МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
83-қисм
— Нега? Ахир мен...
Музаффарнинг тили айланмади.
— Сиз учун Аллоҳ атаб қўйган жуфтингиз бор. Мен сизни умидлантиришни истамайман.
— Мен Аллоҳга ишонаман. Шеърда айтадику, “Айт қандай топасан қочмоққа имкон, мен сени Аллоҳдан сўрайвераман“ . “Умидлар интиҳода ўлади“ бизнинг ибтидомиз энди бошланди, ҳали умид бор. Токи нафас олар эканман, умид бор.
***
Гулнорахон хурсанд, режалари ўзи истагандек амалга ошяпти. Бойликлар яқинда ўзларига қайтади. Никоҳ шартномасини тайёрлатса бас. Шартномада албатта ажрашса номидаги бойликни ҳаммаси эрига ўтиши ҳақида “кичкина“ бандча ҳам киритиб қўяди.
-Қанчалар ақллисан Гулнора. Ҳам етимчадан қутиласан. Ҳам бойликлар ўзингда қолади. Шунча вақт қасрда яшагани етарли, энди сафари қариди.
***
Озод ўзи нима исташини билмайди. Онаси қаерга етакласа ўша ерга йўрғалаб кетаверади. Икки кундан кейин никоҳ дейишди. Мехринурни ўзига аёл сифатида тасаввур қилиб кўрди. Озод рўмолларга ўраниб юрган аёлга ҳеч қизиқиб кўрмаган экан. Мана ҳозирам бир хонада Мехринур билан яшашни ўйлаб турибди.
-Қизиқ иккита забонсиз, ичимдан топлардан қандай оила чиқаркин?
Озод мийғида кулиб қўйди.
***
Дўкон мудираси билан гаплашяпман.
-Мен турмушга чиқяпман. Менимча энди келолмасам керак.
-Ие қизим мен сизга ўрганиб, ҳам дўконни ишониб қолганман. Ундай деманг, майли танаффус қилинг бир ҳафта- ўн кун. Аммо келмайман деб мени қўрқитманг .
-Менимча келолмайман. Лекин ҳаракат қиламан.
Мехринур аслида Музаффар сабаб келмайман деди. Йўқса ишлашига монеълик қилувчи сабаб йўқ эди.
***
-Энди топдим деганда йўқотаманми?
Музаффар йўлда кетяпти, ҳамон ҳаёллари тарқоқ. Ахир қалбидаги севгини қаерга юлиб отсин?
84-қисм
-Ака шу ерда тўхтатиб юборинг, бироз ўтиб кетдик.
Йўловчини гапи уни ўзига келтирди.
-Узр укам ҳаёл билан бўлиб
-Майли бўлиб туради.
Музаффар йўл ҳақини олиб йўлида давом этди. Онаси ҳар куни сўрайди, қани унга жавоб бера олса. Қани энди Мехринурни қўл етмас орзулигини айта олса. Музаффар ҳар намозида Аллоҳдан хайрлисини сўрайди. Қалбидаги ишқнинг бежиз берилмаганини ҳам ич-ичидан ҳис қилиб туради..
-Бу ишқ мени ёндиряпти. Аммо бежиз эмас. Аллоҳ амалга ошмас орзуларни ҳаёл қилдирмас!
***
Севги-муҳаббатга йўқ менда ҳоҳиш,
Баъзан ёлғизлик ҳам тегар жонимга…
Ортиқча ришталар туюлар ташвиш,
Кимсани йўлатгим келмас ёнимга…
Мен шундай мавхумман, шундайин тилсим,
Кечиккан тунларнинг қорасидаман…
Кўнглимнинг йўлини топмаган ҳеч ким,
Чалкашган ҳисларнинг орасидаман…
Ясемин
Чалкашиб кетдим. Мана бугун никоҳ ўқилади. Икки уч сидра кийим олдим ҳолос. Менга ортиқча зебни кераги йўқ. Мен бу никоҳни истамадим. Майли тирик бўлсамда, ўлик ҳислар билан яшайвераман. Аммо яна ҳаёл Музаффарга кетади. Нега? Нега уни ўйлаяпман. Мен уни ёқтириб қолдимми? Менимча йўқ! Чунки биз яхши суҳбатдош эдик ҳолос. Бошқача бўлиши мумкин эмас.
-Қизим кутиб қолишди.
Қайнонамни чорловидан хонамдан чиқдим. Бугун шарий никоҳ, эртага расмий никоҳга ариза берамиз. Қайнонамни таниш муллалари бизни никоҳлар экан. Ҳеч кимга овоза қилишмади. Анбар буви, қайнона-қайнотам, хизматчилар Озод ва мен биламиз холос.
Озод билан ёнма ён ўтирдим.
Мулла амру маруфни бошлади. Кейин биздан розилик сўради. Мен рози бўлдим.
- Аҳмад ўғли Озодбек, Латиф қизи Мехринурни жуфти ҳалолликка қабул қиласизми?
Озод жим эди. Учинчи мартадаям жим эди. Ахийри тилга кирди.
-Қабул қилмайман. Мен бу никоҳни хоҳламайман.
85-қисм
Ҳамма жим қолди. Мулланинг қўлидаги китобни маҳкам ушлаб, ҳайрон тургани сезилди. Қайнонам ва қайнотамнинг нигоҳи Озодга қадалди. Мен эса бошимни кўтаришга юрагим бетламасди. Аммо шу тобда шундай енгил эдимкииии, тасаввур қилолмайсиз.
— Озодбек, тўғри эшитдикми? – қайнотам унинг устига эгилиб сўради.
Озод бошини сал кўтариб, аниқ ва равшан жавоб берди:
— Қабул қилмайман, ота.
***
Мехринур кўзларида ёш думалаб кетди. Ич-ичидан бир енгилликни ҳис қилгандек бўлди. Лекин бу ҳиссиёт аралаш эди – қувонч ёки озодлик англаб бўлмасди.
Гулнора бирдан тилга кирди:
— Озод, нима демоқчисан ўзи? Ҳаммаси тайёрку, мен сенга тушунмаяпман?
Озод секингина ўрнидан туриб, ҳаммани нигоҳини қаршилаб жавоб берди:
— Бу никоҳ тўғри эмас. Мен укамни аёлини келин, синглим сифатида кўраман, қандай қилиб унга уйланаман?
Мехринурнинг юраги яна бир бора орқага тортилди. У Музаффарни эслади. “ Аллоҳдан сўрайвераман деганди?
Озод бир муддат жим қолди. Кейин Мехринурга бир қараб, сўзини давом эттирди:
— Буни бугун айтишим тўғри эмас, ота. Лекин бир нарса аниқ – бу никоҳга рози эмасман. Кеч бўлса ҳам хатодан ўзимни асраб қолдим.
Мулла жим, қўлидаги китобни ёпиб, ҳеч нарса демасдан ўрнидан туриб кетди. Мехринур эса ўрнидан туриб, секингина ўз хонасига йўл олди.
Мехринур ёстиққа юзини босиб йиғлади. Неча кунки юрагини сиқиб келган оғриқ ўрнини енгиллик эгаллаганди. У мажбуриятдан, кўнгилсиз турмушдан ҳалос бўлганди.
***
Эртаси куни Музаффар одатдагидек ишга йўл олди. Онаси яна сўради:
— Ўғлим, анави қиз қандай? У ҳақида ҳеч нарса демадинг?
Музаффар жавоб бермади. Ичида такрорларди.
— Агар у мен учун бўлса, йўлимизни бирлаштир Аллоҳим. Агар мен учун бўлмаса, юрагимдан уни чиқар.
-Ойи бироз кутайлик, кейин ўзим ҳаммасини айтиб бераман.
Музаффар ишга йўл олди.
***
Гулнорани фиғони фалакка чиққан. Бўлиб ўтган ҳодиса сабр косаси нима ўлдирганди.
-Аҳмоқ, барча ишни оёғини осмондан қилдинг.
-Ойи мен тўғри қилдим. Бечора қизга раҳмингиз келмайдими?
-Йўқ! Ўлиб кетса ҳам ишим йўқ.
Бу гапларни барчасини эндигина эшикдан кириб келган Анбар буви эшитмай қолмади.
Давоми бор...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 9