Аҳволимни сохта сўзлаб сўрамагин,
Юрагимни пуч ёнғоққа ўрамагин,
Кетар бўлсанг кетгин, ортга қайтма ёрим!
Энди сенга бегонаман бегона ёр,
Менгинани сева олмай этдингми хор,
Изларимни топа олмай бўласан зор,
Кетар бўлсанг кетгин, ортга қайтма ёрим!
Соғинасан соғинчларинг айта олмай,
Қайда бўлма қумсайсану қайта олмай,
Оғриқлардан оғринасан йўл тополмай,
Кетар бўлсанг кетгин, ортга қайтма ёрим!
Дарёларинг сувсизликдан қуриб кетсин,
Зилол сувлар изларингни ювиб кетсин,
Шундай кетки кетганингдан кўнглим тўлсин,
Кетар бўлсанг кетгин, ортга қайтма ёрим!
Қаҳратоннинг қорларида қолиб кетдим,
Сени севиб бўронингда совуқ қотдим,
Кетсам фақат ўзимданмас сендан кетдим,
Кетар бўлсанг кетгин ортга, қайтма ёрим!
✍️Сайёрахон Раҳматилло қизи
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев