МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
58-қисм
Айрим ҳақиқатларни ўзгартиришни шунчалар хоҳлаймиз-ки,
Уларни қабул қила олмаслигимиз,
Шундандир эҳтимол.
Уларни ўзгартириб бўлмаслиги
Қанчалик ҳақиқат бўлса,
Уларни ўзгартириш ҳақидаги биздаги
Истак ҳам,
Шунчалик ҳақиқатдир.
Эрталаб кўрганларимни қанча ҳазм қилишим учун менга вақт керак эди.
-Эртагача мени тинч қўйинг. Илтимос сиздан .
-Фақат эртагача.
Илҳом ўрнидан туриб чиқиб кетди. Тун бўйи ҳам мендан хабар олди. Эртаси куни биринчи қилган ишим ётоқни устидаги чойшабларни ахлатга ташлаш бўлди. Аммо Илҳом билан гаплашмасдим. Тўғри кечириш осон эмас, аммо бошқа иложи ҳам йўқ. Уни тўғри йўлга бошлаш керак, ўзига кўзгу тутган ҳолатда. Илҳом билиб турсада бу ишдан тийила олмаслиги мени хафа қиларди.
***
Орадан бир ҳафтача ўтгач муносабатлар бироз бўлсада изига тушганди. Мени егим келган нарсани Илҳом дарров топиб келарди. Қайнонамга бу ёқмаса ҳам ҳеч нарса деёлмасди. Мен хонамдан ҳадеганда чиқмасдим, қайнонам билан кўпда гаплашишга тўғри ҳам келмасди. Аммо Анбар буви билан узоқ суҳбатлар қурардик.
-Илҳомга китоблар ўқиб бер. Ҳамон бу бола ақлини йиғмадида.
-Буви анча босилганлар, лекин анави жўралари тинимсиз телефон қилиб чақириб олгани ёмонда.
-Нимасини айтасан энди. Чиқма десам “хотин қули“ деб айтсинми кейин дейди. Инсофни ўзига берсин.
***
Музаффарни онаси оёқ оғриғидан шикоят қилиб қолди.
-Ўғлим қийналиб кетдим ахир. Наҳот бирорта қизга юрагинг жиз этмаса?
-Ойи бир қиз бор, у ҳақида яхшилаб маълумот йиғай, кейин сизга аниғини айтаман.
-Бу кетишда қари бобой бўлиб кетасанов.
Музаффар индамади. Яна китоб дўконига йўл олди. Бир соатдек ўзини оввора қилиб китобларни варақалаб ўтирди. Аммо фойдаси йўқ. У кутган қиз келмади.
Йўлда юрганида ҳам ҳижобли қизларга диққат қилади. У қидирган кўзларни ҳеч кимда кўрмади.
***
Мехринур қорин соҳасида оғриқ бўлавергач шифохонага боришга мажбур бўлди. Яхшилаб текширган шифокор бола ўсмай қолганини айтди.
-Болани юраги урмаяпти. Аборт қилишимиз керак.
Мехринурни аҳволи аянчли эди. У нима дейишни билолмади.
-Қайта текшириб кўринг. Бўлиши мумкинмас.
Шифокор келинчакни аҳволини тушунган ҳолда яна бир бор текширди.
-Тезлик билан олиб ташламаса чиришни бошлайди. Бачадонни ҳам чиритади.
59-қисм
Меҳринур қоғозга тикилиб қолди. Шифокорнинг сўзлари қулоғида жаранглайверди. “Аборт шарт… йўқса, ўзингиз ҳам хавф остида қоласиз.“
Кўз олдида бир лаҳзада орзу қилган ҳаёти, қувончи сўнди. Ичидан кимдир йиғлагандек, аммо кўз ёшлари оқмасди. Қўлидаги тиббий ҳужжатларни маҳкам ушлаганча шифохонадан чиқди.
Куз осмони ғамгин эди. Сариқ барглар Меҳринурнинг йўлига сочилган, аммо у буни пайқамади. У ҳаммасини ҳис қилмасликка, унутишга ҳаракат қилди. Лекин юрак… юрак чидай олмади.
— Меҳринур, тинчликми? — Анбар буви ҳовли эшиги олдида ундан кўзини узмай турарди. — Нега бунчалар оқариб кетдинг?
Меҳринур бир лаҳза ўйланиб қолди. Ўзини қўлга олишга ҳаракат қилди.
— Ҳеч нарса, буви… озгина толиқибман, — деди у ва ўз хонасига кирди.
Хонасининг бурчагида ётган кеча эри совға қилган қўғирчоққа кўзи тушди. Бу қўғирчоқ Меҳринур азиз эди. Уни қучоқлаганча кўп орзулар қилган, ҳаёлларида ўз фарзандини тасаввур қилган.
Энди эса…
Қўғирчоқни қўлига олди. Қаттиқ сиқди. Ич-ичидан алам ва изтироб кўзларига қуйилди. Ниҳоят йиғлай бошлади. Яшириб келган дардини тилсиз қўғирчоққа тўкиб солди.
-Нега ахир... Мен она бўлмоқчи эдим. Нега?
Мехринур кўз ёшларига эрк берди. Икки кунча бу ҳолатини ҳеч кимга билдирмай юрди.
Аммо учинчи куни қон кетиши ҳаммасини ошкор қилди. Зудлик билан шифохонага олиб борилган Мехринурни аборт қилишдан бошқа чора қолмади. Энг ёмони эса ҳомила нобуд бўлишига инфекция сабаб бўлганди. Бу Илҳомга кучли зарба бўлди. Уйланиб туриб ҳам тўғри юрмагани, боласига урганини ҳазм қилишга ожиз эди.
***
Бугун фарзандим туғилмай нобуд бўлганига ўн кун бўлди. Кунларим ҳиссиз, мазмунсиз ўтиб боряпти. Атрофидагиларни берган далдаси мен учун бефойда эди. Жисмоний тикланиш бўлаётган бўлса руҳан кучсиз эдим. Аллоҳни ёзган тақдирига жимгина кўнишдан бошқа иложим йўқ эди.
Бу дунё - омонат дунё.
Ҳеч нарса бизники эмас,
Ҳатто жонимиз ҳам маълум муддатга берилган.
Қўлимиздан келгани, омонатларга хиёнат қилмаслик,
Ҳар бир онидан унумли фойдаланиш,
Ўзимиз билан қоладигани
Гўзал хотиралардир!
Биздан уларни, ҳеч ким тортиб ололмайди,
Шундай экан уларни жамлаймиз,
Ўз дунёимизда, ўз ўрнига эга бўлсинлар.
Бизни ҳамма тарк этсада,
Улар садоқат ила бизда қоларлар.
Фарзандим ҳам учди кетди гўё, ўзи берди, ўзи олди. Начора, қадарига рози бўлмай илож қанча?
***
Илҳом яна ўша дўстлари даврасида ўтирибди.
-Илҳом Нозини эшитдингми?
-Йўқ.
-Маяга қўшилибди.
-Йўғеэ туппа-тузуқ қиз эдику
-Қўйсангчи ўртоқ, расмлари бор эдию сенда, тузук қиз ўзини ўшанақа расмга оладими?
60-қисм
-Ўшани синовдан ўтказишга бормаймизми?
-Эеэ мен бормайман.
Илҳомни кайфияти йўқ эди.
-Майли ўзинг биласан ўртоқ.
Илҳом яна ичди. Эртасига эса боши оғриб туролмай ётди. Мехринур эса ҳаёли паришон бўлиб қолган.
-Мехрииии сув бер.
Мехринур жимгина туриб сув узатди.
-Нега қовоғингдан қор ёғади?
-Қачон ичишни ташлайсиз?
-Сенга нима фарқи бор?
-Ҳеч охиратни ўйлайсизми? Тавба қилинг десам ҳақтли дейсиз, намоз ўқинг десам қарисам ўқийман дейсиз.
-Хотинжон ҳаммасига улгураман. Қўй шунақа гапларни. Бошим оғриб турибди ўзи.
Илҳом Мехринурни қучоғига тортганча уйқуга кетди.
***
Сен учун ҳеч ким,
Бахт яратиб бермайди...
Севасанми? Кураш!
Хоҳлайсанми? Интил!
Умид борми? Кечма!
Ўзинг учун энг идеал бахтни,
Сен ўзинг яратасан!
Аллоҳ дуоларинг ва ҳаракатларингга қараб беради.
Музаффар дуоларида ўша қизни сўрайдиган бўлди. Ухласа ҳам, уйғонса ҳам бир зум у қизни ўйламай туролмасди.
-Сени албатта топаман. Аллоҳим ўша қизни менга атаган бўл.
Музаффар гоҳо қўрқиб ҳам қўярди, у қизни бутун умр учратмай ўтсачи?
-Йўқ, у қизни албатта топаман.
Йўлда кетаяпти, йўловчилар бир-бирига янгиликлардан хабар бериб борарди.
-Кеча клубда роса тўполон бўлибди.
-Қайси клуб?
-Светафордан ўнгдагичи.
-Ҳа эсладим, нима бўлибди?
-Бир тўда йигитлар уришибди, орасида бир иккитаси пичоқ еган. Аммо ажратаман деб орага тушгани ўлибди. Пичоқ хавфли аъзоларига санчилган экан.
-Ёш эканми?
-Ҳа эндигина 27 га кирган экан.
-Жойи жаннатда бўлсин.
Музаффар ҳам ичида дуо қилди. Савол жавоби осон бўлсин дея.
***
Бугун эрталабдан бери кўнглим нотинч. Негадир Илҳомни ҳеч қаерга чиқаргим келмасди.
-Бугун ёнимда қолинг.
-Тез қайтаман хотинжон, ваъда бериб қўюдим.
Илҳом қанча ялинмай барибир кетди. Юрагим эса жудаям безовта эди.
Ҳеч бири бежизга эмас экан. Тунги 3 ларда хабар берилди. Илҳом... Уни яралашибди.
Давоми бор...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 4