МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
45-қисм
Барибир яшаш керак,
ҳаммасидан кечсам,
кетсам дейсан!
Барибир яшаш керак,
эрксизлик кишанларин узсам,
ечсам дейсан.
Барибир яшаш керак,
севги тугаган бўлса ҳам,
Аллоҳ боғлаган ришталар ҳаққи.
Барибир яшаш керак,
ҳислар тугаган,
ҳаяжонлар қовжираган бўлса ҳам.
Барибир яшаш керак,
инсон ўлгунича яшашга маҳкум.
Барибир яшаш керак,
бизда аёл учун ўқилар ҳукм.
бунинг учун қилар кифоя,
битта никоҳ, битта умр, тамом ниҳоя. (қалбим қадар)
-Эртага тўй, яна қочиб кетма.
Илҳом кулиб қўйди.
-Бизни ипсиз кишанлашди. Қочиш ҳаёлимда ҳам йўқ.
-Биламан, сен жудда ақллисан.
Юзимдан силаганча ўрнидан турди.
-Эртагача.
-Аллоҳга омонатсиз .
-Жуда ёқимли эшитилар экан.
-Нимага?
-Кимдир сени Аллоҳга омонат қилса, буни роҳати ўзгача,- Илҳом шундай дея чиқиб кетди.
-Мен эмас, Илҳом бошқа дунё вакилига ўхшайди. Демак умид бор. Уни ўзгартирса бўлади.
***
-Нози эшитдингми Илҳом уйланаётган экан.
-Нима? Ким айтди?
-Келинам бойвачча шекилли, Гулнора опа инстаграмига келинни уйига бориб расмлар ташлаган.
-Илҳом, бунақа қилолмайди.
Нози қўлига телефонни олиб Илҳомга қўнғироқ қилди. Икки марта қайта қўнғироқда Илҳом қўнғироққа жавоб берди.
-Алло.
-Жоон, уйланяпсизми?
Нози йиғлаб юборди.
-Йиғлаяпсанми? Қизиқ янги топган ўйнашинг дамингни бервордими?
-Ёлғон. Бунақа эмас.
-Мен сенга эмас кўзларимга ишонаман.
Илҳом телефонни ўчириб қўйди.
-Ҳа Нози нима бўлди?
Дугонаси Нозини туртиб қўйди.
-Эеэ ўчир, майли бахтли бўлсин деймиз ёшлар.
-Дарров таслим бўлдингми?
-Ҳалилни билиб қолибди шекилли.
-Сенга айтдим, Илҳом билса яхшимас деб.
-Қўйсангчи, тиқилиб ётибди бунақалар.
Нози бошқа рақам териб чақирув тугмасини босди.
-У бўлмаса бошқаси, шунга ғам чекиб нима керак?
***
Жамол қизини сочидан қаттиқ ушлади.
-Гапир қанжиқ? Ким эди у?
Сиддиқа йиғлаб юборди.
-Мен айбдор эмасман.
-Ўчир овозингни.
Жамол қизига қаттиқ тарсаки тортиб юборди.
-Мени бунақа қизим йўқ. Қилғилиқни қилиб , ҳамма айбни куёвга тўнкаб қўя қолдинг.
-Дадаси қўйинг, билмай қолган
Жамол ака қулоқ солармиди, хотини ва қизини аёвсиз калтаклай кетди.
***
Бугун тўйим, оппоқ либосда кўзгу қаршисида ўтирибман.
Роббим мени меники бўлмаган неъматларингга боғлаб қўйма.
Мен ожиза, сен буюксан, сенга таваккал қилган ҳаётимни ҳалол ва хайрли неъматларинг билан гўзал қил.
Фақат сенинг розилигинг йўлида бўлай, тақводорлардан қил.
46-қисм
-Қиттай қиттай тортгим келяпти лекин.
-Бувимни сўзларини унутдизми?
-Гўзалим озгина ичиб туришни зарари йўқ. Тиббиётда буни ёқлашган.
Юзим буришди.
-Аммо динда гуноҳ дейилган.
-Қўйсангчи, намозхонлар ҳам ичишади.
Унинг гаплари асабимни бузарди.
-Ҳамма ўзи учун жавоб беради, бировни қабрига биров кириб сўроғига туриб бермайди.
-Бўлди таслимман. Сенга гап топиб бўлмайди.
Ширин тилаклар, ажойиб кеча билан тўй ўз ниҳоясига етди. Билишимча кўпчилик мени кимлигимга қизиққан. Аммо синфдошларим шокда қолган. Уларга мени бунақа дабдабали тўйим янгилик бўлди. Ўша хабардан кейин мени четлаштиришган синфдошларим, тўй билан табриклаб, тилак билдириб кетишди. Инсон нақадар иккиюзламачи.
***
Гулнорани ичига чироқ ёқса ёришмайди. Катта ўғлини турмуши ўхшамагани бир сари, Илҳом уйланган қиз уни таъбига ўтирмади.
-Майли яшайверсинчи, қайнонамни боғлаб бермаган. Кейин мени айтганим бўлади.
Тўй зўр ўтди. Ҳамма келин куёвни узукка кўз қўйгандек деса, Илҳомни дўстлари бунақа рўмолли қизга уйланишини тасаввур ҳам қилмаганди. Илҳом ўта замонавий бўлиб, бу ҳолат фавқулодда янгилик бўлди.
-Бу қиз Илҳомни цехрлаб қўйганов?
-Йўғаааа бу Илҳом тинч юрармиди? Менимча қизга нимадир қилган иложсизликдан уйланяпти. Келинни қаранглар келганимиздан бери кулгани йўқ.
-Лекин боплади Илҳом, мингтаси билан юрган анави қизларидан кўра бу қиз менимча афзал.
Илҳомни кругида шу гап эди.
Гулнорахонни дугоналари ҳам замонавий юрадиган дугоналарини бу қизни келин қилгани ажаблантирди.
***
Тўй тугаб хонада ўтирибмиз.
-Рости сенга қандай муомала қилишни билмаяпман.
Илҳом секин келиб ёнимга ўтирди. Бироз нари сурилдим.
-Хоним энди менга тегишлисиз, ўзизни олиб қочганингиз нимаси?
-Мен... Икки ракат баракоатли турмушни ният қилиб намоз ўқишимизни истардим.
-Бу масалада мен нўноқман. Ўзинг ўқиб қўяқол.
-Ҳаракат қилиб ҳам кўрмайсизми?
-Жоним сенга ишонаман. Иккимиз учунам.хайрли турмушни сўра.
Илҳом ётоққа чўзилди.
-Аммо кўп қолиб кетма, мени сабрли инсон эмасман.
Унинг сўзлари хафа қилсада ўзим туриб тахорат олдим. Турмушимиз баракотли, хайрли бўлишини сўраганча дуога қўл очдим.
Намоз ўқиб бўлиб, жойнамозни йиғиштириб тек қотдим. Менда қўрқув бошланганди. Бу қўрқув ҳам эмас, жирканишми, нафратми, билолмаяпман. Илҳомга кўнглим илимаяпти. Бу никоҳга мажбур эдим, энди аёллик вазифаларига ҳам мажбурман. Аммо мени топтаган инсонга, қандай муносабатда бўлишим мумкин?
47-қисм
Туриб қолганимни кўриб Илҳомни ёнига чақирди.
-Бери кел, нега ўйланиб қолдинг?
-Билмадим.
-Менда кўнглинг йўқлигини биламан. Шу сабаб ҳам сенга тан берганман. Яширмайман кўп қизлар аёллар билан айшимни сурдим. Кўнгли бўлмаса ҳам пул учун, кайфи учун танасини бағишлаганлар талайгина. Аммо сен унақа эмасдинг. Шу сабаб ҳам сени танлашимга етарли бўлди.
Илҳом қўлимдан ушлади.
-Сенга бир сирни айтайми?
Унга қизиқиб қарадим.
-Мен сенга ўша куни тегинганим йўқ.
Энди менда ҳайрат ва нафрат биргаликда қоришиб кетди. Қўлимни тортиб олдим.
-Нега,- дедим оғриқ билан.
-Чунки... Аллоҳ буни хоҳламади. Сен билан бемалол хоҳлаган ишимни қила олардим. Биласанми нима бўлди ўшанда?
Унга саволомуз қараб турардим.
