Предыдущая публикация
Фаришта мисоли қалби беғубор,
Шаънингни қўриқлар номус ила ор.
Садоқатли жуфтинг бўлсин сенга ёр,
Фазилатли аёл -- ёрга вафодор,
Саранжом-саришта ишда фидокор.
Сах,арлаб югурар сийрати гўзал,
Момо Х,аво эрур дояси азал.
Тўрт девордан бири дейди у асал,
Фазилатли аёл -- мисли бир китоб,
Саранжом-саришта ердаги офтоб.
Дунёни тебратар битта қўлида,
Бешик тебранади унинг қўлида.
Каъбадир Аллох,им аёл қалбида,
Фазилатли аёл ёрига тиргак,
Оила боғбони х,амиша сергак.
Фарзандин кўзига кўрмай дея ёш,
Барча ташвишларга беради бардош.
Кечалар тинмайди ой эса сирдош,
Фазилатли аёл -- гўзал дилором,
Гар сух,бат қурсангиз дил олар ором.
Хор этган панд йеди ,бу аник муодом .
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев