4-қисм
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
-Ғалати гап бўлди, нега уришасиз уни деб?
— Вооой нимага бўларди? Лике босибди. Рашким келди.
— Битта ликега шунчами?
— Ҳм бегона қизни томоша қилса индамайми? Уларгаку фарқи йўқ, аммо мен хохламиман.
***
Жиноят қидирув бўлими ҳодимлари яна бир мураккаб иш устида бош қотиришяпти.
-Ўз жонига қасд қилиш эмас бу.
-Устоз кўриниб турибдию. Бўйнидаги излар ҳам яққол бунга исбот.
-Қиз кечаси чиқиб кетиш одатидан йирроқ бўлган дейишяпти. Қизнинг оғир босиқ эканини ҳам алоҳида таъкидлашди. У ўз жонига қасд қилмаган бу ерда бошқа гап бор. Камера йўқ ҳудуд экани ҳам бизни ишни мураккаблаштиряпти. Солиева ўша кун тунда чиқиб кетганича қайтиб келмаган. Эрталаб эса уни дорихона олдида кўришган. Қизиғи шундаки у дорихонадан дори олмаган. Кейин уни қандай қилиб кимсасиз жойда ўз жонига қасд қилгани жумбоқ. Қизни мажбур қилишган. Ёки кимнидир бунда қўли бор.
***
Зулайҳо опа телефонда гаплашяпти. Стулга ўтирганча ўзини елпийди. Ҳаво жуда иссиқ.
-Отабек юришни бошласа шартта уйлантираман. Анави мегажинни кетгани зап иш бўлдида.
Гўшакни нариги томонидан овоз келди.
-кўнмас керак опа.
-Нега кўнмас экан. Ана номзод ҳам тайёр. Лобарни бир вақтлар келин қиламант дегандим. Аммо Отабек шу Анорага ёпишиб қолуди. Мана тақдир эмас экан ажралди. Ўзимниям шу қизга кўнглим чопмаганди. Худо ишимни ўнглади.
-Опа Анорани кетганига ҳамон ишонгим келмайди.
-Менам, нима қилай кетди. Касал ўғлим унга ортиқчалик қилди. Ёки қараш ёқмади.
-Шундай дейсизу бирдан кетиши шубҳали.
-Етарее ҳадеб ўшани гапираверма.
Зулайҳо опа асабиайлашиб кетди.
-Бўлди опа гапирмасам гапирмапманда.
****
Далиллар қотиллик ҳақида етарли эмасди. Гумондорни қўлга олишга етарли асос йўқ.
-Устоз манави ёқилғи қуйиш шаҳобчасидан олинган видео эьтиборимни тортди.
Шодиев экранни устозига қаратди.
-Нимса бу?
Усмонов кўзойнагини ҳиёл эгилтириб экранга тикилди.
-Бу Солийева ёқолган кунда олинган видео. Камера янги қўйилган ёки бу камера қотилни эсидан чиққан.
-Бу ерда фақат машина бор ҳолоску. Сенингча шу машина эгаси қотилми?
-Бир нарса деб бўлмайди. Аммо машина ждуду катта тезликда ғаракатланган. Машина рақамини дан ҳодимларига айтдим. Излашмоқда.
-Янгилик бўлиб қолар. Кутайликчи.
***
Лобар кўзгу олдида ўзига оро беряпти.
— Жу гўзалсан Лобар. Ҳамон ёш қизлардек. Отабекни маҳкам ушлашинг керак. Бу гал таслим бўлсанг кейин пушаймон ейсан.
Лобар атайин тор кийим кийиб олганди. Мини шортиги ҳам оёқларини кўрсатиб ўзига маҳлиё қиларди.
— Вот, такоооой қизсан. Сени рад этиб бўлармиди?
Лобар сумкасини олганча Отабекка қўнғироқ қилди.
— Тайёрмисан? Боряпман.
5-қисм
Лобар телефонда гаплашяпти.
-Отабек тузалиб қолдингми?
-Ха рахмат.
- бугун сенми бир айлантириб келсам дегандим.
-Сени оввора қилгим йўқ.
-Қизимиқмисан? Оввораси бор эканми?
- Рости хеч қайерга чиққим келмайди.
- Бунақа юраверсанг баттар бўласан. Яхшиси сен билан тринажор залига бораман. Бир икки жойни гаплашудим сенга ёрдам беришар экан.
- Шундоғам ҳозир ҳолатим ёмон эмас.
- Бўлди қил. Мен боряпман.
Лобар телефонни ўчирди. Лобар ўшани кундан Отабекни залга олиб чиқа бошлади. Зулайҳо опа хурсанд. Лобар шу баҳона қизни кўнглига йўл топса, ёки Отабек қизни кўнглтга йўл топар дея.
***
Вақт тўхтаб турмайди. Вақтни бежизга оқар дарёга қиёслашмайди. Отабек илк қадамини ташлади. Олти ойда бу катта натижа эди. Шифокорни ўзи қойил қолди.
-Сиз анча интилувчан экансиз. Мен бу мсуддат ичида юриб кетишизни ҳатто ҳаёлимга ҳам келтирмаган эдим.
-Доктор мен доим қийинчиликларга қарши купашиб келганман. Тўхтаб қолиш мени табиатимга ҳос эмас.
-Сизни бошқа беморлармга ўрнак қилсам бўлади энди. Лекин бирданига жуда кўп қадам ташлаш мумкинмас. Ўзингиз ҳам оғриқни сезяпсиз назаримда.
-Бироз оғриқ бор. Аммо кучли эмас.
-Энди оёқни авайланг. Футболни бир йилча унутасиз.
-Оббо шу гапни бекор айтдингизда. Мен яхши ўйинчи эдим.
-Бироз дам берсангиз зарари йўқ. Сизни фойдангизга гапираяпман.
-Майли доктор. Сиз нима десангиз шу.
Шифокор яна текширди. Кейин эса чиқиб кетди. Хонага Зулайҳо опа кириб келди.
-Болам доктор ҳаммаси зўр деди. Аста тўйни бошласак ҳам бўлади.
-Қанақа тўй?
-Бўйдоқ ўтиб кетмассан?
-Ойи шошилманг. Буткул соғайиб оёққа туриб олай.
Отабек аравачага ўтирди. Зулайҳо опа аравачани индамай ҳайдаб кетди.
****
Яшнар ака қизини олдида ўтирибди.
-Ол сен яхши кўрган олмадан олиб келдим рангги хам қип қизил.
- Қани эди рангини кўра олганимда.
-Хали кўрасан дарров таслим бўляпсанми? Рости сени таниёлмай қолдим қизим. Бу имтиҳондан ийиқилиб икки кунда учта китобни ёдлаган қизга умуман ўхшамаяпти.
- Дада у энди йўқ. Ўзини аҳмоқлиги сабаб севганини қотили бўлиб ўша кундан яшамай қўйган.
- Биламан қийналиб кетдинг. Аммо бу ишинг тўғрими? Биз киммиз сенга? Сени шу ҳолингда кўриш бизга осонми? Кеча онангни қон босими ошди.
- Нега менга айтмадингиз?
- Айтсам нима қилардинг? Йиғлаб юрагини сиқасан. Бошқа нима қиласан, на тузук ейсан на ичасан? Хафа бўлсангам айтаман, онанг кеча сен овқат емаганингдан кейин мазаси қочди.
Анора жим қолди. Кейин аста тилга кирди.
-Менгаям осонмас дада.
-Бизгаям. Кшз олдимизда боламизни сўлишини кузатиш осонми?
Анора гапирмади. Яшнар ака чиқиб кетди.
****
Терговчи Шодиев хамон суриштурув иши билан банд
-Қизни бу вақтда чиққанини жавобини хеч тополмаяпман. Яна қизиғи шуки қиз машина эгасини умуман танимаган. Хатто бирор марта гаплашмаган.
-Солийевани бошқа телефони бўлгандир балки?
- Йўқ ундай бўлиб чиқмади. Буни текширдим.
- Мен сезишимча уларни қандайдир душмани бўлган.
- Ёки бошқа сабаб. Калавани учи сира ҳам топилмаяпти.
Устоз шогирд яна камера ёзувларини томоша қила кетди.
-Бу машина эгаси билан гаплашдингми?
- У кузатувда. Уйидан деярли чиқмайди.
-Лекин ўша куни чиққан.
Шогирд бошини қашлаб қолди.
6-қисм
***
Отабек оёғини аранг босяпти.
-Ана эпладинг. Қара тренирни ҳам зўрини топганман.
-Рост ишини устаси экан.
Отабек стулга ўтирди.
-Чарчадим.
Лобар ҳам Отабекни олидга аста ўтирди.
-Сен баҳона менам озяпман. Бекор турмай деб машқ қиляпман.
( Отабекни ҳаёли Анорага кетди. Ҳар куни эрталаб албатта машқ қиларди. Бирор кун ухлаб қолганини кўрмаган. Ҳозир ҳам яна ўша дамларни эслади. Яна кайфияти бузилди.)
-Бирдан қовоғингни солиб олдинг. Нима бўлди?
-Бироз оғриқ бор. Кетсак ҳам бўларди.
Лобар эринибгина ўрнидан турди.
-Кетдик. Менам ишга боришим керак.
-Ишга кирдингми?
-Ха кирдим. Аммо ёқмаяпти. Сени ёнингда иш йўқми?
-Хали ўзим чиқайчи. Кейин гаплашиб кўраман.
-Яхши бўларди.
Лобар
Отабекни суяб аравачасига олди. Кейин суриб кета бошлади.
***
Анора деворга суянганча ўтирибди. Кўнглига ҳеч нарса сиғмайди.
-Мен доктор топдим.
Анора яна беефарқ.
-сенга гапиряпман қизим.
Яшнар ака қизини олдига ўтирди.
-Дада агар ўхшамасачи? Шунча пулингиз куйиб кетадими?
-Сен пулдан хавотир олма. Муҳими сени соғайганинг.
Анора хўрсиниб қўйди. Яшнар ака чиқиб хотинини олдига борди.
-Айтдингизми?
Яшнар ака кўрпачага ёнбошлади. Чойнакдан пиёлага чой қуйди.
-Айтдим. Бир иккита катта эхтиёт қисмлар бор. Сотдим анча пул бўлди. Бемалол пулим етади.
-Менам тиллаларимни сотиб бераман етмаса. Етади онаси. Қудани машинасини таьмирлаб бермаганимизда бунчалик пулсиз қолмасдик. Пул кетса кетсин жони соғ қолди. Шунисига шукр.
-Мени ҳамон дилим оғриган. Аёл қудани бу қадар юзсиз деб ўйламаган эдим.
- У ҳам аламзада бўлганда боласи у аҳволда.
-Мени қизим соғ эдими? У ҳам ўлар аҳволда эдику.
-Майли қўй ўтиб кетган ишга саловат. Муҳими қизинг ҳақиқатни билмасин.
***
Отабек асталик билан қадам ташлаб юришни бошлагандан кейин ишга чиқди. Уни яхши ўқитувчи бўлгани учун ўқув маркази бошлиғи қўйиб юбормасди. Қанча талабаларни институтга тайёрлаб талаба бўлиш бахтига мушарраф қилган. Мана яна ишига қайтди.
-Ийеее ким келибди а?
Олим ака ишчисини кулиб қарши олди.
-Ассалому алайкум Олим ака.
-Отабек сизни кўриб роса хурсанд бўлдим
7-қисм
-Ўзимам уйда зерикиб кетдим, - Отабек тан олди.
- Уйда ҳам жим турмай тест тайёрлаб турганиз учун рахмат. Биз сиздан миннатдормиз. Қани энди ишга шўнғисангиз бўлади. Ўқувчилар сизни кутиб қолишди.
Отабек ўзининг хонасига кирди. Мана яна ҳамма нарса уни эслатяпти. Анорани сурати унга қараб кулиб турибди. Отабек суратни ерга қаратиб қўйди.
-Сенсизликка қийин бўлса ҳам кўникишим керак. Ёнингга борсам ҳисларимга енгилишдан қўрқаман. Сени кўрсам юрагима қарши чиқа олмай қолсамчи?
Отабек ноутбокни олиб ёқди. Кейин қайси мавзудан бошлаш керак қараб чиқди.
-Дарсга тайёрман. Абутуриентлар келса бўлди.
Отабек китоб ўқий бошлади.
****
Анорани отаси шифокорга олиб келган.
-Оператсия қиламиз. Бошқа йўли йўқ. Аммо 100% кафоолат беролмайман. Барчаси Аллоҳдан. Биз қўлимиздан келганини қиламиз.
-Рахмат доктор.
-Мана бу анализларни топширасиз. Қандли диабет, гепатит, оитсга қон топшириб жавобини олиб келасиз. Кейин мана бу аппаратларда текшириб кўрилади. Бизни ишда умуман хато қилиниши мумкинмас шу сабаб аппаратларга тушиш бироз вақтни олади.
Яшнар ака тушундим дегандек бош силкиди. Кейин қизини қўлидан етаклаб хонадан чиқиб кетди. Куни билан доктор айтган анализлар бўйича юришди.
-Қизим эртага сен билан келолмасам керак. Муҳим ишим чиқиб қолди. Анча соққали. Шуни битириб келаман. Сен билан дугонанг Дилнозни айтаман келади. У ҳам лабараторияда ишлайди. Кунора келаркан. Бу ерни ҳам тавсия қилганди. Ўзингга ҳам айтдику. Бирга келасизлар. Мен ишимни қилиб олсам анча ёрдам бўларди. Узоқ йўл, онанг келиб кетолмайди. Дилнозни шу ерга турмушга чиққани зап қўл келяпти шу дамда. Сени олиб келиб ишимга ўтиб кетаман. Кейин кечдаа Дилнозларникидан олиб кетаман.
-Хўп дада.
Ота бола эскироқ бўлсада ҳозир яраб турган спарк машиналарига ўтириб уйларига равона бўлишди.
***
Тазия бўлган уй. Ҳамма ғамга ботган.
-Қизим... қизгинам сени бошингга етганларни Аллоҳга солдим. Болааааам.
Онаизор куйиниб йиғлайди. Ҳеч қайерга сиғмайди. Акани эса қўллари мушт. Тинмай ниманидир ўйлаяпти. Синглисини телефонини паролини топиш ҳақида бош қотиряпти. Терговчилар кирб келишди. Акани четга тортишди. Музроб телефонни бермаяпти. Топилганини айтмади.
-Бирор янгилик борми?
-Бировдан гумонингиз борми? Ёёки сизни шубҳага солган одам борми?
-Синглим уйдан чиқмасди. Доим уйда бўлган. Уни биров билан топишиб олиши ақлимга сиғмайди.музроб ўзи ишонган ҳақиқатни айтди.
-Илтимос биздан ҳеч нарса яширманг. Бу қотилни топишга қийинчилик туғдиради,- Шодийев Музробни обдон кузатарди. Йигитни кўзлари ҳудди ниманидир яшираётганга ўҳшайди.
-Командир сиздан ҳеч нима яшираётган эмасман. Менга ҳам синглимни қотили топилиши муҳим.
Шодиев рўйхат ёзиб кейин кетди. Марҳуманинг дугогналари, танишлари ҳаммасини рўйхатини ёзди.
***
Анора Дилноза билан бирга лабараторияда навбат кутиб ўтирибди. Дилноза навбатни аниқлаштишга туриб кетди. Шу вақтда эса шифокор қабулига келган Отабек ўша ердан ўтиб қолди. Анора ўриндиқда жимгина ўтирарди. Унга ўтган кетган қайердан ҳам кўринсин. Отабек ўта туриб Анорани кўрди. Анора унга қиё ҳам боқмагани айтилган гаплар ҳақиқат эканини исботлади.
Давоми бор...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 3