МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
92-қисм
-Ойи.
-Уни қанақа қизлигини биласанми? У ҳақида маълумотга эгамисан?
Музаффарнинг онаси юзида мулоҳаза ифодаси билан унга тикилди.
— Ўғлим, — деди у юмшоқ оҳангда, — юрагинг сенга ёлғон гапирмас, лекин ақлингни ҳам унутма. Қизнинг ўтмишини билмасанг, кейинчалик афсус қилишинг мумкин.
Музаффар елка қисди.
— Онажон, мен уни юрагим билан танидим. Баъзан инсон ҳақида сўзлардан кўра кўнгил кўпроқ билади.
Онаси чуқур хўрсинди.
— Юрагинг баъзан сени алдаши ҳам мумкин, ўғлим. Одамлар ўзларини яхши тутишади, лекин ичида нималар борлигини фақат вақт кўрсатади. У қиз билан яна учрашиб, у ҳақида кўпроқ билиб ол. Шошилма.
Музаффар бош ирғади, лекин юрагининг бир чеккасида қизга бўлган ишонч мустаҳкам эди.
***
Туни билан ўйладим. Чалкаш ўйлар мени толиқтирди. Таҳажжудгина қалбимга таскин берувчи ҳаловат манбайи эди. Таҳажжуддан кейин телефонимни олиб ўзимга ижара уй изладим. Мен ҳеч кимга оғирлигим тушмай яшашни ўрганишим керак. Кимдир доим мени қўллаши эмас, ўзим ҳам ҳаракат қилишим керак. Балки дилдошга муҳтож бўлиб Музаффар билан бироз ҳамсуҳбат бўлганим мени хатом бўлгандир. Аммо одоб чегарасини ҳатлаб ўтмадим. Мени Музаффарга турмушга чиқиш фикрим бўлмаган, бўлмайди ҳам.
Телефоним жиринглай бошлади. Бомдоддан ярим соат вақт ўтибди. Бегона рақам. Музаффар бўлса керак. Жавоб бериш бермасликка бошим қотди. Нима қилсам экан? У икки марта менга ёрдам берди. Бу тасодифми, ёки ортимдан кузатиб юрганми билмайман. Аммо айни дамда мен учун сукут энг яхши йўл.
Телефонни кўтармаганим учун хабар келибди. Аста очиб ўқидим.
“Ё, сен севганлар билан бўл,
Ёки, сени севганлар қуршовида бўл!
Меҳр ва муҳаббатсиз ҳаёт,
Нафас олмоқлик фақат...
Яшамоқ эмас!“
Мен яшамаяпманми шунда? Фақат нафас оляпман ҳолосми? Севгини ҳис қила олишни истамайманми мен? Мен ҳам китоблардагидек севги соҳибаси бўлгим келади. Мен ҳам кимнидир севгим келади. Аммо нетайки мендаги бу туйғуларни ўлдириб бўлишган.
Илоҳий ишқ истайман ҳудди :
Ишқ бу - жуфти ҳалолига
“Сен билан жаннатда бирга яшамоғим учун ўлим менга хайрлидир, эй Оиша“ деган Пайғамбаримиз Салоллоҳу алайҳи васалламнинг ишқларига ўхшаш.
93-қисм
***
-Келин қани?
Аҳмад ака овқат бошида ҳам кўринмаган Мехринурни сўради.
-Кетди.
-Тушунмадим, қаерга кетди?
-Мен унга қоровулманми, биттаси билан топишиб юрганди. Ўшанисини олдига кетди шекилли.
-Гулнор.
-Менга унақа қараманг. Мен ростини айтяпман. Мен билмайман, нега кетди, нима қилди.
-Унга бирор нима демаганмидинг?
-Қизиқ сиз, бунга вақтим бўлдими?
Аҳмад ака индаёлмай қолди.
-Мен бир гап эшитиб қолдим
-Нима?
-Озодни уйланганига анча бўлар экан.
-Нима?!
Гулнорахонни қўлидан санчиқи тушиб кетди.
-Ўша ўзини севган қизи бор эди. Сен олиб бермаган. Ана ўша билан топишиб олибди
Гулнорахон лом мим деёлмади.
-Уларни яна оиласини бузишга уринма.
***
Музаффар қиздан жавоб бўлмагач йўлга тушди. Қизини боғчага ташлаб, ўзи Мехринур тунаган мехмонхонага ошиқди. Афсуски қиз аллақачон нарсаларини олиб кетиб бўлган экан.
-Қаерга кетди энди?
Музаффар ғалати аҳволда қолди. Кейин ўйлай ўйлай, китоб дўконига йўл олди. Тахмини тўғри чиққанди. Мехринур ўша ерда экан.
-Мехринур.
Қиз у томон назар ташлади. Кечаси йиғлагани кўриниб турарди. Кўзлари қизариб кетибди.
-Сиздан ҳавотир олдим.
-Нега?
-Биласизку негалигини.
