МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
89-қисм
Мехринур ойнага тикилганча узоқ қотиб турди. Кўзларида ёш айлангани билан, йиғлашга кучи етмасди. Юраги тўкилиб кетгандек эди. Қайнонасининг гаплари қанчалик оғриқли бўлмасин, у энди қарши чиқишга ўзи куч топа олмаётганди.
***
Эртаси куни Мехринур эрта тонгда яна дўконга йўл олди. Ишга бориш унга хотиржамлик берарди. Дўконда китобларни териб чиқаркан, Музаффарнинг машинаси дўкон олдида тўхтади. Ҳуснора сакраб тушиб, ичкарига кирди.
— Ассалому алайкум, Мехринур опа! – деди у шодлик билан.
— Ваалайкум ассалом, ширин қиз. Бугун яна китоб олмоқчимисиз?
— Дадам айтдилар, сиз билан айланишимиз мумкин экан. Юрамизми?
Мехринур ҳайрон бўлиб Музаффар томонга қаради. Музаффар унга жилмайиб қўйди.
— Ҳуснора сизни кўрмоқчи бўлиб юрибди. Яқин атрофда боғ бор, у ерда бироз сайр қилсак... Қарши бўлманг илтимос.
Мехринур бу таклифдан бош тортолмади. Ҳусноранинг беғубор табассуми юрагини эрита бошлаганди.
Ҳуснора ўйнаб юрибди, Музаффар эса сукут сақлаб, Мехринурга бир назар ташлаб қўярди. Улар боғ ўртасидаги кичик ўриндиққа ўтиришди.
— Мен сизга раҳмат айтмоқчиман, Мехринур . Ҳуснора сиз сабаб жуда хурсанд. Китобларни қучоқлаб ухлайди.
Мехринур бироз уялди.
— Менимча, бу унчалик катта совға эмас.
Музаффар кулимсиради.
— Балки, лекин баъзан ҳаёт шунақа тасодифларни совға қилади...
Мехринур кўзларини ерга тикди.
— Нима учун бу гапларни айтяпсиз?
Музаффар бир лаҳза ўйланиб турди, кейин секин сўз бошлади:
— Биласизми, мен ҳаётимда кўп нарсадан кечганман. Ҳусноранинг онаси ҳам қизалоғимиз ҳали ёшлигида кетган. Ўшандан бери онам билан боқиб келяпман. Лекин бир кун келиб, кимнидир ишонч билан ёнимда кўришни истай бошладим... Унга дуч келганни она қилолмасдим.
Мехринур Музаффарнинг юзига қаради. Унинг кўзларида чуқур дард акс этарди.
— Мендан нима кутяпсиз? – деди у паст овозда.
Музаффар бир лаҳза сукут сақлади.
— Мен сизни ҳеч нарса учун мажбурламоқчи эмасман. Лекин агар юрагингизда бироз бўлса ҳам жой топсам... Мен бунга шукрона айтган бўлардим. Қизим сизни яхши кўради. Уни она мехридан мосуво қилманг.
Мехринурнинг юраги шув этди. У бу гапларга жавоб беришга тайёр эмасди.
— Мен... Афсусдаман агар сизга умид берган бўлсам — деди у ниҳоят.
Музаффар кулимсираб, бош ирғади.
— Мен ишонч билан айтаман. Уйингизга совчи юбораман.
Бу сўзлардан кейин улар яна сукутда давом этишди. Ҳуснора узоқдан югуриб келди ва Мехринурнинг тиззасига чиқиб олди.
— Мехринур опа, сиз доим биз билан бўласизми? Биз билан яшанг.
Мехринур Ҳусноранинг бошини силаркан, бу саволга жавоб беролмасди. Қизалоққа ўзи ҳам кун сайин ўрганиб қолаётганди.
90-қисм
Аммо бу ҳаммаси эмасди. Ўша куни сиқилиб тургани учун розилик берган Мехринурни Гулнорахон бир йигит билан ўтиргани ҳақида “қулоқ“лари орқали хабар топди. Кечга томон ишдан чарчаб келган қизни “ширин“ гаплар билан қарши олди.
-Оиламиз шаънини ер билан битта қилиб қайси гўрдан келяпсан?
-Нима деганиз бу?
-Боғда ким билан иш битириб юрибсан?
Мехринур гапиролмай қолди.
-Сен ўғлимга мос эмасдинг. Таги пастлигингча қолибсан. Бугундан хизматчиларни жавобини бераман. Ишга бормай ўзинг қиласан ҳаммасини..
-Ойи...
-Бас, мен сенга қайнона эмасман. Хоним деб чақирасан.
Гулнорахон чиқиб кетди. Мехринур жим бўлиб қолди. Ўн дақиқа ҳам айланишгани йўқ. Яна одам гавжум эди. Қизалоқ учун рози бўлди ҳолос. Музаффардан бирор нима кутган эмас у. Мехринур йиғлаганча хонасига кириб кетди.
***
Туш кўряпман, нимагадир юрагим нотинч. Анбар бувим сув ичаман деяптилар. Аммо ичолмасмишлар. Чўчиб уйғондим. Туш экан. Яна қайта ухладим. Бу гал ҳам ўша туш такрорланди. Кейин аста туриб бувимни хоналарига бордим. Бувим ётибдилар, ҳансираб нафас оладилар. Ерда бокал йиқилиб ётибди.
-Буви? Буви?
Жавоб бўлмагач ичкари кирдим. Одатда бувим ҳушёр ётардилар.
-Бувижон.
Яқинларига бордим, зўрға нафас оляптилар.
-Суув.
Зўрға илғадим. Сув бердим. Қўлимни тутдилар.
-Ла иллаҳа...
Мен тош қотдим. Мени қўлимни ушлаб турган қўллар пастга сирғалиб тушди.
-Йўўўўқ. Бувииииии.
***
Бугун Анбар бувимни қабрга қўйганимизга беш кун бўлди. Менга ёмон таъсир қилди. Бувим жаннати аёл эдилар. Бу дунёда кимсасиз, ёлғиз қолиб кетгандекман. Гулнорахонни мени кўрарга кўзи йўқ. Бу уйда ўзимни ортиқчадек сезяпман.
Олтинчи куни қайнонам олдига чақирди.
-Мана бу ҳужжатларга имзо чекиб бер. Фақат тез бўл. Бувингни ўлимлиги учун керак.
Мен аҳмоқ, мен содда индамай қўл қўйибман. Ўша дамда ўзимда эмасдим. Икки кун ўтиб эса ҳақиқатни билиб қолдим. Мен барча номимдаги нарсани қайнонамни номига ўтказиб бергандим.
-Нарсаларингни йиғ.
-Нега ойижон?
-Сафаринг қариди, жўна.
-Қаерга бораман?
Ундан нажот кутдим. Карахт эдим. Тўсатдан айтилган бу сўздан ўзимга кела олмаётгандим.
-Очиқ мозорга бор менга деса.
91-қисм
Мехринур қўлида кичкина чамадон билан ҳовлида турарди. Уй остонаси унга энди бегона эди. Гулнорахон эса унинг ортидан совуқ нигоҳ билан қараб турарди.
— Нима турибсан, дарвозадан чиқ! — деди қайнонаси, овозида қаҳр
барқ урарди.
Мехринур сўзсиз ташқарига йўл олди. Юраги шунчалар оғрирдики, на йиғлашга, на қаршилик қилишга кучи бор эди. Бу уйда уни ушлаб тургувчи нарса йўқ эди.
Кўчага чиқди.
Тунги шаҳар жимжит эди. Мехринур қаерга боришини билмасди. Ҳамма жой унга бегона эди. Ҳовлидан чиқиб олганида, елкаларига оғирлик тушди. У энди бошпанасиз эди. Бекат томон одимлаб, бекатдаги ўриндиққа беҳол чўкди. Бир соатдан ортиқ вақт ўша ерда турди.
— Мехринур.
Мехринур бошини кўтариб қаради. Йўл четида Музаффарнинг машинаси турарди. Таксичилик қилиб юрган йигит беихтиёр қизни кўриб қолганди.
— Нега бу ерда турибсиз? — деди Музаффар машинадан тушаркан.
Мехринур жавоб бера олмади. У бир муддат жим туриб, сўнг кўзларига ёш келди.
— Мени уйдан ҳайдаб чиқаришди...
Музаффар ҳайратдан тўхтаб қолди. У бу гапни кутмаганди.
Музаффар ҳеч нарса демади. У қизининг ёнига секин яқинлашиб, чамадонни олди ва машинанинг юкхонасига жойлаштирди.
— Чиқинг, Мехринур. Энди сиз ёлғиз эмассиз.
-Сизга ҳам юк бўлгим йўқ.
-Бу нима деган гап? Ярим тунда, аёл бошиз билан бу ерда нима қиласиз? Кошки бекат бу вақтда бузуқлар жойи бўлмаса ҳам майли эди. Қани бўлинг.
Мехринур беихтиёр машинага чиқди. Юрагида оғриқ ҳали ҳамон бор эди.
Йўл бўйлаб сукут.
Музаффар машинани секин ҳайдаб борарди. Мехринур орқа ўриндиқда ўйчан ўтирарди.
— Сиз мени қаерга олиб кетяпсиз? — деди Мехринур ниҳоят.
Музаффар бироз жилмайди.
— Сизга ўзингизникидан ҳам яқин уйга олиб кетяпман.
Мехринур ҳайрон бўлиб қаради.
— Қачондан бери сиз менинг ҳаётим учун қайғура бошладингиз?
Музаффар чуқур нафас олди ва бир лаҳза сукут сақлади.
— Мен сизни илк бор кўрган кунимдан бери қайғураман, Мехринур. Фақат шу пайтгача буни тан олишга журъат қилолмагандим.
Мехринурнинг юраги ғалати ҳис билан тўлди. Шу онда у ўзини ноқулай сезди, лекин Музаффарнинг сўзларида самимийлик бор эди.
— Онамга таништираман сизни. Аммо эртага, ҳозир эса бирорта меҳмонхонада тура туринг. Бу вақтда кўча хатарли.
Музаффар яқин орадаги мехмонхонага машинани ҳайдади. Етиб келишгач машинадан тушиб, чамадонни олиб, эшик томон йўл олишди. Мехринурни паспирти билан бир кунга хонани банд қилишди ..
-Рақамингизни беринг
Мехринур айтди.
-Эртага келиб олиб кетаман сизни. Унгача дам олинг. Музаффар кетди. Мехринур энди тан бера бошлаганди. Аллоҳ уни ташлаб қўймайди. Бежизга Музаффарни дуч қилмаяпти.
***
Гулнорахон ўзида йўқ хурсанд. Ҳамма нарса энди уники. Командировкага кетган эри келгач, баҳона ҳам тайёрлаб қўйди.
Давоми бор...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 6