Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ жаннат билан дўзахни яратгач, Жаброилни жаннатга юбориб: «Унга ва унинг аҳлига (жаннатга ва жаннатийларга) тайёрлаб қўйган нарсамни кўргин», деди. Жаброил келиб, жаннатни ва жаннатийларга у ерда тайёрлаб қўйилган нарсаларни кўриб, Аллоҳнинг олдига қайтиб келади ва «Азизлигингга қасамки, у ҳақда эшитган ҳамма унга киришга интилади», деди. Шунда Аллоҳ жаннатни қийинчиликлар билан ўраб қўйишни буюради. Кейин «Яна бориб, жаннатда жаннатийларга тайёрлаб қўйган нарсаларимни кўргин», дейди. Жаброил бориб, у ернинг қийинчиликлар билан ўралганини кўриб, «Азизлигингга қасамки, унга ҳеч ким кирмаслиги учун (уни қийинчиликлар билан) ўрабсан», дейди.
Аллоҳ Жаброилга: «Энди дўзахга бориб, унга ва дўзахийларга нима тайёрлаб қўйганимни кўргин», дейди. Жаброил унинг бир-бирига киришиб ётганини кўриб, «Азизлигингга қасамки, у ҳақда эшитган биронта одам унга кирмайди», дейди. Шунда Аллоҳ таоло уни шаҳватлар билан ўраб қўйишга буюриб, «Яна бориб кўргин», дейди. Жаброил бориб, уни кўриб, қайтиб келиб, «Азизлигингга қасамки, ундан ҳеч ким қутулиб қола олмайди, унга ҳамма киради деб қўрқаман» деди.
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев