Токи бу дунё,
Дунёлигин қайта кашф этсин,
Сизга жоним бўлсину фидо,
Аламларим мангу тарк этсин!
Соғиндим денг...
Шу оддий калом,
Малҳам бўлса дардимга зора.
Соғиндим денг...
Қайта ва қайта,
Бир сония аро минг бора!
Соғиндим денг...
Лаблар титроғи,
Жон жонимга кетсин қўшилиб.
Шу каломдан менинг кўнглимда,
Атиргуллар кетар очилиб.
Соғиндим денг...
Сўзлар жаранги,
Тўлқин-тўлқин оқсин томирдан,
Шу сўзларнинг бир ажиб ранги,
Ҳисларимни бўясин бирдан!
Соғиндим денг,
Ё ёлғон, ё чин,
Буни ҳозир фарқи йўқ,
Мутлоқ!
Ва ҳузурбахш таратиб эпкин,
Пойимизга йиқилсин ФИРОҚ!
СОҒИНДИМ ДЕНГ,
Соғиндимку, денг,
Бор овозда ёки
шивирлаб,
Чунки Сизни ва сиздан келар,
Шу сўзларни чарчадим излаб...
Бугун айтинг Азиз инсоним!!!
Соғиндим денг
Соғиндимку денг!
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 1