ВУЖУД суд залига айланди.
ҚАЛБ - жиноятчи.
АКЛ- қораловчи.
ҒУРУР -жабрланувчи...
Ақл айтди: -
ҚАЛБни ўтда ёқиш керак. У хиёнаткорни севиб қолиб ғурурни яксон қилди....
ҚАЛБ айтди:
- Мен севиш учун бу ВУЖУДга берилганман. Мен севдим, қолгани мени айбим эмас.....
Ғурур айтди:
-ҚАЛБни бу ВУЖУДдан бутунлай ҳайдаш керак. Минг лаънат сенга КАЛБ !!!.
Сени борлигинг барчамизни барбод қилди
ҚАЛБ йиғлади :
-Нега бундай? Мени ҳам севиб-севилишга ҳаққим йўқми? Бахтни ҳис қилишга ҳаққим йўқми? Ана қанчадан-қанча нопок қалблар бахтиёр.
Ақл айтди:
- Сен ҚАЛБ бошга битган балосан. Кўр-кўрона бир аблахни севиб қолиб ғуруни яксон қилдинг!
ҚАЛБ айтди:
-Йўқ, йўқ у аблах эмас. Мен яна минг бор қайта шу вужудга берилсам ҳам, яна уни севардим....♥
Суд залида исён кўтарилди.
Ғурур айтди:
-ҚАЛБ ни ўтда ёқиш керак.
Соғинч айтди:
-ҚАЛБни осиш даркор.
Изтироб айтди:
- ҚАЛБга ўлим..!!!!.
Исёнчилар КАЛБни ўтда ёқа бошладилар. ҚАЛБ олов ичра ёнаркан нажот кутарди. Ҳа, у ўз севгилисидан нажот кутарди.
Уни бу азобларда қутқаришини, қайтиб келиб уни бахтиёр қилишини, чиндан ҳам севгани, севишини айтишини КАЛБ кутарди......
Аммо у келмади...
ҚАЛБ олов ичра ёнаркан йиғларди:
- Ахир айб менда эмас.
Ақл - ўзинг эмасми уни мукаммал ва кўркам деган?
Соғинч -ўзинг эмасми уни қайта-қайта соғинаверган?
Ғурур - ахир сен эмасми, уни севмаслигини билсанг ҳам бизни тўхтатмаган?
Изтироб - ахир сен эмасми, севги азоб бўлса ҳам, ширин азоб деган?
Ахир ўша Хиёнаткор - Ақлдан ўтиб,
Ғурурни енгиб, Соғинчни янчиб, Изтиробни авраб, менгача етиб келдику.
Энди менда нима айб?!
ҚАЛБ да нима айб?....!
ҚАЛБ ўтда ёнаркан дод солиб йиғларди. Айб менда эмас...
ҚАЛБ ёлвора-ёлвора ёниб кул бўлди.
ҚАЛБ ўлди...💔
Энди бу ВУЖУД ҚАЛБсиз яшашга маҳкум. Энди бу ВУЖУД Хеч қачон севмас ва ҳеч нарсани Ҳис қилмас эди.....❄
© Оқил Тўрақул
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев