Чиройли, ширин, безаклари кўп... Уларга қараш ёқимли. Кўз қувонади. Рост, баъзан сунъийлик сезилиб туради — кимёвий таъм, бироз ясалмалик. Лекин барибир — чиройли, хушбичим, байрамона...
Баъзилар эса — нон каби.Оддий. Ҳеч қандай алоҳида жиҳат йўқ. На безак, на крем. Шунчаки нон.
Аммо ана шу одамлар — энг зарурларидир.Тортсиз яшаса бўлади,нонсиз — йўқ.
Бу одамлар ҳақида илиқ сўзлар кам айтилади. Улардан лол қолишмайди. Нимага лол қолиш керак? Кўзга кўринмас, оддий одамлар бўлишса...
Лекин оғир дамларда айнан шу одамлар ёдга тушади.Тортлар етишмаслиги — мусибат эмас.Ноннинг йўқлиги эса...Қийин вақтда инсонга керак бўладиган оддий инсонпарварлик — ана шу нон одамларда бўлади.
Уларсиз тириклик йўқ.
Аммо улар жуда оддий. Жуда таниш. Шунинг учун ҳам кўпинча кўзга ташланмайди.Уларни қадрлаш — аксар ҳолда, фақат йўқотилгандан кейингина бошланади...
©️ Сарвар Раҳимий
--- --- --- --- --
Присоединяйтесь — мы покажем вам много интересного
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 3