Онам фидо бўлсин сизга ё Шафий,
Қиёмат кун денг бизларни умматий,
Расулуллоҳ Сизни жуда
соғиндик!
Муборак юзингиз кўрмоқлик учун,
Олий саодатга етмоқлик учун,
Кавсар сувларидан тотмоқлик учун,
Расулуллоҳ Сизни жуда соғиндик!
Жон фидо айлади сизга умматлар,
Уларга қилдингиз олий ҳимматлар,
Муборак сўзингиз бари ҳикматлар,
Расулуллоҳ Сизни жуда соғиндик!
Хулқингиз барчага бори ибратдир,
Айтган сўзларингиз шифодир,
нурдир,
Ҳатто қиёси йўқ бебаҳо дурдир,
Расулуллоҳ Сизни жуда соғиндик!
Сиз айтган сўзларга амал қилмоққа,
Шубҳа ва ҳаромдан йироқ бўлмоққа,
Интилдик доимо ҳалол бўлмоққа
Расулуллоҳ Сизни жуда соғиндик!
Чин уммат ёдингиз канда қилмайди,
Ёд этганинсонлар ҳеч ғам билмайди,
Соғинчдан бошқаси дилим тилмайди,
Расулуллоҳ Сизни жуда соғиндик!
Сийратингиз ўрганиб ёшланади
кўз,
Сиз қуёш оламга, порлаган нурсиз!
Сизсиз ҳаловат йўқ, кўнгил ҳузурсиз,
Расулуллоҳ Сизни жуда соғиндик!
Қийнаманг ҳижронда ёнган
умматни,
Тинглангиз ёзганим бир энли хатни,
Сўзин айтай сизга аҳли умматни,
Расулуллоҳ Сизни сизни жуда соғиндик!"
Расулуллохга саллоллоҳи алайҳи васаллам қўшни бўлайлик сизга эй АЛЛОХИМ.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев