МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
49-қисм
Илҳом ишга отланди. Бувимни гаплари кор қилиб, тўйдан кейин қайсидир дўконни бошқараётган экан .
-Уни бекорга иқтисодиётда ўқитганим йўқ. Ишласин
Озод эса тўйни эртаси куни жўнаб кетди. Бувим уни ўз ҳолига қўйишларини айтиб қаршилик қилмадилар.
***
Сиддиқаларни уйида ҳар куни жанжал. Пиёла, коса синмаган кун йўқ. Барчаси Сиддиқага қараб отилади.
-Қиз туққунча туз туқсанг бўларди. Бир четга олиб қўярдик. Сен тарбия беролмагансан.
Сабрия ҳам ҳар кунги калтаклардан безор бўлиб, юраги қисиб қоладиган бўлганди.
-Опа кўрдингми интернетдаям видеонг тарқаб кетибди.
Солиҳанинг ҳовлиқиб айтган гапидан Сиддиқа баттар қўрқиб кетди.
-Қани?
Солиҳа телефонни узатди. Шармандалик, Сиддиқани кийим алиштирган видеоси жуда кўплаб ликеларга сабаб бўлганди. Изоҳларда эса куракда турмайдиган уятсиз сўзлар.
Сиддиқа юзини ёпиб йиғлаб юборди.
-Ўл аҳмоқ, йиғлашдан нима фойда? Бор судга бер, сени шантаж қилди, видеонгни тарқатди. Ҳамон жимсан.
Солиҳа ҳақ гапни айтди.
-Сен ҳақсан, уни устидан ёзиб бераман.
Сиддиқа дадиллик билан ўрнидан турди. Шундоғам ҳамма ерга тарқалди, энди шарманда бўламанми фарқи йўқ.
***
Китоб дўкони Музаффар доимгидек китоб олишга кирган.
-Музаффар жуда кўп китоб ўқийсиз, сизга ҳавас қиламан.
Дўкон мудираси йигитга сўз қотди.
-Ҳола китоблар мени жону, дилим.
-Мени шундай дўконим бору, болаларимни ҳеч китоб ўқишга қизиқтира олмадимда.
-Ўзингиз ўқийсизми?
-Ҳа албатта, ёшлигимдан бери мутолаа қиламан.
-Қизиқмаган одамни мажбурлаб ўқита олмайсиз. Мен китоб ўқимасам, кун бўйи нимадир камдек бўлади.
-Шунга қараб одамни ҳам фикрлаши ортадида.
Музаффар ортиқ суҳбат қилмай китоблар растаси бўйлаб юра бошлади. Бир китобни олиб танишиб чиқа бошлаганда, беҳосдан бир қизга урилиб кетди.
50-қисм
Ё Раб , бу беғубор нигоҳлар, жигарранг кўзлар. Оппоқ юзга ярашиб турган рўмол.
Музаффар дарров кўзини олиб қочди.
-Узр, берилиб кетиб кўрмай қолибман сизни.
-Ҳечқиси йўқ.
Қиз қўлидаги китобни маҳкам тутганча юриб кетди.
-Овози ҳам қўнғироқдек .
Музаффар бўшашиб қолди. Кўксини ушлади. Бир кўришда муҳаббат, буни ақлга сиғдиролмасди. Токи бу қизни кўрмагунча. Ўзини бошқаришга уринмасин қиз уни ҳаёлини эгаллаб олганди. Беихтиёр уни ортидан юрди. Қиз саҳоба аёллар ҳақидаги китоблар бўлимидан китоб оларди. Гапиришга журъати етмаса ҳам кузатиб турди. Ҳар бир ҳаракати нафис, узун озғин бармоқлар китобни варақалаб туриши ҳам бетакрор.
Музаффар эсингни йиғ дея ўзини койиб қўлидаги китобни пулини тўлаш учун кассага борди.
-Ҳисобланг .
Мудира аёл дарҳол ҳисобни айтди. Музаффар тўлаб машинаси томон юрди. У таксичилик қилиб рўзғор тебратарди.
***
Бугунги йиғинга тайёргарлик кўряпман. Ортимдан ётоққа ёнбошлаб олганча Илҳом ҳар бир ҳаракатимни кузатяпти .
-Бошқа кийиминг йўқми?
Устимдаги ҳаворанг кўйлакка қарадим . Безаклари ҳам жойида, базмбоп.
-Нима бўлган бу кийимга?
-Менимча бу кийим учун яна бироз семиришинг керак.
-Нима?! Қоматимга ёпиштириб кийишимни истайсизми?
-Бу жуда кенгдек, ҳудди қоп кийганга ўхшайсан.
-Хўжайин балки мени олиб бормассиз, мени кийимларим орасида тори йўқ. Ҳаммаси тўшалиб туради.
-Майли қўявер, тайёрмисан кетамиз.
-Тайёрман.
-Ҳеч йўқ рўмолингни орқадан ўра.
-Кўксимни очиб юрсамчи?
Атай Илҳомни жиғига тегдим.
-Жиннимисан?
У тутақиб кетди.
-Йўқ жиддий айтяпман.
-Ўзингдан кетиб қоляпсан. Бу қандай гап бўлди.
-Демак кўксимни очишимга қаршисиз, унутманг бўйним ҳам ҳудди кўксимдек аврат. Уни очиш учун рўмол ўраган эмасман.
-Э бўлди қил, кетдик.
51-қисм
Кейин эса Илҳомни ўзи келди.
-Юр ўйнаймиз.
-Йўқ.
-Нега?
-Эркаклар ҳам бор.
-Нима улар сени еб қўядими? Мени хотиним эканингни яхши билишади.
-Илтимос мен ўйнолмайман. Мажбурламанг.
-Билганингни қил.
Илҳом менга зарда қилганча чиқиб аёллар билан ўйнай кетди. Кўзимга ёш келди. Мен қизғоняпманми? Ёки ҳозирги сўзлари оғир ботдими? Тезроқ базм тугасаю кетсам. Нина устида ўтиргандек ўтирдим. Илҳом бўккунича ичибди. Уйга зўрға қайтдик. Ҳатто қайнонам ҳам ичиб олган. Шу сабаб таксида келишга мажбур бўлдик.
-Тез хонангизга олиб киринг, ойижон кўрса яхшимас, икки соат лекция ўқийди.
Бувим ҳақ гапни айтадику, нега буни тушунишмайди. Илҳомни аранг суяб хонамизга олиб кирдим. Ўзини билмасди.
-Нега ичасиз? Билиб туриб ичганизни қаранг.
Аммо у бирнималар деб ғўлдираб қўяр, гапига тушунмасдим.
***
Мутолаа қиляпман. Китобдаги мисралар эътиборимни тортди.
Кекса киши набираларидан бирига деди:
– Эй болам, жаннатга кириш текин, дўзах пуллик. Маблағ сарфлаб кирасан!
– Қандай қилиб бобожон? –деди набира.
– Ким қимор ўйнаса, пулга ўйнайди. Маст қилувчи нарсалар истеъмол қилса, пулга олади. Фаҳш ишларга борса, пул тўлайди. Аммо жаннат эса...
– Унинг учун сенинг пулинг бўлиши шарт эмас! Ким намоз ўқиса, пул бермай ўқийди. Рўза тутса, пул тўламай тутади. Истиғфор айтса ҳам шу.
– Эй болагинам, сен пул сарфлаб дўзахга киришни истайсанми ёки бепул жаннатга киришними?
Қани эди Илҳом ҳам ҳақ йўлга ўтса. Бу ҳолида мен фарзанд кўришни ҳам истамасдим.
52-қисм
Фарзандим солиҳ бўлиши учун, аввало отаси ҳам иймони мустаҳкам бўлмоғи керак. Базмдан эртасига Илҳом билан тортишиб қолдик.
-Нега ўзингни бир тийинга олмагандек тутдинг кеча?
-Бу нима деганингиз? Мен ҳеч нима қилмадимку.
-Сен мени ер билан битта қилиб рақсга чиқмадинг .
-Сизнингча ўшанча эркакни кўз олдида чиқиб ликкилашим керакми?
-Бу аҳволингда сенга кимам қарайди. Ёнингда мен борман, эри бор дебам сенга қарашмайди.
-Бекор гап бу, сиз эркак бўлсангиз қизғонишингиз керак. Эркаклар олдида томоша қилдириб эмас. Заррача ғурур йўқ сизда.
Илҳом юзимга тарсаки туширди.
-Ўчир овозингни. Менга ақллилик қилма.
Хонадан жахл билан чиқиб кетди. Йиғлаганча қолавердим.
Шундай яқин инсоним бўлишини истайманки, мен у билан худди ўзим билан гаплашгандай ва ҳамма нарса ҳақида гаплаша оладиган бўлсам.
Фёдор_Достоевский
Афсуслар бўлсин...
***
-Музаффар болам, қарачи бу қиз ёқадими сенга?
Музаффар қўлига суратни олиб бир қиё ташлади. Йўқ, у учратган қиз эмас .
-Йўқ ойи бўлмайди.
-Ёшинг ўтиб кетяпти. Қачонгача шунақа юрмоқчисан?
-Шошилманг ойи, мен ўзим топаман.
-Икки йилни ўтказдик, сени топишингни кутиб.
-Топилади ойи, сиқилманг. Қани дуо қилинг ишга борай.
Оқила опа дуога қўл очди. Музаффар машинасини ёққанча бугун ризқини тергани йўлга тушди. Оддий таксичи бўлса ҳам ҳамон инсофини еб юбормаган. Ночорлардан пул олмайди, дуо қилиб қўйинг дейди. Оиласини шу касби билан боқиб келяпти. Ҳар куни йўл қарайди, китоб дўконидаги қизни учратаманми дея. Аммо қайта кўрмади. Китоб дўконига бориш учун ҳали жамғарма қилганича йўқ. Бироз пул орттирса яна боради. Балки ўшанда қизни учратиб қолар.
53-қисм
Ҳали сотиб олган китобини ўқиб тугатган ҳам эмас. Китобни ўқиб бўлгунича пул ҳам топилар. Ўша қизни ҳаёли билан неча тонгларни орттирди.
***
Биз ҳамон араздамиз, на Илҳом гапиради, ва на мен. Ҳудди бегоналардек бир хонада яшаймиз.
-Руслан ҳам сенга гапиргандими?
Томдан тараша тушгандек айтилган гапдан сергакландим.
-Ҳа ишга таклиф қилган.
-Нега менга айтмадинг?
-Бу гап анча олдин бўлганди. Кимдан эшитдингиз?
-Русланни ўзидан. У уйга келганида хонангдан чиққанингни кўрмай.
Илҳомни баъзида қиладиган рашки ҳуш ёқарди. Аммо бу Аллоҳ йўлида эмас, мен истагандек эмас. Шу суҳбат сабаб ярашиб олдик.
Бир қарасангиз рисоладагидек жуфтлик эдик. Ҳатто мен уни ёқтириб қолаётгандим.
-Қара эринг қандай чиройли йигит, сенам унга мос бўлсанг.
Кўзгу қаршисида ўтириб соч тараётган эримга қараб кулдим.
-Ҳм безаниб қаёққа йўл олдингиз?
-Дўстлар билан кечда ўтиришимиз бор.
-Фақат эркакларми?
-Хоним мени тергов қиляпсизми?
-Саволимга жавоб беринг.
Аста Илҳомга яқинлашиб кўзига термулдим.
-Фақат йигитлар.
-Кўзизга қаранг, менам хиёнатни кечирмайман.
-Эркак киши элники, бунақа рашк қилиб ўзингни қийнама.
Илҳом юзимдан ўпганча чиқиб кетди.
***
Сиддиқа кафега идиш товоқ ювувчи бўлиб ишга кирди. Унинг шоҳона ҳаёти шу тартибда барҳам топганди.
-Эе тезроқ қимирла, бунча имилладинг?
-Хўп.
Сиддиқа чарчаб кетсада иложи йўқ эди. Яшаш учун курашиш керак.
***
Илҳом дўстлар даврасида ўтирибди.
-Илҳом эшитдингми янгисидан келибди ану жойга
-Э қўйсангчи.
-Ақлли бўлибсанми?
-Ҳозирча ҳали уйдан безиганим йўқ.
-Ҳали янги куёв, майли буни ичини қизитмайлик. Қани олинглар
-Менга кола етарли, ичмайман.
-Ана янгилик, Илҳом бу кетишда сафимиздан ҳам чиқиб қоласанку.
-Хотини буткул қўлга олибди чоғи.
Дўстларини бири қўйиб, бири гапириб ахийри Илҳомни ичишга кўндирди.
-Мана бу бошқа гап, Илҳом ўртоқ ўзингда бўл. Сендан айрилиб қолдик деб қўрдиб кетдик..
Шайтон бир четда тантана қиларди...
Давоми бор...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 4