Хурматли диндошим, бу хикояни ёзишдан аввал жуда кўп ўйландим. Бизнинг мусулмон аёлларимиз хавас қилгудек албатта, лекин гуруч курмаксиз бўлмайди деганларидек , бъзан шундай аёлларимиз хам учраб турар экан. Сизлардан илтимос, хикояни ўқиётганда яхшилаб эътибор беринг, каментарияда ошиқча к,ўпол мулохаза билдирилмасин. Сизларга бир аёл номидан ёзаман. Ўк,иб фикр қилинг. Сизнинг оналарингиз ундаймаслигига шукр қилинг.
Оилада беш к,измиз , мен энг каттаси. Опа- сингиллар ораси 23 ёш фарк, к,иламиз. Болалигимиз ўзимиз хохлаганимиздак ўтган.
Ота-онам хеч вак,т ўғлимиз йўк, деб нолишмаган, аксинча "ўғил бола к,изларим " деб эркалатишарди. Дадам хамиша "К,изларими тирноғини кирига хам алишмиман ўғилни " дердилар. Бир хаммамиз хак,ик,атдан ўғил болларга ўхшардик.
Хаммамизни уй ишлалига мунча хушимиз йўк, , Доим дадамни булдозерида ўйнаб ўтирардик. Ер чопиш, мол бок,иш, велосипед миниб юриш бизни ишимиз эди. Онамлар уй ишларини хеч буйримардилар , ўзлари хам уйни кам йиғиштирардилар. Кўпро махалла хотинлари билан уйимиз олдидаги тўнгакда гаплашиб ўтирардилар. (Тўғриси ғийбатлашишни яхши кўрардилар. Биз ўша атрофда ўйнаб ўтирардикда қулоғимизга уларни гаплари чалинарди) Мактабда хам мени "эркак" деб эрмак к,илишарди. Мен эса бунинг учун уларни яхшигина тазирини берардим. Мактабни хам 3 4 бахолар билан битирдим. Ўк,ишга киришни хаёлимга хам келтирмадим. Текстил фабрикасига ишга кирдим. У ерда хам хамма к,излар менга бошк,ача к,араш к,илишарди. Хеч ким билан дугона бўлмадим, рости хеч ким дугона бўлишни хохламарди. Ўғил боллар билан яхши чик,ишардим. Цех бошлигига хам мени к,излар ишига эмас, аксинча боллар ишига қўйишини сўрардим. Синфдошларими ўк,ишга кирганлари ўк,ишарди,
киролмаганлари бири чеварга шогирт тушган, яна бирлари холаларини магазинда ишлашарди...
Мана синфдош к,излар хам бирин-кетин учурма бўла бошлашди. Уларни тўйларида келин беркинган уйда роса карнай-сурнай овозига ўйнаб хаммани кулдирардим.
Онам бир куни менга :
"Ёқтирганинг борми к,изим? " дедилар.
Кутилмаган саволга аввал хайрон бўлиб к,арадим онамга, кейин овозимни борича роса хохолаб кулибман (кулишларим хам овозим хам қўполда) К,изумисиз онам , ха менга кимми кўзи учиб турибдикан, бечора боллар гапиргани қўрк,ишадику" ... кулавериб жағларим толди. Онам эса : " Бу юришингда сени ит хам олмайди, сал к,из боладек муомила к,илсанг бўлмайдими?
Ана синфдошинг Дилони к,ара, юришлари нозли, ширин овозли, озодалигини айтмайсанми. Сен бўлса худди айиққа ўхшаб маймок, босасан к,адамингни хам , кийинишингнику айтмай қўя қолай ..." Онамми синфдошими маётаётгани асабимни бузди. "Мен Дилога ўхшомиман!!!
Хохламайман хам!!!" аразлаб эшикни қарсиллатиб ёпиб сингилларим билан ётадиган хонага кириб ўтирволдим.
"Нима Дилодан к,аерим кам?!
Айиққа ўхшаб юрармишман хм" деб ғудрандим. Кўз олдимда эса синфдошим Дилрабо гавдаланди. Хааа, у жуда чиройли к,изда ўзи хам, шу онам мени ўғил к,илиб туғмаганларда, бўлмасам ўзим шу к,изни олардим. Ким унга гап отса дабдаласини чик,арардим."..
Бир оз хаёл сурдиму ишга борадиган вақтим бўлганлиги ёдимга тушди. Апил -тапил кийиниб кўзгуга хам к,арамай (умуман кўзгуга к,арамай сочимми йиғиштирардим) сочимми наридан бери тараб хар кунгидек "хвостик" к,илдимда ишга отландим. Ишхонамизда севишганлар бор эди. Мен уларни "Лайли ва Мажнун " , "Ромео ва Жулетта" деб эрмак к,илардим. Улар эса бунга бепарво. Негадир бугунги онам билан сухбатимиз хаёлимдан кетмади.
Севишганларга бугун ич- ичимдан хавасим келди. Лайли ва Мажнун мендан сал нарирок,да қўлларини ушлашиб сухбатлашишарди. Уларга тикилиб бир зумга шу к,изни ўрнида ўзимни фара қилдим. Во ажаб, хаётимд биринчи мартта ўзимдан уялиб кетдим. Энди хар куни шу икковига к,араб ўтирадиган одат чик,ардим ва хар сафар к,изни ўрнида ўзимни фараз к,илардим. Бир куни онам Дилони унаштиришганини айтди. "Хой к,из энди кап-катта к,из бўб к,олдинг юриш- туришингни ўнгла, уй ишларига ёрдам бер, нон ёпишни ўрган, к,ачонгача к,ўлим кўсов сочим супурги бўлади, сингилларинг Сендан ўрнак олишади..." деб роса жаврадилар. Бу сафар мен жимман. Нон ёпишни ўргандим, ғўр
шўр к,илиб овкат к,илишни хам ўргандим. Бари бир к,из болани ёшликдан уй ишларига ўргатмаса к,ийланар экан. Кўчаларни хам чала-чулпа к,илиб зўрға супирардим. Дилрабони тўйида энди карнай -сурнайга к,изларга ўйнаб бермадим. "Бошим оғрияпти" деб бахона к,илдим. Бир чеккада ўтириб келинни роса томоша к,илдим. К,из бола бўлиб, биринчи мартта келинчакка махлиё бўлишим. Дило жуда гўзал келинчак бўлди. Мен энди ўзимми шу келин либосида фараз к,илдим...
Эртаси ишга боргач яна севишганларни кузатдим. Шу "Рамео"га к,андайдир кўнглимда илик,лик пайдо бўлганди. У мени дўстим деб чак,ирарди. "Жулетта"чи хамма к,излардан к,изғонсаям мендан хеч к,изғонмасди, сабабини биласиз.,, Онамга уни ёқтиришимми айтдим, "Жулетта"си борлигини хам. Онам бир оз ўйланиб :"Хеч к,иси йўк, к,изим, шу йигитга тегишни хохлайсанми? "- дедилар, Мен биринчи мартта онамдан уялиб ерга к,араб "хм" дедим. Буни иложи йўқда афсус деб ўйландим. Онам мендан йигитни нимани яхши кўришини, нималарга к,изик ишини , хуллас барини суриштириб билдилар. Фабрика олдига магазин бб мен хар замонда зивачка шоколад шунга ўхшаган нарсалар олиб ердим. У бола "менга сигарет огач келинг " деб пул берарди, мен опкеб берардим.
Эртаси куни онам менга худди "Ромео" чекадиган сигаретдан қўлимга берди ва:" У сўраганда шуни магазиндан опкиргандай бер, пулини эса менга олиб ке" дедилар. Мен "хўп" дедим. Энди онам тез-тез сигарет, зивачка, шакалат берадиган бўлдилар, мен уларни пулини опкелиб берардим. Кейин билсам онам бахшига бориб шу нарсаларга дам солдириб келардикан. Севишганлар кейинги пайтда аразлашадиган бўлиб қолишди. Мен иккисига хам ўзимни яқин дўст тутиб шароитни ўрганардим ва онамга ипидан нинасигача айтберардим. Онам менга йўл -йўрик, кўрсатарди, бу иш берарди.
Севишганлар ажралишди. "Жулетта"ни тўйи бўлди. Тўйи куни мен унга "Ромеойинг сени севмасдикан , севса сенга уйланарди... " дедим , у эса " хм шунака шекилли, лекин мен уни севардим " деб йиғлади. Унга рахмим келди шу пайт, ичимда бахтим учун курашяпманда дердим. Йигит хам қизни тўйи куни аламини ароқдан олди. "Уни жонимдан ортик, севардим, усиз қандоқ яшайман энди "деб дод солди. Унга хам хамдард бўлдим....
Уйга келиб онамга "Яхши иш к,илмадикмикан икковлари бахтсиз бугун" дедим хўрсиниб.
Онам : " Қўявер вақт ўтса эсларидан чиқади , ана энди йўлингда тўғаноқ йўқ!"- деди. Мен хам хурсандман, хам хафа. Бахшини дами кучлими, онамни макрими, хуллас мавсадимга эришардим. Йигитга онам ўргатгандек муомилада бўлардим. Йигит энди хеч кимни
севмаслигини айтиб халиям хаёли у қиздалигини , хар куни тушдарида уни кўрятганини, қиз йиғлаётганини айтарди. Мен "Сен кўп сиқилаверма, усиз ҳам ҳаёт давом этади. Хозир Жулеттанг бахтлику, тўйи куни хам жуда бахтиёр эди. Бўлди уни унут энди, мана мени қара хеч кимни севмайман, хамма хозир бевафо, севги йўқ нарса " дердим.
Бир кун йигит менга :" Дўстим яхшиям сен борсан, уйдагилар мени уйлаймиз дейишяпти, хеч бир қизга ишонмайман энди. Мен уйланмоқчи бўлган қиз ҳам кимнингдир севган ёри бўлишини хохламайман, сени бўлса яхши биламан... Сенга уйланаман десам розимисан?" - деса бўладими. Ха! деб жавоб берворе дедим. Ўзимни зўрға тутдим ва " Дўстим мен ота- онамни розилигисиз бир нарса деёлмайман"~дедим уялган киши бўлиб....
Уйга шошардим, онамга бу янгиликни етказишга шошардим. Бу гапларни эшитган онам хурсанд ,мен бахтимдан қувнардим. ..
У совчи жўнатди, онасига бизни оиламиз уй тутишларимиз ёқмабти, лекин боласини "шундан бошкасига уйланмиман" деган сўзи учун иложсиз рози бўлган.
Мана мен орзу қилган тўй бўлди. Тўйим куни эски дардим тутиб карнай- сурнайга "келин беркитти" уйида роса қизларга ўйнаб бериб кулдирдим хаммани. Бу сафар чин дилдан ўйнадима. Куёвни хаёли паришон эди. Мен эса жуда бахтлиман. Унга қараб «хали хаммаси йўлига тушиб кетади, бола- чақалик бўлсак" ~деб ўйладим. Қайнонам билан қайнотам мактабда ўқитувчи бўлиб ишлашарди. Куёвим оилада кенжа ўғил. Ундан катта акаси ва опаси бор. Мен аҳмоқ келин бўлишни хавас қилибману, уй юмишларига эса умуман хушим йўқ эди. Эрталаб эшик супуришни умуман хохламардим. Ўлганимни кунидан зўрға ўрнимдан туриб чала чулпа тез
супириб, кўллатиб сув сепардим чалалиги билинмасин деб. Куёвим билан баъзан эр- хотинлигимиз эсимда йўқ ховлида хазиллашиб олишиб кетардим. Қайнонамни бизга бир икки кўзи тушиб хам қолди. Куёвим менга энди аввалги дўстмасмиз келинлигингни унутма деб тушинтирарди. Мени бу гап у қулоғимдан кириб, бу қулоғимдан чиқиб кетарди. Овқат пиширишда куёвим ёрдам берарди. Билардим эримни менда кўнгли йўқлигини, болали бўлсак кўнгли тушар деб умид к,илдим.
Мана келин бўлганимга хам бир йилдан ўтди. Онамни уйига бориб турардим. Онам у уйдаги гапларни сўрарди, мен айтардим, бахшидан дам солинган нарсалардан тамирлаб турдилар. Болали бўлдим хамки эримни мен билан иши йўқ,. Қўшнимизникига келин кеганда эрим шу келинга хавас билан қарашини сездим. Муомиласи жуда чиройлик эдида. Нима қилай унга ўхшай олмасам....
Бу орада мендан кичик. синглимни турмушга бердик. Синглим бой хонадонга турмушга чиқди. Қудалар фермер, мол қўйи кўп эди. Оиласида хаммаси ўғил бўлиб, куёвимиз ҳам кенжаси экан. Куёв бола кўримсиз (жудаям хуник) эди. Синглим эртадан кечга эшшакдай ишларди. К,уда ҳола фарзандлари ҳаммаси ўғиллигига қаттиқ қўл , менга ўхшаб қўпол, лекин мард аёл эди. Онам синглимни хам ўз "дам" лари билан таминлаб турди, синглим эса қайнонасидан яшириб қаймок, , сарёғ, сузма опкеларди. Синглим хам фарзандли бўлди. Онам мендан кўра унга эътиборли, мехрибон эди, чунки ундан "фойда" борда.
Бир куни синглим хар галгидак онамларникига мехмонга келётганда боласини кийимлари тагига банкада сарёғ ва эридан боламга деб сўраб яшириб тўплаган пулини беркитиб сумкани айвонига қўяди. Ўзи эса ичкарига кийингани кириб кетади. Бу орада қайнонаси икта нон ва чинида қаймок, кўтариб уни сумкасига солмок,чи бўлиб " Келин, қудамга мана буларни оборинг. , қуруқ борманг " дейди. Сумкадаги нарсаларга кўзи тушади, синглим. уйидан шошилиб чиққанида кеч бўлганди...
К,уда хола синглимни махаллада шарманда к,илиб онамни уйига ташлаб кетди. Анча вақт ўтиб. молларга қарагани одам топилмади е'ки онамни бахшилари ёрдамида синглим уйига к,айтди. У хозир хам пул ва нарсалар онамга опкелади. Ўша пулларга онам янаям кучли бахшилар излашда....
Мен эса болам билан эримдан ажрашдим. К,айнонам зиёли одамлиги учун уруш қилмадилар, тинчлик билан ташлаб кетдилар.
Нима к,илай, болалигимда ота - онамга ўғил болага ўҳшашим ёқарди, болалар билан уришсам хурсанд бўлишарди. Балким мени қиз боладек тарбиялашганда сингилларимга хам ўрнак бўлармидим, хозиргидак онамни уйидамас умр йўлдошим олдида бўлармидим..
Аллоҳ қўшмаса бандасини, бахшисини қўшгани бир тийин экан. Бу аёл гапни орасида синглисини молларга ўт қирқадиган аппаратда ишлаётганда икки бармоғидан хам айрилганини йиғлаб айтди. Энди шу бахши синглисини бармогини ўз дами билан ўстириб беролармикан а? Онаси эса бахшига югурган вақтини, шу қизларига кетказиб уларни оилага тайёрласа, қиз болани ўрнини, оилада сарамжон - саришталикка ўргатганда , балким к,излари бахтли бўлармиди...
Оилада яна уч қиз вояга етяпти ахир, уларни хаёти, келажаги нима бўларкин....
Бу фақат ёлғиз яратганга аён.... Ўқинг фикр қилинг , сизни оналарингиз ундай аёлмаслигига шукроналар келтиринг....
Муаллиф: Д И Л О Р А Осман Қизи
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 2