-Мен сизга бахт беролмайман. Мен... Юраги тош бўлиб улгурган инсонман. Сиз яхши инсонсиз. Ҳали мендан яхшисини учратасиз.
-Бу гапларни қўйсангизчи, нега мендан ўзизни олиб қочасиз? Агар сиздан яхшиси керак бўлса шунча йил изламасдим. Аллақачон бошқа бировга уйланиб кетардим. Менга бошқаси эмас сиз кераксиз. Сиз эса, бахтли бўлишга ҳаракат ҳам қилмайсиз.
Мехринур жим қолди.
-Наҳот ўзингизга бир имкон беришга ожизсиз?
Мен сенга муоммосиз ҳаёт ваъда қилмайман. Бу дунё мукаммаллик учун яратилмаган. Лекин жаннатда истаган ҳамма нарсамиз бўлади.
Мен ўша манзилгача сенга йўлдошлик қилиб, Жаннатда ҳам бирга бўлишни таклиф қиламан, халос!
Руҳингни асл иккинчи ярими ила танишганингда бошқалар билан нега ишлар ўхшамаганини англайсан.
Никоҳ аҳлоқи китобидаги шу сатрлар ҳудди юрагим тубидан чиққан сизга аталган сўзлардир гўё.
94-қисм
-Қўрқаман.
Мехринур тан олди.
-Ишонинг менга.
-Сиз мен ҳақимда ҳеч нарса билмайсиз.
-Жон деб эшитаман.
-Ишдан кейин гаплашамиз, ҳозир савдога қарай.
-Хўп, кутаман.
Музаффар чиқиб кетди. Умид бор. Барчаси Аллоҳдан. Ҳеч иш беҳикмат эмас. Мехринурни қайта ва қайта учратиши бу ширин тасодиф, бахтга элтувчи тасодифдир. Кун бўйи ҳуш кайфиятда таксичилик қилиб юрди. Кечга томон гул олиб Мехринурни олдига ошиқди. Мехринур эндигина дўконни беркитмоқчи бўлиб турган экан.
-Ваъдангизни унутмагансиз деган умиддаман.
-Эсимда.
Мехринур синиқ жилмайди.
-Кетдик, бирор жойда овқатланайлик.
Мехринур рад этмади, Музаффарга эргашди. Улар яқин атрофдаги тамаддихонага кириб боришди.
-Нима ейсиз?
Музаффар менюни узатди.
-Иштаҳам йўқроқ, салат бўлса бас.
Буюртмалар келгунча Мехринур ҳаммасини бир бошидан сўзлаб берди.
-Ҳаммасига ўзим айбдорман. Онам ҳам мен сабаб... Мен сабаб бўлдим ўлимларига. Шу чоққача ўзимни кечира олмадим.
-Мехринур бу сизнинг айбингиз эмас. Тақдир бу.
-Шундай дейсизу, аҳмоқлик қилиб иш излаб дуч келган жойга бориб хато қилдим. Номим ҳам лойга буланганди ўшанда.
-Мехринур менга буларни қизиғи йўқ. Ўтмиш бу ўтмишда қолиб кетди. Сиз бунинг учун айбдор эмассиз.
Мехринур жим қолди. Дераза ойнасидан узоқларга тикилди.
-Ойим билан таништираман сизни.
-Мендек ҳеч кимга керакмас етимчани ойингиз қабул қилишларига ишончингиз комилми?
-Ойим бундай ўйламайдилар, ишонинг.
Мехринур атрофда хўррандалар борлиги учун, бир мунча бехавотир ўтирарди.
-Бундай юришимиз яхши эмас, биламан ўнғайсизланяпсиз. Мени ўзим ҳам ҳудди сиздек аҳволдаман. Келинг гуноҳни кўпайтирмайлик, никоҳни қайд эттириш учун ариза берайлик. Сизни йўқотишдан жуда қўрқаман.
Энди бахтга етдим деганда,
Ёлғизликдан кетдим деганда,
Сен ҳақингда ҳамма билганда,
Йўқотишдан қўрқаман сени…
Ишқ осмоним порлаган дамда,
Ҳудо бахтга чорлаган дамда,
Сенсиз бир кун қолиш ва ҳамда,
Йўқотишдан қўрқаман сени…
Кўксим узра урган юраксан,
Дуойимда гўзал тилаксан,
Менга жуда, жуда кераксан,
Йўқотишдан қўрқаман сени…
Дардларимга малҳам сўзинг бор,
Қарасамда тўймас кўзинг бор,
Сенга пинхон сиримдир бу ёр,
Йўқотишдан қўрқаман сени…
✍️Ясемин
Мехринур бу мисраларни эшитар экан илк бора қалбига қулоқ солди. Кичик қизчага мехр беришга, ўзи учун ҳар нега тайёр бу инсон учун имкон беришга қарор қилди.
-Майли ойингиз билан танишаман.
Давоми бор...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 4