МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
80-қисм
— Мехринур билан ўзим гаплашаман.
— Нима дейсиз? - Озод стулга суянганча пинагини буанино — Кейин биласан.
Гулнора бугун Мехринурни келишини кутиб турди, овқатдан кейин уни хонасига кирди.
— Қизим мумкинми?
— Келинг ойижон.
Мехринур энди уйқуга ётиш учун чўзилганди, дарров ўрнидан ирғиб турди.
— Сиз билан гаплашиб олмасам бўлмайди.
— Тинчликми? Келинг ўтиринг.
Гулнора семизлигидан бу ерга келгунича пишиллаб қолганди.
— Қизим, менам онаман. Фарзанд доғи мени еб битирай деди.
Гулнорахон йиғлаб юборди.
— Йиғламанг ойижон. Пешонага ёзилганидан ҳеч ким қочиб қутила олмайди.
— Болам ҳали яшаши керак эди. У... Ҳаётга тўймай, кўзи очиқ кетди.
Гулнора елкалари силкиниб ўксиб йиғлади.
— Ойижон йиғаманг.
Мехринур қайнонасини қучди.
— Сизни қизим деганман. Бир она сифатида ёлвораман. Истасангиз тиз чўкай, аммо Озоджон билан турмуш қуринг. Мени ҳам боғлаб бермаган.
Гулнора кўзёшларини дастрўмолига артди.
***
Қайнонамнинг бу сўзлари раҳмимни келтириб юборди. Фарзанд доғида куйган аёл қаршимда иложсиз турарди.
-Ойи бошқа бировга уйланторсангизчи?
- Сизни ўзгага беролмайман. Шу сабаб ҳам ўзимнинг ёнимда бўлинг деб бу қарорга келдим. Жон болам йўқ деманг. Ўзим қурбон бўлай сизга.
Жим қолдим. Ожиз қолдим. Яна мени иложсизлик бурчагига қисиб қўйишди. Мен юраги парча аёлни илтимосини қандай рад этай?
-Илтимос қизим.
Ноилож рози бўлдим.
-Майли ойи, сиз нима десангиз шу.
Қайнонам мени қучди.
-Билардим болам, билардим. Шу учунам ўз қизимдек кўраман сизни.
Қайнонам ҳушнуд ҳолда чиқиб кетди. Мен яна кўзёшларга енгилдим.
81-қисм
Бугун судралиб ишга келдим. Негадир Музаффар ака мен учун қадрли бўлиб улгурибдилар. Ёки мен шундай ўйлаяпман. Йўқ сиз севги дея ўйламанг. Биз яхши суҳбатдош эдик. Китоблар борасида баҳслашиш мароқли эди. Айниқса Ал кимёгар асарини иккимиз , икки хилда талқин қиламиз. Мен ҳаммаси тақдир измидан десам, Музаффар инсонни ичидан ҳаммаси, ниятлар, орзуларга чегара йўқ деб тортишардилар. Уч кундан бери кўринмайди. Келмагани ҳам дуруст.
Дўконда одам камроқ, мен ҳам бекор ўтирмай дея китобга оввора қилдим ўзимни. Қани энди ҳаёлларимни бир жойга йиға олсам. Муқаррар никоҳ мени қайғуга соляпти. Яна беихтиёр кўзимдан ёш сизиб чиқди.
-Сизга йиғлаш ярашмайди.
Қадрдон овоз эшитилди. Бошимни кўтариб қарадим.
-Ассаламу алайкум.
-Ваалайкум ассалом. Нега йиғлаяпсиз?
-Кўзимга нимадир кирди шекилли.
-Алдашни эплолмадингиз. Менга орзуларни рўёбга оширувчи китоб топиб беринг
-Уларнинг рўёби дуода эмасми?
Унга ажабланиб қарадим.
-Ўшангача йўл борку барибир. Бутун фокусимни орзуйимга қаратяпман. Ҳам ички ҳам ташқи томондан интилсам Аллоҳимнинг раҳми келиб бўл деса дейманда.
-Аллоҳ сиз учун хайрли бўлса албатта сизга уни беради.
-Аммо ҳаракатдан тўхтамаслик керак. Қани қайси китобни тавсия қиласиз?
-Бу гал ўзингиз излай қолинг.
-Майли кайфиятингиз йўқлиги кўриниб турибди.
Музаффар китоблар оралаб юриб кетди. У ҳамон мендан умидини узмаган.
Нафратлар саф тортиб турар бешавқат,
Бахтимни армонга берган эдим бой…
Ёнимда севгидан сўз очма фақат,
Севгига қолмаган юрагимда жой…
Ҳиёнат кўчасин кезиб тугатдим,
Мендек аламзада йўқдир ҳойнаҳой…
Шундоқ ҳам қалбимни зўрға юпатдим,
Севгига қолмаган юрагимда жой…
Умид ипларингни узишга шайман,
Ишқим осмонига керак эмас ой…
Қандай тушунтирай яна билмайман,
Севгига қолмаган юрагимда жой…
Меҳр-муҳаббатни кутишинг хато,
Сенга қахва ёқар, менга эса чой…
Бизларда қарашлар ўзгача ҳатто,
Севгига қолмаган юрагимда жой…
Ясемин
Унга айтишим керак. Мендан умидини узсин. Бекорга умид қилиб ўзини қийнамасин.
Китоб танлаб бўлсин кетишида айтаман.
Аммо ниятим амалга ошмади, дўконда ҳаридор кўпайди. Музаффар билан ортиқ суҳбатга имкон бўлмади. У аллақандай китобни танлади, пулини тўлаб чиқиб кетди.
82-қисм
Кун охирлаб, дўкондаги шовқин ҳам аста-секин пасая бошлади. Ҳаридорлар кетар, дўкон бурчакларида фақат китобларнинг жимжит овози қолар эди. Мен ҳам секин жавонларни тартибга келтиришга тушдим. Бошимда эса фақат Музаффарнинг сўзлари айланарди. “Фокусимни орзуйимга қаратяпман“ деган гаплари қулоғимдан кетмасди. У қандай орзулар ҳақида ўйлайди? Нима учун мендан умид қилмоқда?
Уйга ҳолсиз қайтдим. Анбар бувим билан бироз гаплашиб уйқуга ётдим. Розилик берган бўлсамда ҳали кунини айтишмади. Биз учун алоҳида хона тайёрлашяпти. Ҳали тайёр эмас. Менга эса бу қизиқ эмас.
***
Орадан бир ҳафта ўтди. Музаффар қайтиб келмади. Ҳар куни дўконга кирар чоғида пайдо бўладиган ўша сокин овоз йўқ эди. Балки шуниси яхши… Шу ўйлов билан ўзимни тинчлантиришга уриндим. Лекин юрагимнинг бир чеккаси Музаффар билан яна суҳбат қуришни истар, уни кўриш умидида эшик томон тез-тез қараб қўярдим.
Ташриф
Бугун эрта тонгдан дўкон эшиги тақиллади. Соатга қарасам ҳали саккиз ҳам бўлмаган. Шошиб эшикни очдим. Қаршимда Музаффар турарди. Унинг қўлида гулдаста ва китоб бор эди.
— Ассалому алайкум, – деди кулимсираб.
— Ваалайкум ассалом. Эрталабдан бу ерда нима қиляпсиз? Тушингизга кирдимк китоблар?
— Бугун бўшман, – деди у китобни менга узатиб. — Бу сиз учун.
Ҳайратдан кўзим катта-катта бўлди. Китобнинг муқовасида «Орзулар сари йўл» деган сарлавҳа ёзилганди.
— Музаффар ака… Бу керак эмас эди… Ахир мен китоблар маконида ишлайман.
— Йўқ, керак. Чунки бу китоб дўконизда йўқ. Биласизми, мен орзуларимдан воз кечмоқчи эмасман. Сиз эса кўп нарсани ичингизда сир сақлаяпсиз.
Мен гулдастага қараб жим қолдим. Юрагим ғалати гурсилларди. У эса сўзини давом эттирди:
— Бир кун мен бу дўконга ўзимни йўқотган ҳолда кириб келганман. Кейин мўъжиза юз берди. Сизга урилиб кетдим. Ҳаловатим йўқолди. Кейин эса икки йил ўтиб сиз бу ерга ишга кирдингиз. Унгача сизни узоқ изладим. Аммо сиз билан суҳбатлашганим сари ичимда нимадир яшнади. Бу бахтнинг бир чечаги эди. Сиз эса… ҳамон жимсиз.
Мен унга қарашга ҳам ботина олмадим. Сўзлари юрагимни ларзага солди. Энди айтишим керак.
— Мен… – дедим бир муддатдан сўнг, — севги ҳақида ўйлашни тўхтатганман.
Музаффар бошини бироз эгди. Унинг юзида афсус, аммо таслим бўлмаган нигоҳ бор эди.
— Хўп, – деди у секин. — Балки севги ҳақида эмас, ҳаёт ҳақида ўйлашни бошларсиз. Мен бу ерга яна келаман. Сиз тайёр бўлганда… мени кутасиз, шундай эмасми?
Мен унга қараб маҳзун жилмайдим.
— Мен турмушга чиқяпман. Кейин бу ерга ишга келмайман.
Музаффарнинг қувончдан порлаб турган кўзларида чексиз азоб бор эди. бор
Давоми бор...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 6