Предыдущая публикация
Ўзингдан ўзгага тўлмади кўнглим,
Чўғ излаб кул титиб юрганим-юрган.
Девона деманглар,мен шоир бўлдим,
Аммо соғ шоирни ўзи ким кўрган?!
Ўзингдан ўзгага тўлмади кўнглим.
Майпараст май деса, мендан кам деди.
Қошинг қаросига боримни тикдим!
Элнинг назарида ким бўлдим энди?!
Ўзингдан ўзгага тўлмади кўнглим,
Ўша сенгинани кўрмайин ўлай.
Кўзим косалари чайқалар лим-лим.
Дардингни олая, дардингни олай.
Ўзингдан ўзгага тўлмади кўнглим,
Ҳой золим, бас энди, кишанларинг еч!
Инон, икки дунё ёқангда қўлим,
Ёки сен Худодан қўрқмайсанми ҳеч?!
Ўзингдан ўзгага кўнмади кўнглим...
Малика Тавфиқ
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Нет комментариев