Коррупцияга йўқ денг!
Наманган вилояти Архив иши худудий бошқармасида “9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш” куни муносабати билан ҳамда Наманган вилояти ҳокимининг 2024 йил 22 ноябрдаги 219-6-0-Ф/24-сонли фармойиши ижросига асосан, вилоятимизда ўтказилаётган “Аксилкоррупция ойлиги” доирасида “Коррупцияга йўқ денг” шиори остида “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўтказилди.
Тадбир коррупция ҳолатларини барвақт аниқлаш ва олдини олиш, уларнинг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш, Ўзбекистон Республикасининг “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти, манфаатлар тўқнашуви ва коррупция ҳолатларига йўл қўймаслик, раҳбар ва ходимларнинг коррупцияга қарши талабларга оғишмай риоя қилишлари, архив соҳасидаги коррупция жиноятлари учун белгиланган жавобгарлик, коррупциявий хатти-ҳаракатларнинг ҳар қандай шакл ва кўринишларига нисбатан жамоада кескин муросасиз муносабатни шакллантиришга бағишланди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев