Йўқ, мени хам уйқим келмаяпти, Билолни гапларини ўйлаб чиқдим.
Фарход узоққа тикилди
__Илтимос, укамни топишга ёрдам беринг илтимос.
__Ўша кунги рейсларни текширдикЎша куни Ясмина ва қизи Туркияга учган, укангиз учмаган.
__Нима? Унда укам қаерда?
__Қидиряпмиз. Хабар йўқ
__Ягона жигарим, уни топмасам бўлмайди.
Сакийна йиғлаб гапирди
__Йиғламанг, хаммаси яхши бўлади.
Сакийна бир савол берсам майлими?
__Майли. ---деди Сакийна бир нуқтага тикилганча.
__Абдуллоҳни севасизми?
Сакийна ялт этиб Фарходга қаради.
__Биласизми? Баъзида биз инсонлар озгина мехрга, эътиборга мухтож бўлар эканмиз. Шу ўринда мен хам мехрга зор бўлиб катта бўлганман. Абдуллоҳни танимайман деб инкор этмайман, танийман лекин розимни бермаганман, севаман демаганман. Бу ёшликдаги бебошлик дейдими?
Мен бир инсонни севаман. Мен жавобсиз ва имконсиз севгига дучор бўлганман. Уни ўлсам қабримгача олиб кетаман. У билан бирга бўла олмайман, лекин унитиб хам кета олмайман.
Сакийна кўз ёшларини артди.
Укамни топиб беринг. Мен сизни уйингиздан, сизларни хаётингиздан бутунлай чиқиб кетаман.
__Келган совчиларга...
__Уларга йўқ деб айтинг
Сакийна ўрнидан турди, илтимос Билолга айтинг совчиларни қайтарсин.
Сакийна, уй ичига кириб кетди.
Севара туни билан мижжа қоқмай, Шабнамни ўйлаб чиқди
__Нахотки ўз онам шундай бўлса? Сакийнани хабари бор, лекин чурқ этмаган.
Энди нима бўлар экан? Нахотки акам севгисидан воз кечса, воз кечмаса дадамни хотини.
Уфффф бошим ўғриб кетди , нима бўлса бўлар
Севара жойига чўзилди.
☘☘☘☘☘☘
__Укамни топиб, Шодия онамни олдига кетаман.
Нахотки Билолни севгиси шу жойгача бўлса. Севаман... Севаман деб, осонгина бировга берамиз дейди.
Сакийна ўзига ўзи гапирди.
☘☘☘☘☘☘
__Билол жинни бўлдингми? Қандай қилиб Сакийнани бировга бериб, индамай ўтирасан. Сакийнадан хисоб сўрамадинг? Бегонага ишониб севганинга ишонмайсанми?
Билолни минг саволлар қийнар эди.
☘☘☘☘☘☘
__Мен бу муносабатга чек қўйишим керак, бу кетиш бўлса, оиламдан айрилиб қолишим мумкин. Яхшиям Севара бировга индамади. Агар айтса нима қиламан.
__Билол нега бундай қиляпти? Нахотки Сакийнани севмаса?
Ўша кеча бу оила аъзолари учун бедор кеча бўлди. Хеч бирини кўзларига уйқу келмади.
Тонг сахардан ишларини қилиб юрган Сакийнани Билол четга тортди
__Қўйиб юборинг.
Сакийна силтаниб ўзини олди
__Гаплашиб олишимиз керак
Билол Сакийнани қўлидан тутди
__Мени сиз билан гаплашадиган гапим йўқ, бир бегонани гапига ишониб, менга ишонмаган, бирор марта хисоб сўрамаган одам билан гаплашадиган гапим йўқ.
Сакийна Билолни олдидан узоқлашди.
☘☘☘☘☘☘
__Сакийна совчиларга келманглар деган эдик. Лекин улар кўнишмади.
__Бу билан нима демоқчисиз?
__Бир марта келаверсин, рад жавоби берамиз.
__Абдуллоҳ, сен билан бир марта гаплашиб олай деяпти.
__Фарход ака, мени у билан гаплашадиган гапим йўқ.
Сакийна қайтиб бир сўз демади.
