Лекин у жуда ҳамтақволи инсонни хоҳлар экан. У турмушга чиқишни хоҳлаган кишиҳар куни Қуръон хатм қилиши, йил бўйи рўза тутиши ва кечалариниибодатда ўтқазиши кераклигини айтди. У жуда гўзал аёл эдики, унгауйланишни хоҳловчи даъвогарлар кўп эди, аммо улар аёл қўйганшартларни бажара олишмаслигини яхши билишарди. Хуллас, бир кунибир киши унинг барча шартлари қўлидан келишини ва уларнибажаришини айтди. Шундай қилиб улар Имомнинг ҳузурида никоҳдан ўтишди. Никоҳнинг биринчи куниданоқ аёл эрини на Қуръонхатм қилганини, на рўза тутганини ва на кечаси ибодатга турганиникўрди. Шу аснода у энг камида эрига бир ҳафта муҳлат беришгақарор қилди, агар ўзгариш бўлса майли эди, аммо ҳеч қандайўзгариш юз бермади. Охири у эридан шикоята қилиб, унданталоғини беришни сўради. Сўнг иккиси қозининг ҳузуригаборишди. Қози улардан ажралиш сабабини сўради. Шунда эр жавобберди:”Мен ҳар куни Қуръон хатм қилишим, ҳар куни рўза тутишимва кечаларини ибодатда ўтқазишим керак эди”. Қози ундан: ”Сен уларни бажардингми?”, деб сўради. Эр ҳотиржамлик билан “ҳа” деб жавоб берди. Шунда қози: ”Сен ёлғон гапиряпсан, аёлинг буларни бирортасини ҳам қилмаганингни айтди, шунинг учун ҳам сен билан ажрашмоқчи”, деди. Лекин йигит ўз сўзида қатъий туриб олди ва уларни барчасинибажарганини айтди. Шунда қози сўради: ”Хўш, сен ҳар куни Қуръон хатмқилдингми?”. Эр “ҳа” деди. Қози тушунолмай сўради:”Қандай? Қандай қилиб сен ҳар куни Қуръонни хатм қилдинг”.Йигит шунда: ”Мен Ихлос сурасини кунига 3 марта ўқийман.Пайғамбаримиз (соллаллохи.алайхи.ва саллам)нинг сўзларига қараганда Ихлос сурасини 3 мартаўқиш Қуръонни хатм қилиш билан баробардир” деди. Қози ажабланиб яна сўрашда давом этди:”Сен қандай қилиб йил бўйи рўза тутасан?” Шунда йигит яна ҳотиржамлик билан : ”Мен Рамазон ойида битта ҳамқолдирмай рўза тутдим ва кетидан Шаввол ойининг ҳам 6 кунликрўзасини адо қилдим. Пайғамбаримиз (соллаллохи.алайхи.ва саллам)нинг ҳадисларига кўра “Рамазон ойининг барча рўзасини ва Шаввол ойида ҳам 6 кунрўза тутишлик йил бўйи рўза тутишлик билан баробардир”, деб жавобберди. Қози унинг бу жавобларига ҳеч қандай эътироз билдираолмади. Сўнг яна сўради: ”Сен кечалари қандай қилиб ибодатга турасан, ваҳоланки аёлинг сени уҳлаётган ҳолингда кўрарэкан?” Қози бу сафар у жавоб бера олмайди деб ўйларди, аммо йигит яна ҳотиржамлик ила:”Мен хуфтон намозини жамоат билан, эртасигабомдод намозини ҳам жамоат билан ўқийман. Пайғамбаримиз(соллаллохи.алайхи.ва саллам)нинг ҳадисларига биноан: ”Кимки хуфтон вабомдод намозларини жамоат билан ўқиса, у ҳудди кечалариниАллоҳ таолога ибодат қилиш билан ўтқазибди” деб жавоб берди.Қози йигитнинг берган жавобларига ҳеч қандай эътироз билдираолмади. Ниҳоят, у иккисига қараб: ”Боринглар, сизларнинг турмушингизда ҳеч қандай муаммо йўқ” деб уларни кетказиб юборди.Ислом дини жуда ҳам енгил диндир. Агар биз динимизни маҳкам тутсак, ҳақиқий мусулмон бўлиб етишамиз... !#Ибрат БИЗГА ҚЎШИЛИНГ
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев