Ассалом зумрад қиш, келдингми яна,
Кўнглимни ёрай мен, тингла сўзимни.
Майлига розиман, қилмайман таъна,
Аёзинг чимчилаб ўтсин юзимни.
Ёдингдами жоним, биз ўтган қишлар,
Ҳамон қалбимизга солади виқор.
Эсимда ҳаммаси – бир ширин тушлар.
...ва тизза баробар ёғадиган қор.
Қор босган йўлларга кўзимни тикиб,
Нигоҳим кетмасди уфқдан нарига.
Юраклар чизардим, ишқдан энтикиб,
Терлаган деразам ойналарига.
Совуқлар тегмасди ҳеч жонимизга,
Аксинча, жонларга берарди роҳат.
Қор ёққан тонглари дарвозамизга,
Қистириб кетардинг учбурчак қорхат.
Санаб қор ичида қадамларимиз,
Диллар бир-бирига меҳр тутарди.
Асло унутмайман ул дамларимиз.
Бизнинг қишларимиз шундай ўтарди.
Ассалом зумрад қиш, келдингми яна...
#КамилаСоғинчЁғдуси
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 3
Ўзиз тузукми узр кеч жавоб бердим дугон халиям юртдаман уй бекаси бўлиб ўтирипианда