-Мен заиф эдим ўша он. Бирор марта бунақа ҳолатга тушган эмасман. Балки мастлигим панд бергандир. Аммо сен покиза ҳолатда қолдинг.
-Текшириб кўрмапсизда, неча бор хонамга киришни пайида эдингизку.
-Сиддиқа ундамаганда бу фикр ҳаёлимга келмасди. Рости Маяни квартирасига борганинг мени шундай ўйлашимга сабаб эди.
-Ҳм.
У рўмолимни бошимдан олди.
Титраяпман.
-Сени титроғинг, менга ҳам юқяпти .
Илҳом кулиб қўйди.
-Мен ақлли йигит эмасман. Балки бошқа инсон бўлса сени ўз ҳолингга қўярди. Лекин мендан буни кутма.
Уни кўзларида бошқача шуъла акс этди. Кўзларимни чирт юмдим. Бўладиган ишдан барибир қочиб бўлмайди.
***
Анбар буви бугун ором олди. У икки юкдан қутилганди. Бири набирасига яхши умр йўлдош топиш бўлса, бири ўзига қадрли бўлиб улгурган Мехринурни ишончли қўлларга топшириш эди.
-Буваси сизни олдингизга ёруғ юз билан бораман. Мехринурни набирангиздек кўрардингиз. Мана энди у ҳақиқатдан набирангиз бўлди.
48-қисм
Анбар буви қўлига мусхафни олиб ўқишга киришди.
***
Сени тушунмайдиган инсонлар қуршовида бўлиш, бу - “Азоб“!
Сени тинглашса бу яхши, агар англашса бу икки карра яхши деъмакдир.
Аммо, сени на тинглай, на англай олишмаса,
Додингни айтар зоғинг,
Бошингни урар деворларинг бўлмай қолади... (Қалбим қадар)
Беъмано турмуш бошланди. Турмушнинг илк кунлариданоқ бизнинг икки олам вакили эканимиз очиқ ойдин кўриниб қолди.
-Туринг бомдодни бирга ўқийлик.
Ҳар тонг ухлаб ётган эримни уйғотаман.
-Уффф жонга тегдинг бору, уйқумни бузма. Ҳализамон ишга кетаман.
Ноилож қоламан. Ўзимнинг севимли хонам бўлган намозхонага ўтиб, доимгидек бувим билан бирга намоз ўқийман. Нонушта вақти қайнонамни қовоғи очилмайди. Биламан мени сира ёқтирмайди. Аммо бувимни юзларидан ўта олмай индаёлмайди.
-Илҳомни уйғотмадингизми?
-Ҳозир чиқаман дедилар.
-Унда айтиб қўйинг кечга синглимни уйида йиғин бор. Мен ҳозир кетаман, кечда икковингиз боринг.
-Хўп ойижон.
-Ойи борасизми сиз ҳам?
Анбар буви бемалол чой хўплардилар.
-Биласанку бунақа даврани ёқтирмайман. Ана ёшлар боришсин .
-Хўп, унда менга рухсат, бориб эрталабдан назоратга олай уларни.
Қайнонам ўзига дуо қилганча ўрнидан туриб кетди.
-Қизим Илҳом ичиб келмаяптими?
-Йўқ буви.
-Эътиборли бўл, қизим сен нима фойдаю, нима зарар яхши биласан. Шайтонни суви кўп нарсаларга гирифтор қилади. Илҳомни иродаси суст, ваъдасини бузиб ичиб қўймасин дейман.
-Хўп буви.
Илҳом чиқиб келди.
-Саломлар.
-Сен бола ҳечам тўғри саломлашишни ўрганмадингда.
-Бувижоним мени, эрталабдан бошламанг. Ўзи манабу келинизни амри маруфи етарли. Ҳали ёш бўлсам, ўйнаб кулиб олай.
-Сен одам бўлмайсан.
-Ооо мен ёқтирган нонушта.
Илҳом ликопчага қўл чўзиб овқатдан тотинаман деганда бувим қўлига урдилар
-Ҳа буви?
-Бисмиллаҳсиз ема деб неча марта такрорладим.
-Эсимдан чиқадида
-Эсипаст, эсингда турсин.
Давоми бор...
Присоединяйтесь к ОК, чтобы подписаться на группу и комментировать публикации.
Комментарии 5