☘☘☘☘☘☘☘
__Ассалому алайкум амаки, яхшимисиз.?
Сакийна таниш чехрадан хурсанд бўлди.
__Ваалайкум ассалом, қизим яхши юрибсанми?
__Амаки, онамлар яхши юрибдими? Мен хабар хам ола олмадим.
__Ўтган куни сув олиб борганимда кўргандим. Укангни мазаси бўлмай қолибди.
__Нима бўлибди?
Сакийна хавотир билан гапирди.
__Бироз шамоллабди.
__Амаки сиздан илтимосим бор
__Сўра қизим
__Эртага хам шу ерда бўласизми?
__Ха эртага тушликдан кейин, сув олиб кетаман. Унгача шу ерда бўламан.
__Эртага келаман амаки
__Майли қизим.
Сакийна бир тарафдан онаси билан боғланиш имконини топганидан хурсанд бўлса, бир тарафдан укаси ўғриб қолганига хафа бўлди.
Уйига етиб Сакийна хонасига кириб стол олдига жойлашиб, ручка дафтарни қўлига олди.
☘☘☘☘☘
__Билол ваъда бергансан, энди бу нимаси
Абдуллоҳ асабий гапирди
__Сакийна сени кўришни хохламаяпти, шундай экан мен уни мажбур қила олмайман.
Билол Абдуллоҳдан узоқлашар экан ортига қаради.
__Сакийнадан узоқроқ юр. Мен совчиларингни келишига рухсат берганим, бу Сакийнани безовта қилишинг мумкин дегани эмас
«Онажон, сизни согиндим.
Ассалому алайкум, яхши юрибсизларми? Онажон мен бу уйга келганимда, мени анча мунча муаммолар қарши олди.
Дадажоним оламдан ўтибди, хаттоки мени кутмабди. Мен бу оламга сиғмаяпман онажон, Ўгай онам уйларимизни сотиб, укамни қаергадир қўйиб ўзи синглим, ёдгорни Сорамни олиб Туркияга учиб кетибди.
Энди ғирт етим бўлдим, она. На онам, на отам, на укам. Менга хеч ким қолмади.
Ягона Билол бор эди афсус.... Ўз севганим мени бегонага узатмоқчи. Укамни топиб албатта сизни олдингизга бораман. Ўша тинч ва осуда бағрингизни соғиндим онажон.
Сизни қизингиз Сакийна»
Сакийна хатни тугатиб, конвертга жойлаб, ўзи жойига чўзилди.
☘☘☘☘☘☘☘
__Ассалому алайкум, Фарход ака укамдан хабар борми?
Сакийна нонушта пайти ошхонага кириб савол берди.
__Йўқ, қидирмаган жойи қолмади одамларимни.
__Сакийна, Ясминани бирор яқин одамларини танийсизми?
Шабнам гапга қўшилди
__Йўқ, Нега?
__Балки ўша, бирор яқинига ташлаб кетганмикан?
__Балки.
Сакийна ўйланиб қолди
__Дадаси, Нихоладан суриштиринг, Ясминани яхши танирди, дугонасику.
__Тўғри айтасан. Хозироқ Нихолани уйига бориб гаплашаман.
__Рахмат сизларга.
Сакийнани киприги намланди.
__Келинг чой ичиб олинг.
Севара узрхох гапирди.
Ўша кундан бери гапиргани уяларди Сакийнага.
Билол сўз қўшмай, индамай чой ичиб ўтирди
__Дада, мен Америкага кўчиряпман ўқишимни
Сакийна Билолга секин қаради, кўзлари ёшдан чақнаб турарди.
__Нега бунча тез?
__Кетишим керак. Ўша ерда мутахассислар кўп. Шулардан билим олишни хохлайман.
Давоми бор
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 4