Олисдаги яқиним Қадрдоним
Соғ омонмисиз?!!!
Ибодатдан юзи нурлигим,
Кўзи хумор, сўзи дурлигим,
Соф иймонли, тоғ ғурурлигим,
Салом бердик, яхши инсоним!
Хар саждада минг шукронаси,
Жойномоздир чин кошонаси.
Хақ яратган битта донаси,
Салом бердик, яхши инсоним!
Ғаниматсиз мисли танда жон,
Қадри менинг бошимда осмон,
Кўп йилларга етайлик омон,
Салом бердик, яхши инсоним!
Байрамларни раво кўрганим,
Нафасимга ҳаво кўрганим,
Меҳрингиздан даво кўрганим,
Салом бердик яхши инсоним!
Сизни излаб топмасин ғамлар,
Эрта ё кеч тўлади камлар,
Тонг аталмуш гўзал шу дамлар,
Салом бердик яхши инсоним!
Дуоларим ғамлардан тўсиб,
Чаккангизга райҳонлар осиб,
Икки қўлим кўксимга босиб,
Салом бердик яхши инсоним!
Дилдан тилга кучган тилаклар!!!
Сиз бор шундай ширин забон инсонлар бор!!!
Сиз бор шундай гузал хаёт бор!!!
Сиз учун мехрибонларим!!!
🌹🌹🌹
Кунингиз барокотли утсин......
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев