МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
61-қисм
Тезликда тўрттовлон касалхонада пайдо бўлдик. Аммо бизни бошқа томонга олиб боришди . Эшикдаги ёзувни ўқиб тутдек тўкилдим. Мен тугаб бўлдим. Бу сўз нима эди биласизми? “Морг“ яъни ўликхона.
-Бу ерда нима қиламиз? Жароҳатланганлар бу ерда бўлмайдику?
Жазавам тутиб бақирдим.
-Тинчланинг, бўлмаса киришингизга руҳсат йўқ.
Тилимни тийдим. Бувим ва қайнонамни аҳволи меникидан баттар. Бизни олиб киришган хонага... Тилим бормайди... Кўзи очиқ қолган, юзида шилинишлар бор Илҳом ётарди.
-Ҳазил... Ҳазиллашяпсизми? Илҳом тирик а?
-Болааааам.
Қайнонам гурсиллаб қулади. Анбар буви ўтириб қолди. Мен эса телба бўлаёздим.
-Йўўўқ, бу мумкинмас, алдаяпсиз, у тирик. У ўлмаган...
Бу сўзларим билан мен ўзимни алдардим ҳолос.
Бу дунёни, ўткинчи бир матохга ўхшатишгани бежиз эмас.
Ҳаммадан қолгувчи рўёлар,
Ҳамма ҳаммаси ўткинчи.
Худди-ки қўлингда, сеникидек, аммо
Ҳеч бири сенга тегишли эмас!
Яқинларинг, жигарларинг, моддиятларинг...
Ҳаммаси Аллоҳнинг неъматларидандир!
Англагин-ки, Ўзи берган, Ўзи олади...
Илҳомни ҳам ўз ҳузурига чақириб олди. Ёш эди, ҳали кексайганда тавба қилмоқчи эди, намоз ўқимоқчи эди...
❗️Шайтон қулоғимга боғлади тугун, Ажал узоқда деб тазирим едим. Жанозамни ўқиб кетишди бугун, Мен эртага тавба қилмоқчи эдим.(Интернет)
***
Илҳомни жанозасига тумонат одам йиғилди. Ҳаммани бу ўлим эсанкиратиб қўйди. Мехринур ҳали фарзанд доғига кўниб улгурмай, жуфтидан ҳам ажралди. Илҳомни севиб улгурмаган эсада, у учун қадрли эди. Умр йўлдоши эди... Ҳаётига бир озгина бахт шуъласи лип этиб ёруғлик таратдию, қайта йўқликларга сингиб кетди.
62-қисм
Эҳ инсон,
Бугун борман, эртага йўқлигимни билармикинсан?
Гул япроқлари, ҳар бандидан айрилгани сайин,
Тугаб боргани каби,
Омонат жонимнинг зарралари сочилгани сайин,
Адо бўляпман, англамаяпсанми?
Омонатман!
Омонатсан!
Омонатмиз!
Агар,
Мен учун аталган сўнги сўзингнинг,
Фурсати етган бўлса,
Менга қизиқ,
Ўша сўзлар нима бўларди?
...
Шу жумлаларни айтишингиз учун,
Ўлим қаршисида туришим шартми..?!(Қалбим қадар)
Илҳом бугунги кун билан яшаб эртани ўйламади. У эртага тавба қилмоқчи эди, афсуски улгурмади. Мехринур билгандек айтганди, “Агар қаримасангизчи?“ дея. Мана улгурмади, улгуролмади.
Ёстиқни қучганча унсиз кўз ёш тўкиб эрининг суратига маҳзун тикилади. Ҳаёлида ҳозир эшикни очиб кириб келаётгандек бўлади.
-Қани эди бир бора кўрсам...
Аммо иложи йўқ.
-Фарзандингизни ортидан шунчалар ҳам шошдингизми? Сизларсиз бемазмун бу ҳатода қандай яшай?
Ҳамма ўз ёғига қовурилган, ҳамма ўзи билан оввора. Гулнора ҳудди телбага айланиб қолган. Анбар буви эса набираси учун тинимсиз дуода. Озод укасини пичоқлаган кимсани излашдан тўхтагани йўқ.
Бешик ва тобут орасидаги муддат,
Ҳаёт, умр, яшамоқ экан.
Инсон ўлимни ҳам соғинади,
Эслаши лозим, аммо соғиниш.
Бир мусибат етганида,
Тушкунликка тушади инсон,
Хаёллари чалкашади,
Ўзликдан чекинади,
Ёки унга бурканади.
Синовлар елкангиздан эзиб,
Бошингизни эгиб, ерга яқин қилиб қўйгани,
Бу ўлим, ёки қаддингизни тик тутолмай қолишингиз учун эмас, балки
Роббингиз дуо ва ибодатларингизни хоҳлаётганидандир.
Мехринур аранг туриб тахорат олди, намоз ўқиб бўлгач яна кўзига ёш келди. У кўпроқ тавба қилолмаган Илҳомни аҳволига куйинади.
63-қисм
Мехринур бир муддат сукут сақлади. Намоздан кейин юрагидаги оғирлик бир оз енгиллашгандек бўлди. Аммо кўзлари яна эрининг суратига тушганда, қалбида тўхтовсиз оғриқ жунбушга келарди. Суратни қўлига олиб, оҳанграбо нигоҳларини Илҳомнинг табассумига қаратди.
— Нега мени бу қадар ёлғиз ташлаб кетдингиз?.. – деди паст овозда.
Эшик ортида қадам товушлари эшитилди. Мехринур тезда суратни жойига қўйди. Меҳмонхонага чиққанида эшикни Анбар буви очган эди. Остонада Озод турган. Кўзларида чарчоқ, юзида ғам излари бор эди.
— Кел, Озоджон, – деди Анбар буви енгил оҳангда, – энди кеч бўлди, болам, сен ҳам дам олишинг керак.
Келди кетдилар чарчатди сени ҳам.
— Энди укамни қайтара олмасам ҳам… ҳеч бўлмаса, руҳини шод этмоқчиман, – деди Озод бошини эгиб.
Мехринур бир сўз демади. У Озоднинг ички изтиробларини тушунарди. Илҳом унга доим суяниб яшарди. Озоднинг ҳам юраги бўлакларга бўлинган эди.
— Ўтир, болам, – деди Анбар буви.
Озод бироз тараддудланиб, сўнг оҳиста ўтирди.
— Мен… мен у одамни топдим, – деди Озод паст овозда.
Мехринурнинг юраги гурсиллаб урди. Анбар буви эса чуқур хўрсинди.
— Нимага бундай бўлди, Озод? Нега бундай бўлган экан?..
— Кеч бўлди, буви. Лекин барибир адолат қилиниши керак. Укам бевақт кетди бу дунёдан.
Мехринур ичида қаттиқ тортишув ҳис қилди. У ҳам адолат истарди, бироқ бу адолат Илҳомни қайтарармиди?..
— Озод ака, – деди Мехринур, – у инсон биздан олдин ўзининг виждонига жавоб бериши керак. У ҳамма нарсадан аввал, Аллоҳнинг олдида жавоб беради.
Озод бошини кўтариб, Мехринурга тикилди.
— Балки ҳақдурсиз… Лекин барибир… мен бир нарса қилишим керак.
Мехринур кўзларини бир нуқтага тикди. Хонасида эрининг сурати ҳамон ўз жойида турар, унинг табассуми эса гўё яшаб тургандек эди.
Анбар буви қўлларини дуога очди.
— Қани энди, ҳар биримиз Илҳомжонни гуноҳларини кечиришини сўраб, дуо қилсак. Илҳомнинг руҳи ҳам шод бўлади.
Мехринур ичида шундай хулосага келди: ҳаёт давом этар, лекин у умрининг охиригача Илҳом учун дуо қилишни тўхтатмайди. Ва ҳар сафар ёстиққа бош қўйганда, эрининг суратига боққанча, «Кўришгунча,» деб пичирлайди.
Давоми бор...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 11
ПАДАРУ МОДАР ХАМСАРАШБА САБР ДИХАД