Соат сайин илгари қадам ўтяпти,
Бахтнинг қўлидан тутган чоғимда,
Қирқ саккизинчи ёз ўтиб боряпти.
Меҳрибонлар сийратин қўмсаган,
Бир дунё орзулар ила излаган,
Аршидан сизлар учун қаср тилаган,
Қирқ саккизинчи ёз ўтиб бормоқда.
Муҳаббат нелигин вужуд кўрмасдан,
Кўнгилга бир ширин армон сиғмасдан,
Ёшликда севгини юрак билмасдан,
Қирқ саккизинчи ёз ўтиб боряпти.
Оғриқдан оғриниб вужуд йиғлаган,
Тинмасдан орзумни юрак тиғлаган,
Беш кунлик дунёга орзум сиғмаган,
Қирқ саккизинчи ёз ўтиб боряпти.
Кўнгилни ўртаган онам дейишлар,
Ҳаммадан қизғониб сизни севишлар,
Орзуда ёниб ман сизла куйишлар,
Қирқ саккизинчи ёз ўтиб боряпти.
Орланиб боғимга баҳор сиғмаган,
Юракни озорла армон тиғлаган,
Кўнмасдан юракдан юрак йиғлаган,
Қирқ саккизинчи ёз ўтиб боряпти...
23.07.2023.
Дилафрўз.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 3